Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 сентябрдаги 749-сон «Чақирилувчиларни ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёрлаш марказлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2014 йил 24 мартдаги 6 ва 4-сон «Ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёргарликдан ўтиши лозим бўлган чақирилувчиларни тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги
қарори (рўйхат рақами 2575, 2014 йил 16 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 16-сон, 183-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилотининг Марказий кенгаши билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.