1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.18.00 Электрон ва электротехника саноати. Маиший асбоб-ускуналар]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Саноат]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«Ўзэлтехсаноат» уюшмасининг Электротехника саноатини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Электротехника саноатини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва тармоқнинг инвестициявий ҳамда экспорт салоҳиятини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 30 майдаги ПҚ-4348-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Электротехника саноатини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва тармоқнинг инвестициявий ҳамда экспорт салоҳиятини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 30 майдаги ПҚ-4348-сон қарорига мувофиқ қуйидагилар «Ўзэлтехсаноат» уюшмасининг Электротехника саноатини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағларини шакллантириш манбалари этиб белгилангани маълумот учун қабул қилинсин:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар;
халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий донорлар грантлари, шунингдек, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
3. «Ўзэлтехсаноат» уюшмасининг Электротехника саноатини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси хизмат кўрсатувчи банкда бир ҳафта муддатда Жамғарманинг махсус ҳисобрақами очилишини таъминласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
2019 йил 1 ноябргача бўлган муддатда Жамғарманинг банк ҳисобрақамига 10 млрд сўм миқдордаги маблағлар ўтказилишини таъминласин;
Ўзбекистон Республикасининг 2020 йилги Давлат бюджети параметрларида кейинчалик Жамғарманинг банк ҳисобрақамига белгиланган тартибда ўтказиш учун 10 млрд сўм миқдордаги маблағларни назарда тутсин;
2020 йил 1 декабргача бўлган муддатда Жамғарма маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини ўрганган ҳолда, уни келгуси йилларда молиялаштиришга доир таклиф киритсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров «Ўзэлтехсаноат» уюшмасининг раиси М.М. Юнусов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 16 октябрь,
877-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 октябрдаги 877-сон қарорига 1-ИЛОВА
Изоҳ: Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтганда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияни бажариш юкланган шахслар киритилади.
(1-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 октябрдаги 631-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.10.2021 й., 09/21/631/0950-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 октябрдаги 877-сон қарорига 2-ИЛОВА
«Ўзэлтехсаноат» уюшмасининг Электротехника саноатини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом «Ўзэлтехсаноат» уюшмасининг Электротехника саноатини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
2. Жамғарма юридик шахс ҳисобланмайди ва унинг маблағлари хизмат кўрсатувчи банкдаги махсус ҳисобрақамда жамланади.
2-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби
3. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан, шу жумладан 2019-2020 йилларда жами 20 млрд сўм миқдорда ажратиладиган маблағлар;
жамғармага республика бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан 2021 йилнинг биринчи, иккинчи ва учинчи чоракларида тенг улушларда 75 миллиард сўм миқдорида ажратилган маблағлар ва кейинги йилларда бюджет параметрларида ушбу мақсадлар учун назарда тутилган маблағлар;
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 октябрдаги 631-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.10.2021 й., 09/21/631/0950-сон)
халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий донорлар грантлари;
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
а) электротехника ва электр маиший маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи маҳаллий ташкилотларда халқаро стандартларни жорий этиш, маҳсулотларни чет эл бозорлари талабларига мувофиқ сертификатлаш тадбирлари билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизини, бироқ битта ҳолат бўйича эквиваленти 20 минг АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда қоплаш;
б) ушбу Низомга 1-иловада келтирилган юқори қўшилган қийматли мис маҳсулотларини экспорт қилувчи тармоқ ташкилотларининг маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва ташқи бозорларга сотиш билан боғлиқ харажатларини маҳсулот турларидан келиб чиқиб, экспорт қийматининг 6 фоизигача қоплаш;
в) стартап-лойиҳаларни молиялаштириш, электротехника саноати тармоғида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш ташкилотларининг устав фондларини (капиталларини) шакллантиришда иштирок этиш, махсус инжиниринг марказлари ва тажриба-конструкторлик бюроларини ташкил этиш;
г) электротехника ва электр маиший маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун салоҳиятли инвесторларни жалб қилиш мақсадида бўш турган ва фойдаланилмаётган бино-иншоотларни таъмирлаш, реконструкция қилиш ва улардаги ташқи муҳандислик-коммуникация тизимларини яхшилаш, шунингдек, ҳудудларда электротехника саноатига ихтисослаштирилган индустриал технопаркларни ташкил этиш;
д) электротехника ва электр маиший маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи маҳаллий ташкилотларга тендер савдоларида иштирок этиш учун қисқа муддатга молиявий кафилликлар бериш;
е) электротехника саноати тармоғи ташкилотларининг халқаро кўргазмалар ва ярмаркаларда иштирок этиши билан боғлиқ харажатларининг 50 фоизини, бироқ битта ҳолат бўйича эквиваленти 10 минг АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда қоплаш;
ж) электротехника саноати тармоғи ташкилотларининг ташқи бозорларда маҳсулотларнинг оммабоплигини ошириш бўйича маркетинг олиб бориши, тармоқ лойиҳаларининг лойиҳаолди ҳужжатларини (бизнес-режа, техник-иқтисодий асослар ва бошқалар) ишлаб чиқиши, шунингдек, жаҳон бозорини ўрганиш ва маркетинг таҳлилларини амалга ошириш учун халқаро маълумотлар базаларига (ахборот ресурсларига) уланиши билан боғлиқ харажатларини 50 фоизгача қоплаш;
з) маҳаллий электротехника ва электр маиший маҳсулотларни тарғиб этиш бўйича республикада ва хорижий давлатларда кўргазма ва ярмаркалар ташкил этиш, семинарлар ўтказиш, тақдимот материаллари ва кўргазма стендларини тайёрлаш;
и) «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси ижро аппаратига хорижий мутахассис ва экспертларни жалб қилиш билан боғлиқ харажатларни қисман ёки тўлиқ молиялаштириш;
к) жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағлари Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларидаги депозитга белгиланган тартибда жойлаштирилишидан олинган фоиз маблағлар ҳисобидан «Ўзэлтехсаноат» уюшмасининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уюшманинг ижро этувчи аппарати ходимларини моддий рағбатлантириш;
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 октябрдаги 631-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.10.2021 й., 09/21/631/0950-сон)
41. Зарур ҳолларда, Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси ушбу Низомнинг 1-иловасида келтирилган рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқига эга.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 октябрдаги 631-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.10.2021 й., 09/21/631/0950-сон)
5. Жамғарманинг вақтинча бўш турган пул маблағларини Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларига депозитга ўрнатилган тартибда жойлаштирилиши мумкин.
3-боб. Жамғарма маблағларини бошқариш
6. Жамғарма маблағлари Кенгаш томонидан бошқарилади ва тақсимланади.
Кенгашнинг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Кенгаш мажлиси унда аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашса, ваколатли ҳисобланади. Кўриб чиқиладиган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади. Қабул қилинган қарор баённома шаклида расмийлаштирилади.
Кенгаш мажлиси режали тартибда ҳар чоракда ёки зарур бўлганда ўтказилади.
7. Кенгаш:
ҳар йили 1 октябргача Жамғарманинг келгуси йил учун даромадлари ва харажатлари сметаларини тасдиқлайди;
Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштириш учун ушбу Низомнинг 4-бандида назарда тутилган тадбирлар рўйхатини белгилайди;
зарур ҳолларда, Жамғарманинг тасдиқланган даромадлари ва харажатлари сметаларига ўзгартиришлар киритади;
Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини назорат қилади;
Жамғарма ишчи органи томонидан Жамғарма даромадлари ва харажатлари тўғрисида киритиладиган ҳисоботларни кўриб чиқади ва тасдиқлайди;
Жамғармага халқаро молия институтлари ва бошқа донор-давлатлар грантлари жалб этилишига кўмаклашади;
Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.
8. Кенгаш томонидан тасдиқланадиган ва таркибига «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси Бошқарув раисининг ўринбосарлари ва мутахассислари кирадиган эксперт гуруҳи Жамғарманинг ишчи органи ҳисобланади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 октябрдаги 631-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.10.2021 й., 09/21/631/0950-сон)
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 октябрдаги 631-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.10.2021 й., 09/21/631/0950-сон)
10. Эксперт гуруҳи:
Жамғарма маблағларидан фойдаланишнинг аниқ йўналишлари бўйича материалларни қабул қилади, таҳлил қилади ва Кенгаш муҳокамасига киритади;
Жамғарманинг келгуси йил учун даромадлари ва харажатлари сметасини ишлаб чиқади ҳамда Кенгашга кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритади;
Жамғармага тушумларни кўпайтириш ва унинг маблағларидан самарали фойдаланишга доир таклифлар киритади;
Жамғарма харажатлари асосий йўналишларининг ҳисобини юритади;
Жамғарма маблағларидан фойдаланиш ва Жамғарма маблағларини олган ташкилотлар томонидан бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботни қабул қилади ва умумлаштириради;
ҳар чоракда Жамғарма маблағларидан фойдаланиш бўйича хисоботлар тайёрлади ва Кенгашга тақдим этади.
11. Электротехника саноати ташкилотларига Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиявий ёрдам мазкур Низомга 2-иловагамувофиқ схема бўйича кўрсатилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 октябрдаги 631-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.10.2021 й., 09/21/631/0950-сон)
12. Ташкилот (электротехника саноати ташкилоти) Жамғармадан маблағ олиш учун ««Ўзэлтехсаноат» уюшмасига қуйидаги ҳужжатларни қоғоз ёки электрон шаклда тақдим этади:
маблағ ажратиш тўғрисида юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили), банк бўлинмасининг номи ва банкдаги ҳисобрақами кўрсатилган ариза;
Жамғармадан маблағлар ажратиш зарурлигини тегишли ҳужжатлар (маблағлардан фойдаланиш йўналишига қараб) билан асослаш;
ташкилотнинг охирги ҳисобот даври учун, жумладан барча иловалари билан биргаликда бухгалтерия ҳисоботининг нусхаси;
хизмат кўрсатувчи банкнинг барча ҳисобрақамлар бўйича маблағлар айланмаси, ташкилот банк ҳисобрақамининг ҳолати ва 2-сон картотека мавжуд эмаслиги ҳақидаги маълумотлари.
Ушбу Низомнинг 4-банди «в» ва «г» кичик бандларида кўрсатилган мақсадлар учун маблағлар ажратиш тўғрисида ариза тақдим этилган тақдирда, қуйидаги ҳужжатлар қўшимча равишда тақдим этилади:
лойиҳани амалга ошириш учун Жамғармадан маблағлар олишга хўжалик бирлашмалари бошқарув органининг розилиги;
лойиҳасининг бизнес-режаси;
зарур бўлганда, қурилиш лойиҳаларининг лойиҳа-смета ҳужжатлари;
пудрат ишларини бажариш учун шартномалар нусхалари.
Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар электрон рақамли имзо билан тасдиқланади.
Ариза берувчи ташкилотлар мазкур Низомнинг 4-бандида кўрсатилган тадбирлар амалга оширилганини тасдиқловчи ҳужжатларни ҳам тақдим этиши шарт.
13. Жамғармадан маблағ ажратиш ёки ажратишни рад этиш тўғрисидаги қарор ташкилотнинг аризаси олинган кундан бошлаб ўн кундан ошмайдиган муддатда қабул қилинади.
14. Ташкилотнинг Жамғармадан маблағ олиш учун тақдим этилган ва мазкур Низом талабларига мос келадиган ҳужжатлари эксперт гуруҳи томонидан Кенгашга кўриб чиқиш учун киритилади.
15. Кенгаш Жамғарма маблағларини олиш учун ташкилот томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, агар буюртманома Жамғарма мақсад ва вазифаларига мос келмаса, маблағлардан мақсадсиз фойдаланиш таваккалчилиги мавжуд бўлса ва лойиҳанинг мақсадга мувофиқлиги ҳамда иқтисодий самарадорлиги етарлича асосланмаган бўлса, маблағларни ажратиш ёхуд ажратишни рад этиш тўғрисида протокол қарорини қабул қилади.
16. Эксперт гуруҳи ташкилотни қабул қилинган қарор ҳақида Кенгаш томонидан тегишли қарор қабул қилингандан кейин бир кун ичида хабардор қилади.
17. Кенгашнинг Жамғармадан маблағлар ажратиш тўғрисида қабул қилинган қарори асосида «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси ва ташкилот ўртасида маблағлар ажратиш ҳақида 3 кун муддатда шартнома тузилади.
5-боб. Жамғарма маблағларининг ҳисоби, улардан фойдаланиш юзасидан ҳисобот ва назорат
18. Жамғарма маблағларининг ҳисоби ва ҳисоботи «Ўзэлтехсаноат» уюшмасининг бошқа маблағларидан алоҳида юритилади.
19. Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари сметаси қонунчиликда белгиланган тартибда (чораклар, тушум манбалари ва маблағлардан фойдаланиш йўналишлари бўйича) тузилади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
20. Жамғармадан маблағлар олувчи ташкилотлар тузилган шартномалар ва қонунчиликка қатъий мувофиқ равишда олинган маблағларнинг мақсадли ишлатилишини таъминлаши, улардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботни ва тасдиқлович ҳужжатларни тақдим этиши шарт.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Бундан ташқари, Жамғармадан маблағлар олувчи ташкилотлар маблағларни олгандан кейин бир ой ичида Жамғарма Кенгашига тегишли тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда, улардан фойдаланиш натижалари тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этади.
21. Жамғармадан ажратилган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш учун жавобгарлик Жамғармадан маблағлар олувчи ҳисобланган раҳбарлар зиммасига юкланади.
22. Жамғарма ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига маблағлардан фойдаланиш тўғрисида ҳисобот тақдим этади.
6-боб. Якунловчи қоидалар
23. Жамғарманинг жорий йилда сарфланмаган маблағлари кейинги йилга ўтказилади ва қайтариб олинмайди.
24. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
«Ўзэлтехсаноат» уюшмасининг Электротехника саноатини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларни ташқи бозорларга сотиш билан боғлиқ харажатлар маҳсулот турларидан келиб чиқиб, экспорт қилувчи тармоқ ташкилотлари экспорт қийматининг 6 фоизигача қопланадиган юқори қўшилган қийматли мис маҳсулотлари
РЎЙХАТИ
Т/р
ТИФ ТН коди
Маҳсулот номи
Қоплаш миқдори
(маҳсулот қийматига нисбатан %да)
1.
7411 101000
Мис қувурлари ва найчалари, тозаланган мисдан
4,0%
2.
7411 109000
Қайта ишланган мис қувурлари ва найчалари ҳамда бошқалар
4,0%
3.
8544 111000
Локланган ёки эмалланган ўрама мис симлар
4,0%
4.
8544 119000
Бошқа ўрамали мис симлар
4,0%
5.
8544 200000
Коаксиал ва бошқа электр ўтказгичли коаксиал кабеллар
6,0%
6.
8544 300001
Ўт олдириш свечалари учун ва бошқа сим ўтказгич тўпламлари, автотранспорт воситалари, 8701-8705 гача позициядаги автотранспорт воситаларини саноатда йиғиш ва фойдаланиш учун
6,0%
7.
8544 300002
Самолётларда ишлатиладиган авиация двигателларини ишлаб чиқариш учун ўт олдириш свечалари ва бошқа сим ўтказгич тўпламлари
6,0%
8.
8544 300007
Автотранспорт воситалари учун мисдан изоляцияланган ўтказгичли симлар жамланмаси
6,0%
9.
8544 300008
Автотранспорт воситалари, самолётлар ёки кемаларда ишлатиладиган ўт олдириш свечалари учун сим ўтказгич тўпламлари
6,0%
10.
8544 421000
Телекоммуникацияларда ишлатиладиган, уланиш мосламалари билан жиҳозланган 1000 V дан юқори бўлмаган бошқа электр ўтказгичлар
4,0%
11.
8544 429003
Фуқаролик ҳаво кемалари ёки авиация двигателлари ишлаб чиқариш учун уланиш мосламалари билан жиҳозланган 80 V дан юқори бўлмаган кучланиш учун бошқа электр ўтказгичлар
6,0%
12.
8544 429007
80 V дан юқори бўлмаган уланиш мосламалари билан жихозланган электр ўтказгичлар
6,0%
13.
8544 429009
80 V дан юқори бўлмаган кучланиш учун уланиш мосламалари билан жиҳозланган, 1000 Vдан юқори бўлмаган кучланиш учун бошқа электр ўтказгичлар
4,0%
14.
8544 492000
80 V дан юқори бўмаган кучланиш учун телекоммуникацияларда ишлатиладиган электр ўтказгичлар
6,0%
15.
8544 499101
80 V дан юқори бўлмаган кучланиш учун диаметри 0,51 ммдан юқори бўлган изоляцияланган ўтказгичли симлар ва кабеллар
5,0%
16.
8544 499301
8701-8705 позицияли автотранспорт воситаларини саноатда йиғиш учун 80 V дан юқори бўлмаган кучланиш учун электр ўтказгичлар, уларнинг таркибий қисмлари ва агрегатлари.
4,0%
17.
8544 499302
Авиация двигателларини ишлаб чиқариш учун 80 V дан юқори бўлмаган кучланиш учун электр ўтказгичлар
4,0%
18.
8544 499309
80 V дан юқори бўлмаган кучланиш учун электр ўтказгичлар ва бошқалар (8701 — 8705 позицияли автотранспорт воситаларини саноатда йиғиш учун электр ўтказгичлар, уларнинг таркибий қисмлари ва авиация двигателлари ишлаб чиқариш учун ўтказгичлар бундан мустасно)
4,0%
19.
8544 499500
80 V дан юқори, аммо 1000 Vдан кам кучланишли электр ўтказгичлар
4,0%
20.
8544 499900
1000 V дан юқори кучланиш учун электр ўтказгичлар
6,0%
21.
8544 601000
1000 V дан юқори кучланишли электр мис ўтказгичлар
4,0%
22.
8544 609001
1000 Vдан ошадиган кучланиш учун бошқа электр ўтказгичлар, бошқа ўтказгичлар билан 8701-8705 позицияли автотранспорт воситаларини саноатда йиғиш учун электр ўтказгичлар, уларнинг таркибий қисмлари ва авиация двигателлари ишлаб чиқариш учун ўтказгичлар
4,0%
23.
8544 609009
1000 V дан юқори кучланишли бошқа электр ўтказгичлар, бошқа ўтказгичлар билан
Электр изоляция қилинмаган мисдан тайёрланган симлар, кабел шнурлар, трослар ва шунга ўхшаш симлар
3,0%
28.
7412 100000
Тозаланган мисдан тайёрланган қувурлар ёки найчалар учун мис фитинглар (масалан, муфталар, тирсак ва айланма гардишлар)
4,0%
29.
7412 200000
Мис қотишмаларнинг қувурлари ёки найчалари учун мис фитинглар (масалан, муфталар, тирсак ва айланма гардишлар)
4,0%
30.
8419 500000
Мис иссиқлик алмашинувчилари
6,0%
31.
8516 80
Трубкали электр иситгич (мисдан)
6,0%
* Қоплаш 2023 йил 1 январдан бошлаб амалга оширилади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 октябрдаги 631-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.10.2021 й., 09/21/631/0950-сон)
«Ўзэлтехсаноат» уюшмасининг Электротехника саноатини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Илмий-тадқиқот ишланмаларини молиялаштириш, инвестиция ва стартап-лойиҳаларни амалга ошириш, халқаро стандартларни ўзлаштириш ва кўргазмалар ташкил этиш ва халқаро стандартларни жорий қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплашга Жамғармадан маблағлар олиш учун зарур ҳужжатларни тақдим этиш.
Зарур бўлганда
II-босқич
Эксперт гуруҳи
Жамғармадан маблағлар олиш учун электротехника саноати томонидан тақдим этилган ҳужжатларни қабул қилиш, таҳлил этиш ва Кенгашга кўриб чиқиш учун тақдим этиш.
Ҳужжатлар олинган кундан бошлаб 10 кун ичида
III-босқич
Жамғарма Кенгаши
Ҳужжатларни кўриб чиқиш ва молиялаштириш (қоплаш) ёки Жамғармадан маблағлар ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш.
Ҳужжатлар олинган кундан бошлаб 10 кун ичида
IV-босқич
Эксперт гуруҳи
Электротехника саноати ташкилотларига қабул қилинган қарор тўғрисида хабарнома юбориш.
Кенгаш тегишли қарор қабул қилингандан сўнг 1 кун ичида