Ўзбекистонда Олимпия ҳаракатини кенг тарғиб қилиш, оммавий жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантиришга кўмаклашиш, ўсиб келаётган жисмонан соғлом ва гармоник ривожланган авлодни тарбиялаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат спорт қўмитаси, Миллий Олимпия қўмитаси, Маданият ишлари вазирлиги, шунингдек республика спорт жамоатчилигининг Тошкент шаҳрида Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси ҳузурида Олимпия шон-шуҳрати музейи ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
2. Олимпия шон-шуҳрати музейи тўғрисидаги Низом (илова қилинади) тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат спорт қўмитаси Маданият ишлари вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси, Рассомлар уюшмаси билан биргаликда Олимпия шон-шуҳрати музейини ташкил этишни таъминловчи ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ва амалга оширсин. Музей экспозицияларини шакллантириш мақсадида:
Маданият ишлари вазирлиги, Рассомлар уюшмаси спорт мавзуидаги экспонатларни Олимпия шон-шуҳрати музейида вақтинча сақлаш ва намойиш этиш учун ажратсинлар.
Ўзбекистон Телерадиокомпанияси Олимпия шон-шуҳрати музейида намойиш этиш учун Ўзбекистон спортчиларининг халқаро мусобақалардаги иштироки тўғрисида видеофильмлар яратсин.
Спорт мавзуидаги экспонатларга эга бўлган вазирликлар, идоралар ва жамоат ташкилотлари уларнинг амалдаги тартибга биноан Олимпия шон-шуҳрати музейига берилишида кўмаклашсинлар.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат спорт қўмитаси талабномаларига биноан музей фаолиятини таъминлаш (штатдаги ходимларни маблағ билан таъминлаш ҳам шунга киради) учун республика бюджетидан ҳар йили зарур маблағлар ажратишни назарда тутсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 6 июндаги 239-ф-сон фармойиши билан Тошкент шаҳар ҳокимлигига Олимпия шон-шуҳрати музейи биносини реконструкция қилишни тугаллаш ҳамда уни 1996 йил 20 августгача фойдаланишга топшириш вазифаси қўйилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.09.00 Пудрат / 03.11.09.02 Қурилиш пудрати;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.13.00 Мавжуд корхона, бино, иншоотларни капитал таъмирлаш, техник қайта жиҳозлаш, кенгайтириш ва реконструкциялаш;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.04.00 Муҳандислик ва транспорт иншоотлари ва коммуникациялари тизими.Ободонлаштириш. Кўкаламзорлаштириш]
Бинони реконструкция қилиш ва мукаммал тузатиш, музей атрофидаги ҳудудни ободонлаштириш ишларини бажариш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат спорт қўмитаси буюртмачи, «Тошкентуйжойинвестқурилиш» корпорацияси пудратчи этиб белгилансин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.05.00 Бюджет ташкилотлари ва муассасаларини молиялаштириш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.03.00 Капитал қўйилмалар. Инвестициялар (қурилишни молиялаштириш). Нархлар шаклланиши]
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тақдим этилган ҳисоб-китобларга мувофиқ назарда тутилган мақсадларга зарур маблағлар ажратсин.
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.03.00 Импорт божхона божлари;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.07.00 Тариф имтиёзлари ва префенциялар;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.15.00 Музей иши ва кўргазма фаолияти]
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Олимпия шон-шуҳрати музейини бутлаш учун жўнатилган юкларни божхона пошлиналари тўлашдан озод этсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.С. Саидқосимов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 14 август,
284-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 14 августдаги 284-сон қарори билан ТАСДИҚЛАНГАН
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.15.00 Музей иши ва кўргазма фаолияти]
1. Олимпия шон-шуҳрати музейи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 14 августдаги 284-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган.
2. Олимпия шон-шуҳрати музейи ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат спорт қўмитаси ҳайъати қарорлари ва қўмита буйруқлари, мазкур Низом ва бошқа норматив ҳужжатларга амал қилади.
Олимпия шон-шуҳрати музейи маданий-маърифий фаолиятининг асосий йўналишлари Ўзбекистон Республикаси Давлат спорт қўмитаси томонидан белгиланади ва Олимпия шон-шуҳрати музейи илмий кенгашида тасдиқланади.
Олимпия шон-шуҳрати музейининг маданий-маърифий ва моддий-техник негизи мавжуд тарихий жисмоний тарбия ва спорт материаллари, ёдгорликлар, бинолар ва спорт иншоотларини ўз ичига олади.
Миллий Олимпия қўмитаси томонидан ажратилган маблағлар;
ташкилотлар, муассасалар, фирмалар, жисмоний тарбия ва спорт ташкилотлари, жамоат бирлашмалари, шунингдек алоҳида жисмоний шахсларнинг беғараз хайрия маблағлари;
ўз молия-хўжалик фаолиятидан олинган даромадлар ҳисобига шаклланади.
II. МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ ВА ТАШКИЛОТЧИЛИК ФАОЛИЯТИ
5. Қуйидагилар Олимпия шон-шуҳрати музейининг асосий вазифалари ҳисобланади:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.04.00 Олимпия ва паралимпия ҳаракати]
жисмоний тарбия ва спорт, Олимпия ўйинлари тарихини, Ўзбекистон спортчиларининг замонавий Олимпия ҳаракатини ривожлантиришдаги ҳиссасини ўрганиш, шунингдек тарихий материаллар, медаллар, олимпия тимсоли туширилган значоклар, почта маркалари коллекциялари, машҳур спортчиларнинг спорт кийимлари ва шахсий анжомларини ва шу кабиларни тўплаш;
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.06.00 Спорт]
спортнинг миллий турлари ва халқ ўйинларига оид тарихий ёдгорликларни йиғиш ва ўрганиш, музейда ўзбек халқининг жисмоний тарбия ва спорти тарихини ёритувчи доимий ва вақтинча экспозициялар ташкил этиш;
истиқболли тематик-экспозиция режаларини ишлаб чиқиш;
спортчилар, тренерлар, ҳакамлар, спорт соҳасидаги фан намоёндалари, Ўзбекистон спорт жамоатчилиги вакилларининг халқаро спорт ҳаракатидаги ҳиссасини намойиш этувчи экспонатлар яратиш;
музей экспозициялари бўйлаб экскурсиялар, ташриф буюрувчиларнинг машҳур спортчилар, тренерлар, олимлар, спорт жамоатчилиги вакиллари билан учрашувларини ташкил этишга оид ишларни бажариш;
замонавий техникавий воситаларни Олимпия шон-шуҳрати музейи экспозицияси ва иш амалиётига жорий этиш;
чет эл ташкилотлари, муассасалари ва жисмоний шахсларидан тарихий материаллар сотиб олишга оид ишларни ташкил этиш, уларнинг ҳамкорликдаги фаолияти тўғрисида шартномалар ва контрактлар тузиш;
чет мамлакатларнинг музейлари билан алоқалар ўрнатиш, белгиланган тартибда халқаро музей бирлашмалари ва ташкилотларига кириш;
жаҳон спорти ютуқлари, чет мамлакатларда жисмоний тарбия ва спортни ташкил этишдаги илғор тажрибаларни умумлаштириш, бу ютуқларни Ўзбекистон спорт амалиётига татбиқ этиш;
жисмоний тарбия ва спортни оммавий ахборот воситалари орқали тарғиб қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалаларига оид ахборот бюллетенлари ва илмий-услубий адабиётлар нашр этиш, спортга оид адабиётлар нашр этишнинг йиллик ва истиқбол режаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш.
молиявий маблағларига мустақил равишда эгалик қилади, музей моддий-техника базаси ҳолатининг иқтисодий таҳлилини амалга оширади, унинг моддий бойликлари сақланишини, тежамкорлик тартибига, ҳисоб ва ҳисоботнинг тўғри юритилишига ва ишончлилигига риоя этишни, шартномалар асосида амалга ошириладиган ишларнинг ҳолатини текширишни назорат қилади;
Ўзбекистон Республикаси Давлат спорт қўмитаси тўғрисидаги Низомга ва мазкур Низомга асосланиб, амалдаги қонунчиликка мувофиқ Олимпия шон-шуҳрати музейи ходимларининг бўш лавозимларини тўлдиришга конкурслар ўтказади, улар билан шартномалар (меҳнат битимлари) тузиш асосида меҳнат муносабатларини белгилайди;
меҳнат қонунчилигига меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари ва нормативларига, техника хавфсизлигига, ёнғин хавфсизлигига, давлат суғуртасига, меҳнат интизомига, шунингдек ўз мулкининг сақланишига риоя этишни таъминлайди.
III. ОЛИМПИЯ ШОН-ШУҲРАТИ МУЗЕЙИ ТАРКИБИ ВА БОШҚАРУВИ
Илмий кенгаш таркибига, одатда, музей директори (кенгаш раиси), унинг ўринбосари, бўлим мудирлари, шунингдек етакчи олимлар, тренерлар, жисмоний тарбия институти ҳамда республика университетлари ва педагогика олий ўқув юртларининг спортга оид факультетлари ходимлари кирадилар.
8. Илмий кенгаш таркиби Олимпия шон-шуҳрати музейи директорининг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат спорт қўмитаси ҳайъати томонидан тасдиқланади.
9. Музей директори Ўзбекистон Республикаси Давлат спорт қўмитаси тавсиясига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланади.
Олимпия шон-шуҳрати музейи директори:
амалдаги қонунчилик Давлат спорт қўмитаси тўғрисидаги Низом ва мазкур Низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат спорт қўмитаси ҳайъати олдида музей фаолияти учун шахсан жавоб беради;
тасдиқланган ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида тузилмага ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритади, штатлар жадвалини, харажатлар сметасини, шунингдек унинг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомни тасдиқлайди;
Олимпия шон-шуҳрати музейи директори ўринбосарининг ва таркибий бўлинмалар раҳбарларининг музей фаолиятининг алоҳида йўналишларига раҳбарлиги даражасини белгилайди;
Давлат органлари ва муассасалари, хўжалик, суд, ҳакамлик ва жамоат ташкилотларида Олимпия шон-шуҳрати музейи номидан иш кўради.
10. Олимпия шон-шуҳрати музейи ходимларининг штатлар жадвали музей фаолиятининг асосий йўналишлари ва вазифалари ҳамда ажратилган меҳнатга ҳақ тўлаш фонди билан белгиланади.
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.22.00 Меҳнат шартномаси (контракти)нинг бекор қилиниши / 05.02.22.03 Меҳнат шартномаси (контракт)ни бекор қилиш тартиби]
11. Бўш лавозимларга ходимларни ишга олиш ва уларни ишдан бўшатиш Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги, бошқа норматив ҳужжатлар ва мазкур Низомга мувофиқ амалга оширилади.
экспозиция режалари, жисмоний тарбия ва спортга оид кўргазмалар тайёрлаш, тарихий материаллар бўйича маслаҳатлашувлар ўтказиш учун уларнинг раҳбарлари билан келишган ҳолда вазирликлар, идоралар, муассасалар, ташкилотлар ва ўқув юртларининг олимлари ва мутахассисларини жалб этиш;
музокараларда қатнашиш ва Республика Давлат спорт қўмитаси топшириқларига биноан Олимпия шон-шуҳрати музейи учун экспонатлар сотиб олиш, илмий-услубий ҳамкорлик масалалари бўйича шартномалар ва битимларни имзолаш, ташкилотлар, спорт федерациялари ва МОҚнинг чет эл музей ташкилотлари билан тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатишига кўмаклашиш, музейнинг илмий ва бошқа тоифа мутахассисларини чет элга ўқиш ва малака ошириш учун жўнатиш тўғрисида таклифлар киритиш;
жисмоний тарбия ва спортни тарғиб қилиш бўйича маърифий ишлар юритиш, жисмоний тарбия ва спорт тарихи ёдгорликларини ўрганиш, безаш ишларига олимлар, рассомлар, бошқа мутахассисларни жалб этган ҳолда тематик экспозициялар ташкил этиш;
республика ва чет мамлакатларнинг илмий-тадқиқот муассасалари, музейлари билан ҳамкорликда тижорат асосида тадқиқотлар ва кўргазмалар ташкил этиш.
13. Олимпия шон-шуҳрати музейи унда аҳолидан ноёб тарихий материаллар ва ашёларни сотиб олиш, уларни таъмирлаш, шунингдек музей ходимларини мукофотлаш учун маблағларни жамлаган ҳолда махсус фонд очиши мумкин.
14. Олимпия шон-шуҳрати музейи юридик шахс ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ўзбек ҳамда инглиз тилларида ёзилган муҳрига эгадир.
15. Олимпия шон-шуҳрати музейи фаолияти Ўзбекистон Республикаси Давлат спорт қўмитаси ҳайъатининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан тўхтатилади.