Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳоли пунктларини ободонлаштириш соҳасида ишлар самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 4 июндаги ПҚ-4351-сон қарори)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳоли пунктларини ободонлаштириш соҳасида ишлар самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 4 июндаги ПҚ-4351-сон
қарорига мувофиқ Вазирлир Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июндаги 340-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 6-сон, 87-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — транспорт вазири А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири М.Х. Салиев зиммасига юклансин.
қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши қўшилсин:
«ҳудудларни ободонлаштириш соҳасидаги муаммоларни ўрганиш ва методологик таъминлаш»;
олтинчи–тўққизинчи хатбошилар тегишли равишда еттинчи–ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
2.
10-бандга қуйидаги мазмундаги «и» кичик банд қўшилсин:
«и) ҳудудларни ободонлаштириш соҳасидаги муаммоларни ўрганиш ва методологик таъминлаш соҳасида:
ҳудудларни ободонлаштириш соҳасидаги муаммоларни ўрганади ва умумлаштиради ҳамда уларни норматив тартибга солиш бўйича таклифлар киритади;
«Обод ҳудуд» тизимини (электрон онлайн-майдонча) ишлаб чиқади, жорий этади ва аxборот билан таъминлашни амалга оширади;
давлат маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини ва кўрсатиладиган xизматлар сифатини оширишга қаратилган давлат-xусусий шериклик меxанизмларини ободонлаштириш соҳасига босқичма-босқич жорий этиш бўйича таклифлар киритади».