Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг
қарори
Номзодларнинг ишончли вакиллари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14 ва 16-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:
1. Номзодларнинг ишончли вакиллари тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг айрим қарорлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари М. Истамов зиммасига юклансин.
Раис М. АБДУСАЛОМОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 11 сентябрь,
936-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 11 сентябрдаги 936-сон қарорига 1-ИЛОВА
Номзодларнинг ишончли вакиллари тўғрисида
НИЗОМ
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 43-моддасига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод ва Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари депутатлигига номзодларнинг ишончли вакилларини рўйхатга олиш тартибини, унинг ҳуқуқий мақомини, ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди.
I. Умумий қоидалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод 15 нафаргача, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод 10 нафаргача, Халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар кенгаши депутатлигига номзод 5 нафаргача, Халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгаши депутатлигига номзод 3 нафаргача ишончли вакилга эга бўлиши мумкин.
2. Ишончли вакил сайлов комиссиясининг аъзоси бўлиши мумкин эмас.
3. Ишончли вакилларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди доирасидаги сайлов билан боғлиқ сафар харажатлари сайловни ўтказиш учун ажратилган маблағлар ҳисобидан тўланади.
4. Ишончли вакилга унинг аризасига биноан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг талабларига мувофиқ сайловолди ташвиқоти ўтказиш даврида иш ҳақи сақлаб қолинмаган ҳолда таътил берилиши мумкин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2023 йил 8 июндаги 1283-сонли қарори таҳририда)
5. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг ишончли вакиллари унинг тақдимномасига биноан Марказий сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинади ва мазкур Низомнинг 1-иловасида белгиланган шаклда уларга гувоҳнома берилади.
6. Депутатликка номзод рўйхатга олинганидан кейин ишончли вакилларини ўз хоҳишига кўра белгилайди ва уларни рўйхатга олиш учун тегишли сайлов комиссиясига ариза билан мурожаат қилади. Бунда ариза:
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 16 июндаги 1073-сонли қарори таҳририда)
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод томонидан Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссиясига;
халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари депутатлигига номзод томонидан халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссиясига;
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 16 июндаги 1073-сонли қарори таҳририда)
7. Ишончли вакилнинг гувоҳномаси тегишли сайлов комиссияси раисининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланади.
8. Номзод сайловга қадар исталган вақтда ўз ишончли вакилини тегишли сайлов комиссиясига маълум қилган ҳолда ваколатидан маҳрум қилиши ва уни бошқаси билан алмаштириши мумкин. Ишончли вакил исталган вақтда ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилишга ҳақли.
давлат органлари ва жамоат бирлашмалари, сайлов комиссиялари билан бўладиган муносабатларда номзоднинг манфаатларини ифодалайди.
10. Ишончли вакил бошқа номзод ёки унинг ишончли вакили билан биргаликда сайловчилар билан учрашувлар ўтказишга ёхуд бошқа номзод томонидан ташкил этилган сайловчилар билан учрашувларда иштирок этишга ҳақли.
11. Ишончли вакилга сайловолди ташвиқоти даврида:
ташвиқотни сайловчиларга бепул ёки имтиёзли шартларда товарлар бериш, хизматлар кўрсатиш (ахборот хизматларидан ташқари), шунингдек пул маблағлари тўлаш билан қўшиб олиб бориш;
сайлов куни ва овоз бериш бошланишидан бир кун олдин жамоатчилик фикри сўровлари натижаларини, сайлов натижалари прогнозларини, ўтказилаётган сайлов билан боғлиқ бошқа тадқиқотларни эълон қилиш (ҳаммага маълум қилиш), шу жумладан ахборот тармоқларига, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғига жойлаштириш тақиқланади.
12. Ишончли вакил томонидан сайловга бир кун қолганида ва сайлов кунида ташвиқот олиб бориш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 11 сентябрдаги 936-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг ўз кучини йўқотган деб топилаётган қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутатлигига номзодларнинг ишончли вакиллари фаолияти билан боғлиқ айрим масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг йўриқномаси тўғрисида» 1999 йил 9 ноябрдаги 53-сон қарори.
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сайловини ўтказиш билан боғлиқ Марказий сайлов комиссиясининг низом ва йўриқномалари тўғрисида» 2004 йил 18 сентябрдаги 198-сон қарори 6-банди ва 6-иловаси.
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов ўтказиш билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2014 йил 11 сентябрдаги 618-сон қарори 1-бандининг ўнинчи хатбошиси ва 9-иловаси.