toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 21.12.2022
Ҳужжат 17.01.2020 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг
Қарори
Кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандисининг малака шаҳодатномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 17 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3211]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлиги директорининг 2022 йил 6 декабрдаги 14-2022-сонли ««Кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандисининг малака шаҳодатномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3211-2, 21.12.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 апрелдаги ПҚ-4270-сон «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси қарор қилади:
1. Кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандисининг малака шаҳодатномасини бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси A. АБДУЛЛАЕВ
Тошкент ш.,
2019 йил 17 декабрь,
11-сон
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2019 йил 17 декабрдаги 11-сон қарорига
ИЛОВА
Кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандисининг малака шаҳодатномасини бериш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 апрелдаги ПҚ-4270-сон «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандисининг малака шаҳодатномасини бериш тартибини белгилайди.

1-боб Умумий қоидалар

1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандиси (бундан буён матнда кадастр муҳандиси деб юритилади) — риэлторлик ташкилоти билан тузиладиган меҳнат шартномаси асосида фаолият юритувчи ва кадастр муҳандиси малака шаҳодатномасига эга жисмоний шахс;
талабгор — кадастр муҳандиси малака шаҳодатномасини олишга талабгор бўлган жисмоний шахс;
малака имтиҳони — кадастр муҳандисига қуйилган талабларга талабгорнинг мос келишини текширишга йўналтирилган, малака имтиҳони комиссияси томонидан ўтказиладиган имтиҳон;
малака шаҳодатномаси — малака имтиҳонини муваффақиятли топширган талабгорнинг малакасини тасдиқловчи ҳужжат;
2. Малака шаҳодатномаси Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси (бундан буён матнда Қўмита деб юритилади) томонидан бепул берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Кадастр муносабатлари соҳасида касбий қайта тайёргарлик дастури бўйича тайёрлаш Қўмита ҳузуридаги Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази (бундан буён матнда Марказ деб юритилади) томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Геодезия ва ер кадастри бўйича олий маълумотга эга ёки кадастр муносабатлари соҳасида касбий қайта тайёргарлик дастури бўйича таълим олган талабгорлар малака имтиҳонини топширишга қўйиладилар.
Бунда, талабгор геодезия ва ер кадастри бўйича олий маълумотга эгалигидан ёки кадастр муносабатлари соҳасида касбий қайта тайёргарлик дастури бўйича таълим олганлигидан қатьи назар, геодезия ва ер кадастри бўйича камида бир йил иш стажига эга бўлиши лозим.
5. Кадастр муҳандиси Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри ҳудудида фаолият юритади. Бунда, кадастр муҳандиси ўз фаолиятини амалга ошириш учун риэлторлик ташкилоти билан меҳнат шартномаси тузади.
6. Кадастр муҳандиси Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри ҳудудида шартнома асосида қуйидаги кадастр хизматларини кўрсатади:
кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказиш (бирламчи кадастр ҳисоби бундан мустасно);
кўчмас мулк объектларининг қаватма-қават режаларини тузиш;
кўчмас мулк объектлари техник режаларини расмийлаштириш;
кўчмас мулк объектларини техник ҳисобга қўйиш.

2-боб. Малака имтиҳонини топшириш тартиби

7. Малака имтиҳонини ўтказиш учун Қўмита раисининг қарори билан беш кишидан кам бўлмаган таркибда Малака имтиҳони комиссияси ташкил қилинади.
Қўмита раиси Малака имтиҳони комиссияси раиси ҳисобланади.
Малака имтиҳони комиссияси таркиби Қўмитанинг масъул ходимлари ва Марказнинг масъул вакиллари орасидан шакллантирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Малака имтиҳони комиссияси таркиби ҳар бир малака имтиҳони учун алоҳида тузилади ва доимий ҳисобланмайди.
9. Малака имтиҳони комиссияси қарорлари баённома билан расмийлаштирилади ва комиссия раиси томонидан тасдиқланади ҳамда комиссиянинг барча аъзолари томонидан имзоланади.
10. Талабгор малака имтиҳонини топшириш учун Қўмитага қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
а) мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги ариза;
б) талабгорнинг паспорт нусхаси;
в) олий маълумот тўғрисидаги диплом нусхаси ёки хорижий давлатда олий таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ҳақидаги гувоҳнома нусхаси ёхуд кадастр муносабатлари соҳасида касбий қайта тайёргарлик дастури бўйича таълим олганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси);
г) меҳнат дафтарчаси (меҳнат стажини тасдиқловчи «Электрон меҳнат дафтарчаси тизими»дан кўчирма) (ўриндошлик бўйича меҳнат стажи мавжуд бўлган тақдирда бу ҳақда меҳнат дафтарчасига ёзув киритилган бўлиши лозим);
д) 3,5 х 4,5 см ўлчамли тўрт дона рангли фотосурат.
Талабгордан мазкур бандда назарда тутилмаган ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Талабгор тақдим этган ҳужжатлар тўлиқ ва улардаги маълумотлар тўғри бўлиши зарур.
12. Мазкур Низомнинг 10-бандида кўрсатилган ҳужжатлар талабгор томонидан Қўмитага шахсан, почта ёки электрон алоқа воситалари орқали топширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Қўмита ариза тушган кундан бошлаб уч иш куни ичида талабгорга малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш ёки рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Қўмита қуйидаги асосларга кўра малака имтиҳонини топширишга рухсат беришни рад этади:
талабгор мазкур Низомнинг 4-банди талабларига жавоб бермаганда;
талабгор тақдим қилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаганда ёки била туриб нотўғри маълумотлар тақдим қилгани аниқланганда;
талабгор мазкур Низомнинг 10-бандида назарда тутилган ҳужжатларни тақдим этишдан бош тортганда.
Бошқа асосларга кўра малака имтиҳонини топширишни рад этишга йўл қўйилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Талабгорнинг малака имтиҳонини топшириши рад этилган тақдирда Қўмита томонидан тегишли қарор қабул қилинади ва талабгор рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда, қабул қилинган қарор ҳақида уч иш куни ичида ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш рад этилган талабгор рад этишга сабаб бўлган камчиликларни бартараф этгандан кейингина қайта ариза бериши мумкин.
17. Талабгорнинг малака имтиҳонини топширишига рухсат бериш ҳақида қарор қабул қилинганида талабгор малака имтиҳонини топширишга рухсат берилган шахслар рўйхатига киритилади ва рўйхат малака имтиҳони бошланишидан олдин Малака имтиҳони комиссиясига топширилади.
18. Малака имтиҳонига қўйилган талабгор малака имтиҳонини ўтказиш санаси, вақти ва жойи ҳақида имтиҳон ўтказиладиган кундан камида ўн кун олдин мобиль телефони (мавжуд бўлганда), почта ёки электрон алоқа воситаси орқали хабардор қилинади.
19. Малака имтиҳонига қўйилган талабгорлар рўйхати ҳамда малака имтиҳонини ўтказиш тўғрисидаги маълумот уни ўтказиш ҳақидаги қарор қабул қилинган кундан бошлаб икки кундан кечиктирмай Қўмита ва Марказнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Малака имтиҳони гуруҳлар шаклланишига қараб, лекин икки ойда камида бир маротаба ўтказилиши лозим.
21. Малака имтиҳони комиссияси таркиби, иш регламенти, шунингдек тест саволлари Қўмита раиси томонидан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
22. Малака имтиҳонини топширишда талабгорлар паспорт ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатни тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
23. Талабгор паспорти ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатни тақдим қилмаганда ёхуд малака имтиҳонига кечиккан тақдирда имтиҳонга қўйилмайди ва малака имтиҳонига келмаган ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
24. Малака имтиҳонига кечиккан талабгор навбатдаги малака имтиҳонидаги талабгорлар рўйхатига киритилади ва бу ҳақда мобил телефони, почта ёки электрон алоқа воситаси орқали уч иш кунидан кечиктирмай хабардор қилинади.
25. Агарда талабгор тегишли тарзда хабардор қилинганидан кейин икки маротаба малака имтиҳонини топшириш учун келмаса, тақдим этилган ҳужжатлар талабгорга қайтарилади. Бундай ҳолларда, талабгор малака имтиҳонидан ўтиш учун қайтадан ариза билан мурожаат қилиши лозим.
26. Малака имтиҳони тест синови усулида, компьютер техникасидан фойдаланган ҳолда, талабгорнинг танловига кўра ўзбек ёки рус тилида ўтказилади.
27. Малака имтиҳонининг шаффофлиги ва холислигини таъминлаш мақсадида уни ўтказиш жараёни узлуксиз равишда овозли видеоёзувга туширилади.
28. Тест саволлари ва уларнинг жавоблари Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг таклифларини ҳисобга олган ҳолда кадастр муносабатлари соҳасида касбий қайта тайёргарлик дастури асосида Марказ томонидан ишлаб чиқилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
29. Тест саволларини тайёрлаш жараёнида фойдаланилган мавзулар Қўмита ва Марказ расмий веб-сайтига жойлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тест саволлари қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни ҳисобга олган ҳолда янгилаб борилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
30. Тест синови геодезия ва ер кадастри йўналиши бўйича 75 та саволдан иборат бўлади.
Талабгорга малака имтиҳонини топшириш учун бир соат вақт тақдим этилади.
31. Тест синовлари ўтказиладиган хонага жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, калькулятор, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб кириш, бошқа талабгорлар билан суҳбатлашиш тақиқланади.
Ушбу талабларни бузган талабгорлар тест синовлари ўтказиладиган хонадан чиқариб юборилади ва малака имтиҳонидан ўтмаган ҳисобланади.
32. Малака имтиҳони ўтказилган кундан бошлаб уч кун ичида Малака имтиҳони комиссиясининг тест синови натижалари қайд этилган баённомаси расмийлаштирилади ва комиссия раиси томонидан тасдиқланади.
33. Малака имтиҳони натижалари ҳамда Малака имтиҳони комиссиясининг баённомаси Марказнинг масъул ходимида сақланиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
34. Малака имтиҳони натижалари Малака имтиҳони комиссиясининг баённомаси расмийлаштирилган куннинг ўзида эълон қилинади.
35. Талабгорнинг тўғри жавоблар бўйича якуний натижаси 70 фоиз ва ундан юқори кўрсаткични ташкил қилган бўлса, у малака имтиҳонини муваффақиятли топширган ҳисобланади.
36. Тўғри жавоблар бўйича якуний натижаси 70 фоиздан паст бўлган талабгор малака имтиҳонидан ўтмаган ҳисобланади.
37. Малака имтиҳонидан ўтмаган талабгорлар уни навбатдаги малака имтиҳонида такроран топшириш ҳуқуқига эга, бироқ шу куннинг ўзида қайта топширишга йўл қўйилмайди.
38. Малака имтиҳонини муваффақиятли топширган талабгорларга малака шаҳодатномаси берилади.
3-боб. Апелляцияни кўриб чиқиш тартиби
39. Малака имтиҳонидан ўтмаган талабгор имтиҳон ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ичида Қўмитага апелляция бериш ҳуқуқига эга. Апелляция ёзма ёки электрон алоқа воситалари орқали тақдим этилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
40. Қўмита бир ҳафталик муддатда апелляцияни кўриб чиқади ва талабгорга қабул қилинган қарор ҳақида у қабул қилинган кунда ёзма равишда хабар беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
41. Апелляцияни кўриб чиқиш натижалари бўйича Қўмита томонидан қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
апелляцияни қаноатлантириш ва талабгорни малака имтиҳонини муваффақиятли топширган деб ҳисоблаш тўғрисида;
малака имтиҳони натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида.
42. Малака имтиҳони натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисидаги қарор апелляцияда кўрсатилган асослар ўз тасдиғини топмаган ҳолларда қабул қилинади.
43. Қўмитанинг қароридан норози бўлган талабгорлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга мурожаат қилишлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4-боб. Малака шаҳодатномасини расмийлаштириш ва бериш
44. Малака шаҳодатномаси талабгорнинг фотосурати ёпиштирилган махсус бланкада мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда расмийлаштирилади ва Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятининг барча ҳудудларида амал қилади.
45. Малака шаҳодатномасининг бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади ва Қўмита буюртмасига асосан «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмасида тайёрланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
46. Малака шаҳодатномаси Қўмита томонидан Малака имтиҳони комиссиясининг баённомаси олинганидан бошлаб беш кун ичида расмийлаштирилади ва Кадастр муҳандислари реестрига имзо қўйилган ҳолда талабгорга берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
47. Агар талабгор малака шаҳодатномасини у расмийлаштирилган кундан бошлаб уч ой ичида олишга келмаса ёки уни олишдан ёзма равишда бош тортса, Қўмита мазкур шаҳодатномани бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5-боб. Малака шаҳодатномасини қайта расмийлаштириш ва дубликатини бериш
Кейинги таҳрирга қаранг.
48. Кадастр муҳандисининг фамилияси ёки исми ёҳуд отасининг исми ўзгарган тақдирда, у тегишли ўзгартиришларни тасдиқловчи ҳужжатлар берилган санадан бошлаб бир ой ичида Қўмитага мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда ариза билан мурожаат қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бунда, аризага қайта расмийлаштирилиши лозим бўлган малака шаҳодатномасининг асл нусхаси билан бирга тегишли ўзгаришларни тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари илова қилинади.
49. Малака шаҳодатномасининг қайта расмийлаштирилиши кадастр муҳандиси томонидан ариза берилган пайтдан бошлаб беш кун ичида амалга оширилади.
50. Янги бланкада қайта расмийлаштирилаётган малака шаҳодатномасининг рақами қайд қилинади. Илгари берилган малака шаҳодатномаси бланкаси Қўмитада қолдирилади ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда йўқ қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
51. Кадастр муҳандисининг аризасига кўра, йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келтирилган малака шаҳодатномаси ўрнига Қўмита томонидан унинг дубликати берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
52. Малака шаҳодатномаси дубликатида унинг аввалги қайд этилган рақами ёзилади ва янги бланканинг юқоридаги ўнг бурчагига «Дубликат» ёзуви кўрсатилган бўлиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
53. Яроқсиз ҳолга келган малака шаҳодатномаси Қўмитага қайтарилади ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда йўқ қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6-боб. Малака шаҳодатномаси амал қилишини тугатиш ва уни бекор қилиш
54. Малака шаҳодатномасининг амал қилишини тугатиш ва уни бекор қилиш Қўмитанинг тегишли қарорига асосан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
55. Қуйидагилар малака шаҳодатномаси амал қилишини тугатиш учун асос бўлади:
кадастр муҳандисининг аризаси;
кадастр муҳандиси фаолиятини амалга оширишда қонун ҳужжатлари ва мазкур Низом талабларини қастдан бузиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказиш (бирламчи кадастр ҳужжатлари бундан мустасно), уларнинг қаватма-қават режаларини тузиш, техник режаларни расмийлаштириш, шунингдек уларни техник ҳисобга қўйиш ишларини амалга оширишда қастдан нотўғри хулоса (маълумот) бериш;
фуқарони белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомалага лаёқати чекланган деб эътироф этиш тўғрисидаги суд қарори.
56. Малака шаҳодатномасининг амал қилиши уни тугатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган санадан бошлаб тугатилади.
57. Малака шаҳодатномаси қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:
Қўмитанинг малака шаҳодатномасини бериш тўғрисидаги қарори ноқонуний эканлиги аниқланганда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
малака шаҳодатномаси сохта ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги факти аниқланганда.
58. Малака шаҳодатномасини бекор қилиш тўғрисидаги қарор малака шаҳодатномаси берилган санадан бошлаб амал қилади.
59. Қонун ҳужжатлари талабларини бузгани учун малака шаҳодатномаси бекор қилинган ёки малака шаҳодатномасининг амал қилиши тугатилган кадастр муҳандисига, у бекор қилинган ёки амал қилиши тугатилган санадан бошлаб бир йил мобайнида такроран малака шаҳодатномаси берилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
60. Малака шаҳодатномаси амал қилишини тугатиш ёки малака шаҳодатномасини бекор қилиш тўғрисидаги қарор Қўмитанинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
61. Малака шаҳодатномаси амал қилишини тугатиш ёки малака шаҳодатномасини бекор қилиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган куннинг ўзида тегишли кадастр муҳандиси ва риэлторлик ташкилотига унинг нусхаси юборилади.
62. Кадастр муҳандиси малака шаҳодатномасини бекор қилиш ёки унинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарорни олган кундан бошлаб ўн кун ичида ўзининг шаҳодатномасини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда йўқ қилиш учун Қўмитага қайтариши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
63. Малака шаҳодатномасини бекор қилиш ёки унинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарор устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7-боб. Кадастр муҳандислари реестри
64. Қўмита томонидан Кадастр муҳандислари реестри юритилади ва унда кадастр муҳандисларининг қуйидаги маълумотлари қайд этилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
кадастр муҳандисининг фамилияси, исми, отасининг исми;
малака шаҳодатномаси рақами, берилган сана;
малака шаҳодатномаси олинган сана;
малака имтиҳонида қайд этилган натижа;
малака шаҳодатномасини бекор қилиш ёки амал қилишини тугатиш, қайта расмийлаштириш ва дубликатини бериш ҳақидаги маълумотлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
65. Кадастр муҳандислари реестри электрон шаклда юритилади.
Кадастр муҳандислари реестрининг шакли Қўмита раиси томонидан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
66. Кадастр муҳандислари реестрига киритилган маълумотлардан очиқ фойдаланилиши мумкин.
Кадастр муҳандислари реестри Қўмитанинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8-боб. Якуний қоидалар
67. Мазкур Низомни бажариш жараёнида келиб чиқадиган низолар қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
68. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
69. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Савдо-саноат палатаси билан келишилган.

Давлат активларини бошқариш агентлиги директори С.Бекенов

2019 йил 13 декабрь,
Савдо-саноат палатаси раиси А. Икрамов
2019 йил 16 декабрь,

Кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандисининг малака шаҳодатномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат
кадастри давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат кадастрлари, геодезия

ва картография миллий марказига

______________________________________________________________________________________
(яшаш манзили)

___________________________________________________________________________да яшовчи

_________________________________________________________________________________ дан
(ариза берувчи Ф.И.О)

_____________________________________________________________________________________
(алоқа телефони)

_____________________________________________________________________________________
(электрон манзили)

АРИЗА

Менга кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандиси малака шаҳодатномасини олиш учун малака имтиҳонини топширишга/дубликатини беришга/қайта расмийлаштиришга* рухсат беришингизни сўрайман.

Аризага қуйидагилар илова қилинади:

1. _________________________________________________________
2. _________________________________________________________
3. _________________________________________________________
4. _________________________________________________________
5. _________________________________________________________

__

20___ йил “____” __________

Шахсий имзо __________________

*Изоҳ: аризанинг туридан келиб чиқиб керакли сўзларнинг тагига чизинг.
Кейинги таҳрирга қаранг.

Кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандисининг малака шаҳодатномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА


Н А М У Н А


Ўзбекистон Республикасининг
Давлат герби тасвири

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография
ва давлат кадастри давлат қўмитаси

КАДАСТР МУҲАНДИСИНИНГ МАЛАКА ШАҲОДАТНОМАСИ

____________-сон


Расм
учун жой


20__йил “___” ___________

____Кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандиси малака шаҳодатномаси Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси томонидан

__________________________________________________________________________________________ га
адастр муҳандиси малака шаҳодатномасини олган шахснинг Ф.И.О.)

____________________________________________________________________________________________
(жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами)

____ Малака имтиҳон комиссиясининг 20__ йил “__”_______даги қарорига асосан кадастр муҳандиси малака шаҳодатномаси берилди.

_________________________________________ _____________________М.Ў.
_ҒҒҒ(ваколатли шахснинг Ф.И.О.)_ҒҒҒҒҒҒҒҒ_____ (имзо)

Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.01.2020 й., 10/20/3211/0065-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 09.09.2022 й., 10/22/3211-1/0811-сон)