1. «Ўзбекистон Республикаси халқ устаси» фахрий унвони таъсис этилсин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Давлат мукофотлари тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддаси.
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.01.00.00 Ўзбекистон Республикасининг қонунлари]
2. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонларини таъсис этиш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 5-6, 64-модда; 1997 йил, № 2, 64-модда) 1-моддаси «Ўзбекистон Республикаси халқ рассоми» деган сўзлардан сўнг қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси халқ устаси».
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.01.00.00 Ўзбекистон Республикасининг қонунлари]
3. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонларини таъсис этиш тўғрисида»ги Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонлари тўғрисидаги Низом «Ўзбекистон Республикаси халқ рассоми» фахрий унвонига оид матндан кейин қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси халқ устаси» фахрий унвони халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий санъатни ривожлантиришда алоҳида хизмат кўрсатган халқ усталарига уларнинг миллий маданиятни янада ривожлантириш ва истеъдодли ёшларни тайёрлашга қўшган ҳиссалари учун берилади»;
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.01.00.00 Ўзбекистон Республикасининг қонунлари]
4. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонларини таъсис этиш тўғрисида»ги Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фахрий унвонларининг кўкрак нишонлари тавсифи «Ўзбекистон Республикаси халқ рассоми» фахрий унвонининг кўкрак нишони тавсифидан кейин қуйидаги мазмундаги матн билан тўлдирилсин: