қарз олувчи — кредит ташкилотига микроқарз олиш учун мурожаат қилган жисмоний шахс;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 23 августдаги 19/11-сонли қарори (рўйхат рақами 3205-1, 16.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.09.2022 й., 10/22/3205-1/0831-сон — 2022 йил 17 декабрдан кучга киради)
қарз юки кўрсаткичи — қарз олувчининг кредит ва/ёки микроқарзлари бўйича ўртача ойлик тўловлари миқдорининг унинг ўртача ойлик даромади миқдорига бўлган нисбати;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 23 августдаги 19/11-сонли қарори (рўйхат рақами 3205-1, 16.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.09.2022 й., 10/22/3205-1/0831-сон — 2022 йил 17 декабрдан кучга киради)
кредит (микроқарз) шартномаси бўйича тўловлар — кредитнинг (микроқарзнинг) тўлиқ қиймати, фоизлар, шартномани тузиш вақтида маълум бўлган бошқа тўловлар, шу жумладан учинчи шахс фойдасига тўланадиган тўловлар, агар бундай тўловлар шартнома шартларидан келиб чиқадиган бўлса;
ўртача ойлик тўловлар миқдори — қарз олувчи томонидан барча қарз берувчилар билан тузилган кредит (микроқарз) шартномалари, шунингдек қарз олувчи кафил ва/ёки биргаликда қарз олувчи сифатида иштирок этадиган кредит (микроқарз) шартномалари бўйича тўловларнинг ўртача ойлик қиймати;
биргаликда қарз олувчи — қарз олувчи билан кредит (микроқарз) ва унинг фоизлари бўйича ойлик тўловларда қатнашувчи, шунингдек кредит (микроқарз) бўйича солидар жавоб берувчи жисмоний шахслар.
2. Қарз юки кўрсаткичи ҳар бир қарз олувчига қарз берувчи томонидан микроқарз ажратишда унинг суммаси ва қарз олувчининг амалдаги кредит (микроқарз) шартномалари бўйича асосий қарз қолдиғи йиғиндиси базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан ошганда ҳисобланади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 23 августдаги 19/11-сонли қарори (рўйхат рақами 3205-1, 16.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.09.2022 й., 10/22/3205-1/0831-сон — 2022 йил 17 декабрдан кучга киради)
қарз берувчи томонидан микроқарз ажратиш тўғрисида кўриб чиқилаётган мурожаат бўйича;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 23 августдаги 19/11-сонли қарори (рўйхат рақами 3205-1, 16.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.09.2022 й., 10/22/3205-1/0831-сон — 2022 йил 17 декабрдан кучга киради)
қарз берувчи томонидан микроқарз ажратиш тўғрисида кўриб чиқилаётган мурожаатда биргаликда қарз олувчи назарда тутилган тақдирда, унинг барча кредиторлар билан тузилган ҳар бир микроқарз шартномаси бўйича;
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 23 августдаги 19/11-сонли қарори (рўйхат рақами 3205-1, 16.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.09.2022 й., 10/22/3205-1/0831-сон — 2022 йил 17 декабрдан кучга киради)
қарз юки кўрсаткичини ҳисоблаш санасида қарз олувчи ва барча қарз берувчилар ўртасида тузилган ҳамда амалда бўлган кредит (микроқарз) шартномалари бўйича;
қарз олувчи кафиллик шартномасига мувофиқ кафил сифатида иштирок этган кредитлар (микроқарзлар) бўйича, агар қарз юки кўрсаткичини ҳисоблаш санасида улар бўйича 30 кундан ортиқ муддати ўтган тўловлари мавжуд бўлса.
5. Қарз берувчи ўртача ойлик тўловларни кредит бюроси томонидан тақдим этиладиган кредит ҳисоботидаги ва қарз берувчи бошқа расмий манбалардан олган маълумотларидан фойдаланган ҳолда ҳисоблаб чиқади. Бунда қарз берувчи ўртача ойлик тўловлари миқдорини ҳисоблашда актуал (олинган санаси 7 иш кунидан ошмаган) маълумотлардан фойдаланиши лозим.
7. Қарз олувчининг ўртача ойлик даромадлари миқдори қарз олувчи томонидан охирги 12 ой ичида олган даромадлари миқдорининг ўртача арифметик қиймати сифатида ҳисобланади.
Қарз берувчи томонидан кўриб чиқилаётган микроқарз ажратиш ҳақидаги мурожаатда биргаликда қарз олувчи назарда тутилган бўлса, унинг даромадлари ҳам ўртача ойлик даромади ҳисоб-китобига киритилади.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 23 августдаги 19/11-сонли қарори (рўйхат рақами 3205-1, 16.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.09.2022 й., 10/22/3205-1/0831-сон — 2022 йил 17 декабрдан кучга киради)
8. Қарз берувчи қарз олувчининг ўртача ойлик даромадларини аниқлашда қарз олувчи томонидан тақдим этилган ва/ёки ўзи кредит бюродан ёки бошқа манбалардан мустақил равишда олган маълумотлардан фойдаланади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 23 августдаги 19/11-сонли қарори (рўйхат рақами 3205-1, 16.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.09.2022 й., 10/22/3205-1/0831-сон — 2022 йил 17 декабрдан кучга киради)
11. Қарз берувчи томонидан жисмоний шахсларга ажратиладиган кредит ёки микроқарз бўйича фоиз тўловлари ҳамда бошқа тўловлар (асосий қарз тўловлари, шартнома шартларини бажармаганлик учун қўлланиладиган жавобгарлик чоралари бундан мустасно) йиғиндиси кредит ёки микроқарзнинг асосий қарз қолдиғига нисбатан кунлик 0,3 фоиздан ошмаслиги лозим.
Бунда, мазкур банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган бошқа тўловлар қайси давр учун ундириладиган бўлса, кунлик фоиз ҳисоб-китобида шу даврдаги кунларга тенг миқдорда тақсимланади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 4 январдаги 30/13-сонли қарори (рўйхат рақами 3205-2, 02.02.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2023 й., 10/23/3205-2/0068-сон — 2023 йил 3 майдан кучга киради)
111. Кредит ёки микроқарз бўйича асосий қарздан ташқари барча тўловлар, шу жумладан фоизлар, воситачилик ҳақлари, неустойка (жарима, пеня), жавобгарликнинг бошқа чоралари йиғиндиси йилига қарз миқдорининг ярмидан кўпини ташкил этиши мумкин эмас.
Бунда, қарз миқдори деганда:
кредит ёки микроқарз шартномасининг муддати 12 ойга тенг ёки ундан кам бўлганда шартнома бўйича ажратилган кредит ёки микроқарзнинг миқдори;
кредит ёки микроқарз шартномасининг муддати 12 ойдан кўп бўлганда 12 ойга тенг бўлган даврнинг бошидаги кредит ёки микроқарз асосий қарзининг қолдиғи;
12 ойга тенг бўлган давр ичида кредит ёки микроқарзнинг асосий қарз миқдори ошганда, ушбу миқдор ошган санадан бошлаб кейинги давр учун ошган кредит ёки микроқарз асосий қарзининг қолдиғи тушунилади.
Мазкур банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган чеклов қуйидаги тартибда ҳисоб-китоб қилинади:
Бунда,
қолдиқi — i давр учун кредит ёки микроқарз асосий қисмининг ошмай турган қолдиғи;
кунлар_сониi — i даврдаги кредит ёки микроқарз асосий қисмининг қолдиғи ошмай турган кунлар сони;
i давр — кредит ёки микроқарз қолдиғи ошмай турган муддат;
тўловлар — кредит ёки микроқарз бўйича асосий қарздан ташқари барча тўловлар, шу жумладан фоизлар, воситачилик ҳақи, неустойка (жарима, пеня), жавобгарликнинг бошқа чоралари;
муддат — 365 кун ёки кредит ёки микроқарз шартномаси муддати 12 ойдан кам бўлганда унинг муддати кун ҳисобида.
Кредит ёки микроқарз шартномаси бўйича кредит ёки микроқарзнинг асосий қарзидан ташқари тўланадиган барча тўловларни ҳисоблашда мазкур Низомнинг иловасида келтирилган мисоллардан фойдаланилади.
(111-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 4 январдаги 30/13-сонли қарорига (рўйхат рақами 3205-2, 02.02.2023 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2023 й., 10/23/3205-2/0068-сон — 2023 йил 3 майдан кучга киради)
12. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Кредит ёки микроқарз бўйича асосий қарздан ташқари тўланадиган барча тўловларни ҳисоблаш бўйича мисоллар
1) кредит ёки микроқарз шартномасининг муддати 12 ойга тенг ёки ундан кам бўлганда:
кредит ёки микроқарз бўйича барча тўловлар
≤
шартнома бўйича ажратилган кредит ёки микроқарзнинг миқдори
х 50%
2) кредит ёки микроқарз шартномасининг муддати 12 ойдан кўп бўлганда:
кредит ёки микроқарз бўйича 12 ойга тенг бўлган давр ичида барча тўловлар
≤
12 ойга тенг бўлган даврнинг бошига кредит ёки микроқарз асосий қарзининг қолдиғи
х 50%
3) 12 ойга тенг бўлган давр ичида кредит ёки микроқарзнинг асосий қарз миқдори ошганда:
Бунда, тўловларнинг энг кўп миқдори:
а) Х давр учун:
Х даврнинг дастлабки уч ойи учун:
10 000 000
х
90 кун (янв. -31 кун, фев. -28 кун, мар. -31 кун)
х 50%
=
1 232 876,71
365
+
Х даврнинг кейинги тўққиз ойи учун:
15 000 000
х
275 кун (апр. -30 кун, ..., дек. -31 кун)
х 50%
=
5 650 684,93;
365
=
6 883 561,64;
б) Y давр учун: 7 500 000 = 15 000 000 (12 ойга тенг бўлган даврнинг бошига қолдиқ) х 50%;
в) Z давр учун: 5 000 000 = 10 000 000 (12 ойга тенг бўлган даврнинг бошига қолдиқ) х 50%.
(илова Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 4 январдаги 30/13-сонли қарорига (рўйхат рақами 3205-2, 02.02.2023 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2023 й., 10/23/3205-2/0068-сон — 2023 йил 3 майдан кучга киради)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.12.2019 й., 10/19/3205/4177-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 16.09.2022 й., 10/22/3205-1/0831-сон; 02.02.2023 й., 10/23/3205-2/0068-сон; 22.02.2024 й., 10/24/3205-3/0143-сон; 23.04.2025 й., 10/25/3205-4/0377-сон)