1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.08.00 Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг фаолияти кафолатлари]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасига баҳо бериш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирларни кучайтириш борасида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг масъулиятини янада ошириш, ҳудудларда ишбилармонлик муҳитига салбий таъсир этувчи омилларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этишнинг самарали механизмларини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда Адлия вазирлигининг 2020 йил 1 мартдан бошлаб республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасига баҳо бериш тизимини жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
2. Республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш тартиби тўғрисида низом (кейинги ўринларда Низом деб аталади) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасига баҳо бериш бўйича маълумотларнинг ўз вақтида тақдим этилиши ва ҳаққонийлиги учун манфаатдор вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари шахсан жавобгар эканлиги белгилаб қўйилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан биргаликда:
бир ой муддатда ҳудудларда тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш бўйича тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўтказиладиган сўровнома шаклларини ҳамда ўтказиш муддатларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
2020 йил 1 мартга қадар ҳудудларнинг тадбиркорликнинг ривожланганлик даражаси кўрсаткичларини ҳисоблаш ва баҳолаш бўйича «BUSINESS INDICATOR» автоматлаштирилган онлайн ахборот тизими ишлаб чиқилишини ва ишга туширилишини таъминласин;
баҳолаш натижалари бўйича тегишли ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига таклифлар бериб борсин;
Низомга асосан баҳолаш якунлари бўйича тегишли ҳудуддаги 2-иловада назарда тутилган ташкилотларнинг раҳбар ва бошқарув ходимларини, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар)лар ҳокимларининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосарларини намунали кўрсаткичга эга бўлганда — рағбатлантириш ҳамда қониқарсиз кўрсаткичга эга бўлганда — интизомий жавобгарликка тортиш юзасидан ҳар ярим йиллик якунлари бўйича 15 августга қадар, йил якунлари бўйича 15 мартга қадар Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиб борсин.
а) тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасига баҳо бериш натижалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар)лар ҳокимларининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосарларини рағбатлантириш — маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари маблағлари ҳисобидан;
ҳудудлардаги тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасига таъсир этувчи 2-иловада назарда тутилган ташкилотлар раҳбарлари ва бошқарув ходимларини рағбатлантириш — уларнинг бюджетдан ташқари ва ўз маблағлари ҳисобидан;
ҳудудларда тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини ҳисоблаш ва баҳолаш бўйича «BUSINESS INDICATOR» автоматлаштирилган онлайн ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва ишга тушириш, техник хизмат кўрсатиш ва қўллаб-қувватлаш, шунингдек, унинг функционал имкониятларини янада такомиллаштириш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш — Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш бюджетдан ташқари жамғармаси ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига тенг миқдорларда амалга оширилади;
б) ҳудудларнинг тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш натижалари бўйича ярим йиллик ва йиллик маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлислари, шунингдек, Олий Мажлиси палаталари ва халқ депутатлари Кенгашлари мажлисларида муҳокама қилиб борилади.
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига «BUSINESS INDICATOR» автоматлаштирилган онлайн ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва ишга тушириш, техник хизмат кўрсатиш ва қўллаб-қувватлаш хизмати кўрсатиш юзасидан, истисно тариқасида, тендер (танлов) савдоларини ўтказмасдан харид комиссиялари томонидан баҳоланадиган энг яхши таклифларни саралаб олиш йўли билан шартнома тузиш ҳуқуқи берилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги «Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази билан биргаликда тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш мақсадида тадбиркорлик субъектлари ўртасида сўровлар, шу жумладан электрон сўровлар ўтказилишини таъминласин.
8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан келишилган ҳолда республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш кўрсаткичларини такомиллаштириб бориш, зарур ҳолларда уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиб борсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги икки ой муддатда Самарқанд ва Бухоро вилоятларида Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» рейтинги услубиёти асосида тегишли хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда баҳолаш ўтказиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
10. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазири Б.А. Ходжаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 8 январь,
8-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 январдаги 8-сон қарорига 1-ИЛОВА
Республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш (кейинги ўринларда баҳолаш деб аталади) тартибини белгилайди.
2. Баҳолаш мазкур Низом асосида ярим йиллик ва йил якуни бўйича ўтказилади.
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ташкилотлар — ҳудудларда тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасига таъсир этувчи вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар (уларнинг ҳудудий бўлинмалари);
индикатор — тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини аниқлашда баҳоланиши лозим бўлган асосий кўрсаткич;
расмий статистик маълумотлар — баҳолашга маълумотларни тақдим этиш учун масъул бўлган ваколатли ташкилотлар томонидан тақдим этилган ва ушбу ташкилотларнинг раҳбарлари томонидан тасдиқланган статистик ва таҳлилий маълумотлар;
ўтказилган сўровлар бўйича маълумотлар — Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги томонидан «Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази билан биргаликда тасдиқланган шаклдаги сўровномалар асосида тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўтказиладиган аноним ёки очиқ сўровлар натижалари бўйича тўпланган маълумотлар;
«BUSINESS INDICATOR» автоматлаштирилган онлайн ахборот тизими (кейинги ўринларда «BUSINESS INDICATOR» ААТ деб аталади) — ҳудудларда тадбиркорликнинг ривожланганлик даражаси кўрсаткичларини ҳисоблаш ва баҳолаш бўйича автоматлаштирилган дастурий таъминот.
4. Республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш тартиби ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича қонунийлик, ошкоралик, холислик, адолатлилик, тенглик ва шаффофлик принципларига асосланган ҳолда амалга оширилади
5. Баҳолаш натижасида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек туман ва шаҳарлар (кейинги ўринларда тегишли ҳудуд деб аталади) рейтинги тузилади, рейтингда юқори кўрсаткичларга эга ҳудуддаги ташкилотлар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари бошқарув ходимлари моддий рағбатлантирилади.
6. Ҳудудларда тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги (кейинги ўринларда баҳолашга масъул органлар деб аталади) томонидан мазкур Низом асосида ярим йиллик ва йил якуни бўйича амалга оширилади.
тадбиркорлик субъектларини ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этилганлик ҳолати;
ҳудуддаги тадбиркорлик субъектларининг ташкилотлар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига бўлган ишончи индикаторларини ҳисоблашга масъул ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги индикаторларни баҳолашда ташкилотлар ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан зарур маълумотларни бепул олади.
3-боб. Тадбиркорликнинг ривожланганлик индикаторларини ҳисоблаш ва баҳолаш
9. Тадбиркорликнинг ривожланганлик индикаторларини ҳисоблаш ушбу Низомда 2-иловада келтирилган Ҳудудларда тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш бўйича методикага мувофиқ «BUSINESS INDICATOR» ААТ орқали амалга оширилади.
10. Индикаторларни ҳисоблашда расмий статистик ва ўтказилган сўровлар бўйича маълумотлардан фойдаланилади.
11. Расмий статистик маълумотлар ушбу Низомнинг иловасидаги Методикада назарда тутилган масъул ташкилотлар томонидан I ярим йиллик учун 1 августга қадар, йил якуни бўйича келгуси йил 1 мартга қадар «BUSINESS INDICATOR» ААТга киритилиши шарт.
13. Баҳолашга масъул ташкилотлар тақдим этилган маълумотлар ва ўтказилган сўровларнинг натижалари асосида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш якунларини умумлаштиради, ҳисобот якуни бўйича ярим йиллик маълумотларни жорий йил 15 август ва йил якунларига оид маълумотларни кейинги йил 15 мартга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Олий Мажлиси палаталари ва халқ депутатлари Кенгашларига тақдим қилади, доимий равишда оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан ўз расмий веб-сайтларида эълон қилиб боради.
14. Рейтинг баҳосининг натижалари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ва халқ депутатлари Кенгашлари мажлисларида танқидий муҳокама қилинади.
5 баллгача бўлган ҳудуд — «қониқарсиз» деб топилади.
4-боб. Баҳолаш натижалари бўйича ташкилотлар ходимларини рағбатлантириш ва шахсий масъулиятини кучайтириш
17. Баҳолаш натижалари бўйича тегишли ҳудудда тадбиркорликнинг ривожланганлик даражаси «намунали» деб топилганда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар)лар ҳокимларининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари (кейинги ўринларда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ва ҳокимларнинг биринчи ўринбосарлари деб аталади), ташкилотлар бошқарув ходимларини моддий рағбатлантириш, шунингдек «қониқарсиз» деб топилганда интизомий чора кўриш ҳар ярим йилликда 25 августга қадар ҳамда йил учун келгуси йилнинг 25 мартига қадар баҳолашга масъул органлар таклифларига асосан амалга оширилади.
18. Рағбатлантириш тадбиркорликнинг ривожланганлик даражаси «намунали» деб топилган ҳудуддаги:
ташкилотлар раҳбарлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ва ҳокимларнинг биринчи ўринбосарларига — лавозим маошларининг 25 фоизи миқдорида;
ташкилотларнинг бошқарув ходимларига — лавозим маошларининг 50 фоизи миқдорида пул маблағлари бериш орқали амалга оширилади.
19. Интизомий чора кўриш тадбиркорликнинг ривожланганлик даражаси «қониқарсиз» деб топилган ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ва ҳокимларнинг биринчи ўринбосарларига — лавозим маошларининг 25 фоизи миқдорида жарима қўллаш орқали амалга оширилади.
20. Рағбатлантириш ва интизомий чора кўриш масаласи:
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг биринчи ўринбосарларига — Вазирлар Маҳкамаси томонидан кўрсатма берилади;
туман (шаҳар) ҳокимларининг биринчи ўринбосарларига — тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ташкилотлари раҳбарлари ва бошқарув ходимларига — уларнинг республика бошқаруви идоралари томонидан, туман (шаҳар) ташкилотлари раҳбарлари ва бошқарув ходимларига — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқаруви идоралари томонидан қарорлар қабул қилинади.
21. Баҳолаш якунлари бўйича тадбиркорликнинг ривожланганлик даражаси «намунали» деб топилган ҳудудларнинг ижобий иш тажрибаси бошқа ҳудудлар ўртасида оммалаштириш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўрилади.
Республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш тартиби тўғрисида низомга 1-ИЛОВА
Республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш тартиби
Тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўтказиладиган сўровнома шаклини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамаси билан келишиш.
Адлия вазирлиги,
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги
Қарор қабул қилингандан кундан бошлаб
1 ой ичида
2-босқич
Ҳудудларнинг тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасининг кўрсаткичларини ҳисоблаш ҳамда баҳолаш имконини берувчи «BUSINESS INDICATOR» автоматлаштирилган онлайн ахборот тизими (АТТ)ни ишлаб чиқиш ва ишга тушириш.
Адлия вазирлиги,
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги
2020 йил
1 мартгача
3-босқич
Расмий статистик маълумотларни «BUSINESS INDICATOR» ААТга киритиш.
I ярим йиллик учун 1 августга қадар, йил якуни бўйича келгуси йил 1 мартга қадар
5-босқич
«BUSINESS INDICATOR» ААТ орқали ҳудудларнинг рейтинг кўрсаткичини ҳисоблаш ҳамда ҳудудлар кесимида натижани аниқлаш.
Адлия вазирлиги,
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги
I ярим йиллик учун 10 августга қадар, йил якуни бўйича келгуси йил 10 мартга қадар
6-босқич
Статистик маълумотлар ва ўтказилган сўровлар натижалари асосида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш якунларини умумлаштириш, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Олий Мажлиси палаталари ва халқ депутатлари Кенгашларига тақдим қилиш, ўз расмий веб-сайтларида эълон қилиб бориш.
Адлия вазирлиги,
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги
I ярим йиллик учун 15 августга қадар, йил якуни бўйича келгуси йил 15 мартга қадар
7-босқич
Вазирлар Маҳкамаси мажлиси ҳамда Олий Мажлис палаталари ва халқ депутатлари Кенгашлари мажлисларида ҳудудларда тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари натижаларини муҳокама қилиш.
Вазирлар Маҳкамаси,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда вилоят, туман ва шаҳар халқ депутатлари Кенгашлари
I ярим йиллик учун 20 августга қадар, йил якуни бўйича келгуси йил 20 мартга қадар
8-босқич
Баҳолаш натижалари бўйича тегишли ҳудудда тадбиркорликнинг ривожланганлик даражаси «намунали» деб топилганда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар)лар ҳокимларининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари, ташкилотлар бошқарув ходимларини моддийрағбатлантириш, шунингдек,«қониқарсиз» деб топилганда интизомий чора кўриш.
Вазирлар Маҳкамаси,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари,
мазкур қарорнинг 2-иловаси билан тасдиқланган ташкилотларнинг республика бошқаруви идоралари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқаруви идоралари
I ярим йиллик учун 25 августга қадар, йил якуни бўйича келгуси йил 25 мартга қадар
9-босқич
Баҳолаш якунларига кўра тадбиркорликнинг ривожланганлик даражаси «намунали» деб топилган ҳудудларнинг ижобий иш тажрибасини бошқа ҳудудлар ўртасида оммалаштириш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўриш.
Адлия вазирлиги,
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги
I ярим йиллик учун 1 сентябрга қадар, йил якуни бўйича келгуси йил 1 апрелга қадар
Республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш тартиби тўғрисида низомга 2-ИЛОВА
Ҳудудларда тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш бўйича
МЕТОДИКА
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу методика Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражаси кўрсаткичларини ҳисоблаш ва баҳолаш тартибини белгилайди.
2. Ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш ушбу Методика ва унинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ ҳудудларда тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш тизимлари асосида ташкил этилади.
3. Мазкур Методикада қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
индикаторни ҳисоблаш методикаси — индикаторнинг миқдорини аниқлаш учун фойдаланиладиган усул;
индикаторни баҳолаш методикаси — миқдори аниқланган индикаторга мутаносиб бўлган баҳони бериш усули;
ижобий индикаторлар — индикатор даражасининг ортиб боришига мос равишда юқори баҳоланадиган индикаторлар;
салбий индикаторлар — индикатор даражасининг ортиб боришига мос равишда паст баҳоланадиган индикаторлар;
кредит портфели — муайян вақтга банкда мавжуд бўлган кредитлар бўйича асосий қарз қисмининг қолдиғи;
тадбиркорлик субъектлари — белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахслардир (устав капиталида давлат улуши бўлган юридик шахслар, фермер ва деҳқон хўжаликлари бундан мустасно).
2-боб. Расмий статистик маълумотлар асосида индикаторларни ҳисоблаш тартиби
1-§. Бўш турган бино-иншоотлар ва участкаларни тадбиркорлик фаолияти учун бериш кўрсаткичини ҳисоблаш
4. Ярим йил давомида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудидаги (кейинги ўринларда тегишли ҳудуд деб аталади) бўш турган, фойдаланилмаётган объектлар ва ер участкалардан (давлат активларидан) самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича аниқланган натижалар қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
И1 = (Идм + Иеу) / 2
бунда:
И1 — давлат активларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича индикатор миқдори (фоизда);
Идм — давлат кўчмас мулкидан самарали фойдаланиш бўйича субиндикатор миқдори (фоизда);
Иеу — бўш турган ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича субиндикатор миқдори (фоизда).
Давлат кўчмас мулкидан самарали фойдаланиш бўйича субиндикатор миқдори қуйидаги формула асосида аниқланади:
Идм = (Сдм / Бдм) × 100
бунда:
Сдм — самарали фойдаланиш ташкил этилган давлат кўчмас мулки объектлари сони;
Бдм — тегишли ҳудудда мавжуд бўлган давлат кўчмас мулки объектлари сони (давлат фойдаланувидан бўлганлардан ташқари).
Бўш турган ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича субиндикатор миқдори қуйидаги формула асосида аниқланади:
Иеу = (Сеу / Беу) × 100
бунда:
Сеу — самарали фойдаланиш ташкил этилган ер участкалари майдони (гектарда).
Беу — тегишли ҳудудда мавжуд бўлган давлат ер участкалари майдони (давлат фойдаланувида бўлганлардан ташқари, гектарда).
5. Бўш турган, фойдаланилмаётган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш ушбу ер участка ва объектларни ижарага бериш, фаолиятини тиклаш, сотиш, давлат-хусусий шериклик асосида бериш, кичик саноат (эркин иқтисодий) зона ташкил этиш, фойдаланишга яроқсиз объектни бузиш орқали бўшаган ер майдонини тадбиркорлик субъектларига бериш ва объектни турар жой сифатида фойдаланишга бериш орқали амалга оширилади.
6. Тегишли ҳудудда бўш давлат мулки объектлари ва ер участкалари мавжуд бўлмаган тақдирда индикатор миқдори 100 фоизга тенг деб ҳисобланади.
2-§. Эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналаридан самарали фойдаланиш кўрсаткичини ҳисоблаш
7. Тегишли ҳудудда ташкил этилган эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарида амалга оширилаётган лойиҳалар сонининг ушбу ҳудуддаги ҳар 1 000 нафар фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига тўғри келадиган ўртача миқдорини аниқлаш йўли билан қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
И2.1 = (Лэк / Тҳф) × 1000
бунда:
И2.1 — индикатор миқдори (сонда);
Лэк — тегишли ҳудуддаги эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарида амалга оширилаётган лойиҳалар сони;
Тҳф — тегишли ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари сони.
8. Тегишли ҳудудда ташкил этилган эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарида амалга оширилаётган лойиҳалар суммасининг ушбу ҳудуддаги ҳар 1 000 нафар фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига тўғри келадиган ўртача миқдорини аниқлаш йўли билан қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
И2.2 = (Сэк / Тҳф) × 1000
бунда:
И2.2 — индикатор миқдори (сўмда);
Сэк — тегишли ҳудуддаги эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарида амалга оширилаётган лойиҳалар суммаси;
Тҳф — тегишли ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари сони.
9. Ярим йил давомида тегишли ҳудуддаги тадбиркорлик субъектларидан ер участкалари давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш бўйича туман (шаҳар) ҳокимликлари ва халқ депутатлари Кенгашлари қарорлари сонининг* ушбу ҳудуддаги ҳар 1 000 нафар фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига тўғри келадиган ўртача миқдорини аниқлаш йўли билан қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
И3 = (Қб / Тҳф) × 1000
бунда:
И3 — индикатор миқдори (сонда);
Қб — тегишли ҳудуддаги туман (шаҳар) ҳокимликлари ва халқ депутатлари Кенгашларининг тадбиркорлик субъектларидан ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тўғрисидаги қарорлари сони;
Тҳф — тегишли ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари сони.
* Туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан ҳар ярим йилликда қарорларни хатловдан ўтказиш орқали аниқланади.
10. Ярим йил давомида тегишли ҳудудда тадбиркорлик субъектларига қонунчиликда белгиланган тартибга риоя этмаган ҳолда кўрсатилган давлат хизматларининг ушбу ҳудудда уларга кўрсатилган жами давлат хизматларидаги улушини аниқлаш йўли билан қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
И4 = (Дқб / Джк) × 100
бунда:
И4 — индикатор миқдори (фоизда);
Дқб — тегишли ҳудудда тадбиркорлик субъектларига қонунчиликда белгиланган тартиб бузилган ҳолда кўрсатилган давлат хизматлари сони;
11. Ярим йил давомида тегишли ҳудудда тадбиркорлик субъектларига амалда ажратилган кредит миқдорининг ушбу ҳудуддаги ҳар 1 000 нафар фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига тўғри келадиган ўртача кредит миқдорини аниқлаш йўли билан қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
И5.1 = (Кҳа / Тҳф) × 1000
бунда:
И5.1 — индикатор миқдори (сўмда);
Кҳа — тегишли ҳудудда тадбиркорлик субъектларига амалда ажратилган кредит миқдори (сўмда), агар кредитлар хорижий валютада ажратилган бўлса, уларнинг сўмдаги эквиваленти индикатор ҳисобланаётган вақтдаги Марказий банк курси бўйича аниқланади;
Тҳф — тегишли ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари сони.
12. Ҳисобот йили якуни бўйича тегишли ҳудуддаги тадбиркорлик субъектлари ишлаб чиқарган маҳсулотлари ҳажмининг ушбу ҳудуддаги ҳар бир фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига тўғри келадиган ҳажмини аниқлаш йўли билан қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
И6 = Мт / Тҳф
бунда:
И6 — индикатор миқдори (сўмда);
Мт — тегишли ҳудуддаги тадбиркорлик субъектлари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлари умумий ҳажми (сўмда);
Тҳф — тегишли ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари сони.
7-§. Тадбиркорлик субъектларининг Давлат бюджетига келиб тушган тушумлардаги улуши кўрсаткичини ҳисоблаш
13. Ярим йил давомида тегишли ҳудудда тадбиркорлик субъектларидан Давлат бюджетига (Республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар) келиб тушган тушумларнинг ушбу ҳудуддаги ҳар 1 000 нафар фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига тўғри келадиган ўртача миқдорини аниқлаш йўли билан қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
И7 = (Тт / Тҳф) × 1000
бунда:
И7 — индикатор миқдори (сўмда);
ТТ — тегишли ҳудуддаги тадбиркорлик субъектлари томонидан Давлат бюджетига тўланган умумий тўловлар (солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар) миқдори (сўмда);
Тҳф — тегишли ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари сони.
8-§. Тадбиркорлар субъектларидан келиб тушган мурожаатлар кўрсаткичини ҳисоблаш
14. Ярим йил давомида тадбиркорлик субъектларидан келиб тушган мурожаатлари сонининг ушбу ҳудуддаги ҳар 1 000 нафар фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига тўғри келадиган ўртача миқдорини аниқлаш йўли билан қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
И8 = (Мж / Тҳф) × 1000
бунда:
И8 — индикатор миқдори (сонда);
Мж — ярим йил давомида тадбиркорлик субъектларидан тегишли ҳудуддаги ташкилотлари, шунингдек маҳаллий ижро ҳокимияти органларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонаси, Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари орқали келиб тушган мурожаатлари сони;
Тҳф — тегишли ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари сони.
9-§. Мажбуриятларнинг бажарилиши билан боғлиқ низолар кўрсаткичини ҳисоблаш
15. Ярим йил давомида тегишли ҳудуддаги иқтисодий ва маъмурий судларда тадбиркорлик субъектлари иштирокида кўриб чиқилган низолар (фуқаролик ва оммавий ҳуқуқий муносабатларга оид) сонининг ушбу ҳудуддаги ҳар 1 000 нафар фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига тўғри келадиган ўртача миқдорини аниқлаш йўли билан қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
И9.1 = (Нж / Тҳф) × 1000
бунда:
И9.1 — индикатор миқдори (сонда);
Нж — ярим йил давомида тегишли ҳудуддаги иқтисодий ва маъмурий судларда тадбиркорлик субъектлари иштирокида кўриб чиқилган низолар (фуқаролик ва оммавий ҳуқуқий муносабатларга оид) сони;
Тҳф — тегишли ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари сони.
16. Ярим йил давомида тегишли ҳудуддаги иқтисодий судларда тадбиркорлик субъектларига нисбатан чиқарилган суд буйруқлари сонининг ушбу ҳудуддаги ҳар 1 000 нафар фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига тўғри келадиган ўртача миқдорини аниқлаш йўли билан қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
И9.2 = (Бж / Тҳф) × 1000
бунда:
И9.2 — индикатор миқдори (сонда);
Бж — ярим йил давомида тегишли ҳудуддаги иқтисодий судларда тадбиркорлик субъектларига нисбатан чиқарилган суд буйруқлари сони;
Тҳф — тегишли ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари сони.
10-§. Тадбиркорлик субъектларининг иқтисодий маданияти даражаси кўрсаткичини ҳисоблаш
17. Ярим йил давомида тегишли ҳудуддаги тадбиркорлик субъектларининг солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича мавжуд қарздорлигининг (бундан мажбурий ижро жараёнидагилар мустасно) ушбу ҳудуддаги ҳар 1 000 нафар фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига тўғри келадиган ўртача миқдорини аниқлаш йўли билан қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
Тҳф — тегишли ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари сони.
18. Ярим йил давомида тегишли ҳудуддаги тадбиркорлик субъектлари ҳисобидан Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармалар фойдасига ундирилиши лозим бўлган, лекин ундирилмаган мажбурий ижро жараёнида бўлган қарздорликнинг ушбу ҳудуддаги ҳар 1 000 нафар фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига тўғри келадиган ўртача миқдорини аниқлаш йўли билан қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
И10.2 = (Уҳ / Тҳф) × 1000
бунда:
И10.2 — индикатор миқдори (сонда);
Уҳ — тегишли ҳудуддаги тадбиркорлик субъектлари ҳисобидан Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармалар фойдасига ундириладиган мажбурий ижро жараёнида бўлган қарздорлик миқдори (сўмда);
Тҳф — тегишли ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари сони.
19. Ярим йил давомида тадбиркорлик субъектларининг 90 кундан ортиқ муддати ўтган кредит қарздорлик суммаларининг тегишли ҳудуддаги банклар (тижорат ва хусусий) кредит портфелидаги улушини аниқлаш йўли билан қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
И10.3 = (Кмў / Кп) × 100
бунда:
И10.3 — индикатор миқдори (фоизда);
Кмў — тадбиркорлик субъектларининг тегишли ҳудуддаги банкларда (тижорат ва хусусий) мавжуд бўлган 90 кундан ортиқ муддати ўтган қарздорлик суммалари (сўмда), агар кредитлар хорижий валютада ажратилган бўлса, уларнинг сўмдаги эквиваленти индикатор ҳисобланаётган вақтдаги Марказий банк курси бўйича аниқланади;
Кп — тегишли ҳудуддаги банкларнинг (тижорат ва хусусий) кредит портфели ҳажми (сўмда).
11-§. Янги ташкил этилган, фаолият юритмаётган ва тугатилган тадбиркорлик субъектлари ҳамда уларнинг яшовчанлиги кўрсаткичини ҳисоблаш
20. Тегишли ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари сонининг ушбу ҳудуддаги ҳар 1 000 нафар аҳолига тўғри келадиган ўртача миқдорини аниқлаш йўли билан қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
И11.1 = (Тҳф / Аҳ) × 1000
бунда:
И11.1 — индикатор миқдори (сонда);
Тҳф — тегишли ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари сони;
Аҳ — тегишли ҳудуддаги жами аҳоли сони.
21. Тегишли ҳудудда ярим йил давомида янги ташкил этилган тадбиркорлик субъектларининг ушбу ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларидаги улушини аниқлаш йўли билан қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
И11.2 = (Тя / Тфю) × 100
бунда:
И11.2 — индикатор миқдори (фоизда);
Тя — тегишли ҳудудда ярим йил давомида янги ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари сони;
Тфю — тегишли ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари сони.
22. Тегишли ҳудудда ярим йил давомида фаолият юритишни тўхтатиб турган ва (ёки) «ноль» солиқ ҳамда бошқа ҳисоботларни топшираётган тадбиркорлик субъектларининг ушбу ҳудудда рўйхатга олинган жами тадбиркорлик субъектларидаги улушини аниқлаш йўли билан қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
И11.3 = (Тфт / Тжр) × 100
бунда:
И11.3 — индикатор миқдори (фоизда);
Тфт — тегишли ҳудудда ярим йил давомида фаолият юритишни тўхтатиб турган ва (ёки) «ноль» солиқ ва бошқа ҳисоботларни топшираётган тадбиркорлик субъектлари сони;
23. Тегишли ҳудудда уч йил давомида узлуксиз фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари сонининг ушбу ҳудудда ҳар 1 000 нафар фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига тўғри келадиган ўртача миқдорини аниқлаш йўли билан қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
И11.4 = (Туф / Тҳф) × 1000
бунда:
И11.4 — индикатор миқдори (сонда);
Туф — тегишли ҳудудда уч йил давомида узлуксиз фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари сони;
Тҳф — тегишли ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари сони.
12-§. Тадбиркорлик субъектлари томонидан аҳолини иш билан таъминланганлиги кўрсаткичини ҳисоблаш
24. Тегишли ҳудудда тадбиркорлик субъектлари томонидан расман иш билан таъминланган аҳолининг ушбу ҳудудда банд бўлган ҳар 1 000 нафар аҳолига тўғри келадиган ўртача миқдорини аниқлаш йўли билан қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
И12 = (Бт / Бҳа) × 1000
бунда:
И12 — индикатор миқдори (сонда);
Бт — тегишли ҳудудда тадбиркорлик субъектлари томонидан расман иш билан таъминланган аҳоли сони;
Бҳа — тегишли ҳудудда банд бўлган аҳоли сони.
13-§. Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текшириш ва молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш кўрсаткичини ҳисоблаш
25. Ярим йил давомида тегишли ҳудудда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказилган текшириш ҳамда тафтишларнинг ушбу ҳудуддаги ҳар 1 000 нафар фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига тўғри келадиган ўртача миқдорини аниқлаш йўли билан қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
И13 = (Тж / Тҳф) × 1000
бунда:
И13 — индикатор миқдори (сонда);
Тж — ярим йил давомида тегишли ҳудудда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказилган текшириш ҳамда тафтишлар сони;
Тҳф — тегишли ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари сони.
26. Тегишли ҳудудда тадбиркорлик субъектларининг банклардаги банд солинган (инкассо, давлат ижрочилари қарори, ижро ҳужжати асосида) ҳисобварақлари сонининг ушбу ҳудудда асосий ҳисобварақлари мавжуд бўлган ҳар 1 000 нафар тадбиркорлик субъектларига тўғри келадиган ўртача миқдорини аниқлаш йўли билан қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
Ҳж — тегишли ҳудудда асосий ҳисобварақлари мавжуд бўлган тадбиркорлик субъектлари сони.
15-§. Тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун жойлаштирилган асосий капитал қўйилмалари кўрсаткичини ҳисоблаш
27. Тегишли ҳудуддаги тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар устав капиталида шаклланган маблағларнинг ушбу ҳудуддаги ҳар 1 000 нафар фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига тўғри келадиган ўртача миқдорини аниқлаш йўли билан қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
Тҳф — тегишли ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари сони.
28. Ярим йил давомида тегишли ҳудуддаги жалб қилинган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар суммасининг ушбу ҳудуддаги ҳар 1 000 нафар аҳоли сонига тўғри келадиган миқдорини аниқлаш йўли билан қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
16-§. Тадбиркорлик субъектлари учун ўқув-семинарлар ташкиллаштирилганлиги кўрсаткичини ҳисоблаш
29. Ярим йил давомида тегишли ҳудудда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан тадбиркорлик субъектлари учун ташкил этилган солиқ, молия, бухгалтерия, банк ва бошқа соҳалар бўйича ўқув-семинарлар умумий сонининг ҳар 1 000 нафар тадбиркорлик субъектларига тўғри келадиган миқдорини аниқлаш йўли билан қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
И16 = (Сҳ / Тҳф) × 1000
бунда:
И16 — индикатор миқдори (сонда);
Сҳ — ярим йил давомида тегишли ҳудудда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан тадбиркорлик субъектлари учун ташкил этилган солиқ, молия, бухгалтерия, банк ва бошқа соҳалар бўйича ўқув-семинарлар умумий сони;
Тҳф — тегишли ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари сони.
30. Ярим йил давомида Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан тегишли ҳудуддаги тадбиркорлик субъектларининг тижорат банклардаги кредитлари бўйича фоиз харажатлари қопланилган сумманинг ушбу ҳудудда фаолият юритаётган ҳар 1 000 нафар тадбиркорлик субъектларига тўғри келадиган миқдорини аниқлаш йўли билан қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
Ккҳ — ярим йил давомида Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан тегишли ҳудуддаги тадбиркорлик субъектларининг тижорат банклардаги кредитлари бўйича фоиз харажатлари қопланилган сумма (сўмда);
Тҳф — тегишли ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари сони.
31. Тегишли ҳудудда ўтказилган сўровлар натижасига кўра тадбиркорлик субъектларига муҳандислик-коммуникация хизматлари амалда етказиб берилганлиги индикатори 1 дан 5 гача бўлган баллар йиғиндиси бўйича қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
И18 = ((Эу + Гу + Су) / Тсқ) / 3
бунда:
И18 — индикатор миқдори (сонда);
Эу — тегишли ҳудуддаги тадбиркорлик субъектлари томонидан етказиб берилган электр энергиясига берилган баллар йиғиндиси;
2-§. Тадбиркорлик субъектларига банк хизматлари кўрсатилиши сифати кўрсаткичини ҳисоблаш
32. Тегишли ҳудудда ўтказилган сўровлар натижасига кўра тадбиркорлик субъектларига кўрсатилаётган банк хизматлари сифати индикатори 1 дан 5 гача бўлган баллар йиғиндиси бўйича қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
И5.2 = Бу / Тсқ
бунда:
И5.2 — индикатор миқдори (сонда);
Бу — тадбиркорлик субъектлари томонидан банк хизматлари сифатига берилган баллар йиғиндиси;
Тсқ — тегишли ҳудудда сўровномада иштирок этган тадбиркорлик субъектларининг умумий сони.
3-§. Тадбиркорлик субъектларини ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этилганлиги даражаси кўрсаткичини ҳисоблаш
33. Тегишли ҳудудда ўтказилган сўровлар натижасига кўра тадбиркорлик субъектлари томонидан мажбурий ҳомийлик ва бошқа тадбирларга жалб этиш 1 дан 5 гача бўлган баллар йиғиндиси бўйича қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
И19 = Ҳу / Тсқ
бунда:
И19 — индикатор миқдори (сонда);
Ҳу — ҳудудда ўтказилган сўровлар натижасига кўра тадбиркорлик субъектлари томонидан мажбурий ҳомийлик ва бошқа тадбирларга жалб этиш даражасига берилган баллар йиғиндиси;
Тсқ — тегишли ҳудудда сўровномада иштирок этган тадбиркорлик субъектларининг умумий сони.
4-§. Тадбиркорлик субъектларининг давлат ташкилотларга бўлган ишончи кўрсаткичини ҳисоблаш
34. Тегишли ҳудудда ўтказилган сўровлар натижасига кўра тадбиркорлик субъектларининг ташкилотлар ва маҳаллий ижро ҳокимияти органларига бўлган ишончи индикатори 1 дан 5 гача бўлган баллар йиғиндиси бўйича қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
37. Салбий кўрсаткичларга эга бўлган И3, И4, И8, И9.1, И9.2, И10.1, И10.2, И10.3, И11.3, И13, И14 ва И19 индикаторларига қуйидаги формула асосида балл берилади:
40. Тегишли ҳудудларнинг рейтинг бали бир хил бўлган тақдирда, И6, И7, И12, И11.4, И15.1, И20, И1 ва И3 индикаторлар бўйича олинган ўртача балл миқдоридан келиб чиқиб, ушбу кетма-кетлик асосида яхшироқ бўлган ҳудудларга юқорироқ ўрин белгиланади.
Ҳудудларда тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш бўйича методикага 1-ИЛОВА
Расмий статистик кўрсаткичларга асосан ҳудудларда тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш
ТИЗИМИ
Т/р
Индикатор (кўрсаткич)нинг номи
Ўлчов бирлиги
Индикатор (кўрсаткич)ни ҳисоблаш методикаси
Индикаторни баҳолаш
Маълумотларни киритиш учун масъул вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар
1.
Бўш турган бино-иншоотлар ва участкаларни тадбиркорлик фаолияти учун бериш кўрсаткичи
фоиз
Ярим йил давомида тегишли ҳудуддаги бўш турган, фойдаланилмаётган объектлар ва ер участкалардан (давлат активларидан) самарали фойдаланиш кўрсаткичлари ўртача миқдори
1 баллдан
10 баллгача
Давлат активларини бошқариш агентлиги, «Давергеодезкадастр» қўмитаси
2.
Эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналаридан самарали фойдаланиш кўрсаткичи
сон
Тегишли ҳудудда ташкил этилган эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарида амалга оширилаётган лойиҳалар сонининг ушбу ҳудуддаги ҳар 1000 нафар фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига тўғри келадиган ўртача миқдори
1 баллдан
10 баллгача
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (кичик саноат зоналари бўйича),
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (эркин иқтисодий зоналар бўйича)
сўм
Тегишли ҳудудда ташкил этилган эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарида амалга оширилаётган лойиҳалар суммасининг ушбу ҳудуддаги фаолият юритаётган ҳар бир тадбиркорлик субъектларига тўғри келадиган ўртача миқдори
1 баллдан
10 баллгача
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (кичик саноат зоналари бўйича),
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (эркин иқтисодий зоналар бўйича)
Тегишли ҳудуддаги тадбиркорлик субъектларидан ер участкалари давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш бўйича туман (шаҳар) ҳокимликлари ва халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари қарорлари сонининг ушбу ҳудуддаги ҳар 1000 та фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига тўғри келадиган ўртача миқдори
1 баллдан
10 баллгача
Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
4.
Давлат хизматларини кўрсатишда, жумладан лицензия ва рухсатномалар беришда қонун ҳужжатларига риоя қилиниши
фоиз
Тегишли ҳудудда белгиланган тартиб бузилган ҳолда тадбиркорлик субъектларига кўрсатилган хизматларнинг жами кўрсатилган давлат хизматларидаги улуши
1 баллдан
10 баллгача
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги
Тегишли ҳудудда тадбиркорлик субъектларига ажратилган кредит миқдорининг ушбу ҳудуддаги ҳар 1000 та фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига тўғри келадиган кредит миқдори
Тегишли ҳудуддаги тадбиркорлик субъектлари ишлаб чиқарган маҳсулотлари ҳажмининг ушбу ҳудуддаги ҳар бир фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига тўғри келадиган ҳажми
1 баллдан
10 баллгача
Давлат статистика қўмитаси
7.
Тадбиркорлик субъектларининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига келиб тушган тушумлардаги улуши
сўм
Ҳудуддаги тадбиркорлик субъектлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига туширилган тушумнинг ушбу ҳудуддаги фаолият юритаётган ҳар 1000 та тадбиркорлик субъектларига тўғри келадиган миқдори
1 баллдан
10 баллгача
Молия
вазирлиги
8.
Тадбиркорлик субъектларидан келиб тушган мурожаатлар салмоғи
сон
Тегишли ҳудуддаги давлат органлари, ташкилотлари ва муассасалари, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органларига Қабулхоналар орқали тадбиркорлик субъектларидан келиб тушган мурожаатлари сонининг ушбу ҳудуддаги ҳар 1000 та фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига тўғри келадиган ўртача миқдори
1 баллдан
10 баллгача
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонаси
(келишув асосида),
Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари
9.
Мажбуриятларнинг бажарилиши билан боғлиқ низолар
сон
Тегишли ҳудуддаги иқтисодий ва маъмурий судларда тадбиркорлик субъектлари иштирокида кўриб чиқилган низолар (фуқаролик ва оммавий ҳуқуқий муносабатларга оид) сонининг ушбу ҳудуддаги ҳар 1000 та фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига тўғри келадиган ўртача миқдори
1 баллдан
10 баллгача
Олий суд
(келишув асосида)
сон
Тегишли ҳудуддаги иқтисодий судларда тадбиркорлик субъектларига нисбатан чиқарилган суд буйруқлари сонининг ушбу ҳудуддаги ҳар 1000 нафар фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига тўғри келадиган ўртача миқдори
1 баллдан
10 баллгача
Олий суд
(келишув асосида)
10.
Тадбиркорлик субъектларининг иқтисодий маданияти даражаси
сўм
Тегишли ҳудуддаги тадбиркорлик субъектларининг солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича мавжуд қарздорлигининг (бундан мажбурий ижро жараёнидагилар мустасно) ушбу ҳудуддаги ҳар 1000 та фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига тўғри келадиган ўртача миқдори
1 баллдан
10 баллгача
Давлат солиқ
қўмитаси
сўм
Тегишли ҳудуддаги тадбиркорлик субъектлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармалар фойдасига ундирилиши лозим бўлган, лекин ундирилмаган мажбурий ижро жараёнида бўлган қарздорликнинг ушбу ҳудуддаги ҳар 1000 та фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига тўғри келадиган ўртача миқдори
Янги ташкил этилган, фаолият юритмаётган ва тугатилган тадбиркорлик субъектлари ҳамда уларнинг яшовчанлиги
сон
Тегишли ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари сонининг ушбу ҳудуддаги ҳар 1000 та аҳолига тўғри келадиган ўртача миқдори
1 баллдан
10 баллгача
Давлат статистика қўмитаси,
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги
фоиз
Тегишли ҳудудда ярим йил давомида янги ташкил этилган тадбиркорлик субъектларининг ушбу ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларидаги улуши
1 баллдан
10 баллгача
Давлат статистика қўмитаси,
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги
фоиз
Тегишли ҳудудда ярим йил давомида фаолият юритишни тўхтатиб турган ва (ёки) «ноль» солиқ ҳамда бошқа ҳисоботларни топшираётган тадбиркорлик субъектларининг ушбу ҳудудда рўйхатга олинган жами тадбиркорлик субъектларидаги улуши
1 баллдан
10 баллгача
Давлат солиқ қўмитаси,
Давлат статистика қўмитаси
сон
Тегиш�и ҳудудда уч йил давомида узлуксиз фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари сонининг ушбу ҳудудда ҳар 1000 та фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига тўғри келадиган ўртача миқдори
1 баллдан
10 баллгача
Давлат статистика қўмитаси,
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги,
Давлат солиқ қўмитаси
12.
Тадбиркорлик субъектлари томонидан аҳолини иш билан таъминланганлиги
сон
Тегишли ҳудудда тадбиркорлик субъектлари томонидан иш билан таъминланган аҳолининг ушбу ҳудудда банд бўлган ҳар 1000 та аҳолига тўғри келадиган ўртача миқдори
1 баллдан
10 баллгача
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,
Давлат статистика қўмитаси
13.
Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текшириш ва молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш аҳволи
сон
Ярим йил давомида тегишли ҳудудда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказилган текшириш ҳамда тафтишларнинг ушбу ҳудуддаги ҳар 1000 та фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига тўғри келадиган ўртача миқдори
1 баллдан
10 баллгача
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича Вакил
Тегишли ҳудудда тадбиркорлик субъектларининг банклардаги банд солинган (инкассо, давлат ижрочилари қарори, ижро ҳужжати асосида) ҳисобварақлари сонининг ушбу ҳудудда асосий ҳисобварақлари мавжуд бўлган ҳар 1000 та тадбиркорлик субъектларига тўғри келадиган ўртача миқдори
1 баллдан
10 баллгача
Марказий
банк
15.
Тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун жойлаштирилган асосий капитал қўйилмалари
сўм
Тегишли ҳудуддаги тадбиркорлик субъектлари — юридик шасхлар устав капиталида шаклланган маблағларнинг ушбу ҳудуддаги ҳар 1000 та фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига тўғри келадиган ўртача миқдори
1 баллдан
10 баллгача
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги,
Давлат статистика қўмитаси
сўм
Тегишли ҳудуддаги тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар суммасининг республика миқёсида жалб қилинган мазкур турдаги инвестицияларнинг ушбу ҳудуддаги ҳар 1000 нафар аҳоли сонига тўғри келадиган миқдори
1 баллдан
10 баллгача
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,
Давлат статистика қўмитаси
16.
Тадбиркорлик субъектлари учун ўқув-семинарлар ташкил қилинганлиги
сон
Тегишли ҳудудда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан тадбиркорлик субъектлари учун ташкил этилган солиқ, молия, бухгалтерия, банк ва бошқа соҳалар бўйича ўқув-семинарлар умумий сонининг ҳар 1000 та тадбиркорлик субъектларига тўғри келадиган миқдори
Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан тегишли ҳудуддаги тадбиркорлик субъектларининг тижорат банклардаги кредитлари бўйича фоиз харажатлари қопланилган сумманинг ушбу ҳудудда фаолият юритаётган ҳар 1000 та тадбиркорлик субъектларига тўғри келадиган миқдори
1 баллдан
10 баллгача
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги
Тадбиркорлик субъектларига муҳандислик-коммуникация хизматлари амалда етказиб берилганлиги 1 дан 5 гача бўлган баллар йиғиндисининг ўртачаси
1 баллдан
10 баллгача
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги
2.
Тадбиркорлик субъектларига банк хизматлари кўрсатилиши сифати
сон
Тегишли ҳудудда тадбиркорлик субъектларига кўрсатилаётган банк хизматлари сифати 1 дан 5 гача бўлган баллар йиғиндисининг ўртачаси
1 баллдан
10 баллгача
Марказий банк, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги
3.
Тадбиркорлик субъектларини ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этилганлиги
сон
Тегишли ҳудудда тадбиркорлик субъектлари томонидан мажбурий ҳомийлик ва бошқа тадбирларга жалб этиш 1 дан 5 гача бўлган баллар йиғиндисининг ўртачаси
1 баллдан
10 баллгача
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги
4.
Тадбиркорлик субъектларининг давлат органлари, ташкилотлари, муассасалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига бўлган ишончи
сон
Тадбиркорлик субъектларининг тегишли ҳудуддаги давлат органлари, ташкилотлари, муассасалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига бўлган ишончи даражаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 январдаги 8-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ҳудудларда тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасига таъсир этувчи ташкилотлар
РЎЙХАТИ
1.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий ва маъмурий судлари*.
2.
Республика давлат бошқаруви органларининг лицензия ва рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш функцияларини амалга оширувчи ҳудудий бўлинмалари.
3.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг ҳудудий бўлинмалари.
4.
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари.
5.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг ҳудудий бўлинмалари*.
6.
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари.
7.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари.
8.
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари.
9.
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари.
10.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари.
11.
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари.
12.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг ҳудудий бўлинмалари*.
13.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари.
14.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг ҳудудий девонлари.*
15.
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бўлинмалари*.