Патент вакиллигига номзодларни аттестациядан ва рўйхатдан ўтказиш ҳамда патент вакилларини аттестациядан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 13 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3203]
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 12 августдаги 18-мҳ-сонли ««Патент вакиллигига номзодларни аттестациядан ва рўйхатдан ўтказиш ҳамда патент вакилларини аттестациядан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3203-2, 12.08.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 октябрдаги 887-сон «Патент вакиллари тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, буюраман:
1. Патент вакиллигига номзодларни аттестациядан ва рўйхатдан ўтказиш ҳамда патент вакилларини аттестациядан ўтказиш қоидалари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
4. Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги ҳамда Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни барча манфаатдор шахсларга етказилишини, «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.
5. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
6. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари Т. Абдусаттаров зиммасига юклансин.
Вазир Р. ДАВЛЕТОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 13 декабрь,
538-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 13 декабрдаги 538-мҳ-сон буйруғига
1-ИЛОВА
Патент вакиллигига номзодларни аттестациядан ва рўйхатдан ўтказиш ҳамда патент вакилларини аттестациядан ўтказиш
ҚОИДАЛАРИ
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 1 июлдаги 298-сон қарори билан тасдиқланган Патент вакиллари тўғрисидаги низомга (бундан буён матнда Низом деб юритирилади) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигида патент вакиллигига номзодларни аттестациядан ва рўйхатдан ўтказиш ҳамда патент вакилларини аттестациядан ўтказиш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Агентлик — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги;
патент вакиллигига номзод (бундан буён матнда номзод деб юритилади) — патент вакили сифатида фаолиятни амалга ошириш истагини билдирган жисмоний шахс;
патент вакили — ушбу Қоидалар талабларига мувофиқ юридик ёки жисмоний шахслар номидан Агентлик ҳамда бошқа ташкилотлар олдида интеллектуал мулк объектларига ҳуқуқий муҳофаза олиш ва уни амалга ошириш масалалари бўйича вакиллик қилиш ҳуқуқи берилган жисмоний шахс;
реестр — Ўзбекистон Республикаси патент вакиллари давлат реестри.
2-боб. Малака ва апелляция комиссияларининг фаолиятини ташкил этиш
2. Номзодларни аттестациядан ва рўйхатдан ўтказиш ҳамда патент вакилларини аттестациядан ўтказиш Агентлик томонидан амалга оширилади.
Номзодларни аттестациядан ўтказиш тақдим этилган ҳужжатларни текшириш ва профессионал фаолиятни бажаришга тайёрлик даражасини аниқлаш учун улар аризада кўрсатган ихтисосликни инобатга олган ҳолда малака имтиҳони ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
3. Номзодларни аттестациядан ва рўйхатдан ўтказиш ҳамда патент вакилларини аттестациядан ўтказиш учун Агентлик томонидан малака ва апелляция комиссиялари тузилади, уларнинг фаолияти мазкур Қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.
в) номзод ёки патент вакилини аттестациядан ўтказиш ёхуд аттестациядан ўтказишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 29 мартдаги 4-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3203-1, 29.03.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.03.2021 й., 10/21/3203-1/0253-сон)
6. Малака комиссияси Агентлик директори буйруғи билан Агентликнинг энг малакали ва тажрибали ходимлари, шунингдек, интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилиш соҳасида фаолият юритувчи мустақил олимлар ва мутахассислар иштирокида шакллантирилади.
20. Номзод мазкур Қоидаларнинг 1-иловасида келтирилган шаклдаги ўзини патент вакили сифатида аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги аризани малака комиссиясига электрон шаклда топширади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 29 мартдаги 4-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3203-1, 29.03.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.03.2021 й., 10/21/3203-1/0253-сон)
21. Ариза давлат тилида ёки рус тилида тақдим этилади.
б) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги белги мавжуд бўлган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик паспорти ёки идентификация ID-картаси нусхаси;
(22-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 29 мартдаги 4-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3203-1, 29.03.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.03.2021 й., 10/21/3203-1/0253-сон)
в) аттестациядан ўтказиш учун белгиланган тўлов тўланганлиги ҳақидаги ҳужжат;
г) номзоднинг истагига кўра унинг малакасини тавсифловчи бошқа ҳужжатлар.
23. Патент вакили мазкур Қоидаларнинг 2-иловасида келтирилган шаклдаги аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги аризани малака комиссиясига электрон шаклда топширади.
Аризага Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги белги мавжуд бўлган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик паспорти ёки идентификация ID-картаси нусхаси, малака ошириш курсларида ўқиганлик тўғрисида сертификат нусхаси ва аттестациядан ўтказиш учун белгиланган тўлов тўланганлиги ҳақидаги ҳужжат илова қилинади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 29 мартдаги 4-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3203-1, 29.03.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.03.2021 й., 10/21/3203-1/0253-сон)
231. Электрон шаклда тақдим этилган ариза ва унга илова қилинаётган ҳар бир ҳужжат ҳақиқийлиги сақланишини таъминловчи (ҳар бир дюймга 200 нуқтадан кам бўлмаган) алоҳида файл кўринишида бўлиши керак. Ҳар бир файл ўлчами 10 Мбдан ошмаслиги лозим.
Ҳужжатлар «PDF» (portable document format) форматида сканер қилинган ҳолда жўнатилади.
Ҳужжатлар қабул қилинганлиги тўғрисида номзод ёки патент вакилига унинг аризасида кўрсатилган электрон почта манзили орқали маълум қилинади.
(231-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 29 мартдаги 4-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3203-1, 29.03.2021 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.03.2021 й., 10/21/3203-1/0253-сон)
24. Номзод ёки патент вакили Агентлик ва унинг тизимидаги ташкилотлар ходими бўлганда, шунингдек, мазкур Қоидалар 22-бандининг «а» — «в» кичик бандлари ва 23-бандида белгиланган ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда малака имтиҳонига қўйиш рад этилади. Бошқа асослар бўйича рад этилишига йўл қўйилмайди.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 29 мартдаги 4-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3203-1, 29.03.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.03.2021 й., 10/21/3203-1/0253-сон)
25. Номзод ёки патент вакилини малака имтиҳонига қўйиш ёки малака имтиҳонига қўйишни рад этиш ҳақида қарор малака комиссияси раиси томонидан қабул қилинади.
Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар қабул қилинган санадан бошлаб, ўн иш куни мобайнида номзод ёки патент вакилига малака имтиҳонига қўйилгани ёки малака имтиҳонига қўйиш рад этилгани ҳақида унинг аризасида кўрсатилган электрон почта манзили бўйича билдиришнома йўлланади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 29 мартдаги 4-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3203-1, 29.03.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.03.2021 й., 10/21/3203-1/0253-сон)
4-боб. Номзод ёки патент вакилини аттестациядан ўтказиш
27. Номзод ёки патент вакилига малака имтиҳони ўтиш жойи, санаси ва вақти ҳақида имтиҳон ўтадиган санадан 10 календарь кунидан кам бўлмаган муддат аввал унинг аризасида кўрсатилган электрон почта манзили бўйича хабар берилади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 29 мартдаги 4-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3203-1, 29.03.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.03.2021 й., 10/21/3203-1/0253-сон)
28. Номзодлар ёки патент вакиллари имтиҳон топширишда паспорт ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатни тақдим этади.
29. Номзод ёки патент вакили малака имтиҳони давомида интеллектуал мулк объектларига ҳуқуқларни ҳимоя ва муҳофаза қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун Агентлик томонидан тасдиқланган дастурга мос равишда Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари соҳасида зарур билимларга эга эканини кўрсатиши лозим.
Малака имтиҳони суҳбат шаклида ўтказилади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 29 мартдаги 4-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3203-1, 29.03.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.03.2021 й., 10/21/3203-1/0253-сон)
291. Малака имтиҳони саволлари қуйидаги йўналишлар бўйича тузилади:
интеллектуал мулк ҳуқуқига оид умумий қоидалар;
саноат мулкига оид Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги;
саноат мулки соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари.
Малака комиссияси томонидан тасдиқланган саволлар Агентликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчаларни инобатга олган ҳолда даврий равишда қайта кўриб чиқилади.
292. Малака имтиҳони саволлари мазкур Қоидаларнинг 291-бандида белгиланган йўналишлардан шакллантирилади. Бунда саноат мулкига оид Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ҳамда саноат мулки соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари йўналишларидаги саволлар номзод аризасида келгусидаги фаолияти учун кўрсатилган ихтисосликка ёки патент вакилининг ихтисослигига мос бўлиши лозим.
Агар айрим ихтисосликларга бевосита тааллуқли Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари мавжуд бўлмаса, тегишли саволлар Саноат мулкини муҳофаза қилиш бўйича Париж конвенциясига (1883 й.) мос бўлиши керак.
Ихтисослик қуйидаги интеллектуал мулк (саноат мулки) объектлари бўйича белгиланади:
ихтиро ва фойдали моделлар;
саноат намуналари;
товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари;
селекция ютуқлари;
интеграл микросхемалар топологиялари.
293. Номзод ёки патент вакилига саволларга жавоб беришга тайёргарлик кўришлари учун 30 дақиқа вақт ажратилади.
Номзод ёки патент вакилига икки ва ундан ортиқ ихтисослик бўйича саволларга жавоб беришга тайёргарлик кўришлари учун ҳар бир қўшимча ихтисослик учун 15 дақиқа вақт ажратилади.
294. Малака имтиҳонини ўтказиш жараёнида номзод ёки патент вакилига қуйидагилар тақиқланади:
алоқа ва телекоммуникация воситалари (телефон, компьютер, планшет ва бошқалар), китоб ҳамда шпаргалкаларни олиб кириш;
бошқа номзод ёки патент вакиллари билан суҳбатлашиш;
имтиҳон тугамасдан хонадан ташқарига чиқиш.
Номзод ёки патент вакилининг мазкур қоидаларга амал қилмаслиги уни имтиҳонда қатнашишдан четлаштириш учун асос бўлади. Ушбу ҳолатда тегишли далолатнома расмийлаштирилади ва малака комиссияси аъзоларининг камида уч нафари томонидан имзоланади.
Малака имтиҳонида қатнашишдан четлаштирилган номзод ёки патент вакили аттестациядан ўтмаган деб топилади.
295. Тайёргарлик кўриш учун берилган вақт тугагандан сўнг номзод ёки патент вакили ўзига берилган саволлар бўйича комиссия аъзоларига жавоб беради.
Комиссия аъзолари айрим жавобларни аниқлаштириш мақсадида қўшимча саволлар бериши мумкин.
Номзод ёки патент вакили саволларга жавоб бериб бўлганидан сўнг, унга хонадан чиқишига рухсат берилади.
(291 — 295-бандлар Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 29 мартдаги 4-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3203-1, 29.03.2021 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.03.2021 й., 10/21/3203-1/0253-сон)
30. Малака комиссияси суҳбат натижасига кўра номзод ёки патент вакилини аттестациядан ўтказиш ёки аттестациядан ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Номзод ёки патент вакили икки ва ундан ортиқ ихтисослик бўйича имтиҳон топширган тақдирда барча ихтисосликлар бўйича умумий суҳбат натижаси аниқланади ва ягона қарор қабул қилинади.
Малака имтиҳонига қўйиш рад этилган тақдирда малака комиссияси томонидан номзод ёки патент вакилини аттестациядан ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 29 мартдаги 4-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3203-1, 29.03.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.03.2021 й., 10/21/3203-1/0253-сон)
31. Малака комиссияси қарори икки нусхада тузилади. Қарорнинг бир нусхаси малака имтиҳони ўтказиш жараёни қайд этилган аудио ва видеоёзувлар ёзилган сақлаш қурилмалари билан бирга аттестациядан ўтказишга оид ҳужжатлар йиғма жилдига тикилади, иккинчи нусхаси эса, номзод ёки патент вакилига унинг аризасида кўрсатилган электрон почта манзили бўйича жўнатилади.
Қарорда қуйидагилар кўрсатилади:
рақами ва қабул қилинган санаси;
иштирок этган комиссия аъзолари рўйхати;
аттестациядан ўтказилган ёки аттестациядан ўтказиш рад этилган номзод ёки патент вакилининг рўйхати;
комиссия қарори устидан шикоят қилиш ҳуқуқининг мавжудлиги.
Қарор малака имтиҳони ўтказилган куннинг ўзида имтиҳонда иштирок этган номзод ёки патент вакилларига ўқиб эшиттирилади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 29 мартдаги 4-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3203-1, 29.03.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.03.2021 й., 10/21/3203-1/0253-сон)
32. Номзод ёки патент вакили аттестациядан ўтказишнинг, шу жумладан малака имтиҳонига қўйишнинг рад этилгани юзасидан у аттестациядан ўтказиш рад этилгани тўғрисидаги қарорни олган санадан бошлаб 3 ой муддатда апелляция комиссиясига шикоят қилиши мумкин.
Апелляция комиссияси шикоят бўйича у олинган санадан бошлаб 1 ой муддатда қарор қабул қилади ва бунда:
малака комиссиясининг қарорини ўзгаришсиз қолдириш ва шикоятни қаноатлантиришни рад қилиш;
малака комиссиясининг қарорини ўзгартириш ва янги қарор қабул қилишга ҳақли.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 29 мартдаги 4-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3203-1, 29.03.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.03.2021 й., 10/21/3203-1/0253-сон)
33. Патент вакилини рўйхатдан ўтказиш ва уни реестрга киритиш қуйидаги ҳужжатлар мазкур Қоидаларнинг 231-банди талабларига мувофиқ электрон шаклда тақдим этилганда амалга оширилади:
(33-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 29 мартдаги 4-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3203-1, 29.03.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.03.2021 й., 10/21/3203-1/0253-сон)
а) мазкур Қоидаларнинг 3-иловасида келтирилган шаклдаги патент вакили сифатида рўйхатдан ўтказиш ҳақида ариза;
(33-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 29 мартдаги 4-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3203-1, 29.03.2021 й.) асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.03.2021 й., 10/21/3203-1/0253-сон)
в) рўйхатдан ўтказилганлик учун, рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинганлиги ва патент вакили гувоҳномаси берилганлиги учун белгиланган тўлов тўлангани тўғрисидаги тўлов ҳужжати нусхаси.
34. Рўйхатдан ўтказиш тўғрисида ариза берилган санадан бошлаб, 3 иш куни мобайнида патент вакили Агентлик томонидан реестрда рўйхатдан ўтказилади, реестрда рўйхатдан ўтказилган санадан бошлаб 10 кун мобайнида мазкур Қоидаларнинг 4-иловасида келтирилган шаклда патент вакилига гувоҳнома берилади ва рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги маълумотлар Агентликнинг расмий ахборотномасида эълон қилинади. Кўрсатилган маълумотлар реестрда рўйхатдан ўтказилган кунда Агентликнинг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.
(34-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 29 мартдаги 4-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3203-1, 29.03.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.03.2021 й., 10/21/3203-1/0253-сон)
Агентлик аттестациядан ўтмаган шахс томонидан рўйхатдан ўтказиш тўғрисида ариза берилган, рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган тўлов тўланмаган, шунингдек, Низомнинг 3 — 5-бандларига мувофиқ патент вакилини рўйхатдан ўтказишга тўсқинлик қилувчи ҳолатлар пайдо бўлган ҳолларда рўйхатдан ўтказишни рад этади.
35. Реестрдаги қайд қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади:
а) рўйхат рақами, ушбу рақам гувоҳномага ҳам қўйилади;
(39-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 29 мартдаги 4-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3203-1, 29.03.2021 й.) асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.03.2021 й., 10/21/3203-1/0253-сон)
40. Агентлик расмий ахборотномада ва веб-сайтида, шунингдек, патент вакилларини рўйхатдан ўтказишга доир ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотларни, шу жумладан, патент вакиллари фаолиятида аниқланган камчиликларни тузатишга қаратилган чора-тадбирлар, патент вакили реестрдан ўчирилгани ҳақидаги ва бошқа маълумотларни эълон қилади.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 29 мартдаги 4-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3203-1, 29.03.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.03.2021 й., 10/21/3203-1/0253-сон)
41. Реестр маълумотлари билан ҳар қандай шахс танишиши мумкин.
42. Мазкур Қоидаларни бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Патент вакиллигига номзодларни аттестациядан ва рўйхатдан ўтказиш ҳамда патент вакилларини аттестациядан ўтказиш қоидаларига 4-ИЛОВА
(Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri) OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI ADLIYA VAZIRLIGI НUZURIDAGI INTELLEKTUAL MULK AGENTLIGI GUVOНNOMA
Ushbu bilan__________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ning malaka komissiyasining qaroriga asosan ___________________________________________________________________________________________ ___________________________________________________________________________________________ ___________________________________________________________________________________________ ixtisosligi boʻyichа PATENT VAKILI sifatida roʻyxatdan oʻtkazilganligi tasdiqlanadi. Patent vakillari davlat reyestriga 20_____ yil «_____» ___________________ _________________________ son bilan tegishli yozuv kiritilgan.
Патент вакиллигига номзодларни ва патент вакилларини аттестациядан ўтказиш
4
2.
Патент вакилларини рўйхатдан ўтказиш, рўйхатдан ўтказилган патент вакиллари тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиш, гувоҳномалар бериш
1
3.
Патент вакилларини қўшимча аттестациядан ўтказиш
4
4.
Ўзбекистон Республикаси Патент вакиллари давлат реестрига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш
1
(5-илова Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 29 мартдаги 4-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3203-1, 29.03.2021 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.03.2021 й., 10/21/3203-1/0253-сон)
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 13 декабрдаги 538-мҳ-сон буйруғига
2-ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси директорининг 2003 йил 11 ноябрдаги 66-сон «Патент вакилларини аттестациядан ва рўйхатдан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1294, 2003 йил 24 декабрь).
2. Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг 2011 йил 26 августдаги 31-сон «Патент вакилларини аттестациядан ва рўйхатдан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1294-1, 2011 йил 30 сентябрь).