1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.02.00 Транспорт соҳасидаги бошқарув. Транспорт хизматлари кўрсатишни лицензиялаш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.07.00 Шаҳар транспорти]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, «Тошшаҳарйўловчитранс» уюшмаси корхоналарида хўжалик юритишнинг бозор механизмлари суст жорий этилмоқда, давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг кўплаб муҳим масалалари ҳал этилмаяпти, ҳайдовчилар таркибини ҳамда хизмат кўрсатувчи ходимларни моддий рағбатлантириш тизими етарли даражада амалга оширилмаяпти.
Уюшма (Р. Ҳикматуллаев), автопарклар, трамвай ва троллейбус деполари раҳбарлари корхоналарнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, тегишли инфраструктурани ва тузатиш базасини, шу жумладан хорижий сармояни жалб этган ҳолда, яратиш учун зарур чора-тадбирлар кўрмаяптилар. Ҳаракатдаги составнинг техник ҳолати ёмонлашмоқда, автобуслар, трамвай ва троллейбусларнинг қатнов жадваллари тез-тез бузилмоқда, шаҳар аҳолисига хизмат кўрсатиш маданияти пастлигича қолмоқда.
Ўтказилган текширишларда йўналишларда чипта берилмаслиги, нақд пулларнинг ҳайдовчилар томонидан ўзлаштирилиши, олинган тушумнинг бир қисми ўз вақтида топширилмаслиги ҳоллари кўплаб аниқланди. Идораларга қарашли ва хусусий транспорт билан йўловчилар ташиш кутилган самарани бермаяпти. Шаҳар транспортида ҳақиқий бўлмаган гувоҳномалар ва ойлик карточкалар билан юриш, шунингдек транспортда имтиёзли юриш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлардан бунга ҳуқуқи бўлмаган шахсларнинг ғайриқонуний фойдаланиши ҳоллари кўплаб қайд этилмоқда.
Кўрсатиб ўтилган камчиликларни бартараф этиш, шаҳар йўловчи ташиш транспортида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва йўловчиларга хизмат кўрсатишни яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.02.00 Транспорт соҳасидаги бошқарув. Транспорт хизматлари кўрсатишни лицензиялаш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.07.00 Шаҳар транспорти]
1. «Тошшаҳарйўловчитранс» давлат уюшмаси раҳбарияти (Р. Ҳикматуллаев) республика Ҳукумати қарорларининг таркибий бўлинмаларни бошқаришни такомиллаштириш, хўжалик юритишнинг янги шаклларини жорий этиш, корхоналарнинг молиявий аҳволини мустаҳкамлаш ва аҳолига узлуксиз транспорт хизмати кўрсатиш даражасини оширишга оид талаблари ҳамда ўз қарорлари тўлиқ ҳажмда бажарилишини таъминламади.
Вазирлар Маҳкамасининг Транспорт ва алоқа мажмуи (К. Раҳимов) ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Р.Файзуллаев) давлат уюшмасига юклатилган вазифаларни ҳал этиш, шаҳар транспортининг барча турлари билан йўловчилар ташиш масалаларини мувофиқлаштириш ва топширилган иш соҳаси учун раҳбарларнинг масъулиятини оширишга доир фаолияти устидан лозим даражадаги назоратни таъминламадилар.
Тошкент шаҳар ҳокими (К. Тўлаганов) ва «Тошшаҳарйўловчитранс» давлат уюшмаси мавжуд камчиликларни бартараф этиш, ҳаракатдаги составнинг, йўл ва энергетика хўжалигининг техник ҳолатини яхшилаш, зарур инфраструктурани ривожлантириш, корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришни амалга ошириш, нақд пул тушумини топшириш масалаларида зарур тартиб ўрнатиш ҳамда йўловчиларга хизмат кўрсатиш даражасини ошириш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқсинлар ва амалга оширсинлар.
2. «Тошшаҳарйўловчитранс» давлат уюшмаси таркибига кирувчи корхона ва ташкилотларнинг, «Тошшаҳарйўловчитранс» давлат уюшмаси бошқарувининг ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимининг кўрсатиб ўтилган уюшмани Тошкент шаҳар ҳокимлиги ихтиёрига ўтказиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
Белгилансинки, «Тошшаҳарйўловчитранс» давлат уюшмаси бошқаруви раиси лавозимига кўра Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси ва тегишли идоралар бюджетга ва белгиланган прогнозларга зарур тузатишлар киритсинлар.
3. Тошкент шаҳар йўловчилар ташиш транспорти корхоналари давлат уюшмаси тузилмаси ҳамда унинг ижро этувчи дирекцияси — тузилмаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Уюшманинг ижро этувчи дирекцияси ходимларининг чекланган сони (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) 102 нафардан иборат бўлишига розилик берилсин.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.07.00 Шаҳар транспорти]
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда 1996-1997 йилларда 3-иловага* мувофиқ «Тошшаҳарйўловчитранс» давлат уюшмаси корхоналарини келгусида давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш чора-тадбирлари дастурини амалга оширсин, уюшма олган маблағларни шаҳар йўловчилар ташиш транспортини ривожлантиришга йўналтирсин.
* Илова берилмайди.
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг «Тошшаҳарйўловчитранс» давлат уюшмаси таркибига кирган корхоналар акциялари (улушлари, пайлари)нинг давлатга тегишли пакетларини бєлгиланган тартибда бошқариш ҳуқуқини «Тошшаҳарйўловчитранс» давлат уюшмасига бериш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.07.00 Шаҳар транспорти;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.16.00 Йўловчиларни ташиш]
6. «Тошшаҳарйўловчитранс» давлат уюшмаси:
мулкчилик шаклларидан қатъи назар, йўловчилар ташувчи барча хўжалик юритувчи субъектлар учун ягона чипта тизими мажбурий қўлланилишини жорий этсин;
икки ой муддатда тасарруфидаги жамоат транспортининг ҳаракатдаги составини кондукторлар билан таъминласин;
Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси билан биргаликда йўлкира чипталарини тайёрлаш масалаларини ҳал этсин.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги «Гознак» бирлашмаси «Ўзавтотранс» корпорацияси, «Тошшаҳарйўловчитранс» давлат уюшмаси, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг буюртманомасига биноан ойлик йўлкира карточкалари тайёрлашни таъминласин;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.17.00 Ҳисоб-китоблар (шунингдек, 07.21.03.00га қаранг) / 03.11.17.08 Нақд пул билан ҳисоб-китоб;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.07.00 Шаҳар транспорти]
«Ўзавтотранс» корпорацияси, «Тошшаҳарйўловчитранс» давлат уюшмаси ва Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги белгиланган тартибда бир ой муддатда нақд пул тушуми қабул қилиб олинадиган барча пунктларни назорат — касса аппаратлари билан жиҳозласинлар.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари мазкур ишни амалга оширишда йўловчилар ташиш транспорти корхоналарига кўмаклашсинлар.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.07.00 Шаҳар транспорти;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.14.00 Юкларни ташиш (транзит) (шунингдек, 03.11.11.00 га қаранг);
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.16.00 Йўловчиларни ташиш]
7. «Тошшаҳарйўловчитранс» давлат уюшмаси давлат уюшмаси таркибига кирмайдиган юридик ва жисмоний шахслар автотранспортини тегишли йўналишлар бўйича йўловчилар ташишга шартнома асосида жалб этсин.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги икки ҳафта муддатда «Тошшаҳарйўловчитранс» давлат уюшмаси ва Адлия вазирлиги билан биргаликда аҳолига транспорт хизмати кўрсатишнинг томонларнинг ўзаро мажбуриятларини, олинган тушумдан фойдаланиш, ҳайдовчилар ва кондукторларни моддий рағбатлантириш тартибини назарда тутувчи намунавий контракти шаклини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
8. Шаҳар жамоат транспортидан имтиёзли фойдаланишни тартибга солиш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.07.00 Шаҳар транспорти;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.12.00 Транспорт хизматларига тариф, йиғим ва имтиёзлар]
1996 йил 1 сентябрдан бошлаб республика Ҳукумати қарорлари билан фуқароларнинг алоҳида тоифаларига шаҳар жамоат транспортида текин юриш бўйича берилган барча имтиёзлар 4-иловага мувофиқ бекор қилинсин;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидан Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан шаҳар йўловчилар ташиш транспортида йўл ҳақи тўлаш бўйича имтиёзга эга бўлган шахслар тоифалари рўйхатини, мазкур тоифаларни қисқартиришни назарда тутган ҳолда кўриб чиқиш илтимос қилинсин.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.07.00 Шаҳар транспорти;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.12.00 Транспорт хизматларига тариф, йиғим ва имтиёзлар;
3.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.05.00.00 Иш юритиш (штамплар, бланкалар)]
9. «Тошшаҳарйўловчитранс» давлат уюшмаси, «Ўзавтотранс» корпорацияси ва Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги шаҳар йўловчилар ташиш транспортида (таксидан ташқари) текин юриш ҳуқуқини берувчи ҳужжат (гувоҳнома)нинг ягона шаклини ўн кун муддатда ишлаб чиқсин ва 1 октябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жорий этсин.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги «Гознак» бирлашмаси бир ой муддатда «Ўзавтотранс» корпорацияси, «Тошшаҳарйўловчитранс» давлат уюшмаси, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги буюртманомасига биноан мазкур гувоҳномалар бланкларининг тайёрланишини таъминласин.
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.06.00 Алоҳида тоифадаги ходимларнинг иш ҳақи;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.07.00 Шаҳар транспорти]
10. Назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш республика кенгаши Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасининг ходимларнинг кўрсатилган тоифалари меҳнатига ҳақ тўлаш фонди миқдорларини кўрсатилган хизматлар учун тушувчи маблағлар бирлиги нормативлари бўйича белгиланишини назарда тутувчи «Коммунал хизмат кўрсатиш ва йўловчилар ташиш транспорти корхоналари маъмурий-бошқарув ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашни такомиллаштириш тўғрисида» 1995 йил 15 июндаги 222-сон қарорининг бажарилишини мунтазам ўрганиб боришни ва назорат қилишни таъминласин.
«Тошшаҳарйўловчитранс» давлат уюшмаси томонидан лавозим вазифаларини виждонан бажармаганлик, транспорт воситаларини шикастлаганлик, ёнилғи-мойлаш материалларидан фойдаланишни бузганлик учун тармоқ корхоналари ходимларининг жавобгарлигини ошириш чора-тадбирлари тизими ишлаб чиқилганлиги ва жорий этилганлиги, унда айбдорларга нисбатан жарима санкциялари белгилаш ва улардан етказилган моддий зарарни ундириб олиш назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 апрелдаги 162-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 7-сон, 36-модда)
11. Маълумот учун қабул қилинсинки, «Тошшаҳарйўловчитранс» давлат уюшмаси ходимлари учун даромадлар режаси бажарилганлиги, ёнилғи-мойлаш материалларини тежалганлиги, класси, белгиланган хизмат муддати ва шу кабилар учун иш ҳақига устамалар ва бошқа тўловлар белгиланган.
«Тошшаҳарйўловчитранс» давлат уюшмаси шаҳар йўловчи транспорти корхоналари ходимларининг иш ҳақи базавий даражасига кейинчалик ўзгартириш киритишни бюджет муассасалари ва ташкилотлари учун Ҳукумат томонидан қабул қилинадиган қарорларга мувофиқ амалга оширишга рухсат берилсин;
Иш ҳақини ошириш билан боғлиқ харажатлар корхоналарнинг ўз даромад манбалари, нақд тушумнинг тўлиқ ва ўз вақтида тушиши устидан назоратни кучайтириш ҳисобига амалга оширилсин.
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.06.00.00 Пенсиялар / 06.06.09.00 Айрим тоифадаги фуқароларнинг пенсия таъминоти;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.07.00 Шаҳар транспорти]
12. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги «Тошшаҳарйўловчитранс» давлат уюшмаси, «Ўзавтотранс» корпорацияси ва Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан зарур материаллар тақдим этилишига кўра республиканинг шаҳар йўловчилар ташиш транспорти кондукторларига шаҳар йўловчилар ташиш транспорти ҳайдовчилари учун белгиланган имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини жорий этсинлар.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 апрелдаги 162-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 7-сон, 36-модда)
13. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги 1996 йил охиригача «Тошшаҳарйўловчитранс» давлат уюшмасига 965,1 млн. сўм, шу жумладан:
565,1 млн. сўм 6-иловага* мувофиқ ҳаракатдаги составни сотиб олиш учун;
* Илова берилмайди.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.04.00 Иқтисод соҳаларини молиялаштириш. Инвестициялаш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.07.00 Шаҳар транспорти]
400 млн. сўм 65 та «Мерседес-Бенц» автобуси сотиб олишга аванс тўловини амалга ошириш ҳамда илгари олинган автобуслар учун хорижий кредитларни йил охиригача тўлаш учун ажратсин.
Бюджет лойиҳасини ишлаб чиқишда ҳар йили ушбу мақсадлар учун зарур маблағлар назарда тутилсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.05.00 Саноат ускуналари, машиналари ва асбобларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш. Асосий фондларнинг амортизацияси;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.07.00 Шаҳар транспорти]
14. «Тошшаҳарйўловчитранс» давлат уюшмасининг ҳаракатдаги состави учун хизмат кўрсатиш бўйича тузатиш базасини ташкил этиш ва янада ривожлантириш мақсадида:
«Мерседес-Бенц» автобусларига сервис хизмати кўрсатиш ва уларни тузатиш бўйича қўшма корхона ташкил этиш тезлаштирилсин:
«Тролза-Авиаз» қўшма корхонасида троллейбусларни тузатиш ва йиғиш бўйича ишлар ҳажмлари кўпайтирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги ўн кун муддатда:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.04.00 Иқтисод соҳаларини молиялаштириш. Инвестициялаш]
эҳтиёт қисмлар сотиб олиш, тортув кучи берадиган кичик станцияларни, контакт ва кабел тармоқларини, трамвай йўлларини асосли тузатиш ва реконструкциялаш, шунингдек вагон тузатиш заводини реконструкциялашни тугаллаш учун маблағлар ажратиш тўғрисидаги;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.09.00 Бюджет ссудалари. Давлат кредитлари]
йўловчилар ташишдан кўрилган зарарларни қоплаш учун 1995-1996 йилларда «Тошшаҳарйўловчитранс» давлат уюшмасига ажратилган бюджет ссудаларини тўлаш тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқсинлар.
16. «Тошшаҳарйўловчитранс» давлат уюшмаси ҳамда унинг таркибига кирувчи корхона ва ташкилотлар раҳбариятини мустаҳкамлаш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.17.00 Аттестация (ходимларни) (шунингдек, 13.02.04.00 ва 13.01.16.00га қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.02.00 Транспорт соҳасидаги бошқарув. Транспорт хизматлари кўрсатишни лицензиялаш]
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Вазирлар Маҳкамасининг, Давлат мулки қўмитасининг, Молия вазирлигининг, Адлия вазирлигининг масъул ходимлари иштирокида икки ой муддатда «Тошшаҳарйўловчитранс» давлат уюшмаси корхоналари раҳбар ходимларини ва ўрта бўғин мансабдор шахсларини аттестациядан ўтказсин.
17. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, «Ўзавтотранс» корпорацияси, «Тошшаҳарйўловчитранс» давлат уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва Молия вазирлиги икки ой муддатда «Шаҳар йўловчилар ташиш транспорти тўғрисида» Қонун лойиҳасини пухта ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
18. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳар йўловчилар ташиш транспорти корхоналари давлат уюшмаси («Тошаҳарйўловчитранс») фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 1992 йил 5 июндаги 266-сон қарори биринчи бандининг биринчи хатбоши ва учинчи бандининг биринчи хатбошисидаги иккинчи жумла ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 19 августдаги 291-сон қарорига 4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитети ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Ўзбекистон ССР алоқа органлари ишини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1964 йил 3 июлдаги 398-сон қарори 11-бандининг «в» кичик банди.
2. СССР Министрлар Советининг «Судлар, прокуратура органлари ва нотариал контораларининг иш шароитларини ва моддий-техник таъминлашни яхшилашга оид чора-тадбирлар тўғрисида» 1970 йил 11 августдаги 653-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1970 йил 23 сентябрдаги 486-сон қарорининг 11-банди.
3. Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитети ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1974 йил 20 майдаги 235-сон қарори билан тасдиқланган Жамоат тартибини сақлаш бўйича кўнгилли халқ дружиналари тўғрисидаги низом 22-бандининг «ж» кичик банди.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 5 октябрдаги 458-сон қарори 11-бандининг учинчи хатбоши.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ёш муаллифларнинг энг яхши асарлари ва илмий ишланмалари учун Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофотини таъсис этиш тўғрисида» 1993 йил 11 майдаги 218-сон қарори 7-бандининг иккинчи хатбоши.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 8 февралдаги 61-сон қарори билан тасдиқланган «Соғлом авлод учун» ҳукуматга қарашли бўлмаган Халқаро хайрия жамғармаси марказий аппарати ходимлари томонидан жамоат транспортидан (таксидан ташқари) бепул фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги низом 4-бандининг еттинчи хатбоши.
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Соғлом авлод учун» журналини ташкил этиш тўғрисида» 1995 йил 13 апрелдаги 127-сон қарори 6-бандининг шаҳар йўловчилар ташиш транспортининг барча турларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи қисми.
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 19 августдаги 291-сон қарорига 5-ИЛОВА
Тошкент шаҳар умумий фойдаланишдаги шаҳар йўловчи транспорти ходимларига белгиланган хизмат муддати учун ойлик устамалар