Тошкент Кимё халқаро университети фаолиятини ташкил этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 июлдаги 415-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.07.2024 й., 09/24/415/0501-сон)
Республика иқтисодиёт тармоқлари учун архитектура ва шаҳарсозлик, қурилиш, муқобил энергия, туризм ва бизнес соҳаларида халқаро талаблар ва стандартларга мувофиқ юқори малакали кадрлар тайёрлаш, олий таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик муносабатларини янада кучайтириш, хорижий давлатларнинг етакчи олий таълим муассасалари билан узоқ муддатли муносабатларни ривожлантириш ҳамда Тошкент Кимё халқаро университети фаолиятини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 июлдаги 415-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.07.2024 й., 09/24/415/0501-сон)
а) «Global education school» нодавлат таълим муассасаси ҳамда «YUKET LLC» масъулияти чекланган жамияти (Корея Республикаси) (кейинги ўринларда — Муассис) ҳамкорлигида ташкил этилган «Тошкент Кимё халқаро университети» масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхона (кейинги ўринларда — Университет) ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамасининг «Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолиятини лицензиялаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2018 йил 27 мартдаги 241-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан берилган лицензия асосида 2018 йилнинг сентябрь ойидан бошлаганлиги;
(1-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 июлдаги 415-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.07.2024 й., 09/24/415/0501-сон)
б) Муассислар томонидан Университетнинг асосий вазифалари этиб:
(1-банд «б» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 июлдаги 415-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.07.2024 й., 09/24/415/0501-сон)
меҳнат бозорининг эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожланиш истиқболларига, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларга мувофиқ, архитектура ва шаҳарсозлик, қурилиш, муқобил энергия, туризм, бизнес, тиббиёт, мехатроника ва робототехника соҳаларида ҳамда талаб юқори бўлган бошқа йўналишлар бўйича олий малакали кадрлар тайёрлаш;
(1-банд «б» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 июлдаги 415-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.07.2024 й., 09/24/415/0501-сон)
кадрлар тайёрлашда архитектура ва шаҳарсозлик, қурилиш, муқобил энергия, туризм, бизнес, тиббиёт, мехатроника ва робототехника соҳалари бўйича фаолият олиб бораётган ташкилотларда талабалар амалиётини мунтазам ташкил этиш;
(1-банд «б» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 июлдаги 415-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.07.2024 й., 09/24/415/0501-сон)
ўқув-тарбия жараёнини ташкил этишда хорижий тажрибани, замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, ўқув жараёнига малакали хорижий, хорижда таҳсил олган ва малака оширган маҳаллий мутахассисларни жалб этиш;
илмий изланишларга эҳтиёжни инобатга олган ҳолда архитектура ва шаҳарсозлик, қурилиш, муқобил энергия, туризм, бизнес, тиббиёт, мехатроника ва робототехника соҳаларида ҳамда талаб юқори бўлган бошқа йўналишлар бўйича инновацион ва илмий-тадқиқот фаолиятини олиб бориш;
(1-банд «б» кичик бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 июлдаги 415-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.07.2024 й., 09/24/415/0501-сон)
архитектура ва шаҳарсозлик, қурилиш, муқобил энергия, туризм, бизнес, тиббиёт, мехатроника ва робототехника соҳаларида илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари, ташкилотлар билан мустаҳкам ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, интеграцияни кучайтириб бориш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
(1-банд «б» кичик бандининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 июлдаги 415-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.07.2024 й., 09/24/415/0501-сон)
Университет масъулияти чекланган жамият шаклидаги нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади;
Университет ректори Муассис томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган ҳолда, лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади;
Университетнинг тузилмаси Муассис томонидан тасдиқланади;
Университет таълим фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг таълим тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари ҳамда Олий таълимнинг давлат таълим стандарти талабларига мувофиқ Университет томонидан ишлаб чиқилиб, тасдиқланган ўқув режалари ва дастурлари асосида ўзбек, рус ва инглиз тилларида амалга оширади;
Университет битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этиладиган белгиланган намунадаги диплом берилади;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 июлдаги 607-сон «Олий маълумот тўғрисидаги бакалавр ва магистр дипломларининг давлат намуналарини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори.
Университетга талабалар умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотга эга абитуриентлар ўртасида кириш имтиҳонларини ўтказиш орқали қабул қилинади;
абитуриентларни қабул қилиш параметрлари ва тартиби, битирувчиларнинг якуний аттестацияси тартиби ва шартлари Университет томонидан Муассис билан келишилган ҳолда белгиланади;
Университетда тўлов-контракт асосида кундузги, сиртқи ва кечки шаклда ўқитилади, талабалар ўқиши учун тўлов-контракт маблағлари миқдори Муассис томонидан белгиланади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 июлдаги 415-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.07.2024 й., 09/24/415/0501-сон)
3. Муассиснинг ҳар йили ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг қобилиятли, иқтидорли ҳамда ўзлаштириш кўрсаткичлари юқори бўлган фарзандлари орасидан танлов асосида бепул (Университет гранти асосида) 10 нафардан кам бўлмаган абитуриентларни ўқишга қабул қилиш мажбуриятларни ўз зиммасига олиши тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 июлдаги 415-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.07.2024 й., 09/24/415/0501-сон)
4. Белгилаб қўйилсинки, Университетнинг бино ва иншоотларини реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш, уни ўқув ва лаборатория жиҳозлари, мебель, компьютер техникаси, ўқув ва услубий адабиётлар, шунингдек, бошқа моддий-техник жиҳозлар билан таъминлаш қуйидаги манбалар ҳисобига амалга оширилади:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 июлдаги 415-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.07.2024 й., 09/24/415/0501-сон)
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 июлдаги 415-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.07.2024 й., 09/24/415/0501-сон)
тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;
хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
халқаро молия ташкилотларининг грантлари, шунингдек, хорижий ҳамкорларнинг маблағлари;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
(4-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
5. Университетда янги бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари меҳнат бозори талаблари ҳамда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш истиқболларидан келиб чиқиб, белгиланган тартибда очилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 июлдаги 415-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.07.2024 й., 09/24/415/0501-сон)
6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг виза талабномаларига биноан мазкур қарорни амалга ошириш доирасида жалб қилинадиган хорижий профессор-ўқитувчилар таркиби ва маъмурий ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзолари учун кириш визалари консуллик йиғимлари ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимлар ундирилмасдан, белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 июлдаги 415-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.07.2024 й., 09/24/415/0501-сон)
7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Университет буюртманомаларига биноан мазкур қарорни амалга ошириш доирасида жалб қилинадиган хорижий профессор-ўқитувчилар таркиби ва маъмурий ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзолари учун кўп марталик визалар давлат божи ундирилмасдан белгиланган тартибда берилиши ва муддати узайтирилишини, шунингдек, уларнинг яшаш манзиллари бўйича вақтинча рўйхатдан ўтказилиши ҳамда муддати узайтирилишини таъминласин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 июлдаги 415-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.07.2024 й., 09/24/415/0501-сон)
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов, Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи У.Н. Ташкенбаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 17 декабрь,
1007-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.12.2019 й., 09/19/1007/4166-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 12.07.2024 й., 09/24/415/0501-сон)