1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Молия / Бахолаш фаолияти]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Баҳоловчиларга тоифалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 838-сонли «Баҳоловчи ва риэлторлар малака сертификатини, баҳоловчи тоифа гувоҳномасини ҳамда суд бошқарувчиси малака аттестатини бериш тартибларини тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.01.00 Умумий қоидалар]
1. Баҳоловчиларга тоифалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Э.М. Ганиев ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори С.Х. Бекенов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 24 сентябрь,
799-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 сентябрдаги 799-сон қарорига ИЛОВА
Баҳоловчиларга тоифалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Баҳоловчиларга тоифалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти (кейинги ўринларда Маъмурий регламент деб аталади) баҳоловчиларга тоифалар бериш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Маъмурий регламентда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:
Баҳоловчи ташкилотлар ассоциацияси — юридик шахслар — баҳолаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга баҳолаш ташкилотларини бирлаштирадиган жамоат ташкилоти;
сертификатланган баҳоловчи (кейинги ўринларда баҳоловчи деб аталади) — баҳолаш фаолиятини тартибга солувчи ваколатли орган томонидан белгиланган тартибда берилган баҳоловчининг малака сертификатига эга бўлган жисмоний шахс;
баҳоловчи тоифасига талабгор (кейинги ўринларда талабгор деб аталади) — баҳоловчи тоифасини олишга талабгор бўлган сертификатланган баҳоловчи;
баҳолаш фаолиятини тартибга солувчи ваколатли орган (кейинги ўринларда ваколатли орган деб аталади) — Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги.
3. Ваколатли орган сертификатланган баҳоловчиларга қуйидаги тоифаларни беради:
иккинчи тоифали баҳоловчи;
биринчи тоифали баҳоловчи;
олий тоифали баҳоловчи.
Баҳоловчиларга тоифа мазкур Маъмурий регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича берилади.
иккинчи тоифа — тоифа берилиш вақтда баҳолаш ташкилотида баҳоловчи сифатида камида бир йиллик иш тажрибасининг мавжудлиги, шунингдек, баҳолаш бўйича камида мустақил 15 та иш бажарилгани, шу жумладан баҳолашнинг турли объектларини баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботлар ва қонун ҳужжатларига мувофиқ ишончсиз деб топилган ҳисоботлар сони кўрсатилган ҳолда, баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботлар бўйича эксперт хулосаларининг мавжудлиги;
биринчи тоифа — тоифа берилилиш вақтида баҳолаш ташкилотида баҳоловчи сифатида камида уч йиллик иш тажрибасининг мавжудлиги, шунингдек, баҳолаш бўйича камида мустақил 25 та иш бажарилгани, шу жумладан баҳолашнинг турли объектларини, хусусан, бизнесни баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботлар ва қонун ҳужжатларига мувофиқ ишончсиз деб топилган ҳисоботлар сони кўрсатилган ҳолда, баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботлар бўйича эксперт хулосаларининг мавжудлиги;
олий тоифа — тоифа берилиш вақтида баҳолаш ташкилотида баҳоловчи сифатида камида беш йиллик иш тажрибасининг мавжудлиги, шунингдек, баҳолаш бўйича камида мустақил 35 та иш бажарилгани, шу жумладан баҳолашнинг турли объектларини, хусусан, бизнесни баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботлар ва қонун ҳужжатларига мувофиқ ишончсиз деб топилган ҳисоботлар сони кўрсатилган ҳолда, баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботлар бўйича эксперт хулосаларининг мавжудлиги.
2020 йил 1 январдан бошлаб, баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончлилигини экспертизадан ўтказиш учун фақат биринчи ва олий тоифа баҳоловчилар жалб қилиниши мумкин.
5. Талабгор баҳоловчи тоифасини олиш учун ваколатли органга қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза билан мурожаат қилади:
а) баҳолаш ташкилоти томонидан тасдиқланган меҳнат дафтарчасидан кўчирма ёки «Электрон меҳнат дафтарчаси» тизимидан кўчирма;
б) талабгор ишлайдиган баҳолаш ташкилоти томонидан тасдиқланган, мазкур Маъмурий регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботлар реестри;
в) талабгор ишлайдиган баҳолаш ташкилоти томонидан тасдиқланган, мазкур Маъмурий регламентга 3-иловага мувофиқ шаклдаги баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботлар бўйича эксперт хулосалари реестри;
г) баҳоловчи малака сертификатининг нусхаси;
д) Баҳоловчи тоифасини олиш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида тўлов тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
Ваколатли орган баҳолаш фаолияти соҳасидаги профессионал жамоат ташкилотидан талабгорга тавсифномани мустақил сўраб олади.
Талабгордан мазкур бандда назарда тутилмаган ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
7. Талабгор ўз хоҳишига кўра ўзининг профессионал фаолияти ҳақида қўшимча маълумотларни ўз ичига олган қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши мумкин:
а) баҳолаш фаолияти соҳасидаги профессионал жамоат ташкилотига аъзолиги ҳақидаги гувоҳноманинг нусхасини;
б) мулкни баҳолаш стандартларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича ташаббускорлик тартибида таклифлар ишлаб чиқилганлиги ҳақидаги ахборотни;
в) янги стандартларни ишлаб чиқишда ва амалдаги мулкни баҳолаш стандартларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишда иштирок этганлиги ҳақидаги ахборотни;
г) оммавий ахборот воситаларидаги баҳолаш фаолияти масалалари бўйича мақолалар нусхалари, веб-сайтлардан скриншотлар ва бошқаларни;
д) ўзи иштирок этган ёки маъруза қилган баҳолаш фаолияти масалалари бўйича конференциялар, семинарлар, давра суҳбатлари ва бошқа тадбирлар материаллари;
е) хорижий ўқув марказларида баҳолаш фаолияти соҳасида малака ошириш курсларидан ўтганлиги ҳақида сертификатлар нусхалари;
ж) хорижда баҳолаш фаолияти бўйича конференциялардаги иштироки ҳақида сертификатлар нусхалари;
и) баҳолаш фаолияти соҳасидаги халқаро сертификатлар (RICS, TEGoVA, Appraisal Institute, ISO 17024, NAMA, CCIM Institute ва ҳ.к.) ҳамда ариза берилган санада сертификатнинг амал қилишини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари (сертификатни берган ташкилот томонидан ёки унинг сайтидан скриншот билан тасдиқланган);
к) баҳолаш фаолияти бўйича фанлар ўтилганлиги ҳақида таълим муассасаларидан маълумотнома.
Талабгор, ўз хоҳишига кўра, ўзининг профессионал фаолиятини тавсифловчи бошқа ҳужжатларни ҳам тақдим этиши мумкин.
8. Ҳужжатлар талабгор томонидан ваколатли органга уларнинг олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан бирга почта ёки электрон алоқа воситасида етказиб берилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар талабгорнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
Талабгорнинг аризасида унинг электрон манзили кўрсатилиши мумкин. Аризада талабгор электрон манзилининг кўрсатилганлиги унинг ариза бўйича қабул қилинган қарор ҳақида ахборот тизими орқали хабарнома олишга розилигини англатади.
10. Ваколатли орган ариза келиб тушган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида талабгорнинг ҳужжатларини кўриб чиқиш ёки кўриб чиқишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.
11. Талабгорнинг аризасига мазкур Маъмурий регламентнинг 5-бандига мувофиқ илова қилинадиган ҳужжатлар тўплами тўлиқ эмаслиги аниқланса, талабгорнинг аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар талабгорга камчиликларни бартараф этиш учун қайтарилади.
Ариза қайтарилишининг аниқ сабаблари кўрсатилган ёзма ёки электрон шаклдаги хабарнома талабгорга қарор қабул қилинган санадан кейин икки иш куни ичида юборилади.
12. Ҳужжатлари қайтарилган талабгор рад этиш учун сабаб бўлган камчиликларни бартараф этганидан сўнг мазкур Маъмурий регламентда белгиланган тартибда ваколатли органга ўн кун муддатда қайта мурожаат қилишга ҳақли.
Қайта мурожаат қилинганда, талабгордан қўшимча йиғим ундирилмайди.
13. Талабгор ўн кун муддат ўтгандан кейин такроран мурожаат қилган тақдирда, ариза янгитдан берилган деб ҳисобланади ва умумий асосларда кўриб чиқилади, йиғим суммаси эса қайтариб берилмайди.
14. Талабгорларга баҳоловчи тоифаси ваколатли орган томонидан тасдиқланадиган камида етти нафар аъзодан иборат комиссия (кейинги ўринларда комиссия деб аталади) томонидан берилади.
15. Ваколатли орган комиссиянинг ишчи органи ҳисобланади.
16. Комиссия таркибига ваколатли органнинг учта вакили ҳамда Баҳоловчи ташкилотлар ассоциацияси ва Ўзбекистон баҳоловчилар жамиятидан иккитадан вакил киради.
17. Комиссиянинг йиғилишлари талабгорлардан аризалар тушишига қараб, аммо бир ойда камида бир маротаба ўтказилади. Комиссия йиғилиши унинг аъзоларининг камида учдан икки қисми иштирок этган тақдирда ваколатли ҳисобланади.
18. Комиссия йиғилишларида талабгор томонидан тегишли тоифани олиш учун тақдим этилган ҳужжатлар ўрганилади.
Ҳар бир комиссия аъзоси мазкур Маъмурий регламентга 4-иловага мувофиқ шаклда баҳолаш варақасини тўлдиради.
19. Тоифа бериш ҳақида ёки тоифа беришни рад этиш ҳақида қабул қилинган қарор баённома шаклида расмийлаштирилади.
Комиссия қабул қилган қарор талабгорга у қабул қилингандан кейин уч иш куни мобайнида ёзма ёки электрон шаклда хабарнома билан юборилади.
20. Талабгор мазкур Маъмурий регламентнинг 4-бандида белгиланган мажбурий талабларга жавоб берган тақдирда, комиссия томонидан талабгорга тоифа бериш тўғрисида қарор қабул қилинади.
21. Талабгорга тегишли баҳоловчи тоифасини бериш ҳақида қарор қабул қилинганда, унга ўн иш куни мобайнида мазкур Маъмурий регламентга 5-иловада келтирилган шаклда тоифа берилганлиги ҳақида гувоҳнома берилади. Гувоҳнома ваколатли органнинг масъул шахси, Баҳоловчи ташкилотлар ассоциацияси ва Ўзбекистон баҳоловчилар жамиятининг раислари томонидан имзоланади ҳамда ваколатли орган, Баҳоловчи ташкилотлар ассоциацияси ва Ўзбекистон баҳоловчилар жамиятининг муҳрлари билан тасдиқланади.
22. Баҳоловчи тоифаси берилганлиги ҳақидаги гувоҳнома тоифа бериш ҳақида қарор қабул қилинган санадан бошлаб беш йил муддатга берилади ҳамда баҳоловчининг малака сертификати билан бирга амал қилади.
23. Баҳоловчининг малака сертифакати амал қилиши муддатининг тугаганлиги ёки амал қилиши тўхтатилганлиги, ёки бекор қилинганлиги баҳоловчи тоифаси берилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг амал қилиши тўхтатилишига олиб келади.
24. Тоифа берилганлиги ҳақида гувоҳнома берилган баҳоловчининг маълумотлари тоифага эга баҳоловчилар реестрига киритилади. Тоифага эга баҳоловчилар реестрини ваколатли орган юритади.
25. Ваколатли орган комиссиянинг ҳар бир йиғилиши якунларига кўра баҳоловчилар реестрига тегишли маълумотларни киритади.
26. Комиссия томонидан рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, комиссия ваколатли орган номидан талабгорга ёзма ёки электрон кўринишда сўралган тоифани бериш рад этилганлиги сабабларини кўрсатган ҳолда хабар беради. Бунда комиссия талабгорга мазкур Маъмурий регламентнинг 4-банди талабларига мувофиқ бўлиши шарти билан сўралаётганидан пастроқ тоифани беришни таклиф қилиши мумкин.
Овозлар тенг бўлганда, комиссия раисининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.
30. Комиссия талабгорга сўралган тоифани беришни рад этган тақдирда, талабгор мазкур Маъмурий регламентга мувофиқ ҳужжатларни қайта тақдим этишга ҳақли.
35. Баҳоловчи тоифасини пасайтириш ҳақидаги масалани кўриб чиқиш жараёнида ваколатли органдан, баҳолаш ташкилотларидан, баҳолаш фаолияти соҳасидаги профессионал жамоат ташкилотларидан ҳамда бошқа жисмоний ва юридик шахслардан, баҳоловчи ишининг натижалари ва сифати бўйича ахборот тўпланади ва таҳлил қилинади.
36. Баҳоловчининг амалдаги тоифасига мувофиқлиги тўғрисида шубҳа туғдирувчи маълумотлар аниқланган тақдирда, комиссия баҳоловчига илгари берилган тоифани қайта кўриб чиқади.
37. Баҳоловчини тоифасини қайта кўриб чиқиш бўйича ҳужжатларни кўриб чиқиш комиссия томонидан баҳоловчи тоифасини бериш юзасидан талабгорнинг аризасини кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда амалга оширилади.
38. Тоифаси пасайтирилган ёки тоифа берилганлиги ҳақидаги гувоҳномасининг амал қилиши тўхтатилган баҳоловчи тоифасини тиклаш юзасидан комиссияга тоифаси пасайтирилган ёки баҳоловчи тоифаси берилганлиги ҳақидаги гувоҳномасининг амал қилиши тўхтатилган санадан бошлаб бир йилдан сўнг мурожаат этишга ҳақли.
39. Тоифа берилганлиги ҳақидаги гувоҳномасининг амал қилиши бекор қилинган баҳоловчи гувоҳнома бекор қилинганлиги ҳақида қарор қабул қилинган санадан эътиборан уч йил ичида қайта тоифа беришни сўраб ариза билан мурожаат қилишга ҳақли эмас.
41. Баҳоловчи баҳоловчи тоифаси берилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугайдиган санадан бир ой кечиктирмасдан ваколатли органга тоифани кейинги беш йилга тасдиқлашни сўраб ариза беради. Тоифани тасдиқлаш ҳақидаги аризани кўриб чиқиш тартиби тоифа бериш ҳақидаги аризани кўриб чиқиш тартиби билан бир хил.
42. Ваколатли орган томонидан тоифани тасдиқлаш ҳақида қарор қабул қилинганда, илгари берилган баҳоловчи тоифасини бериш ҳақидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддати кейинги беш йилга узайтирилади ва бу ҳақда гувоҳномага тегишли белги қўйилади.
43. Агар баҳоловчи баҳоловчи тоифаси берилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугаши пайтигача баҳоловчи тоифани тасдиқлаш ҳақида ариза бермаган бўлса, гувоҳнома ўз кучини йўқотган ҳисобланади.
45. Комиссия иши ҳақидаги ахборот, тоифалар берилган, тоифалари пасайтирилган баҳоловчиларнинг, шунингдек, гувоҳномаларининг амал қилиши тўхтатилган ёки бекор қилинган баҳоловчиларнинг рўйхатлари ваколатли органнинг расмий веб-сайтида ҳамда Баҳоловчи ташкилотлар ассоциацияси ва Ўзбекистон баҳоловчилар жамиятининг веб-сайтларида мунтазам жойлаштирилади.
46. Комиссия аъзолари баҳоловчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлардаги махфий ахборотни ошкор қилишга ҳақли эмас.
47. Комиссия аъзолари иш давомида ўзларига маълум бўлган талабгорлар ҳақидаги ахборотни фош қилмасликлари лозим.
Баҳоловчиларга тоифалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг Маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Баҳоловчиларга тоифаларни бериш тартиби
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Механизми
Муддатлар
1-босқич
Ваколатли орган
Баҳоловчиларга тоифалар бериш комиссиясининг шахсий таркибини тасдиқлаш.
Маъмурий регламент қабул қилингандан кейин
2-босқич
Талабгор
Тоифалар бериш учун Давлат активларини бошқариш агентлигига тегишли ҳужжатларни илова қилинган ариза билан мурожаат этиш.
Малака сертификати олингандан кейин, зарур иш стажи ва бажарилган ишлар мавжуд бўлганда
3-босқич
Ваколатли орган
Талабгорнинг ҳужжатларини кўриб чиқиш ёки кўриб чиқишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш.
3 иш куни мобайнида
4-босқич
Ваколатли орган
Талабгорнинг ҳужжатларини кўриб чиқишни рад этиш тўғрисида аниқ сабаблар кўрсатган ҳолда билдиришнома юбориш ва ҳужжатларни қайтариб бериш.
2 иш куни мобайнида
5-босқич
Талабгор
Рад этишга сабаб бўлган камчиликларни бартараф этиб, қайта ариза билан мурожаат қилиш.
Ҳужжатлар қайтарилган кундан бошлаб 10 кун мобайнида
6-босқич
Баҳоловчиларга тоифа бериш комиссияси
Талабгорлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиш ва талабгорларга тоифани белгилаш ёки тоифа беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш
3 иш куни мобайнида
7-босқич
Баҳоловчиларга тоифа бериш комиссияси
Талабгорга тоифа берилгани тўғрисидаги гувоҳномани расмийлаштириш ва бериш.
10 иш куни мобайнида
8-босқич
Ваколатли орган
Тоифа бериш тўғрисидаги гувоҳномани олган баҳоловчининг маълумотларини баҳоловчилар реестрига киритиш.
Тоифа бериш ҳақида қарор қабул қилинган кунда
9-босқич
Баҳоловчиларга тоифалар бериш комиссияси
Талабгорга талаб этилган тоифани беришни рад этиш ва бу тўғрисида рад этиш сабаблари ва талаб этилган тоифадан пастроқ тоифа бериш таклифи билдирилган хабарнома юбориш.
3 иш куни мобайнида
10-босқич
Ваколатли орган
Илгари берилган баҳоловчи тоифасини пасайтириш ёки баҳоловчига тоифа берилганлиги ҳақида гувоҳноманинг амал қилишини бекор қилиш тартиботининг ташаббусини билдириш ва мазкур масалаларни баҳоловчиларга тоифа бериш комиссияси кўриб чиқиши учун тақдим этиш.
Тегишли далиллар келиб тушгандан сўнг 3 иш куни ичида
11-босқич
Баҳоловчиларга тоифалар бериш комиссияси
Ҳужжатларни кўриб чиқиш, баҳоловчининг тоифасини қайта кўриб чиқиш ёки баҳоловчи тоифаси берилгани ҳақидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиш, бекор қилиш ва қабул қилинган қарор тўғрисида баҳоловчига хабарнома юбориш.
3 иш куни мобайнида
12-босқич
Ваколатли орган
Тоифаси пасайтирилган ёки гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугатилган ёки бекор қилинган баҳоловчи бўйича маълумотларни тоифага эга бўлган баҳоловчилар реестрига киритиш.
Қарор қабул қилинган кунда
13-босқич
Талабгор
Баҳоловчи тоифасини қайта тиклаш тўғрисида ариза билан мурожаат қилиш.
Баҳоловчи тоифасини пасайтириш ёки тоифа бериш тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиш ҳақидаги қарор қабул қилинган кундан 1 йилдан кам бўлмаган муддатда
14-босқич
Талабгор
Баҳоловчи тоифасини қайтадан тайинлаш тўғрисида ариза билан мурожаат қилиш.
Баҳоловчи тоифаси тайинланган гувоҳномасини бекор қилиш қарори қабул қилинган кундан 3 йилдан кам бўлмаган муддатда
15-босқич
Талабгор
Комиссиянинг баҳоловчи тоифасини беришни рад этиш, тоифани пасайтириш, баҳоловчи тоифасини бериш тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддатини тўхтатиш ёки бекор қилиш қарори юзасидан судга шикоят қилиш.
Комиссия аъзоси (Ф.И.О.)__________________________________________________________________
т/р
Талабгорни баҳолаш мезонлари
Баҳо
1.
Талабгор томонидан бажарилган баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботлар сони -
1.1.
шу жумладан: кўчар мулкни баҳолаш бўйича -
1.2.
кўчмас мулкни баҳолаш бўйича -
1.3.
бизнесни баҳолаш бўйича -
1.4.
Улардан ҳаққоний эмас деб тан олинди -
1.5.
шу жумладан: кўчар мулкни баҳолаш бўйича -
1.6.
кўчмас мулкни баҳолаш бўйича -
1.7.
бизнесни баҳолаш бўйича -
2.
Бажарилган эксперт хулосалари сони
2.1.
шу жумладан: кўчар мулкни баҳолаш бўйича -
2.2.
кўчмас мулкни баҳолаш бўйича -
2.3.
бизнесни баҳолаш бўйича -
2.4.
Улардан ҳаққоний эмас деб тан олинган
2.5.
шу жумладан: кўчар мулкни баҳолаш бўйича -
2.6.
кўчмас мулкни баҳолаш бўйича -
2.7.
бизнесни баҳолаш бўйича -
3.
Баҳолаш фаолияти соҳаси бўйича профессионал жамоат ташкилоти тавсифи
4.
Талабгор томонидан тақдим этилган қўшимча ахборот:
Комиссия аъзосининг фикри:_______________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________________________________________________________
Сана 20___ й. «___» __________ Комиссия аъзосининг имзоси_________________
Баҳоловчиларга тоифалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 5-ИЛОВА
НАМУНА
BAНOLOVCНINING TOIFA GUVOНNOMASI
Fotosurat oʻrni
_____________-son
Toshkent sh.
20___ y. «___» _____________
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi, Oʻzbekiston baholovchilar jamiyati va Baholovchi tashkilotlar assotsiatsiyasi tomonidan
____________________________________________________________________________________________ (kimga — baholovchining F.I.O.) ____________________________________________________________________________________________ (passport seriyasi, raqami, qachon va kim tomondan berilgan) ____________________________________________________________________________________________ (amal qilish muddati)
___________________________ toifasi berildi. Mazkur guvohnma baholovchining malaka sertifikati bilan haqiqiy hisoblanadi.
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat
aktivlarini boshqarish agentligi
_____________
__________________________
M.Oʻ.
(Vakolatli shaxs)
(Imzo)
(F. I. O.)
Oʻzbekiston baholovchilar jamiyati raisi
_____________
__________________________
M.Oʻ.
(Imzo)
(F. I. O.)
Baholovchi tashkilotlar assotsiatsiyasi raisi
_____________
__________________________
M.Oʻ.
(Imzo)
(F. I. O.)
Baholovchining toifa guvohnomasining amal qilish muddati:
20 ___ y. «____» ____________ dan 20___ y. «____» ____________gacha uzaytirilgan.