toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
РЕСПУБЛИКАНИНГ АҲОЛИГА АВТОМОБИЛЬ БЕНЗИНИНИ НАҚД ПУЛГА СОТУВЧИ АЙРИМ АВТОМОБИЛЬ ЁНИЛFИСИ ҚУЙИШ ШОХОБЧАЛАРИНИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШ ТЎFРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Хусусий тадбиркорликни янада рағбатлантириш, ички бозорни нефть маҳсулотлари билан тўлдириш, бозор муносабатларини шакллантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қapop қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, «Ўздавнефтмаҳсулот» бирлашмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг 1995 йил мобайнида республиканинг аҳолига автомобиль ёнилғисини нақд пулга сотувчи ишлаб турган 158 та автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларини хусусийлаштириш тўғрисидаги таклифи иловага* мувофиқ қабул қилинсин.
*Илова берилмайди.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси «Ўздавнефтмаҳсулот» бирлашмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларини улар жойлашган ер майдонлари билан биргаликда жисмоний ва юридик шахсларга, шу жумладан хорижий жисмоний ва юридик шахсларга, маблағлар манбаи тўғрисида декларация талаб қилмасдан, кимошди савдоларида ва танлов асосида сотсинлар.
3. Автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларини сотишдан тушган маблағ, сотиш нархининг бутун суммасини тўлаш учун бир ой муддат белгиланган ҳолда, Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 29 апрелдаги 228-сон қарори билан тасдиқланган кимошди савдосида ва танловларда сотиладиган давлат мулкига ҳақ тўлаш, уларни тақсимлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик вақтинчалик низомга мувофиқ тақсимлансин.
4. Белгилаб қўйилсинки, хусусийлаштирилган автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларида уларнинг эгалари томонидан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича Ўзбекистон Республикаси ташқарисидан келтириладиган ёки товар-хом ашё биржаларида харид қилинган нефть маҳсулотлари сотилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-6-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 7 сентябрдаги 382-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
7. Хусусийлаштирилган хусусий автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларининг иши Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 9 июндаги 290-сон қарори билан тасдиқланган Хусусийлаштирилган хусусий автоёнилғи қуйиш шохобчаларининг ишлаш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга мувофиқ амалга оширилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Давлат солиқ қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, «Ўзстандарт» агентлиги хусусийлаштирилган автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчалари эгаларининг нефть маҳсулотлари сотиб олиш, қабул қилиш, сақлаш, сотиш ва ҳисобга олиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, сотиладиган нефть маҳсулотлари сифатига, шунингдек Низомнинг 7-бандида кўрсатилган қоидаларга риоя этишлари устидан қаттиқ назорат ўрнатсинлар.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 январдаги 14-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 1-2-сон, 9-модда)
9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда қонунчиликка мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосарлари В.А. Чжен ва Қ.Ж. Ҳаққулов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1995 йил 10 июнь,
215-сон