Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Нақд пул маблағлари эмиссияси даражасини пасайтиришнинг белгиланган кўрсаткичлари ва касса режалари бажарилмаганлиги учун раҳбар ходимларга жарима солиш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 2 июлдаги 230-сон қарори билан тасдиқланган «Республика минтақаларида нақд пул маблағлари эмиссияси даражасини пасайтириш прогнозлари ва касса режалари бажарилиши учун раҳбарлар ва мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини ошириш ва уларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 5-банди
иккинчи ва
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раисига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига ҳамда уларнинг тегишли ўринбосарларига — Пул-кредит сиёсати бўйича республика комиссиясининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Раиси томонидан;».