1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ БАЪЗИ ҚАРОРЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида давлат архитектура-қурилиш назорати бошқармаси тўғрисидаги ва Давлат идорадан ташқари экспертиза бошқармаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 1995 йил 26 январдаги 19-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
СССР Министрлар Советининг «Корхоналар, бинолар ва иншоотлар қурилиши (реконструкция қилиниши) учун тузилган лойиҳалар ва сметаларнинг экспертизасини яхшилаш тўғрисида» 1973 йил 4 майдаги 291-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1973 йил 21 майдаги 211-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1973 й., 5-сон, 33-модда);
СССР Министрлар Советининг «Қурилишдаги лойиҳа-смета ишини янада такомиллаштириш ва экспертиза ҳамда муаллифлик назорати ролини ошириш тўғрисида» 1985 йил 28 январдаги 96-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1985 йил 27 февралдаги 113-сон қарорининг 4, 5, 7 — 9, 11 — 14, 16-бандлари;
Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1986 йил 21 февралдаги 82-ф фармойиши;
СССР Министрлар Советининг «Республика ва маҳаллий бошқарув органларига қарашли корхоналар, бинолар ва иншоотларни қуриш учун лойиҳа ва сметаларни экспертиза қилишни такомиллаштириш тўғрисида» 1987 йил 23 июлдаги 841-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1987 йил 10 сентябрдаги 373-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1987 й., 9-сон, 51-модда) 1-бандининг охирги хатбоши, 4-банди, охирги хатбошидан ташқари, 6, 8 — 10-бандлари;
Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1987 йил 20 ноябрдаги 478-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1987 й., 12-сон, 74-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон ССР Ҳукуматининг қарорларига киритиладиган ўзгартиришларнинг 1 ва 2-бандлари.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Тошкент ш.,
1995 йил 20 март,
90-сон
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1995 й., 3-сон, 9-модда)