toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 25.05.2023
Ҳужжат 16.10.2019 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
буйруғи
Пенсия, нафақа ва бошқа тўловлардан чегирма қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 16 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2835-2]
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 13 майдаги 12-сонли ««Пенсия, нафақа ва бошқа тўловлардан чегирма қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартиришлар ва қўшимчани ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2835-4, 24.05.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2016 йил 5 октябрдаги 77-сон буйруғи (рўйхат рақами 2835, 2016 йил 26 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 43-сон, 510-модда) билан тасдиқланган Пенсия, нафақа ва бошқа тўловлардан чегирма қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 7 октябрь,
102-сон
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил 7 октябрдаги 102-сон буйруғига
ИЛОВА
Пенсия, нафақа ва бошқа тўловлардан чегирма қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар
1. 5-банднинг олтинчи хатбошисидаги «ишга жойлашганлигини яшириш» деган сўзлар «қасддан нотўғри ҳужжатларни тақдим этиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
учинчи хатбошидан «, пенсия ва нафақалар тўланган вақтда ишга жойлашганлигини яшириш» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
тўртинчи хатбошидаги «энг кам иш ҳақининг» деган сўзлар «пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
бешинчи ва олтинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2019 й., 10/19/2835-2/3921-сон)