toggle_night_mode
Ҳужжат 16.08.2020 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Электротехника саноатини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва тармоқнинг инвестициявий ҳамда экспорт салоҳиятини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 30 майдаги ПҚ-4348-сон қарори)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Электротехника саноатини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва тармоқнинг инвестициявий ҳамда экспорт салоҳиятини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 30 майдаги ПҚ-4348-сон қарори ижросини таъминлаш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари котибиятига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 10 октябрь,
860-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 октябрдаги 860-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарорига асосан 2020 йил 16 августдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.05.2020 й., 09/20/283/0587-сон)
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Республикада сотиладиган маиший электр приборларини, янгидан қуриладиган бинолар ва иншоотларни энергетика жиҳатидан мажбурий маркировкалаш ва сертификатлаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 9 апрелдаги 86-сон қарорига илова* қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Илова рус тилидаги матнда берилган.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2019 й., 09/19/860/3898-сон; 15.05.2020 й., 09/20/283/0587-сон)