1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.02.00.00 Давлат рамзлари. Пойтахт / 01.02.01.00 Давлат герби, мадҳияси, байроғи;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.08.00.00 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси / 01.08.02.00 Олий Мажлис Сенати (юқори палатаси) / 01.08.02.01 Олий Мажлис Сенати ваколати;
3.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.08.00.00 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси / 01.08.03.00 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси (қуйи палата) / 01.08.03.01 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ваколати;
4.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.06.00.00 Давлат хизмати (шунингдек, 05.10.05.00га қаранг);
5.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш;
6.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.01.00 Умумий қоидалар;
7.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.18.00.00 Давлат божи / 07.18.03.00 Давлат божи бўйича имтиёзлар;
9.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.08.00 Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг фаолияти кафолатлари;
10.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.03.00.00 Банкротлик ва санация (шунингдек, 03.03.03.00 га қаранг) / 09.03.01.00 Умумий қоидалар;
11.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.01.00 Стандартлаштириш / 09.07.01.01 Умумий қоидалар;
12.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.02.00 Метрология / 09.07.02.01 Умумий қоидалар;
13.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.03.00 Сертификатлаштириш / 09.07.03.01 Умумий қоидалар;
14.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.09.00.00 Реклама тўғрисидаги қонунчилик (шунингдек, 12.06.00.00га қаранг);
15.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.10.00 Наслчилик. Селекция. Илғор хўжаликлар;
16.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.05.00 Ҳаво транспорти / 09.15.05.01 Умумий қоидалар;
17.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.01.00 Умумий қоидалар;
18.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.02.00 Алоқа соҳасини бошқариш. Алоқа соҳасидаги фаолиятларни лицензиялаш;
19.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.11.00 Товарлар сотишда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
20.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.15.00 Маҳсулот сифати хавфсизлиги, белгиланган нормаларга ва савдо қоидаларига риоя этиш устидан назорат;
21.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.18.00.00 Умумий овқатланиш / 09.18.02.00 Умумий овқатланиш соҳасини бошқариш ва назорат қилиш.Истеъмолчи ҳуқуқини ҳимоя қилиш.;
22.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.19.00.00 Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш / 09.19.02.00 Маиший хизмат кўрсатиш соҳасини бошқариш ва назорат. Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш;
23.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.01.00 Умумий масалалар. Ташқи иқтисодий алоқалар субъектлари;
24.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.07.00 Махсус иқтисодий зоналар;
25.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.07.00 Тариф имтиёзлари ва префенциялар;
26.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.06.00.00 Божхона иши / 10.06.01.00 Умумий масалалар;
27.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.02.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш борасида давлат органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ваколатлари;
28.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.09.00.00 Маъмурий жавобгарлик / 16.09.01.00 Умумий қоидалар;
29.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.09.00.00 Маъмурий жавобгарлик / 16.09.14.00 Одил судловга, жамоат тартибига ва бошқарувнинг ўрнатилган тартибига тажовуз қилувчи ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик;
30.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.12.00.00 Жиноят-процессуал қонунчилиги / 16.12.01.00 Умумий қоидалар;
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилсин:
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.01.00 Умумий масалалар. Ташқи иқтисодий алоқалар субъектлари]
[ТСЗ:
1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Умумий масалалар]
I. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 14 июнда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 2000 йил 26 майда қабул қилинган «Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида»ги Қонуни билан тасдиқланган таҳрири (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, № 5–6, 148-модда) 19-моддасининг биринчи қисмидаги ва иккинчи қисми биринчи хатбошисидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги» деган сўзлар «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
II. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 13 январда қабул қилинган «Алоқа тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, № 3, 159-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 3, 38-модда; 2000 йил, № 5–6, 153-модда):
1) 5-моддасидаги «Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги», «Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлигига» деган сўзлар тегишли келишикдаги «Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ваколат берилган орган радиочастоталарни корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқаролар ўртасида белгиланган тартибда тақсимлайди, радиочастоталар спектри тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилади».
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.02.00.00 Давлат рамзлари. Пойтахт / 01.02.01.00 Давлат герби, мадҳияси, байроғи]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат герби. Давлат мадҳияси. Давлат байроғи. Давлат тили. Пойтахт. Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар]
III. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 июлда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, № 9, 328-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 5, 124-модда) 4-моддасининг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги 8-банд билан тўлдирилсин:
«8) Ўзбекистон Республикаси почта Алоқаси миллий операторларининг почта вагонлари ва почта қутиларида».
V. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Прокуратура тўғрисида»ги Қонунининг 2001 йил 29 августда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган таҳрири (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 9–10, 168-модда):
1) 4-моддасининг саккизинчи хатбошисидаги «солиқ соҳасидаги жиноятлар» деган сўзлар «солиқ, валюта соҳасидаги жиноятлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 10-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузурида Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш департаменти ва унинг жойлардаги бўлинмалари фаолият кўрсатади»;
номи ва биринчи қисмидаги «солиққа оид жиноятларга» деган сўзлар «солиқ ва валютага оид жиноятларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисмидаги «Департамент бошлиғининг ўринбосари» деган сўзлар «Департамент бошлиғининг ўринбосарлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.05.00 Ҳаво транспорти / 09.15.05.01 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
VI. 1993 йил 7 майда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 6, 247-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 3, 38-модда; 2000 йил, № 5–6, 153-модда) 13-моддасининг учинчи қисмидаги, 59-моддасидаги, 81-моддасининг учинчи қисмидаги, 95-моддасининг тўртинчи қисмидаги, 101-моддасининг учинчи қисмидаги «Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлигининг», «Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги» деган сўзлар тегишли келишикдаги «Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
VII. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 28 декабрда қабул қилинган «Стандартлаштириш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, № 2, 46-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, № 5–6, 153-модда):
иккинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Давлат стандартлаш, метрология ва сертификация маркази («Ўздавстандарт»)» деган сўзлар «Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги («Ўзстандарт» агентлиги)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошисидаги «(Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси)» деган сўзлар «(Давархитектқурилиш» қўмитаси)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
биринчи қисмидаги «Ўздавстандарт» деган сўз «Ўзстандарт» агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисмидаги «Ўздавстандарт», «Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси» деган сўзлар тегишинча «Ўзстандарт» агентлиги», «Давархитектқурилиш» қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 6-моддасининг учинчи, тўртинчи ва саккизинчи қисмларидаги «Ўздавстандарт» деган сўз «Ўзстандарт» агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4) 8-моддаси:
биринчи қисмидаги «Ўздавстандарт», «Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси» деган сўзлар тегишинча «Ўздавстандарт» агентлиги», «Давархитектқурилиш» қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«стандартларни текшириш ва назорат қилиш ҳамда ўлчовларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси бош давлат инспектори;
стандартларни текшириш ва назорат қилиш ҳамда ўлчовларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош давлат инспекторлари;
стандартларни текшириш ва назорат қилиш хамда ўлчовларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш бўйича давлат инспекторлари амалга оширадилар»;
5) 9-моддаси учинчи қисмининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Стандартларни текшириш ва назорат қилиш ҳамда ўлчовларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси бош давлат инспектори, стандартларни текшириш ва назорат қилиш ҳамда ўлчовларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош давлат инспекторлари бундан ташқари».
VIII. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 28 декабрда қабул қилинган «Метрология тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, № 2, 48-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, № 5–6, 153-модда):
«ўлчовларнинг бажарилиш услубиётларини метрологик аттестация қилиш» — ўлчовларни бажариш услубиётининг унга қўйилган метрология талабларига мослигини баҳолаш ҳамда тасдиқлаш мақсадида тадқиқот ўтказиш;
«ўлчовларнинг бажарилиш услубиёти» — операциялар ва қоидалар мажмуи бўлиб, уларнинг бажарилиши хатолари маълум бўлган ўлчов натижалари олишни таъминлайди»;
биринчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Давлат стандартлаш, метрология ва сертификация маркази («Ўздавстандарт»)» деган сўзлар «Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги («Ўзстандарт» агентлиги)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Ўзбекистон Республикасининг ўлчовларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш тизими фаолият олиб бориши ва ривожланишини ҳамда унинг халқаро ўлчов тизими ва бошқа мамлакатларнинг ўлчовлар тизимлари билан уйғунлашувини таъминлаш;
истеъмолчилар ҳуқуқларини, фуқароларнинг соғлиғи ва хавфсизлигини, атроф муҳитни ҳамда давлат манфаатларини нотўғри ўлчов натижаларининг салбий оқибатларидан муҳофаза қилишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш»;
3) Қонун қуйидаги мазмундаги 41-модда билан тўлдирилсин:
«41-модда. Ўлчовларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлашга оид норматив ҳужжатлар
Ўлчовларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлашга оид, метрология нормалари ва қоидаларини белгиловчи ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мажбурий кучга эга бўлган норматив ҳужжатларни тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказишни «Ўзстандарт» агентлиги амалга оширади.
Ўзбекистон Республикасининг корхоналари, ташкилотлари, давлат бошқарув органлари, юридик шахслар бирлашмалари метрология соҳасидаги давлат метрология текшируви ва назорати татбиқ этиладиган доирадан ташқаридаги нормалар ва қоидаларни белгилайдиган, ўлчовларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлашга оид, «Ўзстандарт» агентлиги томонидан тасдиқланган норматив ҳужжатларни аниқлаштирадиган ва уларга зид бўлмаган норматив ҳужжатларни ўз ваколатлари доирасида ишлаб чиқишлари ҳамда тасдиқлашлари мумкин»;
«юридик ва жисмоний шахсларнинг ўлчов воситаларини тайёрлаш, реализация қилиш, уларнинг ижараси билан шуғулланишга доир фаолияти лицензияланаётганда мазкур шахсларнинг белгиланган метрология нормалари ва қоидаларига риоя этишларини баҳолаш ҳамда тасдиқлаш»;
ўлчов воситаларини тайёрлаш, таъмирлаш, уларнинг ижараси билан шуғулланиш, уларни реализация қилиш, уларнинг ҳолати ва қўлланилиши (физик ўлчамлар бирликлари эталонларини, моддалар ва материаллар таркиби ҳамда хоссаларининг стандарт намуналарини, ўлчов тизимларини қўшган ҳолда);
белгиланган метрология нормалари ва қоидаларига риоя этилиши ҳамда аккредитация қилинган метрология хизматлари, марказлари, лабораториялари фаолияти устидан амалга оширилади»;
учинчи қисмидаги «Ўздавстандарт» деган сўз «Ўзстандарт» агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
6) 171-моддасининг учинчи қисмидаги «Ўздавстандарт» деган сўз «Ўзстандарт» агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«18-модда. Ўлчов воситаларини тайёрлаш, реализация қилиш ва уларнинг ижараси билан шуғулланиш учун юридик ва жисмоний шахсларнинг фаолиятига лицензия бериш
Ушбу Қонуннинг 14-моддасида кўрсатилган доирада қўлланилиши мумкин бўлган ўлчов воситаларини тайёрлаш, реализация қилиш ва уларнинг ижараси билан шуғулланиш қонун ҳужжатларига мувофиқ бериладиган лицензия асосида юридик ва жисмоний шахслар томонидан амалга оширилади»;
8) Қонун қуйидаги мазмундаги 181-модда билан тўлдирилсин:
«181-модда. Метрология ишлари ва хизматларини амалга ошириш ҳуқуқи билан таъминлаш учун юридик ва жисмоний шахсларни аккредитация қилиш
Норматив ва техник ҳужжатларни метрологик экспертиза қилиш, ўлчовларнинг бажарилиш услубиётларини метрологик аттестация қилиш, ушбу Қонуннинг 14-моддасида кўрсатилган доирада қўлланилиши ва фойдаланилиши мумкин бўлган ўлчов воситаларини текширувдан ўтказиш, калибрлаш, таъмирлаш, синаш, метрологик аттестация қилишни амалга ошириш ҳуқуқи билан таъминлаш учун юридик ва жисмоний шахсларни аккредитация қилиш «Ўзстандарт» агентлиги томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади»;
«21-модда. Метрология ишлари ва хизматлари учун ҳақ тўлаш
Ўлчов воситаларини синаш, текширувдан ўтказиш, ўлчовларнинг бажарилиш услубиётларини аттестация қилиш, норматив ва техник ҳужжатларни метрологик экспертиза қилиш, техник жиҳатдан асослилиги ҳамда белгиланган метрология нормалари ва қоидаларига мувофиқлигини баҳолаш, ўлчовларнинг бажарилиш сифатини баҳолаш бўйича юридик ҳамда жисмоний шахсларга кўрсатилаётган метрология ишлари ва хизматлари учун, шунингдек метрология фаолиятининг давлат томонидан молиялаштириш соҳасига кирмайдиган турлари учун манфаатдор шахслар томонидан ҳақ тузиладиган шартномаларнинг шартларига мувофиқ тўланади».
IX. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 28 декабрда қабул қилинган «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, № 2, 50-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, № 7–8, 217-модда):
биринчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Давлат стандартлаш, метрология ва сертификация маркази (матнда бундан кейин «Ўздавстандарт» деб юритилади)» деган сўзлар «Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги (бундан буён матнда «Ўзстандарт» агентлиги деб юритилади)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисмидаги «Ўздавстандарт» деган сўз «Ўзстандарт» агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи қисмидаги «Ўздавстандарт»нинг» ва «Ўздавстандарт» деган сўзлар тегишли келишикдаги «Ўзстандарт» агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
еттинчи қисмидаги «Ўздавстандарт» деган сўз «Ўзстандарт» агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 6-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларидаги «Ўздавстандарт» деган сўз «Ўзстандарт» агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 7-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларидаги «Ўздавстандарт» деган сўз «Ўзстандарт» агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«8-модда. Сертификатлаштириш фаолиятини амалга ошириш
Бир турдаги маҳсулотларни сертификатлаштиришга аккредитация қилинган органлар ва синов лабораториялари (марказлари) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда берилган аккредитация тўғрисидаги гувоҳнома асосида сертификатлаштириш фаолиятини ҳамда сертификатлаштириш мақсадида синовлар ўтказиш фаолиятини амалга оширадилар.
Маҳсулотлар сертификатлаштирилаётганда аризачига сертификатни ёки мувофиқлик белгисини қўллаш ҳуқуқи мувофиқлик сертификатини берган аккредитация қилинган тегишли сертификатлаштириш органи билан тузилган битим асосида берилади»;
5) 9-моддасининг биринчи қисмидаги «Ўздавстандарт» деган сўз «Ўзстандарт» агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
6) 10-моддасининг биринчи қисмидаги «Ўздавстандарт» деган сўз «Ўзстандарт» агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
7) 14-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларидаги «Ўздавстандарт», «Ўздавстандарт»ни» деган сўзлар тегишли келишикдаги «Ўзстандарт» агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
8) 16, 161, 18 ва 19-моддаларидаги, 21-моддасининг биринчи, иккинчи, учинчи ва бешинчи қисмларидаги «Ўздавстандарт»нинг», «Ўздавстандарт» деган сўзлар тегишли келишикдаги «Ўзстандарт» агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«8) давлат божхона хизмати органлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш департаменти ва унинг жойлардаги бўлинмалари — тегишинча божхона, солиқ ва валюта тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликка доир ишлар бўйича»;
2) 339-моддасининг иккинчи қисмидаги «солиққа оид жиноятларга» деган сўзлар «солиқ ва валютага оид жиноятларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.09.00.00 Маъмурий жавобгарлик / 16.09.01.00 Умумий қоидалар;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.09.00.00 Маъмурий жавобгарлик / 16.09.14.00 Одил судловга, жамоат тартибига ва бошқарувнинг ўрнатилган тартибига тажовуз қилувчи ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик]
XI. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5–6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4–5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5–6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5–6, 153-модда, № 7–8, 217-модда; 2001 йил, № 1–2, 23-модда, № 9–10, 165 ва 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда):
1) 27-моддасининг биринчи қисмидаги «солиққа оид жиноятлар» деган сўзлар «солиқ ва валютага оид жиноятлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) Кодекс қуйидаги мазмундаги 2001-модда билан тўлдирилсин:
«2001-модда. Оммавий тадбирлар ўтказиш қоидаларини бузиш
Оммавий тадбирлар ўтказиш қоидаларини бузиш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
3) 245-моддасининг биринчи қисмидаги «171-моддасининг биринчи қисми» деган сўзлар чиқариб ташлансин; қисм «200» рақамидан сўнг «2001» рақами билан тўлдирилсин;
«Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг Давлат Алоқа инспекцияси бошлиғи, шунингдек Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Давлат Алоқа инспекциясининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бўлинмалари бошлиқлари ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган органлар номидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо чорасини қўллашга ҳақлидир»;
номи ва матнидаги «солиққа оид жиноятларга» деган сўзлар «солиқ ва валютага оид жиноятларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
биринчи қисмидаги «168-моддасида, 171-моддасининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида» деган сўзлар «168, 171-моддаларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси органларига ушбу Кодекснинг 215-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг раиси ва унинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар статистика бошқармалари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, туманлар, шаҳарлар статистика бўлимларининг бошлиқлари ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган органлар номидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо чорасини қўллашга ҳақлидир»;
7) 287-моддасининг 8-бандидаги «солиққа оид жиноятларга» деган сўзлар «солиқ ва валютага оид жиноятларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
8) 289-моддасининг учинчи қисмидаги «солиққа оид жиноятларга» деган сўзлар «солиқ ва валютага оид жиноятларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
9) 290-моддасининг учинчи қисми «солиқ» деган сўздан кейин «ва валютага» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
10) 291-моддаси биринчи қисмининг «д» бандидаги «солиққа оид жиноятларга» деган сўзлар «солиқ ва валютага оид жиноятларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.10.00 Наслчилик. Селекция. Илғор хўжаликлар]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
XII. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган «Наслчилик тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 255-модда; 1997 йил, № 4–5, 126-модда) 16-моддасининг учинчи қисмидаги «Ўздавстандарт»да» деган сўз «Ўзстандарт» агентлигида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.03.00.00 Банкротлик ва санация (шунингдек, 03.03.03.00 га қаранг) / 09.03.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Тадбиркорлик фаолияти субъектларини тугатиш. Санация ва банкротлик]
XIII. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрь ва 1996 йил 29 августда қабул қилинган қонунлари билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 2-сонга илова, № 11–12; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5–6, 102-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 9, 229-модда; 2001 йил, № 1–2, 23-модда, № 9–10, 182-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда) 57-моддасининг:
учинчи қисмидаги «кредиторлар билан биргаликда ўзининг банкротлигини эълон қилиш ҳамда ихтиёрий суратда ўзини тугатиш ҳақида қарор қабул қилиши мумкин» деган сўзлар «банкротлик аломатлари мавжуд бўлган тақдирда ўзини банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат этади» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи қисмидаги «ёки юридик шахснинг ўз банкротлигини эълон қилиш» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
(ХIV бўлим Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 6 февралдаги ЎРҚ-518-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.02.2019 й., 03/19/518/2589-сон)
(XV бўлим Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 17 февралдаги ЎРҚ-604-сонли Қонунига асосан 2020 йил 19 майдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.02.2020 й., 03/20/604/0175-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.11.00 Товарлар сотишда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.19.00.00 Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш / 09.19.02.00 Маиший хизмат кўрсатиш соҳасини бошқариш ва назорат. Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш. Реклама]
XVI. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 5–6, 59-модда; 2002 йил, № 4–5, 74-модда):
1) 23-моддасининг учинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Давлат стандартлаш, метрология ва сертификация маркази (бундан буён матнда «Ўздавстандарт» деб юритилади)» деган сўзлар «Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги (бундан буён матнда «Ўзстандарт» агентлиги деб юритилади)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 26-моддаси биринчи қисмининг биринчи хатбошисидаги «Ўздавстандарт» деган сўз «Ўзстандарт» агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 27-моддаси учинчи қисмининг биринчи хатбошисидаги «Ўздавстандарт» деган сўз «Ўзстандарт» агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
XVII. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 декабрда қабул қилинган «Нотариат тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 2, 42-модда; 2001 йил, № 1–2, 23-модда):
1) 14-моддасининг биринчи қисмидаги «давлат нотариал идоралари учун белгиланган штатлар сони ва иш ҳақи фонди доирасида мансаб окладлари чизмасига риоя қилган ҳолда» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
2) 15-моддаси қуйидаги мазмундаги еттинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Лицензиянинг бекор қилиниши нотариуснинг ўз касбий мажбуриятларини бажаришдаги ҳаракатларини ноқонуний деб топишга сабаб бўлмайди, унинг айрим ҳаракатларини белгиланган тартибда ноқонуний деб топиш ҳоллари бундан мустасно»;
«Давлат нотариал идоралари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маблағ билан таъминланади»;
иккинчи қисми «бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан» деган сўзлардан кейин «ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ажратмалар ўтказиб бўлинганидан» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
«44-модда. Рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлган мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш ва гаровга қўйиш тўғрисидаги битимларни тасдиқлаш
Рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлган мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш ва гаровга қўйиш тўғрисидаги битимлар бошқа шахсга ўтказилаётган ёки гаровга қўйилаётган мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилган тақдирдагина тасдиқланиши мумкин. Бунда мол-мулкнинг бошқа шахсга ўтказувчига ёки гаровга қўювчига тегишлилиги ҳамда бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмаганлиги ва хатланмаганлиги текширилади. Тақиқ мавжуд бўлган ҳолларда кўрсатилган мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги битим фақат кредитор билан олувчи шахс қарзни олувчининг ҳисобига ўтказишга рози бўлган тақдирда тасдиқланиши мумкин.
Уй-жойни (уй-жойнинг бир қисмини), квартира, дала ҳовли, боғ ҳовли, гаражни, шунингдек бошқа бино, иншоот ёки иморатни бошқа шахсга ўтказиш ва гаровга қўйиш тўғрисидаги битимлар шу мол-мулк жойлашган ҳудудда тасдиқланади».
XVIII. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 27 декабрда қабул қилинган «Адвокатура тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 2, 48-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда):
(XIX бўлим Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 28 декабрдаги ЎРҚ-138-сонли Қонуни билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 52-сон, 533-модда)
XX. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелда қабул қилинган «Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 4–5, 118-модда):
1) 6-моддасидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон давлат стандартлаш, метрология ва сертификация маркази (матнда бундан буён «Ўздавстандарт» деб юритилади)» деган сўзлар «Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги (бундан буён матнда «Ўзстандарт» агентлиги деб юритилади)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 9-моддасининг тўртинчи қисмидаги «Ўздавстандарт» деган сўз «Ўзстандарт» агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«12) давлатга ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига мерос ҳуқуқи бўйича ўтган хазиналарнинг ва мол-мулкнинг ҳисобини юритишлари, уларни баҳолашлари ва уларнинг ўтказилишини назорат этишлари»;
«121) давлат даромадига ўтказилган мол-мулкнинг реализация қилинишидан олинган пул маблағларининг давлат даромадига тўлиқ ва ўз вақтида тушиши устидан назорат олиб боришлари, шунингдек давлат органларига беғараз ўтказилган мол-мулк ҳисобини олиб боришлари».
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.15.00 Маҳсулот сифати хавфсизлиги, белгиланган нормаларга ва савдо қоидаларига риоя этиш устидан назорат;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.18.00.00 Умумий овқатланиш / 09.18.02.00 Умумий овқатланиш соҳасини бошқариш ва назорат қилиш.Истеъмолчи ҳуқуқини ҳимоя қилиш.]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Савдо ва хизматлар кўрсатиш]
XXIII. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августда қабул қилинган «Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 9, 239-модда) 4-моддасининг биринчи қисмидаги ва 6-моддасининг иккинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон давлат стандартлаш, метрология ва сертификация маркази» деган сўзлар «Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(XXV бўлим Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 7 июндаги ЎРҚ-776-сонли Қонунига асосан 2022 йил 9 сентябрдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.06.2022 й., 03/22/776/0498-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Алоқа]
XXVI. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрда қабул қилинган «Радиочастота спектри тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 1, 16-модда) 7-моддаси биринчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги ва 19-моддасининг биринчи қисмидаги «Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.08.00 Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг фаолияти кафолатлари]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш]
XXVII. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 25 майда қабул қилинган «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, № 5–6, 140-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда) 16-моддасининг:
иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
«Бунда солиқ солиш ва солиқ ставкалари тизимининг уларни индексация қилиш билан боғлиқ ўзгариши, шунингдек юридик ва жисмоний шахсларнинг айрим фаолият турларини амалга оширишдан олган даромадларига қатъий белгиланган солиқнинг жорий этилиши кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун бир мунча ноқулай фаолият шароитларини юзага келтирувчи ўзгаришлар деб ҳисобланмайди»;
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.02.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш борасида давлат органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ваколатлари]
XXVIII. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 5 апрелда қабул қилинган «Чиқиндилар тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 4–5, 72-модда) 26-моддасининг иккинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.08.00.00 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси / 01.08.02.00 Олий Мажлис Сенати (юқори палатаси) / 01.08.02.01 Олий Мажлис Сенати ваколати]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
XXIX. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Конституциявий Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 12, 213-моддаси):
1) 8-моддаси биринчи қисми 15-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш»;
2) 9-моддаси биринчи қисмининг 5-бандидаги «раиси ва унинг ўринбосарларини тайинлаш ҳамда уларни» деган сўзлар «раисини тайинлаш ҳамда уни» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.08.00.00 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси / 01.08.03.00 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси (қуйи палата) / 01.08.03.01 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ваколати]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
XXX. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Конституциявий Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 12, 215-моддаси) 8-моддаси биринчи қисми 15-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш».
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 25 апрель,
482-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 й., 5-сон, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52-сон, 533-модда; 2016 й., 3(I)-сон, 32-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.02.2019 й., 03/19/518/2589-сон; 18.02.2020 й., 03/20/604/0175-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.06.2022 й., 03/22/776/0498-сон, 04.11.2022 й., 03/22/800/0990-сон; 28.02.2023 й., 03/23/819/0113-сон; 08.08.2024 й., 03/24/940/0596-сон; 28.12.2024 й., 03/24/1015/1087-сон)