Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишга рухсатномаларни айирбошлаш квотасини белгилаш, тақсимлаш, бериш ва фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Автомобиль транспортида юкларни халқаро ташишни янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 7 июндаги ПҚ-4353-сон қарори)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Автомобиль транспортида юкларни халқаро ташишни янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 7 июндаги ПҚ-4353-сон
қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 мартдаги 202-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 3-сон, 57-модда) билан тасдиқланган Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишга рухсатномаларни айирбошлаш квотасини белгилаш, тақсимлаш, бериш ва фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 21-банди
биринчи хатбошидаги «энг кам ойлик иш ҳақининг учдан» сўзлари «базавий ҳисоблаш миқдорининг тўртдан» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — транспорт вазири А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.