toggle_night_mode
Ҳужжат 25.12.2019 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларини қонун ҳужжатларига мувофиқлаштириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2019 йил 24 декабрь,
ПҚ-4552-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 декабрдаги ПҚ-4552-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари ва ташкилотларининг формали кийим-бошларини ишлаб чиқиш, стандартлаштириш, тасдиқлаш ва тайёрлаш механизмини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2800-сон қарорининг рус тили матни 1-иловасининг 8-бандидаги «и Специальное аварийно-восстановительное управление» сўзлари чиқариб ташлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-3549-сон қарорида:
2-иловадаги «Махсус авариявий-қайта тиклаш бошқармаси (15361-ҳарбий қисм)» блоки чиқариб ташлансин;
3-иловадаги «Махсус авариявий-қайта тиклаш бошқармаси (15361-ҳарбий қисм)» блоки чиқариб ташлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 декабрдаги ПҚ-4076-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомда:
а) 2-банднинг иккинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг махсус авария-тиклаш бошқармасида (кейинги ўринларда — 15361-ҳарбий қисм)» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 3-банддаги «15361-ҳарбий қисмда» сўзлари чиқариб ташлансин;
в) 5-банднинг учинчи хатбошидаги «15361-ҳарбий қисм» сўзлари чиқариб ташлансин;
г) 9-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«9. Миллий гвардия ва ФВВга ҳарбий хизматга келаётган фуқароларни, шунингдек, Миллий гвардия ва ФВВнинг шартнома бўйича ҳарбий хизматчиларини ва уларнинг оила аъзоларини тиббий кўрикдан ўтказиш Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги ҲТК томонидан амалга оширилади».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2019 й., 07/19/4552/4201-сон)