1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.03.00 Шартномаларга риоя қилишни қўллаш ва шарҳлаш;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.10.00.00 Халқаро хавфсизлик ҳуқуқи / 19.10.02.00 Қуролланишни чеклаш ва қисқартириш. Қуролсизланиш]
[ТСЗ:
1.Ташқи сиёсат ва халқаро муносабатлар / Халқаро шартномалар (битмлар)]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Оммавий қирғин қуроллари тарқалишининг олдини олиш ва ядровий ҳамда бошқа радиоактив моддаларнинг ноқонуний айланишига йўл қўймаслик соҳасида ҳамкорлик бўйича лойиҳани амалга ошириш чоралари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Америка Қўшма Штатлари Ҳукумати ўртасида 2001 йил 5 июндаги Мудофаа соҳасидаги муносабатларни ривожлантириш ва оммавий қирғин қуроллари тарқалишининг олдини олиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим (кейинги ўринларда — Битим) ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Америка Қўшма Штатларининг Энергетика вазирлиги (кейинги ўринларда — Иштирокчилар) ўртасида 2017 йил 1 августдаги Ядровий ва бошқа радиоактив моддалар ноқонуний айланишининг олдини олиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги ўзаро англашув меморандуми (кейинги ўринларда — Меморандум) бўйича Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятларини бажариш мақсадида:
1. Қуйидагилар:
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.02.00 Радиациявий хавфсизлик (шунингдек, 16.04.07.00га қаранг);
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.08.00.00 Халқаро ташкилотлар ва иттифоқлар / 19.08.02.00 Махсус ваколатли халқаро ташкилотлар (ВТО, ИНТЕЛСАТ, ЮНСИТРАЛ, ЮНКТАД, ИНТЕРПОЛ, МАГАТЭ ва бошқалар);
3.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.09.00.00 Халқаро иқтисодий ҳамкорлик / 19.09.05.00 Молия, солиқ ва божхона масалалари бўйича ҳамкорлик]
а) Битим ва Меморандум доирасида Америка Қўшма Штатлари Энергетика вазирлиги (кейинги ўринларда — АҚШ Энергетика вазирлиги) Ядровий хавфсизлик бўйича миллий маъмурият орқали Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига Давлат чегарасидан ўтказиш пунктларида Иштирокчилар билан биргаликда аниқланадиган махсус ядровий ва бошқа радиоактив материалларнинг ноқонуний айланишини аниқлаш ва олдини олиш учун мўлжалланган асбоб-ускуналар ва материаллар, шунингдек, ўқитиш ва хизматлар кўрсатиш кўринишида техник кўмаклашиши (кейинги ўринларда — Лойиҳа);
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.02 Инвестиция лойиҳалари]
б) АҚШ Энергетика вазирлиги томонидан «Apogee/URSFSII» (АҚШ) консорциуми Лойиҳа ижрочиси сифатида белгилангани;
в) Лойиҳани амалга ошириш доирасида Битим шартларига мувофиқ:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.05.00 Солиқлар ва йиғимлар бўйича имтиёзлар ҳамда преференциялар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.18.00.00 Давлат божи / 07.18.03.00 Давлат божи бўйича имтиёзлар;
3.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.07.00 Тариф имтиёзлари ва префенциялар;
4.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.05.00.00 Товарлар ва транспорт воситалари божхона чегарасидан олиб ўтилганда ундириладиган солиқлар ва йиғимлар / 10.05.07.00 Божхона йиғимлари]
АҚШ Ҳукумати ҳисобидан импорт қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) божхона ва бошқа мажбурий тўловлар ҳамда йиғимлардан озод этилиши;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.04.00 Солиқ тўловчиларнинг айрим тоифаларига солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.05.00 Солиқлар ва йиғимлар бўйича имтиёзлар ҳамда преференциялар;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.06.00 Вақтинчалик солиқ имтиёзлари;
4.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
5.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.05.00.00 Товарлар ва транспорт воситалари божхона чегарасидан олиб ўтилганда ундириладиган солиқлар ва йиғимлар / 10.05.01.00 Экспорт ва импорт вақтида билвосита (ички) солиқларнинг қўлланилиши;
6.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.05.00.00 Товарлар ва транспорт воситалари божхона чегарасидан олиб ўтилганда ундириладиган солиқлар ва йиғимлар / 10.05.02.00 Импорт вақтида қўшилган қиймат солиғининг қўлланилиши (шунингдек, 07.10.03.00га қаранг)]
«Apogee/URSFSII» (АҚШ) консорциуми, унинг пудратчи ташкилотлари, шунингдек, ушбу консорциум ва унинг пудратчи ташкилотларининг ходимлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ундириладиган солиқлар, йиғимлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан озод этилиши;
«Apogee/URSFSII» (АҚШ) консорциуми ва унинг пудратчи ташкилотлари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиб олинадиган товарлар ва хизматлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ундириладиган солиқларни тўлашдан озод этилиши маълумот учун қабул қилинсин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.03.00 Қўмиталар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.02.00 Асосий воситаларнинг ҳисоби;
4.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.06.00.00 Божхона иши / 10.06.02.00 Божхона ишини бошқариш. Божхона органларида хизматни ўташ]
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Лойиҳани амалга ошириш учун ижро этувчи масъул орган этиб белгилансин ва унга ўрнатиладиган асбоб-ускуналардан самарали фойдаланиш, уларни ҳисобга олиш ва назорат қилиш учун жавобгарлик юклансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг буюртманомаларига асосан Лойиҳада иштирок этадиган хорижий мутахассисларга кириш визалари Лойиҳани амалга ошириш муддатида консуллик йиғимлар ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан расмийлаштирилишини таъминласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг буюртманомаларига асосан Лойиҳани амалга оширишга жалб қилинадиган хорижий мутахассисларга кўп марталик визалар давлат божи ундирилмасдан белгиланган тартибда берилиши ва муддати узайтирилишини, шунингдек, уларнинг вақтинча яшаш жойи бўйича вақтинча прописка қилиниши ҳамда муддати узайтирилишини таъминласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг буюртманомаларига асосан Лойиҳани амалга ошириш муддатида унда иштирок этадиган хорижий мутахассисларга ва жалб этиладиган пудратчи ташкилотларнинг ходимларига чегара ўтказиш пунктларига кириш-чиқиш имкониятини белгиланган тартибда таъминласин.
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.03.00.00 Тарифсиз тартибга солиш / 10.03.02.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги товарларни сертификатлаштириш]
6. Лойиҳани амалга ошириш доирасида импорт қилинадиган асбоб-ускуналар, сарфлаш ва бошқа материаллар, бутловчи буюмлар, приборлар, эҳтиёт қисмлар ва асбоблар, истисно тариқасида, мажбурий сертификатлаштириш тартиботидан озод этилсин.
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.