toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 17.11.2023
Ҳужжат 05.09.2019 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Вазирлар Маҳкамасининг «Республикада термитларга қарши курашиш ишларини жадаллаштириш ва уларнинг зарарини бартараф қилиш тўғрисида» 2012 йил 2 февралдаги 27-сон қарорига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 16 ноябрдаги 605-сонли «Республика термитларга қарши курашиш маркази фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Аҳоли турар жойларида, ижтимоий-иқтисодий соҳа объектларида, маданий-тарихий обидаларда, стратегик аҳамиятга эга бўлган бино ва иншоотларда ҳамда республиканинг барча ҳудудларида термитларнинг тарқалишига қарши курашиш ишларини такомиллаштириш, улар етказадиган зарарнинг ва фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Республикада термитларга қарши курашиш ишларини жадаллаштириш ва уларнинг зарарини бартараф қилиш тўғрисида» 2012 йил 2 февралдаги 27-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 58-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — транспорт вазири А.Ж. Раматов зиммасига ва Вазирлар Маҳкамасининг Телекоммуникациялар, IТ-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибиятига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 4 сентябрь,
725-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 сентябрдаги 725-сон қарорига
ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Республикада термитларга қарши курашиш ишларини жадаллаштириш ва уларнинг зарарини бартараф қилиш тўғрисида» 2012 йил 2 февралдаги 27-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
а) тўртинчи хатбошидаги «Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ўсимликларни ҳимоя қилиш марказлари» сўзлари «Ўзагрокимёҳимоя» АЖнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар «Агрокимёҳимоя» ҳудудий акциядорлик жамиятлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши қўшилсин:
«жисмоний ва юридик шахслар билан шартнома асосида термитларга қарши курашиш ишларини амалга ошириш»;
в) бешинчи ва олтинчи хатбошилар тегишлича олтинчи ва еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
г) олтинчи хатбошидаги «Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ўсимликларни ҳимоя қилиш марказларига» сўзлари «Ўзагрокимёҳимоя» АЖнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар «Агрокимёҳимоя» ҳудудий акциядорлик жамиятларига» сўзлари билан алмаштирилсин.
а) иккинчи хатбошидаги «Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ўсимликларни ҳимоя қилиш марказлари» сўзлари «Ўзагрокимёҳимоя» АЖнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар «Агрокимёҳимоя» ҳудудий акциядорлик жамиятлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) тўртинчи хатбошидаги «ўсимликларни ҳимоя қилиш марказлари» сўзлари «Ўзагрокимёҳимоя» АЖнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар «Агрокимёҳимоя» ҳудудий акциядорлик жамиятлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. 6-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. 7-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Марказ томонидан термитларнинг табиий ўчоқлари бўлган ва қурилиш учун хавфли деб белгиланган ҳудудларда термитлар бартараф этилмагунга қадар қурилиш учун ер майдонлари ажратилишини тақиқласинлар;
тегишли ҳудудда термитлар тарқалишининг олдини олиш ва уларга қарши курашиш тадбирлари тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг маҳаллий бюджетлари маблағлари доирасида молиялаштирилишини таъминласинлар».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 09/19/725/3689-сон)