toggle_night_mode
Ҳужжат 27.12.2019 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг Хитой Халқ Республикасидаги Ваколатхонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хитой Халқ Республикасига олий даражадаги ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга ошириш чора–тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 4 майдаги ПҚ-4308-сон қарорини ижро этиш юзасидан, шунингдек, йирик корхоналар, инвестиция фондлари ва молия институтлари билан тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш, Ўзбекистон Республикасига Хитой Халқ Республикасидан (кейинги ўринларда ХХР деб аталади) жалб этиладиган тўғридан-тўғри инвестициялар ҳажмларини кўпайтириш, ХХР бозорига маҳаллий товарлар ва хизматлар экспорти ҳажмини ошириш ва таркибини диверсификация қилиш, иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштириш, икки мамлакат тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш, шунингдек, Ўзбекистонда инвестиция фаолиятининг истиқболлари тўғрисида ХХРнинг истиқболли инвесторларини мунтазам хабардор қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хитой Халқ Республикасига олий даражадаги ташриф давомида эришилган келишувларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 4 майдаги ПҚ-4308-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг ХХРдаги ваколатхонаси (кейинги ўринларда Ваколатхона деб аталади) Пекин шаҳрида ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар Ваколатхона фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб белгилансин:
олий даражадаги ташрифлар якунлари бўйича «йўл хариталари»га киритилган ХХР билан савдо-иқтисодий, инвестициявий ва молиявий-техник ҳамкорлик соҳасидаги аниқ лойиҳалар ва дастурлар амалга оширилишини ва самарали мониторинг олиб борилишини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёти тармоқлари ва инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизация қилишга хорижий инвестициялар, шу жумладан, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар, илғор технологиялар ва молиявий-техник кўмак дастурлари, ХХРнинг инвестиция фондлари ва молия институтлари жалб этилишини таъминлаш, шунингдек, улар самарали ўзлаштирилишига кўмаклашиш;
Ўзбекистон Республикаси тадбиркорлик субъектларининг маҳсулотлари ва хизматлари ХХР бозорига олиб кирилишини ташкил этиш ҳисобига маҳаллий товарлар ва хизматлар экспорти ҳажмларини ошириш, ўзаро товар айланмаси номенклатурасини кенгайтиришга кўмаклашиш;
ХХР провинциялари маъмуриятлари ва ташкилотлари билан Ўзбекистон Республикаси давлат бошқаруви органлари ва ташкилотларининг ҳамкорлигини йўлга қўйишни тизимли ташкил этиш;
салоҳиятли инвесторларни излашда узоқ муддатли шериклик алоқаларини ўрнатиш, савдо ва инвестиция шартномаларини тузиш, ишбилармон доиралар иштирокида музокаралар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш, қўшма корхоналар ташкил этиш ва тадбиркорликнинг бошқа шаклларини ривожлантириш, шунингдек, хорижий инвестицияларни жалб қилиш учун лойиҳа таклифлари ва бошқа зарур материалларни тайёрлашда тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш;
ташқи савдо инфратузилмасини ривожлантириш, транзит салоҳиятини ошириш, логистика ва транспорт йўлакларини такомиллаштириш, экспорт йўналишларини диверсификация қилиш, Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо юкларини ташиш ва транзит қилиш учун имтиёзли режимларни қўллаш бўйича таъсирчан чоралар кўриш.
3. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг Хитой Халқ Республикасидаги ваколатхонасининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг Хитой Халқ Республикасидаги ваколатхонасининг штат жадвали 2-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг Хитой Халқ Республикасидаги ваколатхонасининг харажатлари сметаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Ваколатхона фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
2019 йилда штат жадвалига мувофиқ меҳнатга ҳақ тўлаган ҳолда Ваколатхона фаолиятини молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги харажатлари сметасига қўшимча маблағ ажратсин;
2020 йилдан бошлаб Ваколатхона харажатларини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигини молиялаштиришни амалга оширсин;
Ваколатхонага учта автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит ажратсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги:
Кейинги таҳрирга қаранг.
икки ой муддатда Ваколатхона раҳбари ва ходимлари жавобгарлиги ва фаолиятини баҳолаш мезонларини назарда тутувчи Ваколатхона тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;
бир ой муддатда штатлар жадвалига мувофиқ мутасаддилик қилинадиган йўналишлар бўйича Ваколатхонани малакали мутахассислар билан тўлдирсин;
2021 йил 31 декабргача Ваколатхона харажатларининг бир қисмини молиялаштириш бўйича бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига қоплаш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда Ваколатхонанинг Пекин шаҳрида жойлаштирилиши ва жиҳозланишини таъминласин, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларига мувофиқ унинг фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ бошқа масалаларни ҳал этсин.
7. Белгилансинки:
Ваколатхона Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига ҳисобот беради ва ўз фаолиятини вазирнинг умумий раҳбарлиги остида амалга оширади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ваколатхонага Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ваколатхона директори ўз даражаси бўйича Ўзбекистон Республикасининг ХХРдаги элчихонаси маслаҳатчиси лавозимига тенглаштирилади ва ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг хориждаги муассасалари билан яқин ҳамкорликда амалга оширади;
Ваколатхона Ўзбекистон Республикасининг ХХРдаги хорижий ташкилотларига республикага инвестицияларни, асосан тўғридан-тўғри инвестицияларни, молиявий-техник кўмак маблағларини ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар товарлари экспортини рағбатлантиришда, шунингдек, туристлар оқимини жалб қилиш масалаларида ҳар томонлама кўмаклашади.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Э.М. Ғаниев, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзоқов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 26 декабрь,
1041-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 декабрдаги 1041-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг Хитой Халқ Республикасидаги ваколатхонасининг тузилмаси
Кейинги таҳрирга қаранг.

Директор

(Ваколатхона раҳбари)


Инвестициялар бўйича менеджерлар

2

Котиб-таржимон

1


Молия институтлари билан ишлаш бўйича муттахассис

1

Бухгалтер ва хўжалик мудири

1


Экспорт ва импорт операциялари бўйича менеджер

1

Ходимларнинг умумий чекланган сони — 7 нафар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 декабрдаги 1041-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг Хитой Халқ Республикасидаги ваколатхонасининг штат жадвали
Кейинги таҳрирга қаранг.

АҚШ доллари

Т/р

Лавозими

Шатат бирликлари сони

Ойлик маош

Иш ҳақи фонди (3 ой)

1.

Директор

1

2 805,0

8 415,0

2.

Инвестициялар бўйича менеджерлар

2

2 475,0

14 850,0

3.

Экспорт ва импорт операциялари бўйича менеджер

1

1 980,0

5 940,0

4.

Молия институтлари билан ишлаш бўйича муттахассис

1

1 980,0

5 940,0

5.

Бухгалтер ва хўжалик мудири

1

1 980,0

5 940,0

6.

Котиб-таржимон

1

1 650,0

4 950,0

Жами:

7

15 345,0

46 035,0

Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 декабрдаги 1041-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг Хитой Халқ Республикасидаги ваколатхонасининг харажатлари сметаси
Кейинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Харажатлар

Категория

Модда

3 ойлик харажатлар миқдори

АҚШ долларида

сўмда*

1.

Иш хақи

41

10

46 035,0

2.

Ижтимоий эҳтиёжлар учун бошқа бадаллар ва ажратмалар

41

21

3 500,0

3.

Хизмат сафари харажатлари

42

10

46 890,0

450 144,0

4.

Коммунал хизматлар учун харажатлар

42

20

6 278,5

5.

Сақлаб туриш ва жорий таъмирлаш

42

30

4 375,0

6.

Ижара харажатлари

42

40

59 400,0

7.

Моддий айланма маблағлар захираларига харажатлар

42

50

5 305,2

8.

Товарлар ва хизматларни сотиб олиш учун бошқа харажатлар

42

90

5 100,0

9.

Асосий фондларни сотиб олиш

43

50

207 300,0

10.

Бошқа харажатлар

48

00

9 750,0

Итого:

393 933,7

450 144,0

* Зарурат бўлганда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги тасдиқланган бюджет доирасида ушбу харажатлар сметасига ўзгаришлар киритиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.