1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.24.00.00 Буюк шахслар хотираси, тарихий воқеаларни абадийлаштириш. Ном бериш, топонимик объектларни номлаш ва номини ўзгартириш]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Умумий масалалар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
АКАДЕМИК В.ВОҲИДОВ ХОТИРАСИНИ АБАДИЙЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Тиббиёт Фани ривожланишига қўшган улкан ҳиссасини ҳисобга олиб, ўзбек жарроҳлик мактабининг асосчиларидан бири академик Восит Воҳидов хотирасини абадийлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва тиббиёт жамоатчилигининг Республика жарроҳлик илмий марказига академик В.Воҳидов номини бериш ҳақидаги таклифи маъқуллансин ва бу тиббий маскан бундан буён «Академик В.Воҳидов номидаги Республика жарроҳлик илмий маркази» деб аталсин.
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.10.00 Тасвирий санъат, ҳайкалтарошлик, мусиқа]
2. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Маданият ишлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Республика жарроҳлик илмий маркази биносига академик В.Воҳидов сиймоси туширилган мемориал лавҳа ўрнатсинлар.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.24.00.00 Буюк шахслар хотираси, тарихий воқеаларни абадийлаштириш. Ном бериш, топонимик объектларни номлаш ва номини ўзгартириш]
3. Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахт кўчаларидан бирига академик В.Воҳидов номини бериш масаласини кўриб чиқсин.
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.01.00.00 Давлатлараро алоқаларда умумий масалалар / 19.01.06.00 Халқаро конгресслар. Конференциялар]
4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Фанлар академияси ҳар йили Республика жарроҳлик илмий марказида жарроҳликнинг долзарб масалалари бўйича «Воҳидов ўқишлари» — Республика илмий-амалий анжуманини ўтказсинлар.
5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий масалалар ва маданият бўлимига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1995 йил 6 июль,
257-сон
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1995 й., 7-сон, 23-модда)