toggle_night_mode
Ҳужжат 10.12.2019 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Йўл соҳасини бошқариш тизимини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси йўл хўжалиги тизимини чуқур ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5890-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, республика йўл соҳасини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш ва унинг инвестицион жозибадорлигини ошириш мақсадида:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси марказий аппаратининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
устав фондидаги давлат улуши «Йўлқурилиш» АЖга ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси корхоналари рўйхати 3-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси ихтиёрига ўтказиладиган илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари рўйхати 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси (кейинги ўринларда — Қўмита) раисига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
Қўмита марказий аппаратининг тузилмасига бошқарув ходимларининг белгиланган чекланган сони доирасида ўзгартиришлар киритиш;
автомобиль йўлларини таъмирлаш ва эксплуатация қилиш билан шуғулланувчи мустақил корхоналар ва бошқа корхоналар, шу жумладан қўшма корхоналар ташкил этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда Қўмита таркибидаги корхоналарни бирлаштириш ва тугатиш.
2. Белгилансинки:
Қўмита раисининг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;
Қўмита ўз ваколатига кирадиган масалалар юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ва Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда киритиш ҳуқуқига эга;
Кейинги таҳрирга қаранг.
автомобиль йўллари ва йўл хўжалиги масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Қўмита билан албатта келишилиши лозим;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қўмитанинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек, хўжалик юритувчи субъектлар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади;
туман йўл-эксплуатация корхоналари, йўллардан мунтазам фойдаланиш корхоналари, «Ўзйўлкўкаламзорлаштириш» УКнинг ҳудудий бўлинмалари, кўприклардан фойдаланиш корхоналари ва Қўмитанинг бошқа йўл-эксплуатация корхоналарини сақлаб туриш, шу жумладан уларнинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларга рағбатлантирувчи қўшимча ҳақ ҳамда устамалар тўлаш ушбу корхоналар томонидан бажариладиган иш ҳажмлари маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қўмита томонидан жалб қилинадиган халқаро консультантнинг меҳнатига ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасини ривожлантириш ва фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ҳисобидан амалга оширилади.
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2020 йил 1 январдан бошлаб:
республика ҳудудида, шунингдек, республика ҳудудига кирадиган оғир ва йирик габаритли автотранспорт воситаларининг вазн ва ҳажм параметрларини назорат қилиш, шунингдек, автомобиль йўллари бўйлаб ҳаракатланиши учун йиғимлар ундириш ва уларнинг ҳаракатланиши (кириши) учун рухсатномалар бериш Қўмита томонидан амалга оширилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида йўл ҳаракатини тартибга солишнинг техник воситалари ва уларнинг конструкциялари, шу жумладан фото- ва видеоқайд этиш техник воситалари Қўмита билан келишилган ҳолда ўрнатилади;
автомобиль йўлларининг қатнов қисмларига узунасига жойлашган муҳандислик коммуникацияларининг янги тармоқларини лойиҳалаштириш ва ётқизиш тақиқланади, уларнинг автомобиль йўллари билан кўндаланг кесишиши бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2019 йил 31 декабрга қадар қуйидагиларни тасдиқлашни назарда тутувчи ҳукумат қарорини қабул қилсин:
Қўмита томонидан автомобиль йўлларида автотранспорт воситаларининг вазн ва ҳажм параметрларига риоя этилишини назорат қилиш тартиби;
хорижий юк автотранспорт воситаларининг республика автомобиль йўллари бўйлаб ўтиши километрини ёки вақтини ҳисоб-китоб қилиш ва бунинг учун ҳақ ундириш тартиби;
ўлчов воситаларини жиҳозлаш бўйича ишларни 2021 йил охиригача якунлашни назарда тутган ҳолда автоматлаштирилган ўлчаш воситалари билан жиҳозланган автотранспорт воситаларининг вазн ва ҳажм параметрларига риоя этилишини назорат қилиш бўйича турғун ва кўчма постлар ташкил этиш дастурлари.
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларининг ажратилган минтақаларидаги ер участкалари Қўмитага босқичма-босқич бириктирилишини таъминласин.
6. Транспорт вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қуйидаги тартибни ўрнатиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин, унга мувофиқ:
Кейинги таҳрирга қаранг.
умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларининг ажратилган минтақаларида жойлашган ер участкаларида ва иншоотларида ташқи реклама объектлари (конструкциялари) Қўмита рухсати асосида қурилади;
умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларининг йўл бўйи минтақасидаги ер участкаларида ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, савдо, сервис объектлари, шунингдек, тадбиркорлик фаолияти учун бошқа объектлар Қўмита билан келишув бўйича жойлаштирилади ва қурилади;
умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларининг ажратилган минтақаларида жойлашган ер участкаларида ва иншоотларида ташқи реклама объектлари (конструкциялари) қуриш учун электрон аукционлар якунлари бўйича ҳуқуқ тақдим этишдан тушадиган маблағлар, шунингдек, ташқи рекламанинг ўрнатилган объектлари (конструкциялари) учун ойлик тўловлар 60 фоиз миқдорида Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бош молия бошқармалари ҳузуридаги ҳудудий мақсадли жамғармаларга, 40 фоиз миқдорида Жамғармага йўналтирилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларининг йўл бўйи минтақасида жойлашган ер участкаларида ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш, савдо, сервис объектлари, шунингдек, тадбиркорлик фаолиятининг бошқа объектларини жойлаштириш ва қуриш учун мазкур ер участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини реализация қилишдан тушадиган маблағларнинг 60 фоизи Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бош молия бошқармалари ҳузуридаги ҳудудий мақсадли жамғармаларга, 40 фоизи Жамғармага йўналтирилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларининг ажратилган минтақаларида жойлашган ер участкаларида ва иншоотларида ташқи рекламани жойлаштириш ҳуқуқи учун йиғимлардан тушадиган маблағлар Жамғармага йўналтирилади.
7. Белгилансинки, Қўмита Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда молиялаштиришнинг белгиланган лимитлари доирасида автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш объектларининг тасдиқланган манзилли рўйхатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2020 йил 1 январга қадар йўл бўйи сервиси объектларини жойлаштириш ва эксплуатация қилиш тартибини ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқласин.
9. 2020-2021 йилларда давлат-хусусий шериклик шартлари асосида пулли автомобиль йўлларини барпо этиш лойиҳаларини амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин, Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг ва молия вазирининг биринчи ўринбосарларига уларни амалга ошириш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Белгилаб қўйилсинки:
«Йўлқурилиш» АЖ устав капитали 2019 йил 1 июлдаги активларни ҳисобга олиш ҳолати бўйича Қўмита таркибидан чиқариладиган корхоналар устав жамғармаларидаги давлат улушларини номинал қиймати бўйича 2020 йил 1 декабрга қадар ўтказиш ҳисобига шакллантирилади;
«Йўлқурилиш» АЖ акцияларининг давлат пакети Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан бошқарилади.
11. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда қуйидаги йўналишларда «Йўлқурилиш» АЖ фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминласин:
халқаро стандартлар асосида инновацион технологияларни жорий этган ҳолда автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш;
замонавий автойўл конструкциялари ва ускуналарини, шунингдек, юқори сифатли йўл-қурилиш материалларини ишлаб чиқариш;
автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашда механизациялашган ишларни бажариш;
автомобиль йўллари бўйлаб сервис хизматлари ва инфратузилмаларини ривожлантириш;
жамият таркибига кирадиган йўл-қурилиш ва бошқа корхоналарни босқичма-босқич хусусийлаштириш чораларини амалга ошириш.
12. «Йўлқурилиш» АЖ:
эмиссия қимматли қоғозлари чиқаришни давлат томонидан рўйхатга олиш ва қимматли қоғозлар чиқариш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш учун йиғимлар;
қайта ташкил этилаётган корхоналарнинг ўтказиб берилаётган автотранспорт воситаларини қайта рўйхатга олишда автотранспорт йиғимларини тўлашдан озод этилсин.
13. «Ўзавтосаноат» АЖ 2020 йил 1 мартга қадар етакчи хорижий компаниялар билан биргаликда арзон нархларда, ички бозор эҳтиёжларини қондириш учун етарли ҳажмда юқори сифатли самосваллар ишлаб чиқариш ташкил этилишини таъминласин.
14. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Транспорт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда республика шаҳарлари ва туманлари ободонлаштириш бошқармаларининг йўл-кўприк хўжалигини эксплуатация қилиш бўлинмалари фаолиятини такомиллаштириш, шу жумладан уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва автомобиль йўлларини эксплуатация қилишда Қўмита бўлинмалари билан ҳамкорлик қилишининг самарали механизмларини белгилаш бўйича чора-тадбирларни назарда тутувчи ҳукумат қарори лойиҳасини киритсин.
15. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги Транспорт вазирлиги билан биргаликда илғор хорижий тажриба асосида, мамлакатимизнинг иқлим хусусиятларини ва ҳаракатланиш интенсивлигини ҳисобга олган ҳолда автомобиль йўллари ва йўл инфратузилмасини қуриш соҳасидаги амалдаги норматив ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш бўйича ишларни фаоллаштирсин.
16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги «Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш ҳамда божхона-тариф жиҳатдан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3818-сон қарорига 6-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
17. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги:
бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин;
бир ой муддатда автомобиль-йўл соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини автомобиль йўллари қуришнинг халқаро стандартларига мувофиқ тубдан такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини киритсин;
бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
2020 йил 1 январга қадар манфаатдор идоралар билан биргаликда автомобиль йўллари бўйича етакчи халқаро ташкилотларга (Халқаро йўллар федерацияси, Халқаро йўл уюшмаси ва бошқаларга) аъзо бўлишнинг, шунингдек, автомобиль йўллари соҳасидаги халқаро шартномаларга (Халқаро автомагистраллар тўғрисидаги Европа битимига (Женева шаҳри, 1975 йил 15 ноябрь) ва бошқаларга) қўшилишнинг амалдаги аҳамияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
2020 йил 1 февралга қадар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда республиканинг автомобиль йўлларида юк автотранспорт воситаларининг айрим тоифалари ҳаракатланиши тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, йилнинг ҳарорат юқори бўлган вақтларида уларнинг ҳаракатланишига мавсумий чекловлар жорий этилишини назарда тутсин;
икки ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
18. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Р.А. Гулямов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2019 йил 9 декабрь,
ПҚ-4545-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4545-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасининг
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги

Автомобиль йўллари қўмитаси

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар автомобиль йўллари бош бошқармалари

«Хоразмйўлиндустрия» УК

«Қўйлиқ кўприклар темирбетон қурилмалар тажриба заводи» УК

«Бекободйўлиндустрия» УК

«Бухоройўлгранит» УК

«Янгийўлқурилиш» УК

«Ўзйўлмашсервис» илмий-ишлаб чиқариш тажриба корхонаси» УК

«Олмазор тажриба-механика, таъмирлаш-ёрдамчи корхонаси» УК

«1-автотаъмирлаш заводи» УК

«10-автотаъмирлаш заводи» УК

«Автойўлнуртаъмир» УК

«Автомагистраль» УК*

«Трансйўлқурилиш» ДУК*

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплутацияси институти

«Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш дирекцияси» ДУК

«Автомобиль йўллари илмий-тадқиқот институти» УК

«Бухоро йўл хўжалиги ходимлари малакасини ошириш илмий-тадқиқот ишлаб чиқариш маркази» УК

«Наманган йўл хўжалиги ходимлари малакасини ошириш ўқув маркази» УК

«Йўл лойиҳа экспертиза» УК

«Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази» УК

«Минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати» ДУК

14

«Ўзйўлкўкаламзорлаштириш» УК*

«Туман йўллардан фойдаланиш

корхоналари» УК

161

«Дўрмонавтойўл» ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш корхонаси» УК

«Қамчиқавтойўл» ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш корхонаси» УК

«Қувасой йўллардан фойдаланиш корхонаси» УК

«Тошкент халқа автомобиль йўли» йўллардан фойдаланиш бошқармаси» УК

«Барданкўл йўллардан фойдаланиш

бошқармаси» УК

«Ўзйўлбутлаш» РТБ УК

«Республика диспетчерлик маркази» УК

«Ўзйўллойиҳа» лойиҳа-

қидирув институти» ДУК

«Маъмурий бинодан фойдаланиш дирекцияси» УК

Касб-ҳунар коллежлари

4

«Ўзавтойўлбелги» ДУК

«Вахшивор», «Йўлчи» ва «Автойўлсоз» болалар соғломлаштириш оромгоҳлари

«Автойўлсервис» УК

«Йўллардан мунтазам фойдаланиш корхоналари» УК

39

«Автойўлинвест» агентлиги**

«Кўприклардан фойдаланиш

корхоналари» УК

13

* таркибида юридик шахс ҳуқуқларига эга бўлган мустақил таркибий бўлинмалар мавжуд;
** Республика йўл жамғармаси «Автойўлинвест» агентлигига айлантирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4545-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси марказий аппарати
ТУЗИЛМАСИ

Раис

Раис ёрдамчиси

Раис маслаҳатчиси

Раиснинг биринчи ўринбосари

Раис ўринбосари

Раис ўринбосари

Раис ўринбосари — бош муҳандис

Кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш масалалари бўйича раис ўринбосари — «Ўзйўлкўкаламзорлаштириш» УК директори

Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси

3 ед.

Молия-иқтисодиёт бош бошқармаси



6 ед.

Инвестицияларни жалб этиш ва халқаро ҳамкорлик бошқармаси


5 ед.

Автомобиль йўлларини қуриш ва таъмирлаш бошқармаси


5 ед.

Автомобиль йўлларидан фойдаланиш ва техник ҳолатини таҳлил қилиш бошқармаси

5 ед.

Юридик бошқарма

2 ед.

Йиғма-таҳлил бошқармаси


4 ед.

Давлат-хусусий шерикликни жорий этиш бошқармаси


4 ед.

Ҳудудий йўлларни таъмирлаш ва ривожлантириш дастурларини амалга ошириш мониторинги бошқармаси

4 ед.

Оғирлик ва габарит назорати бошқармаси

4 ед.

Ахборот-коммуникация технологиялари бўлими


3 ед.

Умумий бўлим

5 ед.

Ижро интизоми ва мурожаатлар билан ишлаш сектори


2 ед.

Иқтисодий таҳлил ва истиқболли ривожланиш бўлими


3 ед.

Автомобиль йўлларини ҳисобга олиш ва давлат кадастри бўлими


2 ед.

Фан ва инновацион технологиялар, стандартлар ва услубиётни такомиллаштириш бўлими


3 ед.

Транспорт, механизация ва автомобиль йўлларининг техник таъминоти бошқармаси

4 ед.

Кадрлар бўлими

2 ед.

Саноатни ривожлантириш бўлими

3 ед.

Йўл ҳаракати хавфсизлигини ташкил этиш бўлими

2 ед.

Махсус бўлим

2 ед.

Мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўлими

2 ед.

Матбуот хизмати

1 ед.

Бошқарув ходимларининг чекланган сони — 82 нафар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4545-сон қарорига
3-ИЛОВА
Негизида «Йўлқурилиш» АЖ ташкил этиладиган Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси корхоналари
РЎЙХАТИ
1. «Минтақавий йўлларни таъмирлашга ихтисослаштирилган корхоналар» УК
2. «Газли йўл қуриш-таъмирлаш корхонаси» УК
3. «Жиззах йўл қуриш-таъмирлаш корхонаси» УК
4. «Каттақўрғон йўл қуриш-таъмирлаш корхонаси» УК
5. «Қашқадарё йўл қуриш-таъмирлаш корхонаси» УК
6. «Китоб йўл қуриш-таъмирлаш корхонаси» УК
7. «Қўқон йўл қуриш-таъмирлаш корхонаси» УК
8. «Наманган йўл қуриш-таъмирлаш корхонаси» УК
9. «Сурхондарё йўл қуриш-таъмирлаш корхонаси» УК
10. «Сирдарё йўл қуриш-таъмирлаш корхонаси» УК
11. «Фарғона йўл қуриш-таъмирлаш корхонаси» УК
12. «Чирчиқ йўл қуриш-таъмирлаш корхонаси» УК
13. «Янгиерйўлиндустрия» УК
14. «Чинозйўлиндустрия» УК
15. «Назарбекавтойўл» УК
16. «Хоразмйўлқурилиш» УК
17. «Янгийўлқурилиш» УК
18. «Автойўлтаъминот» УК
19. «Автойўлмеханизация» УК
20. «Тошкент ихтисослаштирилган бурғулаш-портлатиш бошқармаси» УК
21. «Ангрен ихтисослаштирилган бурғулаш-портлатиш бошқармаси» УК
22. «Каратау ихтисослаштирилган бурғулаш-портлатиш бошқармаси» УК
23. «Махсусйўлқурилиш» ДУК
24. «Автомагистраль» ихтисослашган автомобиль йўллари қуриш-таъмирлаш бирлашмаси» УКнинг Кўприк қуриш участкаси
25. «Трансйўлқурилиш Махсус пудрат» МЧЖ
26. «Трансйўлқурилиш Сурхон магистраль» МЧЖ
27. «Трансйўлқурилиш Қарши» МЧЖ
28. «Трансйўлқурилиш Магистраль» МЧЖ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4545-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси ихтиёрига ўтказиладиган илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари
РЎЙХАТИ

Т/р

Илмий-тадқиқот ва таълим муассасаларининг номланиши

Жойлашуви

(почта манзили)

1.

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуацияси институти

Тошкент ш., А. Темур шоҳ кўчаси, 20

2.

Бухоро автомобиллар ва йўллар касб-ҳунар коллежи

Бухоро ш., Редактор кўчаси, 10

3.

Қўқон автотранспорт касб-ҳунар коллежи

Қўқон ш., Туркистон кўчаси, 145

4.

Урганч автомобиллар ва йўллар касб-ҳунар коллежи

Урганч ш., Гурлан кўчаси, 2

5.

Тошкент автомобиль йўллари коллежи

Тошкент ш., Байналмилал кўчаси, 51

6.

«Автомобиль йўллари илмий-тадқиқот институти» УК

Тошкент ш., Локомотив кўчаси, 10

7.

«Бухоро йўл хўжалиги ходимлари малакасини ошириш илмий-тадқиқот ишлаб чиқариш маркази» УК

Бухоро ш., Ғиждувоний кўчаси, 272-А

8.

«Наманган йўл хўжалиги ходимлари малакасини ошириш ўқув маркази» УК

Наманган ш., Саноат кўчаси, 19

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4545-сон қарорига
5-ИЛОВА
2020 — 2022 йилларда давлат-хусусий шериклик шартларида пуллик автомобиль йўлларини ташкил этиш лойиҳаларини амалга ошириш бўйича
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»

Т/р

Лойиҳа номи

Лойиҳаларни амалга ошириш механизми ва индикатив муддатлари

Масъул ижрочилар

1.

«Қамчиқ» довонида янги пуллик тоннел қуриш

1. Жаҳон банки томонидан лойиҳанинг мақсадга мувофиқлигини ўрганиб чиқиш — 2020 йил март.

2. Жаҳон банки (ХМК) билан келишув тузиш — 2020 йил апрель.

3. ДТИҲни тайёрлаш — 2020 йил май.

4. ТИҲни тайёрлаш — 2020 йил октябрь.

5. Лойиҳа концепциясини тайёрлаш ва киритиш — 2020 йил ноябрь.

6. Концепция ва ТИҲни тасдиқлаш — 2020 йил декабрь.

7. Тендер ҳужжатларини тайёрлаш — 2021 йил апрель.

8. Танлов олди саралаш жараёни — 2021 йил август.

9. Таклифларни қабул қилиш жараёни — 2021 йил ноябрь.

10. Тендер ғолиби билан келишув имзолаш — 2022 йил март.

Транспорт вазирлиги
(И. Махкамов),

Давлат-хусусий шериклик агентлиги

(Г. Холжигитов),

Тошкент вилояти

(Р. Холматов), Наманган вилояти

(Х. Бозоров) ҳокимликлари

2.

«Тахтақорача» довонида янги пуллик тоннел қуриш

1. ЕТТБ ёки бошқа консалтинг компанияси билан келишув тузиш — 2020 йил январь.

2. ТИҲни тайёрлаш — 2020 йил июнь.

3. Лойиҳа концепциясини тайёрлаш ва киритиш — 2020 йил июль.

4. Концепция ва ТИҲни тасдиқлаш — 2020 йил сентябрь.

5. Тендер ҳужжатларини тайёрлаш — 2020 йил октябрь.

6. Танлов олди саралаш жараёни — 2020 йил декабрь.

7. Таклифларни қабул қилиш жараёни — 2021 йил февраль.

8. Тендер ғолиби билан келишув имзолаш — 2021 йил май.

Транспорт вазирлиги
(И. Махкамов),

Давлат-хусусий шериклик агентлиги

(Г. Холжигитов),

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги
(З. Мирзаев)

3.

Сирдарё — Бахт шаҳарларини айланиб ўтувчи пуллик автомобиль йўлини қуриш

1. ЕТТБ ёки бошқа консалтинг компанияси билан келишув тузиш — 2019 йил декабрь.

2. Лойиҳани мақсадга мувофиқлигини ўрганиш — 2020 йил январь.

3. ТИҲни тайёрлаш — 2020 йил апрель.

4. Лойиҳа концепциясини тайёрлаш ва киритиш — 2020 йил декабрь.

5. Концепция ва ТИҲни тасдиқлаш — 2021 йил январь.

6. Тендер ҳужжатларини тайёрлаш — 2020 йил июнь.

7. Танлов олди саралаш жараёни — 2020 йил сентябрь.

8. Таклифларни қабул қилиш жараёни — 2021 йил январь.

9. Тендер ғолиби билан келишув имзолаш — 2021 йил май.

Транспорт вазирлиги
(И. Махкамов),

Давлат-хусусий шериклик агентлиги

(Г. Холжигитов),

Сирдарё вилояти ҳокимлиги

(Г. Мирзаев)

4.

Тошкент — Самарқанд пуллик автомобиль йўлини қуриш

1. ЕТТБ томонидан лойиҳанинг мақсадга мувофиқлигини ўрганиб чиқиш — 2019 йил декабрь.

2. ЕТТБ билан келишув тузиш — 2019 йил декабрь.

3. ДТИҲни тайёрлаш — 2020 йил май.

4. ТИҲни тайёрлаш — 2020 йил ноябрь.

5. Лойиҳа концепциясини тайёрлаш ва киритиш — 2020 йил декабрь.

6. Концепция ва ТИҲни тасдиқлаш — 2021 йил январь.

7. Тендер ҳужжатларини тайёрлаш — 2021 йил июнь.

8. Танлов олди саралаш жараёни — 2021 йил сентябрь.

9. Таклифларни қабул қилиш жараёни — 2021 йил январь.

10. Тендер ғолиби билан келишув имзолаш — 2021 йил май.

Транспорт вазирлиги
(И. Махкамов),

Давлат-хусусий шериклик агентлиги

(Г. Холжигитов),

Тошкент вилояти
(Р. Холматов),

Сирдарё вилояти

(Г. Мирзаев),

Жиззах вилояти

(Э. Салиев),

Самарқанд вилояти

(Э. Турдимов)

ҳокимликлари

5.

Тошкент — Андижон пуллик автомобиль йўлини қуриш

1. Жаҳон банки томонидан лойиҳанинг мақсадга мувофиқлигини ўрганиб чиқиш — 2020 йил март.

2. Жаҳон банки (ХМК) билан келишув тузиш — 2020 йил март.

3. ДТИҲни тайёрлаш — 2020 йил март.

4. ТИҲни тайёрлаш — 2020 йил октябрь.

5. Лойиҳа концепциясини тайёрлаш ва киритиш — 2020 йил ноябрь.

6. Концепция ва ТИҲни тасдиқлаш — 2020 йил декабрь.

7. Тендер ҳужжатларини тайёрлаш — 2021 йил апрель.

8. Танлов олди саралаш жараёни — 2021 йил август.

9. Таклифларни қабул қилиш жараёни — 2021 йил апрель.

10. Тендер ғолиби билан келишув имзолаш — 2021 йил апрель.

Транспорт вазирлиги
(И. Махкамов),

Давлат-хусусий шериклик агентлиги

(Г. Холжигитов),

Тошкент вилояти (Р. Холматов), Наманган вилояти

(Х. Бозоров),

Андижон вилояти

(Ш. Абдураҳмонов) ҳокимликлари

Изоҳ. Лойиҳа мақсадга мувофиқ эмас деб топилган тақдирда унинг келгусида амалга оширилиши ўрнатилган тартибда тўхтатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4545-сон қарорига
6-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги «Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш ҳамда божхона-тариф жиҳатдан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3818-сон қарорига киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар
1-илованинг рус тилидаги матнида:
а) «8479 10 000 0» товар позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

8479 10 000 0

оборудование для общественных работ, строительства или других аналогичных работ

0

»;.

б) «8702 40» товар позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

8702 40

моторные транспортные средства, предназначенные для перевозки 10 человек или более, включая водителя, приводимые в движение только электрическим двигателем

0

»;

в) «8703 80» товар позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

8703 80

транспортные средства, приводимые в движение только электрическим двигателем

0

»;

г) қуйидаги мазмундаги «8704 90 000» товар позицияси билан тўлдирилсин:

«

8704 90 000

моторные транспортные средства для перевозки грузов, приводимые в движение только электрическим двигателем

0

»;

д) «8711» товар позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

8711

мотоциклы (включая мопеды) и велосипеды с установленным вспомогательным двигателем, с колясками или без них; коляски, кроме:

20

»;.

е) қуйидаги мазмундаги «8711 60» товар позицияси билан тўлдирилсин:

«

8711 60

приводимые в движение электрическим двигателем

0

».

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2019 й., 07/19/4545/4127-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2021 й., 07/21/5273/1014-сон; 14.06.2023 й., 06/23/94/0362-сон; 20.06.2023 й., 06/23/99/0403-сон; 16.10.2023 й., 07/23/330/0776-сон; 22.04.2024 й., 06/24/64/0291-сон; 28.01.2025 й., 07/25/28/0076-сон; 23.12.2025 й., 06/25/250/1197-сон)