toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 28.06.2002
Ҳужжат 21.02.1997 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«КОРХОНАЛАР (ТАШКИЛОТЛАР)ГА ФАОЛИЯТНИНГ АЙРИМ ТУРЛАРИ БИЛАН ШУҒУЛЛАНИШ ҲУҚУҚИНИ БЕРАДИГАН МАХСУС РУХСАТНОМАЛАР (ЛИЦЕНЗИЯЛАР) БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА нИЗОМ»ГА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 июндаги 236-сонли «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 19 апрелдаги 215-сон қарори билан тасдиқланган Корхоналар (ташкилотлар)га фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 4-сон, 23-модда) қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
Ўзбекистон Республикаси ва унинг ташқарисида гастроль-концерт фаолиятини амалга ошириш‎ Вазирлар Маҳкамаси‎
Тўйлар, юбилейлар ва бошқа тантаналарга бадиий хизмат кўрсатиш (концерт қўйиш)‎ Вазирлар Маҳкамаси‎
Грампластинкалар, аудиокассеталар ва лазер дисклар ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, ёзиш, кўпайтириш ва сотиш‎ Вазирлар Маҳкамаси‎
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 21 февраль,
99-сон
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1997 й., 2-сон, 7-модда; Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 12-сон, 81-модда)