1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.23.00 Ер мелиорацияси;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.01.00 Асосий қоидалар;
3.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.08.00.00 Халқаро ташкилотлар ва иттифоқлар / 19.08.10.00 Бошқа давлатлараро иттифоқлар ва ташкилотлар;
4.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.09.00.00 Халқаро иқтисодий ҳамкорлик / 19.09.11.00 Атроф муҳитни халқаро ҳуқуқий муҳофаза қилиш]
[ТСЗ:
1.Табиий ресурслар / Сув ва сувдан фойдаланиш;
2.Ташқи сиёсат ва халқаро муносабатлар / Халқаро ва хорижий ташкилотлар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
РЕСПУБЛИКА СУВ ХЎЖАЛИГИ КЕНГАШИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 24 сентябрдаги 411-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Ирригация ва дренаж бўйича халқаро қўмитага аъзо бўлиб кириши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Республика сув хўжалиги кенгашини тузиш тўғрисида» 1990 йил 26 июндаги 247-сон қарори билан тасдиқланган Республика сув хўжалиги Кенгаши тўғрисидаги Низомнинг биринчи бўлими қуйидаги таҳрирдаги 4-банд билан тўлдирилсин:
«4. Сув хўжалиги Кенгаши бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Ирригация ва дренаж бўйича миллий қўмитаси ҳисобланади, Ирригация ва дренаж бўйича халқаро қўмитада Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ифодалайди».