toggle_night_mode
Ҳужжат 17.01.2020 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА ТАШҚИ САВДО ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Қарори
Мева-сабзавот маҳсулотлари экспортёрларининг қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларини мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг янги технологияларига ўргатиш, қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларининг ерларида агротехник тадбирлар мониторингини ўтказиш, қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзолари томонидан ишлаб чиқариладиган мева-сабзавот маҳсулотларининг ташқи бозорларида маркетинг тадқиқотларини ўтказиш билан боғлиқ харажатларининг 50 фоизини қоплаш учун субсидиялар тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 17 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3212]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 мартдаги ПҚ-4239-сон «Мева-сабзавотчилик соҳасида қишлоқ хўжалиги кооперациясини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қарор қилади:
1. Мева-сабзавот маҳсулотлари экспортёрларининг қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларини мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг янги технологияларига ўргатиш, қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларининг ерларида агротехник тадбирлар мониторингини ўтказиш, қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзолари томонидан ишлаб чиқариладиган мева-сабзавот маҳсулотларининг ташқи бозорларида маркетинг тадқиқотларини ўтказиш билан боғлиқ харажатларининг 50 фоизини қоплаш учун субсидиялар тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 16 декабрь,
110-сон
Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С. УМУРЗАКОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 16 декабрь,
ққ-5-сон
Қишлоқ хўжалиги вазири Ж. ХОДЖАЕВ
Тошкент ш.,
2019 йил 16 декабрь,
68-сон
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 16 декабрдаги 110, ққ-5, 68-сон қарорига
ИЛОВА
Мева-сабзавот маҳсулотлари экспортёрларининг қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларини мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг янги технологияларига ўргатиш, қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларининг ерларида агротехник тадбирлар мониторингини ўтказиш, қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзолари томонидан ишлаб чиқариладиган мева-сабзавот маҳсулотларининг ташқи бозорларида маркетинг тадқиқотларини ўтказиш билан боғлиқ харажатларининг 50 фоизини қоплаш учун субсидиялар тақдим этиш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 мартдаги ПҚ-4239-сон «Мева-сабзавотчилик соҳасида қишлоқ хўжалиги кооперациясини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан мева-сабзавот маҳсулотлари экспортёрларининг қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларини мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг янги технологияларига ўргатиш, қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларининг ерларида агротехник тадбирлар мониторингини ўтказиш, қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзолари томонидан ишлаб чиқариладиган мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларда сотишга қаратилган маркетинг тадқиқотларини ўтказиш билан боғлиқ харажатларининг 50 фоизини қоплаш учун субсидиялар тақдим этиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
мева-сабзавот маҳсулотлари — сабзавотлар, мевалар, дуккакли, ёнғоқ, узум, полиз ва резавор маҳсулотлари (шу жумладан, музлатилган ва қуритилган);
қишлоқ хўжалиги бирлашмалари — аъзолари фермер хўжаликлари, деҳқон хўжаликлари ҳамда томорқа ер эгалари, шунингдек мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда уларни тайёрлаш, ташиш, сақлаш ва сотиш бўйича хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият олиб борувчи жисмоний ва юридик шахсларни ўз ичига олган юридик шахс;
маркетинг тадқиқотлари — ташқи бозордаги мева-сабзавот маҳсулотларига бўлган талабни ўрганиш, шу жумладан мева-сабзавот маҳсулотларининг нархи, бозордаги унга бўлган талаб миқдори, мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб берувчи бошқа рақобатчи компанияларнинг бозордаги ўрнини ўрганиш (етказиб берадиган мева-сабзавот маҳсулотларининг ҳажмлари, нархлари, уларни етказиб бериш муддатлари).
2. Экспортёрнинг қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларини мева-сабзавот маҳсулотларини етиштиришнинг янги технологияларига ўргатиш, уларнинг ерларида агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга оширилиши юзасидан мониторинг ўтказиш ва қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзолари томонидан ишлаб чиқарилган мева-сабзавот маҳсулотлари бўйича ташқи бозорларда маркетинг тадқиқотлари олиб бориш харажатларининг 50 фоизини қоплаш учун субсидиялар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан календарь йили учун Давлат бюджетидан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлигига (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) ажратиладиган маблағлар, шунингдек жалб этиладиган халқаро молиявий институтлар маблағлари, шу жумладан Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларини мева-сабзавот маҳсулотларини етиштиришнинг янги технологияларини жорий этишга ўргатиш экспортёрлар томонидан тегишли мутахассисларни, шунингдек хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда ташкил этиладиган махсус ўқув курслари, амалий машғулотлар ҳамда семинарлар ташкил этиш орқали амалга оширилади ва экспортёрлар томонидан сарфланган харажатларнинг 50 фоизи миқдорида субсидиялар ажратилади.
Агентлик экспортёрларга қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзолари учун махсус ўқув курслари, амалий машғулотлар ҳамда семинарлар ташкил этишда кўмаклашади. Бунда, Агентлик экспортёрнинг мурожаатига асосан ўқув курслари, амалий машғулотлар ҳамда семинарлар учун хориждан тегишли мутахассисларни топиш ва жалб қилишда ёрдам беради.
4. Қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларининг ерларида агротехник тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли ўтказилиши юзасидан мониторинг юритиш учун экспортёр томонидан ишга олинадиган агрономларга ҳисобланган бир ойлик лавозим маошининг 50 фоизи миқдорида субсидиялар ажратилади.
Бунда, субсидия ҳар 300 гектардан 500 гектаргача бўлган экин майдони ҳисобига 1 та агроном учун ажратилади ва агрономнинг бир ойлик лавозим маоши учун ажратиладиган субсидия суммаси меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5 бараваридан ошмаслиги лозим.
5. Қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзолари томонидан етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларда сотиш бўйича маркетинг тадқиқотлари экспортёр томонидан мустақил равишда ёки ихтисослашган ташкилотни жалб этган ҳолда амалга оширилади ва экспортёрлар томонидан сарфланган харажатларнинг 50 фоизи миқдорида субсидиялар ажратилади.
2-боб. Экспортёрга субсидиялар ажратиш шартлари
6. Агентлик томонидан экспортёрга субсидиялар ажратиш учун экспортёр Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтган бўлиши ҳамда мазкур низомнинг 3, 4 ва 5-бандларида назарда тутилган тадбирлар учун тўловлар экспортёр томонидан амалга оширилган бўлиши керак.
7. Агар Агентлик томонидан ўтказилган мониторинг натижаларига кўра мазкур Низомнинг 3, 4 ва 5-бандларида назарда тутилган тадбирлар бўйича экспортёр томонидан тайёрланган бизнес-режада кўрсатилган экспорт ҳажми амалга оширилмаганлиги ёки тўлиқ амалга оширилмаганлиги аниқланса, Агентлик томонидан экспортёрга ажратилган тегишли субсидия маблағларининг амалга оширилмаган экспорт ҳажмига мутаносиб қисмини қайтариш тўғрисида экспортёрга талабнома юборади ва экспортёр 10 иш куни мобайнида талабномада кўрсатилган маблағларни Агентликка қайтарилишини таъминлаши зарур (бундан форс-мажор ҳолатлари мустасно).
8. Экспортёр томонидан талабнома бажарилмаган тақдирда, ажратилган субсидия маблағлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ундириб олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3-боб. Экспортёрга субсидия ажратиш учун талаб этиладиган ҳужжатлар ва уларни кўриб чиқиш тартиби
9. Экспортёр Агентликка субсидия ажратиш ҳақида мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда ариза билан мурожаат қилади. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
экспортёрнинг имзоси билан тасдиқланган, маҳсулотни етиштириш (сақлаш), экспорт қилиш вақти ва ҳажмлари, шу жумладан ҳисобот йилида экспортдан тушадиган тушумлар тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган бизнес-режа (бир йилда бир маротаба дастлабки мурожаат қилинганда тақдим этилади);
қишлоқ хўжалиги бирлашмаси аъзоларининг экин ер майдонлари тўғрисидаги бирлашма раҳбарининг имзоси билан тасдиқланган маълумот;
агрономларга ҳисобланган иш ҳақи (ойлар кесимида), улар бўйича тўланган солиқлар тўғрисидаги маълумот ва (ёки) мазкур низомнинг 3, 4 ва 5-бандларида назарда тутилган тадбирларни ёки улардан бирини амалга ошириш бўйича тузилган шартномалар, иш ва хизматлар бажарилганлиги тўғрисидаги далолатномалар, ҳисоб-фактуралар ҳамда улар бўйича амалга оширилган тўловларни тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари;
ҳисобот даврида амалга оширилган мева-сабзавот маҳсулотларининг экспорт ҳажми тўғрисидаги маълумот. Бунда экспорт ҳажмлари экспорт шартномаларининг Ташқи савдо операцияларининг ягона ахборот тизимидаги идентификация рақами кесимида кўрсатилади (бирлашма аъзолари томонидан етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларининг экспорти амалга оширилган бўлса).
10. Агентлик томонидан экспортёрнинг аризаларини кўриб чиқиш мазкур Низомнинг 2-иловасида келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
11. Тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳақиқийлиги ва ишончлилиги учун экспортёр қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Мазкур Низомнинг 9-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.
13. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар Агентликка бевосита, почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда, шу жумладан Ташқи иқтисодий маълумотлар портали орқали тақдим этилади.
14. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар экспортёр томонидан Агентликка бевосита тақдим этилганда, ушбу Низомнинг 9-бандида қайд этилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаса, ариза кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди.
15. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар Агентликка экспортёр томонидан почта алоқаси орқали ёки электрон шаклда, шу жумладан Ташқи иқтисодий маълумотлар портали орқали тақдим этилганда, ушбу Низомнинг 9-бандида қайд этилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган бўлса, Агентлик 3 иш куни мобайнида экспортёрга ҳужжатларни тегишли жавоб хати билан қайтаради.
16. Мазкур Низомнинг 9-бандида қайд этилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилганда, аризалар Агентлик томонидан 7 иш куни мобайнида кўриб чиқилади.
17. Агентлик экспортёр ва у томонидан тақдим этилган ҳужжатларни мазкур Низом талабларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан ўрганиб чиқади ва субсидия ажратиш ёки ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
18. Агентлик субсидия ажратиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан бошлаб 1 иш куни мобайнида экспортёрга қабул қилинган қарор тўғрисида билдиришнома юборади.
Агар субсидия ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, экспортёр кўрсатилган камчиликларни бартараф этган ҳолда субсидия олиш учун Агентликка ариза билан қайта мурожаат қилганида, аризалар Агентлик томонидан 3 иш куни мобайнида кўриб чиқилади.
19. Экспортёрнинг аризасини кўриб чиқиш учун тўлов ундирилмайди.
20. Экспортёрга субсидия ажратишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
экспортёр мазкур Низомнинг 6-бандида белгиланган шартларга мос келмаса;
экспортёр томонидан тақдим этилган ҳужжатларда мазкур Низомнинг 22-бандида белгиланган тартибда ўтказиладиган ўрганишлар орқали ишончсиз ва нотўғри маълумотлар мавжудлиги ёки маълумотларни бузиб кўрсатиш ҳолатлари аниқланганда.
21. Мазкур Низомнинг 20-бандида қайд этилганидан бошқа ҳолатларга кўра экспортёрга субсидия ажратишни рад этишга йўл қўйилмайди.
22. Агентлик экспортёр ва у томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ахборот тизимлари, шу жумладан Ташқи савдо операцияларининг ягона ахборот тизими орқали ва тегишли органларнинг интернет жаҳон ахборот тармоғидаги маълумотлар базалари ёрдамида ҳамда сўровномалар юбориш орқали ўрганиб чиқиши мумкин.
23. Экспортёр субсидия ажратилишини рад этиш тўғрисидаги қарордан норози бўлган тақдирда, ўрнатилган тартибда юқори турувчи ташкилотга ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
4-боб. Субсидия тўловини амалга ошириш тартиби
24. Агентлик томонидан субсидия ажратиш тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг 1 иш куни мобайнида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига субсидия ажратиш тўғрисида буюртманома тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
25. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Агентлик томонидан тақдим этилган буюртманомани 1 иш куни мобайнида буюртманомада кўрсатилган маблағларни Агентликнинг махсус шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказиб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
26. Агентлик махсус ғазна ҳисобварағига келиб тушган субсидия маблағлари 1 банк куни мобайнида Агентлик томонидан тегишли экспортёрларнинг тижорат банкидаги ҳисоб рақамига ўтказиб берилади.
27. Субсидия ажратилган экспортёрларнинг реестри Агентлик томонидан ушбу Низомнинг 3-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ юритиб борилади.
28. Молия йили якуни бўйича Агентлик шахсий ғазна ҳисобварағида фойдаланилмай қолган бюджет маблағлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига қайтарилади.
29. Экспортёр томонидан қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларини мева-сабзавот маҳсулотлари етиштиришнинг янги технологиясига ўргатиш, уларнинг ерларида агротехник тадбирларни ўз вақтида ўтказилиши юзасидан мониторинг ўтказиш ва бирлашма аъзолари томонидан ишлаб чиқарилган мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларда маркетинг тадқиқотларини ўтказиш бўйича харажатларининг мазкур Низомга асосан ажратиладиган субсидиялар ҳисобига қоплангандан ортиқ қисми экспортёрнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
5-боб. Якуний қоидалар
30. Экспортёрларга субсидия ажратилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
31. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
32. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан келишилган.
Савдо-саноат палатаси раиси А. ИКРАМОВ
2019 йил 16 декабрь
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси А. ХАИТОВ
2019 йил 16 декабрь
Мева-сабзавот маҳсулотлари экспортёрларининг қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларини мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг янги технологияларига ўргатиш, қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларининг ерларида агротехник тадбирлар мониторингини ўтказиш, қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзолари томонидан ишлаб чиқариладиган мева-сабзавот маҳсулотларининг ташқи бозорларида маркетинг тадқиқотларини ўтказиш билан боғлиқ харажатларининг 50 фоизини қоплаш учун субсидиялар тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

‎‎‎‎Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар
‎ ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги
‎ Экспортни рағбатлантириш агентлигига
‎________________________________ дан

‎‎Ариза

_________________________________________________________________________ (экспортёр номи)нинг
‎ _____________________________________________________________ (бирлашма номи) бирлашмаси билан
‎ боғлиқ қуйидаги харажатларини (тегишлиси белгиланади) 50 фоизигача қисмини қоплаб бериш масаласини кўриб чиқишингизни ва тегишли маблағларни ________________________________________ (тижорат банки номи)
‎ тижорат банкининг _______________________________________________ (ҳудуд номи) филиалидаги бизнинг
‎ ______________________________________________ рақамли ҳисобимизга ўтказиб беришингизни сурайман.

‎‎

‎‎ Қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларини мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг янги технологияларига ўргатиш;‎‎

‎‎

‎‎Қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларининг ерларида агротехник тадбирлар мониторингини ўтказиш учун ишга олинган агрономларга ҳисобланган иш ҳақи;

‎‎

Қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзолари томонидан ишлаб чиқариладиган ____________________________________________ маҳсулотлари бўйича ташқи бозорлар маркетинг тадқиқотларини ўтказиш.

‎‎Қуйидаги ҳужжатлар илова қилинмоқда:
‎1)___________________________________________________________________________________
‎2)___________________________________________________________________________________
‎3)___________________________________________________________________________________
‎‎_______________раҳбари

‎‎____‎‎__‎‎___________________
(Ф.И.О.)

‎‎Боғланиш учун тел.:+998 (____)_______________
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мева-сабзавот маҳсулотлари экспортёрларининг қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларини мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг янги технологияларига ўргатиш, қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларининг ерларида агротехник тадбирлар мониторингини ўтказиш, қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзолари томонидан ишлаб чиқариладиган мева-сабзавот маҳсулотларининг ташқи бозорларида маркетинг тадқиқотларини ўтказиш билан боғлиқ харажатларининг 50 фоизини қоплаш учун субсидиялар тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Экспортёрларнинг субсидиялар тақдим этиш бўйича аризасини кўриб чиқиш
СХЕМАСИ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мева-сабзавот маҳсулотлари экспортёрларининг қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларини мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг янги технологияларига ўргатиш, қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларининг ерларида агротехник тадбирлар мониторингини ўтказиш, қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзолари томонидан ишлаб чиқариладиган мева-сабзавот маҳсулотларининг ташқи бозорларида маркетинг тадқиқотларини ўтказиш билан боғлиқ харажатларининг 50 фоизини қоплаш учун субсидиялар тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларини мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг янги технологияларига ўргатиш, қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларининг ерларида агротехник тадбирлар мониторингини ўтказиш, қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзолари томонидан ишлаб чиқариладиган мева-сабзавот маҳсулотларининг ташқи бозорларда маркетинг тадқиқотларини ўтказиш билан боғлиқ харажатларининг 50 фоизини қоплаш учун субсидиялар тақдим этилган экспортёрлар
РЕЕСТРИ

Т/р

Экспортёр номи

Экспорт шартномаси (инвойс)нинг идентификация рақами (мавжуд бўлса)

Маҳсулот номи

Маҳсулотнинг

ТИФ ТН коди

Бизнес-режа бўйича ҳисобот йилида экспорт қилиниши режалаштирилган маҳсулот ҳажми

Қишлоқ хўжалиги бирлашма аъзоларини маҳсулот етиштиришнинг янги технологияларига ўргатиш харажтлари, сўм

Қишлоқ хўжалиги бирлашма аъзоларининг ерларида агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши юзасидан мониторинг юритиш учун ишга олинган агрономларга ҳисобланган иш ҳақи харажатлари, сўм

Қишлоқ хўжалиги бирлашма аъзолари томонидан етиштирилган маҳсулотлар бўйича ташқи бозорлар маркетинг тадқиқотларини ўтказиш харжатлари, сўм

Экспортёрга тақдим этилган жами субсидия миқдори, сўм

Тонна

АҚШ доллар

Млн. сўм

(ариза берилган кундаги курс бўйича)

1.

2.

3.

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.01.2020 й., 10/20/3212/0068-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 14.10.2023 й., 10/23/3212-1/0772-сон; 07.05.2026 й., 10/26/3831/0463-сон; 10.07.2026 й., 10/26/3212-2/0718-сон)