Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директорининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 июлдаги ПҚ-4381-сон «Баҳолаш фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда паст рентабелли ва фаолият юритмаётган давлат иштирокидаги корхоналарни сотиш механизмларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази томонидан 1999 йил 21 декабрда тасдиқланган Қимматли қоғозлар бозорида андеррайтинг фаолияти тўғрисидаги
низомнинг (рўйхат рақами 860, 1999 йил 28 декабрь) 2.1-банди «б» кичик банди ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.