toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 18.10.2021
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НАҚД ПУЛ ТУШУМИДАН ФОЙДАЛАНИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 18 октябрдаги ПФ-6325-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Тадбиркорликни ва фермерлик ҳаракатини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 6 октябрдаги 222-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2005 й., 40-сон, 307-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг2002 йил 7 октябрдаги 346-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2002 й., 19-сон, 147-модда)
3. Хорижий корхоналар ва ташкилотларга, шунингдек, уларнинг ваколатхоналарига нотариусда расмийлаштирилган олди-сотди ёки ижара шартномаси асосида фуқароларнинг омонатларига маблағ ўтказиш йўли билан биноларни жисмоний шахслардан сотиб олишга ва ижарага олишга рухсат берилсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1995 йил 3 февраль,
29-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 6 октябрдаги 222-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 40-сон, 307-модда)