1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.20.00 Суд ходимлари. Малака даражалари;
2.17.00.00.00 Одил судлов / 17.05.00.00 Фуқаролик процессуал қонунчилиги / 17.05.02.00 Биринчи инстанция судида иш юритиш]
[ТСЗ:
1.Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Фуқаролик ва хўжалик суд иш юритуви]
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
қарори
Фуқаролик ишлари бўйича биринчи инстанция судининг ажримлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси (бундан буён матнда ФПК деб юритилади) янги таҳрирда қабул қилинганлиги, шунингдек, фуқаролик ишлари бўйича биринчи инстанция суди томонидан ажримлар чиқаришда қонун нормаларини бир хилда ва тўғри қўллашни таъминлаш мақсадида «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
1. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, фуқаролик иши бўйича биринчи инстанция судининг ажрими иш мазмунан ҳал қилинмайдиган суд ҳужжати ҳисобланади (ФПК 6-моддасининг олтинчи қисми). Шу билан бирга, фуқаролик ишини кўришда вужудга келадиган масалалар бўйича ажримларнинг ўз вақтида ва тўғри чиқарилиши, уни белгилангандек суд муҳокамасига тайёрлаш, процесс иштирокчиларининг ҳуқуқларини амалга ошириш, қонуний, асосли ва адолатли ҳал қилув қарори қабул қилишга ёрдам беради.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Биринчи инстанция судининг ажримларини чиқариш, мазмуни ва ижро этишни тартибга солувчи умумий қоидалари ФПК 24-бобида назарда тутилган.
2. Биринчи инстанция судининг ажримлари алоҳида хонада (маслаҳатхонада) тузиладиган алоҳида процессуал ҳужжат шаклида ҳам, суд мажлиси баённомасига суд томонидан қабул қилинган қарор ҳақида тегишли ёзув киритган ҳолда суд мажлиси залида ҳам чиқарилиши мумкин.
дарҳол ижро этишга қаратилмаган ҳал қилув қарорининг ижросини таъминлаш ҳақида;
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 32-сонли қарорига асосан ўттиз биринчи хатбоши билан тўлдирилган)
сиртдан қабул қилинган ҳал қилув қарорини қайта кўриш тўғрисида;
ҳакамлик суди ҳал қилув қарорини бекор қилиш ёки бекор қилишни рад қилиш тўғрисида;
ҳакамлик суди ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида;
чет давлат судининг ёки чет давлат ҳакамлик судининг (арбитражининг) ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижро этиш ёки буни рад этиш тўғрисида;
чет давлат судининг ёки чет давлат ҳакамлик судининг (арбитражининг) ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш ҳақидаги аризани қайтариш тўғрисида;
фуқаролик ишлари бўйича суд иш материалларини судга тааллуқлилигига кўра, иқтисодий судга ёки маъмурий судга кўриб чиқиш учун ўтказиш ва фуқаролик суд ишини юритишни тугатиш тўғрисида ажрим чиқаришга мажбур.
(3-банднинг қирқинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2025 йил 29 апрелдаги 10-сонли қарори таҳририда)
Алоҳида процессуал ҳужжат кўринишида суднинг хусусий ажрими ҳам чиқарилади (ФПК 275-модда).
4. Суд ФПК 271-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ мураккаб бўлмаган масалаларни ҳал этиш бўйича (учинчи шахслар, тарафлар вакилларини ишга жалб қилиш ёки киришиши, гувоҳларни чақириш, суд муҳокамасини кейинга қолдириш, далилларни текшириш тартибини белгилаш, далилларни талаб қилиб олиш ёки ишга қўшиб қўйиш ва бошқалар) маслаҳатхонасига кирмасдан жойида ажрим чиқаришга ҳақли.
Шуни назарда тутиш лозимки, суд ўз хоҳишига кўра ҳар қандай масала бўйича алоҳида процессуал ҳужжат кўринишидаги ажрим чиқаришга ҳақли.
5. Судларнинг эътибори ажримлар, қонун бўйича унинг мазмунига қўйилган талабларга қатъий мос равишда чиқарилиши зарурлигига қаратилсин.
ажрим устидан шикоят бериш (протест келтириш) тартиби ва муддатлари кўрсатилади.
Ажрим хулоса қисмининг таърифи уни ижро этишда тушунмовчиликларни келтириб чиқармаслиги учун аниқ ва тушунарли бўлиши керак.
Алоҳида суд ҳужжати кўринишида чиқарилган ажрим, у чиқарилгандан сўнг дарҳол эълон қилинади ва ишга қўшилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 февралдаги 5-сонли қарори таҳририда)
7. ФПК 272-моддасининг иккинчи қисмига кўра, суд томонидан жойида чиқариладиган ажрим низо предмети ва муҳокама этилаётган масаланинг моҳияти, қонун нормаларига асослар ва ҳаволалар, суднинг асослантирувчи хулосалари ва ҳал этилаётган масала бўйича суднинг хулосалари ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олиши ва дарҳол эълон қилиниши лозим.
8. Алоҳида суд ҳужжати кўринишида чиқарилган ажримнинг кўчирма нусхаси тарафлар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга, шунингдек у дахлдор бўлган ўзга шахсларга ажрим чиқарилган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай почта орқали ёки электрон ҳужжат тарзида юборилади (ФПК 273-модда).
9. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, ФПК билан алоҳида масалалар бўйича ажримлар мазмунига нисбатан қўшимча талаблар белгиланган (ФПК 95, 96, 103, 122, 125, 144,167, 168, 181, 194, 226, 2792, 2794, 353, 358-моддалари).
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 февралдаги 5-сонли қарори таҳририда)
Масалан, ФПК 95-моддасининг учинчи қисми талабларига мувофиқ экспертиза тайинлаш тўғрисидаги суднинг ажримида қандай масалалар бўйича экспертларнинг хулосаси талаб қилинаётганлиги ва экспертиза ўтказиш кимга топширилаётганлиги кўрсатилган бўлиши керак.
Арз қилинган талаб фуқаролик ишлари бўйича судга, иқтисодий судга ёки маъмурий судга тааллуқли бўлмаганлиги сабабли аризани қабул қилиш рад қилинганда (ФПК 194-моддаси биринчи қисмининг 1-банди), агар низони ҳал этиш бошқа давлат органининг ваколатига тааллуқли бўлса, ажримда аризачининг қайси органга мурожаат қилиши кераклиги кўрсатилиши шарт.
(9-банднинг учунчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни қайтариш ҳақидаги ажрим ФПК 195-моддасида назарда тутилган ҳаволани, бунга асосни, ажрим устидан шикоят қилиш муддати ва тартибини, шунингдек аризачига йўл қўйилган камчиликлар бартараф этилганидан сўнг судга қайта мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилганлигини ўз ичига олиши лозим.
10. Судлар иш бўйича иш юритиш тамомланадиган (аризани кўрмасдан қолдириш, иш юритишни тугатиш ҳақидаги) ажримлар чиқаришда, ФПК 122 ва 124-моддаларида назарда тутилган аризани кўрмасдан қолдириш ва иш юритишни тугатиш асосларининг рўйхати тугал ҳисобланишини назарда тутишлари лозим.
ФПК 122-моддасининг 1, 3, 4 ва 103-бандларида назарда тутилган асослар бўйича аризани кўрмасдан қолдиришда, суд ажримда иш бўйича қабул қилинган даъвони таъминлаш чоралари бекор қилинганлиги ҳақида кўрсатади.
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
ФПК 122-моддасининг 7-бандида назарда тутилган асос бўйича аризани кўрмасдан қолдиришда суд ишда иштирок этувчи шахсларга умумий тартибда даъво тақдим этиш ҳуқуқини тушунтириши шарт.
11. Судларга тушунтирилсинки, «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 18-моддаси талабларига мувофиқ:
аризани қайтариш ёки қабул қилишни рад этиш ҳақида;
суд буйруғи чиқариш тўғрисидаги аризани қабул қилишни рад этиш ҳақида;
иш фуқаролик ишлари бўйича судга, иқтисодий судга ёки маъмурий судга тааллуқли бўлмаганлиги сабабли иш юритишни тугатиш ҳақида;
тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги сабабли аризани кўрмасдан қолдириш ҳақида;
ишда қатнашган шахс вафот этганлиги муносабати билан, агар низоли ҳуқуқий муносабат ҳуқуқий ворисликка йўл қўймаса, иш юритишни тугатиш ҳақидаги ажримларни чиқаришда суд давлат божини қайтариш масаласини ҳал қилиши лозим.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
12. Шуни назарда тутиш лозимки, фуқаролик, иқтисодий, маъмурий иш бўйича ёки чет давлат ваколатли судининг айни бир тарафлар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан қабул қилинган қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори ёки даъвогарнинг арз қилинган талабларидан воз кечишини қабул қилиш тўғрисидаги ёхуд тарафларнинг келишув битимини тасдиқлаш ҳақидаги ажримнинг мавжудлиги, аризани иш юритишга қабул қилишни рад этиш (ФПК 194-моддаси биринчи қисмининг 2-банди) ёхуд иш юритишни тугатиш (ФПК 124-моддасининг 2-банди) учун сўзсиз асос ҳисобланади.
Шу муносабат билан даъвогарнинг арз қилинган талаблардан воз кечишини қабул қилишда, шунингдек тарафлар ўртасидаги келишув битимини тасдиқлашда суд уларга кўрсатилган асослар бўйича иш юритишни тугатиш оқибатларини тушунтириши ва бу суд мажлиси баённомасида ҳам, суднинг ажримида ҳам ёритилиши лозим.
13. Судларнинг эътибори, ФПК 275-моддасида назарда тутилган суднинг хусусий ажрим чиқариш ҳуқуқи, суднинг давлат органининг ёки бошқа органнинг, ташкилотнинг, мансабдор шахснинг ёки фуқаронинг фаолиятида, уларнинг ишда иштирокидан қатъи назар, ишни кўриш чоғида аниқланган қонун ҳужжатлари бузилишига нисбатан муносабат билдириш воситаси эканлигига қаратилсин. Хусусий ажрим кўрилаётган ҳуқуқий муносабат предмети доирасидан четга чиқадиган масала бўйича суд томонидан чиқарилади.
Ишни кўришда шахсларнинг хатти-ҳаракатларида жиноят аломатлари аниқланган ҳолда, суд бу ҳақда алоҳида процессуал ҳужжат чиқармасдан, прокурорга тегишли материалларни илова қилган ҳолда хабарнома юбориш билан чекланади (ФПК 275-моддасининг бешинчи қисми).
14. Суднинг ҳал қилув қароридан ажратилган ҳолда апелляция ёки кассация тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин бўлган ажримларни, суднинг ҳал қилув қарори билан бирга шикоят қилинадиган, хусусий шикоят ёки протест берилмайдиган, лекин эътирозлар апелляция ёки кассация тартибида шикоят (протест) келтирилиши мумкин бўлган ажримлардан фарқлаш лозим.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
қўшимча ҳал қилув қарори қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги;
ҳал қилув қарорини тушунтириш тўғрисидаги;
ҳал қилув қарори ижросини кечиктириш ва унинг бўлиб-бўлиб ижро этилиши, уни ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги;
ҳал қилув қарорининг қайтарма ижроси тўғрисидаги;
ижро варақасининг ёки суд буйруғининг дубликатини бериш тўғрисидаги;
ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарорни янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш ҳақидаги аризани қаноатлантириш ёки рад этиш тўғрисидаги;
даъвони таъминлаш масалалари бўйича;
суд буйруғини бекор қилиш ҳақидаги ва бекор қилишни рад этиш тўғрисидаги;
суд харажатлари билан боғлиқ масалалар бўйича;
ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори билан боғлиқ иш бўйича;
чет давлат судларининг ва чет давлат ҳакамлик судларининг (арбитражларининг) ҳал қилув қарорларини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги;
ижро варақасини ижрога топширишнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклашни рад этиш тўғрисидаги;
ижро ишини юритишни тўхтатиб туриш ва тугатиш ҳақидаги масалалар бўйича;
ижро ишини юритишни тиклашни рад этиш тўғрисидаги;
даъво ариза (ариза)ни судга тааллуқлилигига кўра, иқтисодий судга ёки маъмурий судга кўриб чиқиш учун ўтказиш тўғрисидаги;
фуқаролик ишлари бўйича суд иш материалларини судга тааллуқлилигига кўра, иқтисодий судга ёки маъмурий судга кўриб чиқиш учун ўтказиш ва фуқаролик суд ишини юритишни тугатиш тўғрисидаги ва бошқалар.
Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, қонунга мувофиқ ФПК 122-моддасининг 5, 6, 7 ва 102-бандларида назарда тутилган асослар бўйича аризани кўрмасдан қолдириш ҳақидаги суд ажрими устидан хусусий шикоят (протест) берилиши мумкин (ФПК 123-моддасининг учинчи қисми).
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
18. Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари биринчи инстанция судлари томонидан ажримлар чиқарилиши амалиётини вақти-вақти билан умумлаштирсин ҳамда аниқланган хато ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан чоралар кўрсин.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 17-сонли қарори таҳририда)
19. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг: