1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.08.00.00 Халқаро ташкилотлар ва иттифоқлар / 19.08.10.00 Бошқа давлатлараро иттифоқлар ва ташкилотлар;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.09.00.00 Халқаро иқтисодий ҳамкорлик / 19.09.04.00 Автомобиль, темир йўл ва дарё транспорти, алоқа ва телекоммуникация соҳасидаги ҳамкорлик]
[ТСЗ:
1.Ташқи сиёсат ва халқаро муносабатлар / Халқаро ва хорижий ташкилотлар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ «ИНТЕЛСАТ» ЙЎЛДОШ АЛОҚАСИ ХАЛҚАРО ТАШКИЛОТИГА КИРИШИ ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
Ўзбекистон Республикасининг йўлдош алоқаси тизимлари ва тармоқларини янада ривожлантириш ҳамда такомиллаштириш ва уларни халқаро алоқа тармоқларга интеграциялаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.08.00.00 Халқаро ташкилотлар ва иттифоқлар / 19.08.02.00 Махсус ваколатли халқаро ташкилотлар (ВТО, ИНТЕЛСАТ, ЮНСИТРАЛ, ЮНКТАД, ИНТЕРПОЛ, МАГАТЭ ва бошқалар)]
1. Алоқа вазирлигининг Ўзбекистон Республикасининг «Интелсат» йўлдош алоқаси халқаро ташкилотига кириши тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
2. Алоқа вазирлиги Ўзбекистон Республикасидан «Интелсат» йўлдош алоқаси халқаро ташкилотидаги ваколатли вакил этиб белгилансин.
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.02.00.00 Ташқи алоқаларни ташкил этиш / 19.02.01.00 Ташқи сиёсий ва халқаро муносабатлар соҳасида бошқарув;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.08.00.00 Халқаро ташкилотлар ва иттифоқлар / 19.08.02.00 Махсус ваколатли халқаро ташкилотлар (ВТО, ИНТЕЛСАТ, ЮНСИТРАЛ, ЮНКТАД, ИНТЕРПОЛ, МАГАТЭ ва бошқалар)]
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Алоқа вазирлиги «Интелсат» халқаро телекоммуникация йўлдош ташкилоти тўғрисидаги битимга мувофиқ бир ой муддатда зарур бўлган ҳужжатларни тайёрласинлар ва Ўзбекистон Республикасининг «Интелсат» йўлдош алоқаси халқаро ташкилотига кириши тартиботини белгиланган тартибда бажарсинлар.
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.08.00.00 Халқаро ташкилотлар ва иттифоқлар / 19.08.02.00 Махсус ваколатли халқаро ташкилотлар (ВТО, ИНТЕЛСАТ, ЮНСИТРАЛ, ЮНКТАД, ИНТЕРПОЛ, МАГАТЭ ва бошқалар)]
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги «Интелсат» йўлдош алоқаси халқаро ташкилотига кириш бадали сифатида 1997 йилнинг I-чорагида бюджетдан (1,1 млн. АҚШ долларига тенг миқдорда) маблағ ажратишни назарда тутсин.
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.09.00.00 Халқаро иқтисодий ҳамкорлик / 19.09.04.00 Автомобиль, темир йўл ва дарё транспорти, алоқа ва телекоммуникация соҳасидаги ҳамкорлик]
6. Белгилаб қўйилсинки, Йўлдош алоқаси халқаро ташкилотига кириш бадалидан тушган дивидендлар улар тўлиқ тўлаб бўлгунга қадар Ўзбекистон Республикаси бюджетига, тўлаб бўлингандан сўнг эса Ўзбекистон Республикасида йўлдош телекоммуникация тизимларини ривожлантиришга йўналтирилади.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари К.Р. Раҳимов зиммасига юклансин.