1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.07.00.00 Референдум. Сайлов. Сайлов тизими / 01.07.04.00 Округ ва участка сайлов комиссиялари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Референдумлар. Сайловлар. Сайлов тизими. Депутат]
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг
қарори
Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ҳузурида сайлов участкаларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2024 йил 5 июндаги 1339-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 10, 14 ва 16-моддаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ҳузурида сайлов участкаларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари М. Истамов зиммасига юклансин.
Раис М. АБДУСАЛОМОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 22 октябрь,
966-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 22 октябрдаги 966-сонли қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ҳузурида сайлов участкаларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига (бундан буён матнда Сайлов кодекси деб юритилади) ва Ўзбекистон Республикаси Консуллик уставига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ҳузурида сайлов участкаларини тузиш, участка сайлов комиссияларини шакллантириш ва уларнинг фаолияти тартибини белгилайди.
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида хориждаги сайлов участкаси Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги (бундан буён матнда ТИВ деб юритилади) жойлашган ҳудуддаги сайлов округига бириктирилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси (бундан буён матнда Қонунчилик палатаси деб юритилади) сайловларида хориждаги сайлов участкалари Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси (бундан буён матнда МСК деб юритилади) томонидан ТИВ билан келишилган ҳолда тегишли сайлов округларига бириктирилади.
3. ТИВ хориждаги сайлов участкасини тузиш тўғрисида тақдимномани МСКга сайловга камида олтмиш беш кун қолганида, айрим ҳолларда эса сайловга камида етти кун қолгунга қадар киритади.
4. Хориждаги сайлов участкалари сайловга камида олтмиш кун қолганида, қоида тариқасида, сайловчилар сони камида йигирма нафардан ва кўпи билан уч минг нафардан ошмаган ҳолда тузилади.
Зарур ҳолларда хориждаги сайлов участкаларининг сайловчилар рўйхатидаги сайловчилар сони белгиланган миқдордан кам ёки ортиқ бўлиши мумкин.
5. Дипломатик ваколатхоналар раҳбарлари томонидан дипломатик ваколатхоналар ҳузуридаги участка сайлов комиссиясига (бундан буён матнда — хориждаги участка сайлов комиссияси) овоз бериш хоналари бепул тақдим этилади.
6. Дипломатик ваколатхоналар томонидан хориждаги сайлов участкалари тўғрисидаги маълумотлар маҳаллий шароитлардан келиб чиққан ҳолда жамоатчиликка эълон қилиб борилади.
Ушбу маълумотларда қуйидагилар акс этган бўлиши лозим:
хориждаги сайлов участкасининг тартиб рақами;
хориждаги сайлов участкаси жойлашган манзил;
хориждаги участка сайлов комиссияси телефон рақами.
Ушбу маълумотлар МСК ва дипломатик ваколатхоналарнинг расмий веб-сайтлари ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида жойлаштирилади.
7. Хориждаги сайлов участкаларида Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловлар бўйича овоз бериш ташкил этилмайди.
II боб. Хориждаги участка сайлов комиссияларини тузиш тартиби
8. ТИВ хориждаги участка сайлов комиссияси аъзолигига номзодларни сайлов участкаси бириктирилган тегишли округ сайлов комиссиясига тасдиқлаш учун сайловдан камида эллик кун олдин тавсия этади.
9. Хориждаги участка сайлов комиссияси сайловга камида қирқ кун қолганида беш — ўн тўққиз нафар аъзодан, шу жумладан раис, раис ўринбосари ва котибдан иборат таркибда округ сайлов комиссияси томонидан тузилади.
Хориждаги участка сайлов комиссияси раисининг вазифаларини дипломатик ваколатхоналарнинг раҳбарлари, раҳбар тайинланмаган бўлса, дипломатик ходими амалга оширади.
Агар комиссия етти нафаргача аъзодан иборат таркибда тузилса, раис ва котиб сайланади.
Хориждаги участка сайлов комиссияси аъзоларининг сони зарур ҳолларда (иш юкламаси ўзгарган ва бошқа ҳолларда) кўпайтирилиши ёки камайтирилиши мумкин.
10. Хориждаги участка сайлов комиссиялари шакллантирилгандан сўнг уларга МСК ТИВ орқали сайловларни ташкил этиш учун зарур бўлган сайловга оид ҳужжатларни, хусусан, сайлов бюллетенлари, сайлов қутилари, яширин овоз бериш кабиналари, хориждаги участка сайлов комиссиясининг муҳри, пластмассали пломбалар ва бошқаларни етказиб бериш ҳамда топширишни ташкил этади.
III боб. Хориждаги фуқароларни сайловчилар рўйхатига киритиш
11. Хориждаги сайлов участкалари бўйича сайловчиларнинг рўйхатлари мазкур муассасалар раҳбарлари томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида тузилади.
Шунингдек, хорижда вақтинча ёки доимий яшаётган фуқаролар, уларнинг мурожаатларига асосан хориждаги сайлов участкаларидаги сайловчилар рўйхатига киритилади.
12. Сайловчилар рўйхатига ҳар бир сайловчининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ва яшаш жойи манзили (вақтинча ёки доимий яшаш манзили) киритилади.
13. Ҳар бир сайловчи фақат битта сайловчилар рўйхатига киритилиши мумкин.
14. Фуқаролар хориждаги участка сайлов комиссиясига ёзма шаклда сайловчилар рўйхатига киритиш тўғрисида мурожаат қилиши мумкин.
Фуқаролар ТИВ расмий веб-сайти орқали электрон шаклда хориждаги сайлов участкасининг сайловчилар рўйхатига киритиш тўғрисидаги мурожаатини сайловга ўн беш кун қолгунга қадар бериши мумкин.
Ўзбекистон Республикасидаги охирги доимий яшаш манзили (агар мавжуд бўлса);
чет давлатдаги яшаш манзили;
боғланиш учун телефон рақамлари.
Мурожаатга Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортининг (нобиометрик, биометрик, хорижга чиқиш ва дипломатик), фотосурати бўлган ва манзили (агар мавжуд бўлса) кўрсатилган варақлари нусхаси илова қилинади.
16. Хориждаги участка сайлов комиссия аъзоси фуқаронинг сайловчилар рўйхатига киритиш тўғрисидаги мурожаатида кўрсатилган шахсга доир маълумотларни текширади ва фуқаронинг маълумотлари бўйича рўйхатга тегишли ўзгартиришларни киритади.
Фуқаро мазкур Низомнинг 15-бандида назарда тутилган маълумотларни тўлиқ тақдим этмаган тақдирда, хориждаги участка сайлов комиссияси фуқарога маълумотларни тўлдириш имконини беради. Агар фуқаро ушбу маълумотларни тўлиқ тақдим этмаса, хориждаги участка сайлов комиссияси фуқарони сайловчилар рўйхатига киритилмаганлиги ҳақида хабардор қилиш чораларини кўради.
ТИВ ўз навбатида сайловчилар рўйхатига қўшимча киритилган сайловчилар ҳақидаги маълумотларни умумлаштирилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказига Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатига тегишли тузатишлар киритиш учун тақдим қилади.
18. ТИВ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказига хориждаги сайлов участкасининг сайловчилари рўйхатига қўшимча киритилган сайловчилар ҳақидаги маълумотларни, яъни электрон шаклда жисмоний шахснинг идентификация рақамини (у мавжуд бўлмаганда — фуқаро паспортининг серия ва тартиб рақамини), фамилияси, исми ва отасининг исмини, фуқаронинг хориждаги яшаш манзили тўғрисидаги маълумотларни юборади.
19. Хориждаги участка сайлов комиссияси рўйхат билан танишиш усуллари, жойи ва вақти тўғрисида сайловчиларни хабардор этади.
20. Ҳар бир фуқаро сайловчилар рўйхатидаги хато ёки ноаниқлик тўғрисида хориждаги участка сайлов комиссиясига арз қилиши мумкин. Хориждаги участка сайлов комиссияси 24 соат ичида мурожаатни текшириши, хато ва ноаниқликларни бартараф этиши ёки мурожаат қилувчига унинг мурожаати рад этилганлиги тўғрисида асосланган жавоб бериши шарт.
21. Хориждаги участка сайлов комиссияси сайловдан ўн беш кун олдин ўз ҳудудидаги сайловчиларнинг рўйхатини чоп этади ва сайловчилар танишиб чиқиши учун тақдим этади.
22. Фуқароларга ТИВ ва дипломатик ваколатхоналарнинг расмий веб-сайтлари ва биноларида уларнинг ички тартиб қоидалари ва режимини инобатга олган ҳолда сайловчилар рўйхати билан танишиш имконияти таъминланади.
IV боб. Сайлов комиссиялари фаолиятининг ошкоралигини таъминлаш
23. Сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир барча тадбирларда, шунингдек сайлов куни овоз бериш хоналарида ва овозларни санаб чиқишда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига, Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар кўрсатган сиёсий партиялардан, оммавий ахборот воситалари вакиллари, бошқа давлатлардан, халқаро ташкилотлардан кузатувчилар иштирок этиш ҳуқуқига эга.
24. Хориждаги участка сайлов комиссияси дипломатик ваколатхоналарининг маъмуриятига мазкур Низомнинг 23-бандида кўрсатилган шахслар ҳақидаги маълумотларни (уларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, сайловда ким сифатида иштирок этиши) тақдим этади.
V боб. Хориждаги сайлов кампаниясининг бориши ҳақида хабардор қилиш
25. Хориждаги участка сайлов комиссияси сайловчиларни оммавий ахборот воситалари ёки бошқа йўллар билан (маҳаллий шароитни инобатга олган ҳолда):
сайлов кампанияси бошлангани;
сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш;
муддатидан олдин овоз бериш кунлари ва сайлов куни;
хориждаги сайлов участкаси;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида яшаётган фуқароларни тегишли хориждаги сайлов участкаси сайловчилар рўйхатига киритиш тартиби ва муддатлари;
Ўзбекистон Республикасининг сайлов қонунчилиги ҳақида хабардор қилишни амалга оширади.
26. Хориждаги участка сайлов комиссияси сайловчиларни сайлов куни, вақти ва жойи ҳақида сайловга камида ўн кун қолганда, муддатидан олдин овоз бериш бошланиши ҳақида эса муддатидан олдин овоз бериш бошланишига беш кун қолганида оммавий ахборот воситалари орқали ёки бошқа йўллар билан хабардор қилади.
Сайловчиларни хабардор қилиш учун МСКнинг расмий веб-сайти (www.elections.uz), дипломатик ваколатхоналарнинг расмий веб-сайтлари ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ҳамда хориждаги маҳаллий оммавий ахборот воситаларидан (маҳаллий шароитни инобатга олган ҳолда) фойдаланилади.
27. Дипломатик ваколатхоналарининг маъмурияти томонидан номзодларга, уларнинг ишончли вакилларига, сиёсий партияларга фуқаролар билан учрашувлар ўтказиш орқали сайловолди ташвиқоти учун тенг шароитлар яратиб берилади.
28. Сайлов куни ва овоз беришга бир кун қолганида сайловолди ташвиқотига йўл қўйилмайди.
Сайлов бюллетенларининг топширилгани ҳамда қабул қилингани тўғрисида округ сайлов комиссияси раиси ёки раис ўринбосари ва ТИВнинг масъул ходими мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги далолатномада ўз имзоси билан тасдиқлайди.
МСК ТИВ орқали хориждаги участка сайлов комиссияларига сайлов бюллетенларини муддатидан олдин овоз бериш кунига қадар сайловчилар рўйхатининг умумий сонидан келиб чиққан ҳолда 100,5 фоизда етказиб беради.
30. Сайлов бюллетени ўнг томонининг юқори бурчагига хориждаги участка сайлов комиссиясининг икки аъзоси имзо қўяди ва имзолар хориждаги участка сайлов комиссиясининг муҳри билан тасдиқланади.
31. Хориждаги участка сайлов комиссияси томонидан тасдиқланмаган сайлов бюллетенлари овозларни санаб чиқишда ҳисобга олинмайди.
32. Хориждаги участка сайлов комиссиялари сайлов бюллетенларининг сақланишига масъулдир.
33. Муддатидан олдин овоз бериш сайловга ўн кун қолганида бошланади ва сайловга уч кун қолганида тугалланади.
34. Муддатидан олдин овоз беришни ўтказиш вақти тегишли округ сайлов комиссияси томонидан белгиланади ва сайловчиларнинг, кузатувчиларнинг эътиборига оммавий ахборот воситалари ёки бошқа йўллар билан етказилади.
35. Хориждаги участка сайлов комиссиялари сайловчилар сони кўплигини инобатга олган ҳолда ва сайлов куни овоз бериш биносида навбатларнинг олдини олиш мақсадида фуқароларга муддатидан олдин овоз беришни таклиф қилиши мумкин.
36. Сайловчилар зич ҳолда истиқомат қиладиган жойларда хориждаги участка сайлов комиссияси томонидан сайловчиларга турган жойида муддатидан олдин овоз бериш ташкил этилиши мумкин.
38. Зич ҳолда яшайдиган ёки ишлайдиган сайловчиларнинг турган жойида муддатидан олдин овоз бериши хориждаги участка сайлов комиссиясининг камида икки нафар аъзоси иштирокида амалга оширилади.
Комиссия аъзоларида олдиндан пломбаланган кўчма сайлов қутиси, белгиланган шаклдаги сайлов бюллетенлари, муддатидан олдин овоз берувчилар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган сайловчилар рўйхатининг кўчирмаси ёки сайловчилар рўйхати, шунингдек сайловчи томонидан сайлов бюллетени тўлдирилиши учун зарурий ёзма воситалар (қалам бундан мустасно) мавжуд бўлиши лозим.
40. Хориждаги участка сайлов комиссияси томонидан сайловчиларнинг турган жойида муддатидан олдин овоз беришни ўтказиш тўғрисида мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги далолатнома тузилади.
Далолатномада сайловчилар яшайдиган ёки ишлайдиган жойида муддатидан олдин овоз бериш куни ва жойи, муддатидан олдин овоз бериш учун сайлов бюллетенини олган сайловчилар сони, хориждаги участка сайлов комиссияси аъзолари ва овоз бериш жараёнида иштирок этувчи бошқа шахсларнинг фамилиялари кўрсатилади. Мазкур далолатнома кўчма сайлов қутиси билан бирга сақланади.
42. Хориждаги участка сайлов комиссиялари сайлов куни овоз бериш жараёнини ушбу комиссия жойлашган ҳудуддаги маҳаллий вақт билан соат 8:00 дан 20:00 га қадар амалга оширади.
43. Хориждаги участка сайлов комиссиялари овоз беришни дипломатик ваколатхоналардаги ички тартиб-қоидалари, режими ва уларнинг бошқа ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда ташкил этади.
44. Фуқаролар дипломатик ваколатхона ички-тартиб қоидалари ва режимидан келиб чиққан ҳолда, овоз бериш хонасига киритилади.
45. Овоз бериш биносига келгач, сайловчи хориждаги участка сайлов комиссиясининг аъзосига ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатади (паспорт — нобиометрик, биометрик, хорижга чиқиш ва дипломатик; ҳарбий гувоҳнома; Ўзбекистон Республикасига қайтиш гувоҳномаси) ҳамда сайловчилар рўйхатига имзо қўяди. Шундан кейин унга сайлов бюллетени берилади.
46. Сайлов бюллетени сайловчи томонидан яширин овоз бериш кабинаси ёки хонасида тўлдирилади. Сайлов бюллетенини тўлдириш вақтида сайловчидан бошқа шахсларнинг ҳозир бўлиши тақиқланади.
47. Сайловчи ўзи ёқлаб овоз бераётган номзоднинг фамилияси рўпарасида, ўнг томонда жойлашган бўш квадратга «+» ёки «» ёхуд «х» белгисини қўяди.
48. Хориждаги сайлов участкаларида сайлов қутиларини маҳаллий вақт билан соат 20:00 дан олдин очиш ва овозларни санаб чиқишга йўл қўйилмайди.
49. Хориждаги участка сайлов комиссияси томонидан овозларни санаб чиқиш натижалари тўғрисидаги баённоманинг кўчирма нусхаси ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда дарҳол тегишли округ сайлов комиссиясига тақдим этилади.
Баённоманинг асл нусхасини почта алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда дипломатик ваколатхоналар орқали округ сайлов комиссиясига етказиб бериш таъминланади.
50. МСК хориждаги участка сайлов комиссиялари томонидан баённома нусхаларини тегишли округ сайлов комиссияларига етказиб берилиши устидан назоратни амалга оширади.
IX боб. Якуний қоидалар
51. Ушбу Низом билан тартибга солинмаган масалалар МСКнинг 2019 йил 23 июлдаги 924-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига сайлов ўтказувчи участка сайлов комиссияларининг фаолияти тартиби тўғрисидаги низом асосида тартибга солинади.
52. Хориждаги участка сайлов комиссиясининг сайлов ўтказиш билан боғлиқ барча ҳужжатлари, жумладан сайлов бюллетенлари Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик идораларига топширилади ва сақланади.
53. Хориждаги участка сайлов комиссиялари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови якунлари чиқарилгандан сўнг ва тегишли сайлов округларидан сайланган Қонунчилик палатаси депутатлари Ўзбекистон Республикаси МСК томонидан рўйхатга олинганидан кейин ўз фаолиятини тугатади.
54. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази билан келишилган.
Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ҳузурида сайлов участкаларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ҳузурида сайлов участкаларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
САЙЛОВ БЮЛЛЕТЕНЛАРИНИ ТОПШИРИШ ВА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ДАЛОЛАТНОМАСИ
2019 йил «___» декабрь
________________________________________
(манзил)
_____________________________________________________________округ сайлов комиссияси томонидан
(округ сайлов комиссиясининг номи)
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирилигининг масъул ходимига _______ участка сайлов комиссияси учун __________дона сайлов бюллетенларини топширилди.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирилигининг масъул ходими ___________________________________________________________________________________________
Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ҳузурида сайлов участкаларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА