1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.10.00 Алоҳида турдаги маҳсулотлар бўйича савдо;
2.17.00.00.00 Одил судлов / 17.05.00.00 Фуқаролик процессуал қонунчилиги / 17.05.08.00 (Кучини йукотган) Суд ва бошқа органларнинг қарорларини ижро қилиш;
3.17.00.00.00 Одил судлов / 17.06.00.00 Иқтисодий процессуал қонунчилик / 17.06.04.00 Чет эл ташкилотлари, халқаро ташкилотлар ва тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар иштирокида иш юритиш;
4.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
2.Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Ижро иш юритуви]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида
«Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ва давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни сотиш тартибини такомиллаштириш ҳамда маҳсулотларни сертификатлаштириш жараёнини соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июлдаги 200-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2009 й., 29-сон, 335-модда) билан тасдиқланган Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги низомгаиловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.
2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — транспорт вазири А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 27 сентябрь,
819-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги 819-сон қарорига ИЛОВА
Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимча
1. 6-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Тез бузиладиган маҳсулотларга мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш ва бериш барча зарур ҳужжатлар (синов баённомалари, ишлаб чиқаришни баҳолаш далолатномаси, санитария-эпидемиология, ветеринария, фитосанитария хулосалари) тақдим этилган вақтдан бошлаб бир кун мобайнида амалга оширилади. Бошқа турдаги мол-мулкларга мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш ва бериш муддати қонун ҳужжатларида белгиланади».
2. 18-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:
«Давлат даромадига ўтказилган мол-мулклар сотилишини таъминлашда маҳаллий ҳокимият органлари бозор ва савдо мажмуаларда савдо ўринлари ва ярмаркалар ташкил этиш орқали савдо ташкилотларига кўмаклашади»;