1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.01 Контрактация. Давлат эҳтиёжи учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш ва етказиб бериш (шунингдек, 03.11.01.05 га қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.04.00 Улгуржи савдо;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.06.00 Чакана савдо (шунингдек, 03.11.01.02 га қаранг)]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги;
2.Иқтисодиёт / Савдо ва хизматлар кўрсатиш]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА МЕВА-САБЗАВОТ МАҲСУЛОТЛАРИНИ УЛГУРЖИ ХАРИД ҚИЛИШ ВА СОТИШ ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
(1—8-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 24 мартдаги 125-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
9. «Бизнес фонд», «Мадад» агентлиги «Ўзулгуржимевасабзавот» компаниясининг тайёрлов сотиш ташкилотларига моддий-техникавий базани ва инфраструктурани ривожлантириш, шунингдек, уларнинг фьючерс контрактлари учун кредит ресурслари ажратсинлар.
10. Ўзбекбирлашув, «Ўзулгуржимевасабзавот» компанияси, «Ўзмевасабзавотузумсаноат» уюшмаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, давлат мулки қўмитаси, «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, Ўзбекистон товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси 1997-1998 йилларда мавжуд совуқхоналар, омборлар, мева-сабзавот базалари ва бошқа ишлаб чиқариш қувватларидан, инфраструктура объектларидан энг тўлиқ фойдаланган ҳолда Тошкент шаҳрида ва бошқа йирик шаҳарларда мева-сабзавот маҳсулотлари улгуржи бозори шаҳобчалари ташкил этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига бир ой муддатда таклифлар киритсинлар.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Ўзбекбирлашув, Молия вазирлиги, Марказий банк, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси билан биргаликда мева-сабзавот маҳсулотлари улгуржи бозорлари инфраструктурасини ташкил этиш учун, Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга ажратилган кредитлар доирасида кредит ресурслари бериш тўғрисидаги масалани ЕТТБ билан ишлаб чиқсин.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 24 мартдаги 125-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
15. «Ўзмевасабзавотузумсаноат» уюшмасининг «Ўзагротранс» компанияси «Ўзулгуржимевасабзавот» компаниясининг корхона ва ташкилотларга транспорт хизмати кўрсатишни шартнома асосида амалга оширсин.