1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.82.00 (Кучини йукотган) Таълим тўғрисидаги ҳужжатлар;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.03.00.00 Ижтимоий-маданий масалалар бўйича ҳамкорлик / 19.03.05.00 Маданият соҳасидаги халқаро ҳамкорлик]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим;
2.Ташқи сиёсат ва халқаро муносабатлар / Халқаро шартномалар (битмлар)]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.03.00.00 Ижтимоий-маданий масалалар бўйича ҳамкорлик / 19.03.05.00 Маданият соҳасидаги халқаро ҳамкорлик;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.02.00 Шартномаларни тузиш ва уларнинг кучга кириши]
1. 2019 йил 1 август куни Минск шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Беларусь Республикаси Ҳукумати ўртасида таълимга оид ҳужжатларни, ўқишга оид ҳужжатларни ўзаро тан олиш тўғрисидаги битим тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси юқорида кўрсатилган халқаро шартномани амалга ошириш юзасидан масъул ваколатли орган этиб белгилансин.
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.02.00 Шартномаларни тузиш ва уларнинг кучга кириши]
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги мазкур халқаро шартнома кучга кириши учун Ўзбекистон Республикаси томонидан зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилганлиги ҳамда уни амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган ҳақидаги тегишли билдиришномани Беларусь томонига юборсин.
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.01.00 Умумий масалалар]
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминласин.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.