1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.25.00.00 Қимматли қоғозлар эмиссияси / 07.25.06.00 Қимматли қоғозларни муомалага чиқариш]
1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра, қимматли қоғозларнинг муомаласи, давлат қимматли қоғозлари бундан мустасно, фақатгина уларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жойлаштириш тугаганидан сўнг йўл қўйилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
2. Мазкур буйруқ кучга киргунга қадар чиқарилган қимматли қоғозларни жойлаштириш ва уларнинг муомаласи билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатларга мазкур буйруқ татбиқ этилмайди.
3. Қимматли қоғозлар савдоси ташкилотчилари икки ҳафта муддатда ўзларининг ички ҳужжатларини ушбу буйруққа мувофиқлаштирсинлар.
4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Директор А. НАЗИРОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 18 ноябрь,
2019-61-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.12.2019 й., 10/19/3199/4110-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)