Патент вакиллигига номзодларни аттестациядан ва рўйхатдан ўтказиш ҳамда патент вакилларини аттестациядан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 13 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3203]
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 12 августдаги 18-мҳ-сонли ««Патент вакиллигига номзодларни аттестациядан ва рўйхатдан ўтказиш ҳамда патент вакилларини аттестациядан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3203-2, 12.08.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 октябрдаги 887-сон «Патент вакиллари тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, буюраман:
1. Патент вакиллигига номзодларни аттестациядан ва рўйхатдан ўтказиш ҳамда патент вакилларини аттестациядан ўтказиш қоидалари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
4. Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги ҳамда Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни барча манфаатдор шахсларга етказилишини, «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.
5. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
6. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари Т. Абдусаттаров зиммасига юклансин.
Вазир Р. ДАВЛЕТОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 13 декабрь,
538-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 13 декабрдаги 538-мҳ-сон буйруғига
1-ИЛОВА
Патент вакиллигига номзодларни аттестациядан ва рўйхатдан ўтказиш ҳамда патент вакилларини аттестациядан ўтказиш
ҚОИДАЛАРИ
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 1 июлдаги 298-сон қарори билан тасдиқланган Патент вакиллари тўғрисидаги низомга (бундан буён матнда Низом деб юритирилади) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигида патент вакиллигига номзодларни аттестациядан ва рўйхатдан ўтказиш ҳамда патент вакилларини аттестациядан ўтказиш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Агентлик — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги;
патент вакиллигига номзод (бундан буён матнда номзод деб юритилади) — патент вакили сифатида фаолиятни амалга ошириш истагини билдирган жисмоний шахс;
патент вакили — ушбу Қоидалар талабларига мувофиқ юридик ёки жисмоний шахслар номидан Агентлик ҳамда бошқа ташкилотлар олдида интеллектуал мулк объектларига ҳуқуқий муҳофаза олиш ва уни амалга ошириш масалалари бўйича вакиллик қилиш ҳуқуқи берилган жисмоний шахс;
реестр — Ўзбекистон Республикаси патент вакиллари давлат реестри.
2-боб. Малака ва апелляция комиссияларининг фаолиятини ташкил этиш
2. Номзодларни аттестациядан ва рўйхатдан ўтказиш ҳамда патент вакилларини аттестациядан ўтказиш Агентлик томонидан амалга оширилади.
Номзодларни аттестациядан ўтказиш тақдим этилган ҳужжатларни текшириш ва профессионал фаолиятни бажаришга тайёрлик даражасини аниқлаш учун улар аризада кўрсатган ихтисосликни инобатга олган ҳолда малака имтиҳони ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
3. Номзодларни аттестациядан ва рўйхатдан ўтказиш ҳамда патент вакилларини аттестациядан ўтказиш учун Агентлик томонидан малака ва апелляция комиссиялари тузилади, уларнинг фаолияти мазкур Қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.
6. Малака комиссияси Агентлик директори буйруғи билан Агентликнинг энг малакали ва тажрибали ходимлари, шунингдек, интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилиш соҳасида фаолият юритувчи мустақил олимлар ва мутахассислар иштирокида шакллантирилади.
10. Малака комиссияси қарорлари мажлисда қатнашаётган барча аъзоларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар нисбати тенг бўлганда раиснинг овози ҳал қилувчи аҳамиятга эгадир.
11. Малака комиссияси қарорлари ёзма равишда тузилади ва малака комиссияси раиси ҳамда аъзолари томонидан имзоланади.
12. Малака комиссияси қарорига қўшилмаган комиссия аъзоси ўз нуқтаи назарини баён қилишга ҳақлидир.
13. Малака комиссияси қарорлари юзасидан апелляция комиссиясига шикоят киритилиши мумкин.
14. Апелляция комиссияси номзодлар ёки патент вакилларининг малака комиссияси қарори юзасидан шикоятларини, шунингдек, юридик ва жисмоний шахсларнинг патент вакилларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ёки Патент вакиллари тўғрисидаги низом талабларини бузадиган хатти-ҳаракатлари юзасидан шикоятларини кўриб чиқади.
15. Апелляция комиссияси ҳам малака комиссияси шакллантирилган тартибда шакллантирилади.
16. Апелляция комиссияси қарорлари йиғилишда қатнашаётган барча аъзоларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар нисбати тенг бўлганда раиснинг овози ҳал қилувчи аҳамиятга эгадир.
17. Апелляция комиссияси қарорлари ёзма равишда тузилади ва апелляция комиссияси раиси ва аъзолари томонидан имзоланади.
18. Апелляция комиссияси қарорига қўшилмаган комиссия аъзоси ўз нуқтаи назарини баён қилишга ҳақлидир.
19. Апелляция комиссияси қарорлари юзасидан шикоятлар суд тартибида кўриб чиқилади.
3-боб. Ҳужжатларни қабул қилиш
20. Номзод мазкур Қоидаларнинг 1-иловасида келтирилган шаклдаги ўзини патент вакили сифатида аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги аризани малака комиссиясига топширади.
21. Ариза давлат тилида ёки рус тилида тақдим этилади.
22. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
а) олий маълумот тўғрисидаги диплом нусхаси;
б) номзоднинг интеллектуал мулк объектини муҳофаза қилиш соҳасида ёки интеллектуал мулк объектларига ҳуқуқларни ҳимоя қилиш соҳасида адвокат сифатида зарур иш стажига эга эканини тасдиқловчи ҳужжатлар (меҳнат дафтарчаси ёки индивидуал меҳнат шартномасининг нусхаси ёхуд ишга қабул қилингани ва бўшатилгани ҳақида буйруқлардан кўчирмалар ва интеллектуал мулк объектларига ҳуқуқларни ҳимоя қилиш билан боғлиқ низоларда қатнашганлик тўғрисидаги ҳужжатлар);
24. Номзод ёки патент вакили Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаганда ёхуд Агентлик ва унинг тизимидаги ташкилотлар ходими бўлганда, шунингдек, мазкур Қоидалар 22-бандининг «а» — «в» кичик бандлари ва 23-бандда белгиланган ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда аттестациядан ўтказиш рад этилиши мумкин. Бошқа асослар бўйича рад этилишига йўл қўйилмайди.
25. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар қабул қилинган санадан бошлаб, ўн иш куни мобайнида номзод ёки патент вакилига аттестациядан ўтишга рухсат берилгани ёки аттестациядан ўтказиш рад этилгани ҳақида ёзма равишда билдиришнома йўлланади.
28. Номзодлар ёки патент вакиллари имтиҳон топширишда паспорт ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатни тақдим этади.
29. Номзод ёки патент вакили имтиҳон давомида интеллектуал мулк объектларига ҳуқуқларни ҳимоя ва муҳофаза қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун Агентлик томонидан тасдиқланган дастурга мос равишда зарур назарий ва амалий кўникмаларга эга эканини кўрсатиши лозим. Имтиҳон топшириқлари номзод аризасида келгусидаги фаолияти учун кўрсатилган ихтисосликни инобатга олган ҳолда тузилади.
30. Малака комиссияси имтиҳон олувчилар қўйган баҳолар асосида малака имтиҳони натижасининг қониқарли ёки қониқарсизлиги тўғрисида ҳамда номзод ёки патент вакилини аттестациядан ўтказиш ёхуд аттестациядан ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
32. Номзод ёки патент вакили аттестациядан ўтказишнинг, шу жумладан малака имтиҳонига қўйишнинг рад этилгани юзасидан у аттестациядан ўтказиш рад этилгани тўғрисидаги қарорни олган санадан бошлаб 3 ой муддатда апелляция комиссиясига шикоят қилиши мумкин.
Апелляция комиссияси шикоят бўйича у олинган санадан бошлаб 1 ой муддатда қарор қабул қилади.
Агентлик аттестациядан ўтмаган шахс томонидан рўйхатдан ўтказиш тўғрисида ариза берилган, рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган тўлов тўланмаган, шунингдек, Низомнинг 3 — 5-бандларига мувофиқ патент вакилини рўйхатдан ўтказишга тўсқинлик қилувчи ҳолатлар пайдо бўлган ҳолларда рўйхатдан ўтказишни рад этади.
35. Реестрдаги қайд қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади:
а) рўйхат рақами, ушбу рақам гувоҳномага ҳам қўйилади;
40. Агентлик расмий ахборотномада, шунингдек, патент вакилларини рўйхатдан ўтказишга доир ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотларни, шу жумладан, патент вакиллари фаолиятида аниқланган камчиликларни тузатишга қаратилган чора-тадбирлар, патент вакили реестрдан ўчирилгани ҳақидаги ва бошқа маълумотларни эълон қилади.
Илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати: 1. Олий маълумот тўғрисидаги диплом нусхаси ____в. 2. Зарур иш стажига эга эканини тасдиқловчи ҳужжатлар ___в. 3. Аттестациядан ўтказиш учун тўлов тўланганини тасдиқловчи ҳужжат. 4. Малакани тавсифловчи бошқа ҳужжатлар ___в.
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 13 декабрдаги 538-мҳ-сон буйруғига
2-ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси директорининг 2003 йил 11 ноябрдаги 66-сон «Патент вакилларини аттестациядан ва рўйхатдан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1294, 2003 йил 24 декабрь).
2. Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг 2011 йил 26 августдаги 31-сон «Патент вакилларини аттестациядан ва рўйхатдан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1294-1, 2011 йил 30 сентябрь).