Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг
1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2014 йил 18 декабрдаги 21-сон буйруғи (рўйхат рақами 2649, 2015 йил 19 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 3-сон, 32-модда) билан тасдиқланган Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1.
Муқаддима «Ўзбекистон Республикаси «Фуқаролар соғлигини сақлаш тўғрисида»ги ва «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги қонунлари» деган сўзлардан кейин «, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 майдаги ПҚ-4310-сон «Тиббиёт ва фармацевтика таълими ва илм-фан тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
2. 7-банднинг
олтинчи хатбошисидаги «давлат санитария-эпидемиология назорати хизмати раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари ҳамда бошқарув ходимлари умумий гигиена ва эпидемиология» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари ҳамда бошқарув ходимлари умумий гигиена мутахассислиги бўйича, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ва унинг ҳудудий марказлари раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари ҳамда бошқарув ходимлари эпидемиология» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
иккинчи хатбошидаги «камида икки йилдан кейин» деган сўзлар «камида бир йилдан кейин» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги тиббиёт муассасаларида бевосита диагностика ва даволаш-профилактика фаолияти билан шуғулланаётган илмий даражаси мавжуд бўлган, шунингдек мазкур Низомнинг 4 — 6-бандларига мувофиқ иш стажига, юқори назарий билим ва амалий кўникмаларга эга бўлган мутахассисларга истисно тариқасида, бир поғона юқори малака тоифаси берилади.».
биринчи хатбошидаги «Республика санитария-эпидемиология назорати маркази» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «худудий санитария-эпидемиология назорати маркази» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекциясининг ҳудудий бошқармалари ва ҳудудий Санитария-эпидемиологик осойишталик марказлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«22. Мазкур Низомнинг 1-боби талабларига мувофиқ тегишли малака тоифасини олиш ҳуқуқига эга бўлган, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 майдаги ПҚ-4310-сон «Тиббиёт ва фармацевтика таълими ва илм-фани тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 6-иловасида белгиланган кредитлар ҳажмини тўплаган ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 декабрдаги 319-сон қарори билан тасдиқланган Тиббиёт ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ малака оширган талабгорлар малака тоифаси олиш учун аттестациядан ўтказувчи тегишли органга ариза билан мурожаат қилади.».
6.
24 ва
35-бандлардаги «энг кам иш ҳақининг» деган сўзлар «базавий ҳисоблаш миқдорининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«талабгор мазкур Низомнинг 1-боби талабларига мувофиқ, тегишли малака тоифасини олиш ҳуқуқига эга бўлмаган, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 майдаги ПҚ-4310-сон «Тиббиёт ва фармацевтика таълими ва илм-фани тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 6-иловасида белгиланган кредитлар ҳажмини тўпламаган ёки Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 декабрдаги 319-сон қарори билан тасдиқланган Тиббиёт ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ малака оширмаган тақдирда;».
8.
36-банддаги «тегишли босқич ўтказилган кундан бошлаб бир йил» деган сўзлар «аттестация ўтказилган кундан бошлаб тўққиз ой» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
9. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган.