Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Объектларни марказлаштирилган манбалар ҳисобига қуришда ягона буюртмачи хизматлари, дирекциялар, инжиниринг компаниялари (кейинги ўринларда ягона буюртмачи хизматлари деб аталади) ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 16 майдаги 124-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 5-сон, 48-модда) билан тасдиқланган Ягона буюртмачи хизматлари (инжиниринг компаниялари) раҳбар ходимлари ва мутахассислари учун белгиланадиган ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тариф коэффициентларига оширувчи коэффициентларнинг чекланган миқдорларининг
изоҳ қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — транспорт вазири А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.