Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарши насос станциялари каскади ишончлилиги ва ундан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 майдаги «Қарши насос станциялари каскадини мукаммал тиклаш-таъмирлаш (III Фаза)» лойиҳасини амалга оширишда биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-2977-сон қарорида:
1-банднинг «в» кичик бандидаги «2019» рақами «2023» рақами билан алмаштирилсин;
2-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин;
7-банднинг иккинчи хатбошидаги «2018 йилнинг 1 мартигача» сўзлари «2020 йилнинг 1 июлигача» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 февралдаги «Қарши насос станциялари каскадини капитал-қайта тиклаш (III Фаза)» лойиҳасини амалга оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4170-сон қарори 2-иловаси
1-банди ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.