toggle_night_mode
Ҳужжат 11.09.2019 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИНИНГ
қарори
Сайлов ва референдумни ташкил этиш ҳамда ўтказиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14 ва 16-моддаларига асосан сайлов ва референдумни ташкил этиш ҳамда ўтказиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:
1. Маълумот учун қабул қилинсинки:
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 512 — 519-моддаларига асосан сайлов ва референдумни ташкил этиш ҳамда ўтказиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик белгиланган;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси, «Прокуратура тўғрисида», «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги қонунларига асосан сайлов ва референдумни ташкил этиш ҳамда ўтказиш соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги тўғрисидаги баённома прокуратура ва ички ишлар органлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси, вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссиялари ва округ сайлов комиссияларининг ваколатли мансабдор шахслари томонидан тузилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 245-моддасига асосан сайлов ва референдумни ташкил этиш ҳамда ўтказиш соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги ишлар маъмурий судлар томонидан кўриб чиқилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги:
сайлов кампанияси даврида сайлов ва референдумни ташкил этиш ҳамда ўтказиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, ҳуқуқбузарликларни содир этган шахсларнинг муқаррар жавобгарлигини таъминлаш устидан қатъий назорат ўрнатсин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
прокуратура ва ички ишлар органлари ваколатли мансабдор шахслари томонидан сайлов ва референдумни ташкил этиш ҳамда ўтказиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга оид ишларни расмийлаштириш бўйича қуйи турувчи идораларга кўрсатма берсин.
3. Сайлов комиссиялари ва референдум ўтказувчи комиссиялар томонидан сайлов ва референдумни ташкил этиш ҳамда ўтказиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга оид ишларни расмийлаштириш бўйича йўриқнома 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг «Сайлов ва референдумни ташкил этиш ҳамда ўтказиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий иш юритишни расмийлаштириш юзасидан услубий тавсияларни тасдиқлаш тўғрисида» 2016 йил 7 октябрдаги 751-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари М. Истамов зиммасига юклансин.
Раис М. АБДУСАЛОМОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 11 сентябрь,
934-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 11 сентябрдаги 934-сон қарорига
1-ИЛОВА
Сайлов комиссиялари ва референдум ўтказувчи комиссиялар томонидан сайлов ва референдумни ташкил этиш ҳамда ўтказиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга оид ишларни расмийлаштириш бўйича
ЙЎРИҚНОМА
Мазкур Йўриқнома сайлов ва референдумни ташкил этиш ҳамда ўтказиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни сайлов комиссиялари ва референдум ўтказувчи комиссиялар томонидан аниқлаш, расмийлаштириш ва уларни суд органларига юбориш, шунингдек аниқланган ҳуқуқбузарликлар ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар бериш тартибини белгилайди.
I боб. Умумий қоидалар
1. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг (бундан буён матнда МЖтК деб юритилади) 512 — 519-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилганлиги аниқланган ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси (бундан буён матнда МСК деб юритилади), вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссиялари, округ сайлов комиссиялари, референдум ўтказувчи округ комиссияларининг аъзолари маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларни расмийлаштиради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ушбу Йўриқнома ҳарбий хизматчилар томонидан сайлов ва референдумни ташкил этиш ва ўтказиш соҳасида содир этилган ҳуқуқбузарликларни расмийлаштиришга татбиқ этилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
II боб. Сайлов комиссиялари ва референдум ўтказувчи комиссиялар томонидан маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ишларни расмийлаштириш
3. Сайлов ва рефердумни ташкил қилиш ва ўтказиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни аниқлашда МЖтКнинг 512 — 519-моддаларига мувофиқ қуйидаги ҳуқуқбузарликлар аломатлари мавжудлигига алоҳида эътибор қаратилиши лозим:
Кейинги таҳрирга қаранг.
сайлов комиссиялари ва референдум ўтказувчи комиссиялар фаолиятига аралашиш ва уларнинг ишига тўсиқларни юзага келтириш;
сайлов комиссиялари ва референдум ўтказувчи комиссияларнинг қарорларини ижро этмаслик, уларнинг мурожаатларини кўриб чиқишни ғайриҳуқуқий равишда рад этилиши ёки уларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузилиши;
номзоднинг, ишончли вакилнинг, кузатувчининг ёки сиёсий партия ваколатли вакили ҳуқуқларининг бузилиши;
номзод, ишончли вакил, сиёсий партия вакили, мансабдор шахс томонидан сайловолди ташвиқотини, референдумга қўйилган масалалар юзасидан ташвиқот олиб бориш шартлари ва тартибининг бузилиши;
сайлов натижаларига таъсир кўрсатиш мақсадида номзод, сиёсий партия тўғрисида атайлаб ёлғон маълумотлар эълон қилиниши ёки бошқа усуллар орқали тарқатилиши;
сайловга ёки референдумга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш жараёнида ахборот ҳамда ташвиқот материалларининг қасддан йўқ қилиб юборилиши ёки уларга қасддан шикаст етказилиши;
сайловни ёки референдумни молиялаштириш тартиби бузилиши, шунингдек жамоатчилик фикри сўровлари натижаларини, сайлов натижалари тахминларини чоп этиш (эълон қилиш) тартиби бузилиши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. МЖтКнинг 512 — 519-моддаларида кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилганлиги аниқланган ҳолларда, МЖтКнинг 280 ва 281-моддаларига кўра МСК, вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссиялари, округ сайлов комиссиялари, референдум ўтказувчи округ комиссияларининг раислари, уларнинг ўринбосарлари, котиблари ёки аъзолари томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома тузилиши мумкин. Бунда баённома МЖтКнинг 281-моддаси тартибида мазкур Йўриқноманинг иловасига мувофиқ шаклда расмийлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Баённома уни тузган шахс ва маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахс томонидан имзоланади, гувоҳлар ва жабрланувчилар бўлган тақдирда эса — баённома мазкур шахслар томонидан ҳам имзоланади.
Ҳуқуқбузарлик содир этган шахс баённомани имзолашдан бош тортган тақдирда, баённомага бу ҳақда ёзиб қўйилади. Бунда ҳуқуқбузарлик содир этган шахс баённоманинг мазмуни юзасидан баённомага илова қилинадиган тушунтириш ва мулоҳазаларини беришга, шунингдек мазкур баённомага имзо чекишдан бош тортиш сабабларини баён этишга ҳақлидир.
6. Баённомани тузиш вақтида ҳуқуқбузарга МЖтКнинг 294-моддасида назарда тутилган унинг ҳуқуқ ва бурчлари тушунтирилади ва бу хусусда баённомага ёзиб қўйилади. Жумладан:
маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс иш материаллари билан танишиб чиқишга, изоҳлар беришга, далиллар келтиришга, ўз илтимосини баён этишга, ишни кўриб чиқиш вақтида адвокатнинг юридик ёрдамидан фойдаланишга, ўз она тилида сўзлашга ва таржимоннинг хизматларидан фойдаланишга, иш юзасидан чиқарилган қарор устидан шикоят беришга ҳақлилиги;
маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс иштирокида кўриб чиқилиши тушунтирилади.
7. МЖтК 284-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузиш мақсадида, агар баённома тузиш шарт бўлиб, уни жойнинг ўзида тузишнинг имкони бўлмаса, ички ишлар органи ходими ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузишга ваколатли бошқа шахс ҳуқуқбузарни ички ишлар органига ёхуд фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи биносига келтириши мумкин.
8. МЖтК 287-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мувофиқ МЖтКнинг 512, 518 ва 519-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилган тақдирда ички ишлар органлари томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин.
9. Баённомани тузиш вақтида ҳуқуқбузарни ички ишлар органига ёхуд фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи биносига келтириш, маъмурий йўл билан ушлаб туриш эҳтиёжи юзага келган тақдирда сайлов комиссиялари аъзолари ички ишлар органлари ходимларига мурожаат қилишлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. МЖтКнинг 282-моддаси талабларидан келиб чиқиб, баённома бошқа ҳужжатлар ва иш бўйича ашёвий далиллар билан бирга МЖтКнинг 512 — 519-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этилган ёки аниқланган пайтдан бошлаб бир суткадан кечиктирмай туман (шаҳар) маъмурий судига юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомага қуйидагилар илова қилинади:
1) маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг кўчирма нусхаси;
2) маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг тушунтириши;
3) жабрланувчининг, гувоҳларнинг кўрсатувлари, экспертнинг хулосаси, агар улар мавжуд бўлса;
4) маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги фактини тасдиқловчи бошқа материаллар.
12. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш материаллари МЖтКнинг 281 ва 282-моддаларида назарда тутилган талаблар бузилган ҳолда маъмурий судга тақдим қилинган тақдирда, ушбу суднинг асослантирилган ёзма талабига кўра 12 соатдан кечиктирмасдан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомани тузган органга томонидан камчиликлар бартараф этилиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
III боб. Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар бериш
13. МСК, вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссиялари, округ ва участка сайлов комиссиялари ва референдум ўтказувчи округ ва участка комиссиялар аъзолари МЖтКнинг 512 — 519-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилганлиги аниқланган ҳолларда ушбу ҳолат ҳақида дарҳол ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ёки юқори турувчи сайлов комиссияларига хабар бериши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Хабарда қуйидагилар кўрсатилиши зарур:
ҳуқуқбузарнинг шахсига оид маълумотлар (агар мавжуд бўлса);
ҳуқуқбузарлик содир этилган жой, вақт ва бу ҳуқуқбузарликнинг моҳияти;
агар гувоҳлар ва жабрланувчилар бўлса, уларнинг фамилиялари ва яшаш манзиллари;
зарур бўлган бошқа маълумотлар.
15. Келиб тушган хабарлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
IV боб. Якуний қоидалар
16. Округ сайлов комиссиялари ва референдум ўтказувчи округ комиссиялари томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома тузилганлиги тўғрисида баённома судга юборилган кундан кечиктирмасдан тегишли вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссиясини ҳамда МСКни хабардор қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссиялари томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома тузилганлиги тўғрисида баённома судга юборилган кундан кечиктирмасдан МСКни хабардор қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Сайлов ва референдумни ташкил этиш ҳамда ўтказиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар МЖтКга мувофиқ туман (шаҳар) маъмурий судлари томонидан кўриб чиқилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Олий суди билан келишилган.
Сайлов комиссиялари ва референдум ўтказувчи комиссиялар томонидан сайлов ва референдумни ташкил этиш ҳамда ўтказиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга оид ишларни расмийлаштириш бўйича йўриқномага
ИЛОВА

‎‎Сайлов ва референдумни ташкил этиш ва ўтказиш соҳасидаги
‎ҳуқуқбузарлик ҳақида ___-сонли
‎БАЁННОМА

‎20___ «____» _______________ куни соат __________ ______________________________________________

‎‎(ҳудуд номи)

‎‎Ушбу баённомани мен,
‎____________________________________________________________________________________________
‎____________________________________________________________________________________________

‎‎‎(баённомани тузувчи шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими)
‎____________________________________________________________________________________________

‎‎туздим. Фуқаро ‎‎
‎‎_______________________________________________________

‎‎(туғилган санаси, жойи)

‎‎(миллати)

‎‎
‎‎Фуқаролиги (1-Ўзбекистон, 2-чет эл фуқароси, 3-фуқаролиги бўлмаган) ‎‎

‎‎______________________________________
���(яшаш жойи)
‎___________________________________________
‎___________________________________________
‎‎(иш жойи)

‎‎_________________
‎(телефон)

‎_________________ ‎(телефон)

‎‎‎Шахсини тасдиқловчи ҳужжат: ___________________________________________________________________

‎‎(тури, серия, рақами,берган орган номи ва вақти)

‎‎Менга Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 294-моддасида белгиланган ҳуқуқ ва бурчларим тушунтирилди: ____________________________________________________________________________________________

‎‎(ҳуқуқбузарнинг имзоси)

‎‎20___йил «____» _____________ куни соат________________________________________________________
‎____________________________________________________________________________________________
‎____________________________________________________________________________________________
‎____________________________________________________________________________________________
‎____________________________________________________________________________________________
‎____________________________________________________________________________________________
‎(ҳуқуқбузарлик содир этилган жой ва унинг тафсилоти)

‎‎яъни, МЖтКнинг _______-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган.
‎Гувоҳ ёки холислар: МЖтКнинг 298-моддаси талаблари билан таништирилди.

1. __________________________________________________________________________________________‎‎
‎(фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили)
‎____________________________________________________________________________________________
‎(яшаш жойи, имзо)
‎2. __________________________________________________________________________________________
‎(фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили)
‎____________________________________________________________________________________________
‎(яшаш жойи, имзо)

‎‎Баённома билан танишдим, унинг мазмуни бўйича қуйидагиларни билдираман:
‎____________________________________________________________________________________________
‎____________________________________________________________________________________________
‎____________________________________________________________________________________________
‎____________________________________________________________________________________________
‎____________________________________________________________________________________________
‎____________________________________________________________________________________________

‎‎(ҳуқуқбузарнинг тушунтириш бериши)

‎‎(ҳуқуқбузарнинг имзоси)

‎‎Баённомага илова этилади: ______________________________________________________________________
‎____________________________________________________________________________________________
‎(тиббий текширув хулосаси, далолатнома, далилий ашё, тушунтириш хати, ишга оид бошқа ҳужжатлар)

‎‎Маъмурий иш кўриб чиқилган жой ва вақт тўғрисида огоҳлантирилдим:

‎‎______________
‎ (имзо)

‎‎Баённомани тузган шахс: ________________

‎‎(имзо)

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 11 сентябрдаги 934-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг ўзгартиришлар киритилган айрим қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 23 июлдаги 924-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссияларининг фаолияти тартиби тўғрисидаги низомнинг 96-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«96. Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга сайловни ташкил қилиш ҳамда ўтказиш жараёнидаги ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий иш юритишни расмийлаштириш Марказий сайлов комиссиясининг Сайлов комиссиялари томонидан сайлов ва референдумни ташкил этиш ҳамда ўтказиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга оид ишларни расмийлаштириш бўйича йўриқномаси асосида амалга оширилади».
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 23 июлдаги 924-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига сайлов ўтказувчи участка сайлов комиссияларининг фаолияти тартиби тўғрисидаги низомнинг 119-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«119. Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга сайловни ташкил қилиш ҳамда уни ўтказиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий иш юритишни расмийлаштириш Марказий сайлов комиссиясининг Сайлов комиссиялари томонидан сайлов ва референдумни ташкил этиш ҳамда ўтказиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга оид ишларни расмийлаштириш бўйича йўриқномаси асосида амалга оширилади».
Кейинги таҳрирга қаранг.