Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ахборот-кутубхона муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси аҳолиси учун ахборот-кутубхона хизматини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 7 июндаги ПҚ-4354-сон қарори)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 7 июндаги ПҚ-4354-сон
қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 4 апрелдаги 98-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 4-сон, 22-модда) билан тасдиқланган Ахборот-кутубхона муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-банди
иккинчи хатбошидаги «5» рақами «2» рақами билан алмаштирилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятига юклансин.