1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.04.00 Муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар / 11.02.04.01 Умумий қоидалар;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
2.Табиий ресурслар / Ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 20 мартдаги ПҚ-4247-сон қарори)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 20 мартдаги ПҚ-4247-сон қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — транспорт вазири А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б.Т. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 19 июнь,
515-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 июндаги 515-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳузурида Қуйи Амударё давлат биосфера резервати фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2011 йил 26 августдаги 243-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2011 й., 34-35-сон, 351-модда):
а) номидаги «Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси» сўзлари «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 4-банддаги «Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига» сўзлари «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 5-банддаги «Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси билан биргаликда» сўзлари «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси»сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 8-банднинг учинчи хатбошисидаги «Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси» сўзлари «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
11-банддаги «Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига» сўзлари «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
15-банднинг биринчи хатбошидаги «Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси» сўзлари «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
17-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси» сўзлари «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Мувофиқлаштирувчи кенгаш таркибига Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Вазирлар Кенгаши, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, Ўрмон хўжалиги қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси, ҳудудида биосфера резервати жойлашган маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек илмий ва бошқа ташкилотлар, муассасалар вакиллари киради»;
тўққизинчи хатбошидаги «Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси» сўзлари «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
32-банддаги «Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси» сўзлари «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
44-банддаги «Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси» сўзлари «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
56-банднинг саккизинчи хатбошисидаги «Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси» сўзлари «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўрмон хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 19 июлдаги 530-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 30-сон,734-модда):
«Миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликлари бошқармаси ҳамда давлат ўрмон хўжаликлари — Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар»;
«26. Ўрмон инспекторлари, егерлар, миллий табиат боғлари инспекторлари хизматни ўташ даврида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хизмат қуроли, унинг ўқ-дорилари ва махсус воситалар, рақамли жетон, дурбин, авто-мото ёки от-улов, қонунчилик ҳужжатлари тўплами, баённома бланкалари ва уни рўйхатга олиш китоби ва хизматга зарур бошқа инвентарлар билан таъминланадилар»;
«Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Қўмита деб аталади), Миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликлари бошқармаси (кейинги ўринларда Бошқарма деб аталади)нинг мақоми, асосий вазифалари ва функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлиги, шунингдек фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди»;
2-банддан «давлат қўриқхоналари» ва «давлат биосфера резерватлари» сўзлари чиқариб ташлансин;
«ваколатли органлар билан келишган ҳолда тизимига кирувчи муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда тажриба-синов ишларини ўтказиш ва тугалланган илмий натижаларни қўллаш учун тажриба-хўжалик ҳудудларини белгилаш»;
«ж» кичик банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидан «давлат қўриқхоналари» ва «давлат биосфера резерватлари» сўзлари чиқариб ташлансин;
«тизим миллий табиат боғлари ва овчилик хўжалиги директорларининг илмий ишлар бўйича ўринбосарлари, ўринбосарлар — бош нозирлар, бош ўрмонбегилар, бош ҳисобчиларни хўжалик раҳбарларининг тавсиясига биноан Қўмита билан келишган ҳолда лавозимга тайинлайди ва лавозимидан озод қилади»;
«а) ўрмон хўжалиги, ўрмон-овчилик хўжалиги, давлат қўриқхоналари ва ўрмон фонди ерларидаги бошқа муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларни ривожлантириш бўйича мақсадли дастурларни ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш;
«т) Миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликлари бошқармаси, шунингдек, «Шифобахш» доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш марказини бошқаришнинг бюджетдан ташқари қисмини молиялаштириш ва сақлаб туриш»;
«Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимидаги республика ташкилотлари (Миллий табиий боғлар ва овчилик хўжаликлари бошқармаси, «Шифобахш» доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш маркази, Ўрмон ва доривор ўсимликлар уруғчилиги таҳлил маркази, «Ўрмонлойиҳа» давлат унитар корхонаси, Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти), Қорақалпоғистон Республикаси ўрмон хўжалиги қўмитаси ва вилоят ўрмон хўжалиги бошқармалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш 3-иловага;
Давлат ўрмон хўжаликлари, давлат овчилик хўжаликлари, миллий табиат боғлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш 4-иловага»;
3-илова номидаги «Давлат қўриқхоналари, миллий табиий боғлар» сўзлари «Миллий табиат боғлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
4-илова номидан «давлат қўриқхоналари, давлат биосфера қўриқхоналари, давлат биорезерватлари» сўзлари чиқариб ташлансин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи ва унинг таркибига кирувчи Бурчмулла ва Оҳангарон давлат ўрмон хўжаликлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари ҳақида» 2018 йил 14 августдаги 657-сон қарорида:
а) номидан «Чотқол давлат биосфера қўриқхонаси» сўзлари чиқариб ташлансин;
«экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва давлат ўрмон хўжалиги органлари тизимининг чегара зонаси ва чегара минтақасида ишловчи ходимларининг ойлик лавозим маошига 30 фоизлик қўшимча устама»;