Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 8 июндаги 20/1-сон қарори (рўйхат рақами 3022, 2018 йил 9 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.06.2018 й., 10/18/3021/1333-сон) билан тасдиқланган «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури доирасида кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур қарор 2020 йил 1 январдан кучга киради.
1.
Муқаддимадаги «тижорат банклари» деган сўзлар «АТ Халқ банки, «Микрокредитбанк» АТБ ва «Агробанк» АТБ (бундан буён матнда тижорат банклари деб юритилади)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2.
2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Кредитлар дастур доирасидаги ресурслар ҳисобидан ажратилади.».
4.
4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4. Кредитлар тижорат банклари орқали Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасида, 2021 йил 1 январдан эса тижорат банклари томонидан бозор тамойиллари асосида мустақил равишда ўрнатиладиган ставкаларда ажратилади.
Тижорат банклари томонидан бозор тамойиллари асосида мустақил равишда ўрнатиладиган ставкаларда ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз харажатларнинг бир қисмини компенсация қилиш механизми қўлланилади.».
5.
16-банддан «йиллик 8 фоиз ставкада имтиёзли» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
6.
32-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Импорт шартномалари асосида кредит маблағлари ҳисобидан хориждан келтириладиган товарлар (хизматлар) бўйича тўловлар мазкур шартномаларда назарда тутилган шартларга мувофиқ амалга оширилади.».