қарз олувчи — кредит ташкилотига микроқарз олиш учун мурожаат қилган жисмоний шахс;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 23 августдаги 19/11-сонли қарори (рўйхат рақами 3205-1, 16.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.09.2022 й., 10/22/3205-1/0831-сон — 2022 йил 17 декабрдан кучга киради)
қарз юки кўрсаткичи — қарз олувчининг кредит ва/ёки микроқарзлари бўйича ўртача ойлик тўловлари миқдорининг унинг ўртача ойлик даромади миқдорига бўлган нисбати;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 23 августдаги 19/11-сонли қарори (рўйхат рақами 3205-1, 16.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.09.2022 й., 10/22/3205-1/0831-сон — 2022 йил 17 декабрдан кучга киради)
кредит (микроқарз) шартномаси бўйича тўловлар — кредитнинг (микроқарзнинг) тўлиқ қиймати, фоизлар, шартномани тузиш вақтида маълум бўлган бошқа тўловлар, шу жумладан учинчи шахс фойдасига тўланадиган тўловлар, агар бундай тўловлар шартнома шартларидан келиб чиқадиган бўлса;
ўртача ойлик тўловлар миқдори — қарз олувчи томонидан барча қарз берувчилар билан тузилган кредит (микроқарз) шартномалари, шунингдек қарз олувчи кафил ва/ёки биргаликда қарз олувчи сифатида иштирок этадиган кредит (микроқарз) шартномалари бўйича тўловларнинг ўртача ойлик қиймати;
биргаликда қарз олувчи — қарз олувчи билан кредит (микроқарз) ва унинг фоизлари бўйича ойлик тўловларда қатнашувчи, шунингдек кредит (микроқарз) бўйича солидар жавоб берувчи жисмоний шахслар.
2. Қарз юки кўрсаткичи ҳар бир қарз олувчига қарз берувчи томонидан микроқарз ажратишда унинг суммаси ва қарз олувчининг амалдаги кредит (микроқарз) шартномалари бўйича асосий қарз қолдиғи йиғиндиси базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан ошганда ҳисобланади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 23 августдаги 19/11-сонли қарори (рўйхат рақами 3205-1, 16.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.09.2022 й., 10/22/3205-1/0831-сон — 2022 йил 17 декабрдан кучга киради)
қарз берувчи томонидан микроқарз ажратиш тўғрисида кўриб чиқилаётган мурожаат бўйича;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 23 августдаги 19/11-сонли қарори (рўйхат рақами 3205-1, 16.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.09.2022 й., 10/22/3205-1/0831-сон — 2022 йил 17 декабрдан кучга киради)
қарз берувчи томонидан микроқарз ажратиш тўғрисида кўриб чиқилаётган мурожаатда биргаликда қарз олувчи назарда тутилган тақдирда, унинг барча кредиторлар билан тузилган ҳар бир микроқарз шартномаси бўйича;
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 23 августдаги 19/11-сонли қарори (рўйхат рақами 3205-1, 16.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.09.2022 й., 10/22/3205-1/0831-сон — 2022 йил 17 декабрдан кучга киради)
қарз юки кўрсаткичини ҳисоблаш санасида қарз олувчи ва барча қарз берувчилар ўртасида тузилган ҳамда амалда бўлган кредит (микроқарз) шартномалари бўйича;
қарз олувчи кафиллик шартномасига мувофиқ кафил сифатида иштирок этган кредитлар (микроқарзлар) бўйича, агар қарз юки кўрсаткичини ҳисоблаш санасида улар бўйича 30 кундан ортиқ муддати ўтган тўловлари мавжуд бўлса.
5. Қарз берувчи ўртача ойлик тўловларни кредит бюроси томонидан тақдим этиладиган кредит ҳисоботидаги ва қарз берувчи бошқа расмий манбалардан олган маълумотларидан фойдаланган ҳолда ҳисоблаб чиқади. Бунда қарз берувчи ўртача ойлик тўловлари миқдорини ҳисоблашда актуал (олинган санаси 7 иш кунидан ошмаган) маълумотлардан фойдаланиши лозим.
7. Қарз олувчининг ўртача ойлик даромадлари миқдори қарз олувчи томонидан охирги 12 ой ичида олган даромадлари миқдорининг ўртача арифметик қиймати сифатида ҳисобланади.
Қарз берувчи томонидан кўриб чиқилаётган микроқарз ажратиш ҳақидаги мурожаатда биргаликда қарз олувчи назарда тутилган бўлса, унинг даромадлари ҳам ўртача ойлик даромади ҳисоб-китобига киритилади.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 23 августдаги 19/11-сонли қарори (рўйхат рақами 3205-1, 16.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.09.2022 й., 10/22/3205-1/0831-сон — 2022 йил 17 декабрдан кучга киради)
8. Қарз берувчи қарз олувчининг ўртача ойлик даромадларини аниқлашда қарз олувчи томонидан тақдим этилган ва/ёки ўзи кредит бюродан ёки бошқа манбалардан мустақил равишда олган маълумотлардан фойдаланади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 23 августдаги 19/11-сонли қарори (рўйхат рақами 3205-1, 16.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.09.2022 й., 10/22/3205-1/0831-сон — 2022 йил 17 декабрдан кучга киради)
11. Қарз берувчи томонидан жисмоний шахсларга ажратиладиган барча кредит ва микроқарз шартномалари бўйича кунлик энг юқори фоиз ставка 0,3 фоиздан ошмаслиги бироқ фоизлар, воситачилик ҳақи, пеня ва бошқа жавобгарлик чоралари миқдори йиллик қарз суммасининг ярмидан кўп бўлмаслиги лозим.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 23 августдаги 19/11-сонли қарори (рўйхат рақами 3205-1, 16.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.09.2022 й., 10/22/3205-1/0831-сон — 2022 йил 17 декабрдан кучга киради)
12. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)