1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.01.00 Умумий масалалар]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Тадбиркорлик фаолияти субъектларини тугатиш. Санация ва банкротлик]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби ҳамда Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларини давлат реестридан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларни тугатиш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 7 июндаги ПФ-5739-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларини давлат реестридан чиқариш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Адлия вазирлиги бир ой муддатда:
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
4. Ушбу қарор 2020 йил 1 январдан кучга киради.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов ва Давлат солиқ қўмитаси раиси Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 21 август,
704-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги 704-сон қарорига 1-ИЛОВА
Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисида
низом
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом тадбиркорлик субъектлари ― юридик шахсларни (кейинги ўринларда тижорат ташкилотлари деб аталади) ихтиёрий тугатиш ва тадбиркорлик субъектлари ― жисмоний шахслар фаолиятини тўхтатиш тартибини белгилайди.
2. Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
молия-хўжалик фаолияти ― тадбиркорлик субъектларининг маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш, савдо ва хизмат кўрсатиш, шунингдек, бухгалтерия, молия, статистика, банк ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларни юритиш билан боғлиқ фаолияти;
рўйхатдан ўтказувчи орган ― Давлат хизматлари марказлари;
тугатиш ― рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан Тадбиркорлик субъектларининг ягона давлат реестрига (кейинги ўринларда давлат реестри деб аталади) тадбиркорлик субъектини тугатиш тўғрисидаги ёзувларни қайд этиш;
тўхтатиш ― якка тартибдаги тадбиркорлик субъектининг фаолиятини ўз ташаббуси билан ихтиёрий равишда тўхтатиши;
тугатувчи ― тижорат ташкилоти муассиси(лари) (қатнашчилари) ёки у(лар) томонидан тайинланган шахс(лар) (тугатиш комиссияси). Якка тартибдаги тадбиркор томонидан унинг фаолиятини тўхтатиш учун белгиланган тартибда тайинланган жисмоний шахс ҳам тугатувчининг ваколатларидан фойдаланади;
Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими (кейинги ўринларда Тизим деб аталади) ― тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишни, шунингдек, рўйхатдан ўтказувчи орган ва ваколатли ташкилотларнинг алоқа каналлари орқали электрон ахборот алмашувини таъминлаш тизими.
3. Айрим тижорат ташкилотлари учун қонун ҳужжатларида уларни тугатишнинг ушбу Низомда назарда тутилмаган бошқача хусусиятлари белгиланиши мумкин.
банклар ва кредит бюролари, уларнинг филиаллари ва ваколатхоналарини;
шаҳарни ташкил этувчи тижорат ташкилотлари ва уларга тенглаштирилган тижорат ташкилотларини;
давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, шу жумладан, уларнинг юридик шахс ҳисобланадиган алоҳида бўлинмалари (ваколатхоналари ва филиаллари), шунингдек, халқаро ва хорижий нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ваколатхоналари ва филиалларини;
5. Тижорат ташкилотини ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарор унинг муассислари (қатнашчилари), вакиллари ёки ваколатли орган томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қабул қилинади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 июндаги ПФ-5739-сон «Тадбиркорлик субъектларни тугатиш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони.
Қарорда қуйидагилар кўрсатилади:
тугатилаётган тадбиркорлик субъекти тўғрисидаги маълумотлар (тўлиқ ва қисқартирилган номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами, почта манзили);
тугатувчи ҳақидаги маълумотлар (паспорт маълумотлари, телефон рақами ва электрон почта манзили);
тугатилаётган тадбиркорлик субъекти бўйича мурожаатларни қабул қилиш жойи ва муддати;
тадбиркорлик субъектини тугатиш сабаби ва мўлжалланаётган тугатиш муддати.
6. Тугатувчи тайинланган вақтдан бошлаб тижорат ташкилоти ишларини бошқариш бўйича барча ваколатлар унга ўтади.
7. Тадбиркорлик субъекти ― жисмоний шахс фаолиятини ихтиёрий тўхтатиш унинг қарорига (аризасига) кўра амалга оширилади.
8. Рўйхатдан ўтказувчи органнинг давлат реестрига тегишли ёзувлар қайд этилгандан кейин тижорат ташкилоти тугатилган, тадбиркорлик субъекти ― жисмоний шахс эса ўз фаолиятини тўхтатган ҳисобланади.
9. Тижорат ташкилоти муассислари (қатнашчилари) тугатишнинг, тадбиркорлик субъекти ― жисмоний шахс эса тўхтатишнинг исталган босқичида фаолиятини тиклаш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга.
Бунда, тадбиркорлик субъектининг молия-хўжалик фаолияти бўйича бошланган текширув (тафтиш) белгиланган тартибда якунига етказилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 13 сентябрдаги ПҚ-374-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ва профилактика тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом.
2-боб. Тугатувчининг ваколатлари ва уларни тўхтатиш
10. Тугатувчи тайинлангандан кейин уч иш куни мобайнида тижорат ташкилотининг бошқарув органлари ёки жисмоний шахс унга тижорат ташкилоти фаолияти билан боғлиқ барча ҳужжатларни, шунингдек,тижорат ташкилотининг муҳри, штамплари (агар мавжуд бўлса)ва бошқа мол-мулкини рўйхат бўйича топшириши шарт.
11. Тугатувчи:
а) ихтиёрий тугатишни амалга оширади ва тижорат ташкилотининг кредиторлари, муассислари (қатнашчилари) ҳамда бошқа тегишли шахслар манфаатларига риоя этилишини таъминлайди;
б) тижорат ташкилоти қарздор сифатида иштирок этган ижро ҳужжатларининг ижросини белгиланган тартибда таъминлайди;
в) ишончномасиз тижорат ташкилоти номидан вакиллик қилади, тижорат ташкилотининг молиявий, ҳисоб-китоблар ва бошқа ҳужжатларини имзолайди;
г) тижорат ташкилотининг барча мансабдор шахслари ва ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар, фармойишлар ва бошқа ҳужжатлар чиқаради;
д) ушбу Низомда ўз ваколатига киритилган масалаларни ҳал қилади, шунингдек, муассислар (қатнашчилар) қарорига кўра берилган тақдирда бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади;
12. Тугатувчи вазифаларини бажариш тугатиш комиссиясига юкланган тақдирда, тижорат ташкилоти фаолиятини бошқаришга оид барча масалалар овоз бериш йўли билан ҳал этилади ва тугатиш комиссияси аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар сони тенг бўлган тақдирда, тугатиш комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
13. Тугатиш комиссияси мажлисларини ўтказишни унинг раиси ташкил қилади, раис ушбу Низомда белгиланган функцияларнинг тугатиш комиссияси қарорларига мувофиқ бажарилишини таъминлайди.
14. Тугатувчининг ваколатлари:
а) ихтиёрий тугатиш ниҳоясига етганда ― тижорат ташкилоти тугатилганлиги тўғрисидаги ёзувлар рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан тегишли давлат реестрига киритилган кунда;
б) тижорат ташкилоти фаолияти тикланганда ― тугатиш ишлари тўхтатилганлиги ва тижорат ташкилоти фаолияти тикланганлиги тўғрисида қарор қабул қилинган кунда;
в) тадбиркорлик субъекти банкрот деб эътироф этилганда ― тадбиркорлик субъекти банкрот деб эътироф этилганлиги ва тугатиш ишлари бошланганлиги тўғрисида суд қарори қабул қилинган кунда;
г) янги тугатувчи тайинланганда ― муассислар (қатнашчилар) томонидан тегишли қарор қабул қилинган кунда тўхтатилади. Ушбу ҳолатда тижорат ташкилотининг барча ҳужжатлари, муҳрлари, штамплари (агар мавжуд бўлса) ва бошқа мол-мулки янгидан тайинланган тугатувчига икки кун муддатда рўйхат бўйича топширилади.
3-боб. Тижорат ташкилотини ихтиёрий тугатиш
15. Молия-хўжалик фаолиятини амалга ошираётган тижорат ташкилотларини ихтиёрий тугатиш ушбу Низомга мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
16. Тугатувчи ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейинги иш кунидан кечикмай:
а) рўйхатдан ўтказувчи органга ― ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарор нусхасини;
б) тижорат ташкилотининг талаб қилиб олинадиган асосий депозит ҳисобварағига (кейинги ўринларда асосий ҳисобварағи деб аталади), хизмат кўрсатувчи банкка ва хорижий валютадаги маблағлари жамланадиган банкка:
ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарор нусхасини;
имзолар намуналари ва тугатувчи муҳрининг босма изи қўйилган карточкаларнинг икки нусхасини;
в) тижорат ташкилотининг миллий валютадаги иккиламчи депозит ҳисобварақларига, жамғарма депозит ҳисобварақларига ва муддатли депозит ҳисобварақларига хизмат кўрсатувчи банкларга ― уларни ёпиш ҳамда маблағларнинг мавжуд қолдиқларини унинг миллий валютадаги асосий ҳисобварағига ўтказиш тўғрисидаги ариза-топшириқномани;
г) тижорат ташкилотининг хорижий валютадаги талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари, жамғарма ва муддатли депозит ҳисобварақлари очилган банкларга — уларни ёпиш ҳамда маблағларнинг мавжуд қолдиқларини унинг депозит ҳисобварақларига, миллий валютадаги асосий ҳисобварағи очилган жойда очилган хорижий валютадаги талаб қилиб олинадиган депозит ҳисобварағига ўтказиш тўғрисидаги ариза-топшириқномани жўнатади.
(16-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 августдаги 472-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2020 й., 09/20/472/1155-сон — 2020 йил 1 сентябрдан кучга киради)
17. Рўйхатдан ўтказувчи орган тугатиш тўғрисида қарор тушгандан сўнг бир иш куни ичида қуйидагиларни амалга оширади:
а) тижорат ташкилоти ихтиёрий тугатиш жараёнида эканлиги тўғрисидаги маълумотларни давлат реестрига киритади ҳамда бу тўғрисида Тизим орқали қуйидаги органларни хабардор қилади:
рўйхатдан ўтган жойдаги давлат солиқ хизмати ва статистика органларини;
б) рўйхатдан ўтказувчи органнинг расмий сайтига тижорат ташкилоти тугатилаётганлиги тўғрисида барча учун эркин фойдаланиш имкони бўлган эълон жойлаштиради, эълонда қуйидагилар кўрсатилади:
тижорат ташкилотининг тўлиқ ва қисқартирилган номи (шунингдек, тижорат ташкилотининг тугатишдан олдинги йил мобайнида ўзгартирилган барча тўлиқ ва қисқартирилган номлари кўрсатилади);
рўйхатдан ўтказилган сана ва рўйхатдан ўтказган орган тўғрисидаги маълумотлар (номи ва манзили);
ихтиёрий тугатиш тўғрисида қабул қилинган қарор тўғрисидаги маълумотлар (санаси, рақами);
кредиторларнинг талаблари кўрсатилган ҳолдаги мурожаатларни қабул қилиш муддати, ушбу муддат кўрсатиб ўтилган эълон чиққан вақтдан бошлаб икки ойдан кам бўлмаслиги керак.
Ушбу банднинг «а» кичик банди учинчи ― олтинчи хатбошиларида кўрсатилган органлар тегишли хабарнома тушган кундан бошлаб беш иш куни ичида ўзларининг маълумотлар базасида тижорат ташкилоти тўғрисида мавжуд бўлган маълумотларни Тизим орқали тақдим этади.
а) рўйхатдан ўтказувчи орган хабардор қилинган санадан бошлаб:
тижорат ташкилотининг молия-хўжалик фаолияти тўхтатиб қўйилади;
ер солиғи, ягона ер солиғи, мулк солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, шунингдек, барча турдаги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича пеняларни ҳисоблаб ёзиш тўхтатилади. Мол-мулкни, тайёр маҳсулот қолдиқларини ва бошқа активларни сотишда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар амалдаги сотиш нархларидан келиб чиққан ҳолда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳисоблаб чиқилади ва тўланади, ушбу хатбошида кўрсатилганлар бундан мустасно;
тижорат ташкилотининг таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тақиқланади;
мол-мулкни бегоналаштириш билан боғлиқ бўлган ёхуд мол-мулкни учинчи шахслар томонидан фойдаланиш учун беришга сабаб бўладиган битимлар фақат ушбу Низомда белгиланган тартибда амалга оширилади;
барча мажбуриятларни, шунингдек, муддати кечиктирилган мажбурий тўловларни бажариш муддати бошланган ҳисобланади;
б) миллий ва хорижий валютадаги талаб қилиб олинадиган асосий ҳисобварағига ва иккиламчи депозит ҳисобварағига хизмат кўрсатувчи банклар хабардор қилинган санадан бошлаб:
тижорат ташкилотининг миллий ва хорижий валютадаги ҳисобварақларидан маблағларни ҳисобдан чиқаришга фақат тугатувчининг топшириғига биноан, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда йўл қўйилади;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 4 январдаги 30/18-сон қарори билан тасдиқланган Банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома.
2-сон картотеканинг амал қилиши тўхтатиб қўйилади.
Тижорат ташкилотининг миллий ва хорижий валютадаги иккиламчи депозит ҳисобварақлари, жамғариладиган ҳамда муддатли депозит ҳисобварақларига хизмат кўрсатувчи банклар томонидан ушбу ҳисобварақлар ёпилиб, ҳисобварақдаги миллий валюта қолдиқларини асосий ҳисобварағига, хорижий валюта қолдиқларини хорижий валютада очилган ҳисобвараққа ўтказиб берилади.
19. Тугатувчи ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин:
а) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тижорат ташкилоти ходимлари билан меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатларни тўхтатиш чора-тадбирларини кўради;
б) тижорат ташкилотининг активлари ва мажбуриятларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хатловдан ўтказади, шу жумладан тижорат ташкилоти қарздор сифатида иштирок этган ижро ҳужжатлари реестрини тузади;
в) йил бошидан бошлаб рўйхатдан ўтказувчи орган тижорат ташкилотини ихтиёрий тугатиш тўғрисида хабардор қилинган санагача бўлган даврда тижорат ташкилоти томонидан тўланадиган барча турдаги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ҳисоб-китобларни тузади;
г) тижорат ташкилотининг дебиторлик қарзларини олиш, шунингдек, тасдиқнома олган ҳолда (қабул қилиб олинган санаси тўғрисидаги белги, почта квитанцияси, ёзма ёки электрон хабар ва шу кабилар) кредиторларни аниқлаш ва тижорат ташкилотининг тугатилиши тўғрисида уларни ёзма равишда хабардор қилиш чора-тадбирларини кўради.
20. Бюронинг туман (шаҳар) бўлими рўйхатдан ўтказган органнинг билдиришномасини олган санадан бошлаб ўн кундан кечиктирмай иш юритишда ижро ҳужжати мавжудлигини белгиланган тартибда аниқлайди, унда тугатилаётган тижорат ташкилоти қарздор сифатида иштирок этади. Тегишли ижро ҳужжати мавжуд бўлган тақдирда, давлат ижрочиси қонунда белгиланган тартибда ижро ишини тугаллайди ва белгиланган тартибда тугатишни амалга ошириш учун ижро ҳужжатини тугатувчига юборади.
21. Тугатилаётган тижорат ташкилоти давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органи рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан Тизим орқали хабардор қилинган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида тижорат ташкилотининг молия-хўжалик фаолиятини текширишга (тафтиш қилишга) киришади, унинг муддати ўттиз календарь кундан ошмаслиги керак.
Текширишда тижорат ташкилотининг охирги текшириш ўтказилган санадан бошлаб (тижорат ташкилотини текшириш давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб амалга оширилмаган бўлса ― давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб) тижорат ташкилотини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақида рўйхатдан ўтказган орган хабардор қилинган санагача бўлган давр мобайнидаги молия-хўжалик фаолияти қамраб олинади, бироқ ушбу давр уч йилдан ошмаслиги зарур.
Текшириш ушбу банднинг биринчи хатбошида белгиланган муддатда тугалланмаган тақдирда,тижорат ташкилотининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзи тугатувчи тақдим этган ҳисоб-китобларга биноан аниқланади.
Текшириш якунига кўра солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари аниқланган тақдирда давлат солиқ хизмати органи қонун ҳужжатларига мувофиқ чоралар кўради.
Давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаган ҳамда солиқ қарзи мавжуд бўлмаган тижорат ташкилотларининг молия-хўжалик фаолияти текширилмайди.
22. Кредиторлар томонидан талаблар тақдим этилиши учун белгиланган муддат тугагач тугатувчи давлат солиқ хизмати органи томонидан ўтказилган текшириш натижаларини, шунингдек, тузилган ижро ҳужжатлари реестрини ҳисобга олган ҳолда оралиқ тугатиш баланси лойиҳасини тузади.
Оралиқ тугатиш баланси тижорат ташкилоти муассислари (қатнашчилари) томонидан тасдиқланади.
23. Тугатувчи оралиқ тугатиш баланси тасдиқлангандан кейин беш иш куни мобайнида тасдиқномани олган ҳолда ҳар қайси кредиторларни уларнинг талаблари эътироф этилганлиги ёки рад қилинганлиги, эътироф этилган талаблар суммаси ҳақида ёзма (электрон) равишда тасдиқномани олган ҳолда хабардор қилади.
24. Оралиқ тугатиш балансига мувофиқ у тасдиқланган кундан бошлаб тугатувчи томонидан кредиторларга қуйидаги навбат бўйича пул суммаларини тўлаш амалга оширилади:
биринчи навбатда ― фуқароларнинг меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган, алиментларни ундиришга ва муаллифлик шартномалари бўйича пул тўловларига доир талабларини, шунингдек, фуқароларнинг ҳаёти ва саломатлигига етказилган зарар учун тижорат ташкилоти тегишли вақтбай тўловларни соқит қилиш йўли билан жавоб берадиган талабларини қондириш;
иккинчи навбатда ― Давлат бюджетига ва мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар;
учинчи навбатда ― бошқа кредиторларнинг талаблари.
25. Кредиторларнинг гаров (ипотека) билан таъминланган талабларини қондириш тижорат ташкилотининг гаровга қўйилган мол-мулкини (гаров предметини) белгиланган тартибда сотишдан кейин тушган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади. Ушбу маблағлар қолдиғи кредиторлар талабларини Низомнинг 24-бандида кўрсатилган навбат бўйича қондириш учун йўналтирилади.
Агар гаров (ипотека) предметини сотишдан тушган сумма кредиторларнинг гаров билан таъминланган талабларини тўлиқ қондириш учун етарли бўлмаса, у ҳолда талабларнинг қолган қисми Низомнинг 24-бандида белгиланган навбат бўйича қондирилади.
26. Кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилиш учун пул маблағлари етарли бўлмаган тақдирда тугатувчи томонидан:
мол-мулкнинг бозор қийматини аниқлаш учун баҳоловчи ташкилот жалб этилади;
тижорат ташкилоти мол-мулкини очиқ савдоларда сотиш ташкил этилади.
Муомаладаги чекланган мол-мулкни сотиш ёпиқ савдоларда қонунчиликка мувофиқ кўрсатиб ўтилган мулкка нисбатан мулк эгаси ҳуқуқига ёки бошқача буюм эгаси ҳуқуқига эга бўлган шахслар иштирокида амалга оширилади.
27. Савдога қўйилган санадан бошлаб икки ой мобайнида сотилмаган мол-мулк кредиторларга баҳолаш суммасида ушбу Низомнинг 24-бандида белгиланган навбатга риоя этган ҳолда мулк этиб қабул қилиш таклиф этилади.
28. Гаровга қўйилган мулкни гаров сақловчига мулк қилиб бериш «Гаров тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 29-моддасига ҳамда «Ипотека тўғрисида»ги Қонунининг 43-моддасига мувофиқ амалга оширилади. Мол-мулкни бошқа кредиторларга беришда унинг баҳолаш суммаси эътироф этилган талабларни тўлаш ҳисобига қўшилади, баҳолаш суммаси билан талаб миқдори ўртасида тижорат ташкилоти фойдасига ҳосил бўлган тафовут беш иш куни муддатида кредитор томонидан тўланади.
29. Кредиторлар талабларини қондириш муассислар (қатнашчилар) томонидан тугатилаётган тижорат ташкилотининг банкдаги ҳисобварақларига йўналтириладиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилиши мумкин.
30. Кредиторларнинг талабларини тўлиқ ҳажмда қондиришнинг мумкин эмаслиги аниқланган тақдирда, тугатувчи тижорат ташкилотини тўловга қодир эмас (банкрот) деб эътироф этиш тўғрисидаги ариза билан иқтисодий судга мурожаат қилиши шарт. Хўжалик юритувчи субъект тўловга қодир эмас (банкрот) деб эътироф этилган вақтдан бошлаб ихтиёрий тугатиш тўхтатилади ва бундан кейинги тартибот банкротлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
кредиторлар билан ҳисоб-китоблар тугаллангандан, шунингдек, тижорат ташкилоти қарздор сифатида иштирок этган ижро ҳужжатлари амалда ижро этилгандан кейин;
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, молиявий жарималар суммаси, шу жумладан, текширишлар якунлари бўйича ҳисобланган суммалар тўлангандан кейин;
тижорат ташкилотининг мол-мулки мулкка эгалик қилиш юзасидан буюмлар бўйича ҳуқуқларга ёки ушбу тижорат ташкилотига нисбатан мажбуриятлар бўйича ҳуқуқларга эга бўлган муассислар (қатнашчилар) ўртасида тақсимлангандан кейин тугатиш баланси лойиҳасини тузади.
32. Тугатиш баланси тижорат ташкилоти муассислари (қатнашчилари) томонидан тасдиқланади ва давлат солиқ хизмати органига топширилади. Тугатувчи тугатилаётган тижорат ташкилоти қарздор сифатида иштирок этган ва ижро этилмаган ижро ҳужжатларининг иш юритувида мавжудлиги юзасидан Бюрога сўров юборади.
Тугатиш баланси қабул қилингандан кейин давлат солиқ хизмати органи тижорат ташкилотининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзи мавжуд бўлмаган тақдирда, бир иш куни мобайнида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзи йўқлиги тўғрисида хулосани тугатувчига ҳамда Тизим орқали рўйхатдан ўтказувчи органга юборади.
Бюро тижорат ташкилоти қарздор сифатида иштирок этган ва ижро этилмаган ижро ҳужжати унинг иш юритувида мавжуд бўлмаган тақдирда, ижро этилмаган тегишли ижро ҳужжати иш юритувида мавжуд эмаслиги ҳақида тугатувчига ҳамда Тизим орқали рўйхатдан ўтказувчи органга уч иш куни мобайнида хабарнома юбориши шарт.
33. Давлат солиқ хизмати органи томонидан тақдим этилган тижорат ташкилотининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлардан қарзи йўқлиги тўғрисидаги хулосаси, шунингдек, ижро этилмаган тегишли ижро ҳужжати иш юритувида мавжуд эмаслиги ҳақида Бюронинг хабарномаси олингандан кейин тугатувчи тижорат ташкилотининг асосий ҳисобварағи очилган банкка уни ёпиш тўғрисида мурожаат қилади. Банк бир иш куни мобайнида тижорат ташкилотига тегишли бўлган ҳисобварақни ёпади ва тугатувчига асосий ҳисобварағи ёпилганлиги тўғрисида маълумотнома беради.
Тижорат ташкилотининг ҳисобварақлари хатланган бўлса, уларнинг ёпилишига йўл қўйилмайди. Бунда тугатувчи 2-сон картотека бўйича қарздорликни тўлаш (қайтариш) ва хатлашни бекор қилиш чораларини кўради.
34. Тугатувчи асосий ҳисобварақи ёпилгандан кейин уч иш куни мобайнида давлат архивига тижорат ташкилотининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган барча бухгалтерия ва бошқа ҳужжатларини топширади.
36. Рўйхатдан ўтказувчи орган ушбу Низомнинг 35-бандида кўрсатилган барча ҳужжатлар олингандан кейин икки иш куни мобайнида ушбу Низомнинг 32 — 34-бандлари ижроси таъминланганлигини Тизим орқали текширади ҳамда давлат реестрига тижорат ташкилоти тугатилганлиги тўғрисидаги ёзувларни киритади.
Низомнинг 32 — 34-бандларида назарда тутилган маълумотлар Тизимда мавжуд бўлмаса ёки 35-банддаги ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган тақдирда, рўйхатдан ўтказувчи орган давлат реестрига ёзувлар киритишни рад этади.
Рўйхатдан ўтказувчи органнинг қарори у қабул қилинган кундан кейин бир иш куни мобайнида тугатувчига берилади ёки унга почта орқали жўнатилади. Давлат реестрига киритиш рад этилган тақдирда, тугатувчига айни бир вақтда олинган барча ҳужжатлар, муҳр ва штамплар (агар мавжуд бўлса) қайтарилади.
38. Тижорат ташкилотини ихтиёрий тугатишнинг умумий муддати рўйхатдан ўтказувчи орган ихтиёрий тугатиш тўғрисида хабардор қилинган кундан бошлаб олти ойдан ошмаслиги керак.
Кўрсатилган муддат ўтгунга қадар ушбу Низомнинг 35-бандида кўрсатилган ҳужжатлар рўйхатдан ўтказувчи органга тўлиқ тақдим этилмаса, ихтиёрий тугатиш тўхтатилади. Рўйхатдан ўтказувчи орган бир иш куни мобайнида давлат солиқ хизмати ва статистика органларига ихтиёрий тугатиш тўхтатилганлиги тўғрисида Тизим орқали хабар беради ҳамда ёпилган банк ҳисобварақлари қайта тикланади.
39. Ихтиёрий тугатиш ушбу Низомнинг 38-бандида кўрсатилган муддатда тугалланмаганда, шунингдек, ихтиёрий тугатиш ва тижорат ташкилоти фаолиятини тиклаш тартиботи тўхтатилганда ушбу Низомнинг 18-банди «а» кичик банди учинчи хатбошида белгиланган имтиёзлар қўлланмайди ҳамда барча тегишли тўловлар уларни ҳисоблаб ёзиш тўхтатиб қўйилган давр учун тўлиқ ҳажмда ундирилади.
4-боб. Тадбиркорлик субъекти ― жисмоний шахс фаолиятини ихтиёрий тўхтатиш
40. Тадбиркорлик субъекти ― жисмоний шахс фаолиятини ихтиёрий тўхтатиш:
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни юридик шахслар учун назарда тутилган тартибда тўлайдиган якка тартибдаги тадбиркорлар учун ― ушбу Низомнинг 3-бобида белгиланган тартибда;
қатъий белгиланган солиқларни тўловчи якка тартибдаги тадбиркорлар учун ушбу бобда белгиланган тартибда амалга оширилади.
41. Тадбиркорлик субъекти ― жисмоний шахс фаолиятини ихтиёрий тўхтатиш унинг рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этган аризаси асосида амалга оширилади.
Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
муҳр ва штамплар (агар мавжуд бўлса);
барча лицензиялар (рухсатномалар)нинг асл нусхалари (агар мавжуд бўлса);
агар мавжуд бўлса, асосий ҳисобварағи ёпилганлиги тўғрисидаги тижорат банкининг маълумотномаси.
42. Рўйхатдан ўтказувчи орган фаолиятни ихтиёрий тўхтатиш тўғрисида ариза тушганидан сўнг бир иш куни ичида тадбиркорлик субъекти ― жисмоний шахс давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органига Тизим орқали унинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзи йўқлигини, шунингдек, тижорат банкида ҳисобварақ очмаганлигини (ҳисобварақ очилмаган деб кўрсатилган бўлса) тасдиқлаш учун сўровнома юборади. Бунда давлат солиқ хизмати органи сўровнома олинган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида Тизим орқали рўйхатдан ўтказувчи органга хабарнома юборади.
43. Рўйхатдан ўтказган орган қуйидаги ҳужжатлар тушганидан кейин бир иш куни мобайнида тадбиркорлик субъекти ― жисмоний шахс фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги ёзувни давлат реестрига киритади:
ушбу Низомнинг 41-бандида кўрсатилган барча ҳужжатлар;
давлат солиқ хизмати органининг ушбу Низомнинг 42-бандида назарда тутилган хабарномаси.
44. Рўйхатдан ўтказувчи органнинг тадбиркорлик субъекти ― жисмоний шахс фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги ёзувни давлат реестрига киритиш ҳақидаги қарори қабул қилингандан сўнг бир иш куни мобайнида тадбиркорлик субъекти ― жисмоний шахсга (вакилига) берилади ёки почта орқали жўнатилади.
45. Тадбиркорлик субъекти ― жисмоний шахс фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги ёзув давлат реестрига киритилгандан кейин рўйхатдан ўтказувчи орган уч иш кунида:
давлат солиқ хизмати органини тадбиркорлик субъекти ― жисмоний шахс фаолияти тўхтатилганлиги тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақида Тизим орқали хабардор қилади;
фаолиятини тўхтатган тадбиркорлик субъекти ― жисмоний шахснинг муҳр ва штампларини (агар мавжуд бўлса) йўқ қилади;
лицензия ва рухсатномаларни (агар мавжуд бўлса) уларни берган органларга юборади.
46. Тадбиркорлик субъекти сифатида фаолиятининг тўхтатилиши жисмоний шахсни кредиторлар олдидаги унинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ мажбуриятларидан озод қилмайди.
5-боб. Якунловчи қоидалар
47. Тижорат ташкилоти муассислари (қатнашчилари), тадбиркорлик субъекти ― жисмоний шахс, тугатувчи ўзлари тайёрлаган, рўйхатдан ўтказган органга ва давлат солиқ хизмати органига тақдим этган ҳужжатларнинг тўғрилиги ва қонунчиликка мувофиқлиги учун жавоб берадилар.
48. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар, шу жумладан, ўзларига юкланган вазифаларни бажармаганлик ёки зарур даражада бажармаганлик натижасида кредиторларга, муассисларга (қатнашчиларга) ёки учинчи шахсларга етказилган зарар учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисида низомга ИЛОВА
Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги 704-сон қарорига 2-ИЛОВА
Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларини давлат реестридан чиқариш тартиби тўғрисида
низом
1-боб.Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектлари — юридик шахсларни (кейинги ўринларда тижорат ташкилоти деб аталади) Тадбиркорлик субъектларининг ягона давлат реестридан (кейинги ўринларда давлат реестри деб аталади) чиқариш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
молия-хўжалик фаолияти — тижорат ташкилотининг маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш, савдо ва хизмат кўрсатиш, шунингдек, бухгалтерия, молия, статистика, банк ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларни юритиш билан боғлиқ фаолияти;
ҳаракатсиз ҳолатга ўтказиш — молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тижорат ташкилотини ихтиёрий тугатиш чоралари кўрилмаганда, уларни давлат реестридан чиқаришга қадар қўлланиладиган чора;
рўйхатдан ўтказувчи орган — Давлат хизматлари марказлари;
тугатиш — рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан давлат реестрига тижорат ташкилотини тугатиш тўғрисидаги ёзувларни қайд этиш;
Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими (кейинги ўринларда Тизим деб аталади) — тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишни, шунингдек, рўйхатдан ўтказувчи орган ва ваколатли ташкилотларнинг алоқа каналлари орқали электрон ахборот алмашувини таъминловчи тизим.
3. Ушбу Низомнинг қоидалари:
банклар ва кредит бюролари, уларнинг филиал ва ваколатхоналарини;
шаҳарни ташкил этувчи тижорат ташкилотлари ва уларга тенглаштирилган тижорат ташкилотларини;
давлат органларини, нодавлат нотижорат ташкилотларини, шу жумладан, уларнинг юридик шахслари ҳисобланадиган алоҳида бўлинмаларини (ваколатхоналари ва филиалларини), шунингдек, халқаро ва хорижий нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиалларини;
4. Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тижорат ташкилотларини давлат реестридан чиқариш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
2-боб. Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тижорат ташкилотларини аниқлаш
5. Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тижорат ташкилотлари фаолиятини ҳаракатсиз ҳолатга ўтказиш учун қуйидагилар асос бўлади:
тўққиз ой мобайнида молия-хўжалик фаолияти бўйича банк ҳисобварақларига пул маблағлари тушмаганлиги;
тўққиз ой мобайнида солиқ ҳисоботлари тақдим этилмаганлиги.
6. Тижорат ташкилотларининг банк ҳисобварақларига тўққиз ой мобайнида молия-хўжалик фаолияти бўйича пул маблағлари тушмаганда тижорат банклари уч иш куни ичида у ҳисобга қўйилган жойдаги давлат солиқ хизмати органига Тизим орқали ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ маълумот тақдим этади.
7. Давлат солиқ хизмати органи тижорат банкларидан маълумот тушгач ва (ёки) ҳисобот топшириш муддати тугагач уч иш куни мобайнида ушбу Низомнинг 5-банди талаблари бўйича тижорат ташкилотлари тўғрисида Тизим орқали қуйидаги идора ва ташкилотларни:
Ушбу банднинг учинчи — олтинчи хатбошиларида кўрсатилган идора ва ташкилотлар тегишли хабарнома тушган кундан бошлаб беш иш куни ичида ўзларининг маълумотлар базаларида тижорат ташкилоти тўғрисида мавжуд бўлган маълумотларни Тизим орқали тақдим этади.
б) муассисларининг (қатнашчиларининг) турар жойини аниқлаш ва уларни тугатиш жараёнига жалб қилиш чораларини кўради;
в) молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тижорат ташкилотлари муассисларига (қатнашчиларига) тижорат ташкилотини ихтиёрий тугатишни таклиф этади. Тижорат ташкилоти ўн иш кунида ихтиёрий тугатишга киришмаган, тижорат ташкилоти муассислари (қатнашчилар) ихтиёрий тугатишни амалга оширишни рад этган, шунингдек, кўрсатиб ўтилган шахсларни аниқлаш мумкин бўлмаган тақдирда, ушбу Низомнинг 9-бандида назарда тутилган тадбирларни амалга оширади;
г) тижорат ташкилотининг муҳри, штампларини (агар мавжуд бўлса), давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани, шунингдек, мавжуд бўлса товар белгисининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани тижорат ташкилотини рўйхатдан ўтказган органга топширтириш чораларини кўради;
3-боб. Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тижорат ташкилотларини ҳаракатсиз ҳолатга ўтказиш
9. Тижорат ташкилотининг солиқ ва мажбурий тўловлар бўйича қарздорликлари аниқланмаган, мол-мулки мавжуд бўлмаган, тижорат ташкилоти муассисларини (қатнашчиларини), уларнинг вакиллари ва раҳбарини тугатиш жараёнига жалб этиш имкони бўлмаганда, давлат солиқ хизмати органлари Тизим орқали рўйхатдан ўтказувчи органга ўн иш кунида тижорат ташкилотини ҳаракатсиз ҳолатга ўтказиш тўғрисида тақдимнома юборади.
давлат солиқ хизмати органларининг тақдимномасига асосан тижорат ташкилотини ҳаракатсиз ҳолатга ўтказади, бу ҳақида давлат реестрига ҳамда Тизимга тегишли ёзув киритади;
тижорат ташкилотининг ҳаракатсиз ҳолатга ўтказилганлиги тўғрисида ўзининг расмий сайтида эълонни жойлаштиради;
14. Ҳаракатсиз ҳолатга ўтказилган тижорат ташкилоти фаолияти рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан қуйидаги ҳолатларда:
тижорат ташкилотининг муассиси(лари), унинг қонуний вакиллари ёки вориси уч йилда тижорат ташкилоти фаолиятини давом эттириш тўғрисида рўйхатдан ўтказувчи органга мурожаат қилган тақдирда — муассиси(лар), қонуний вакил ёки ворисларнинг қарорига асосан;
тижорат ташкилоти суд ёки ижро иши юритиш жараёнига даъвогар ёхуд жавобгар сифатида эътироф этилган ёки унга нисбатан банкротлик иши қўзғатилган тақдирда, қайта тикланади.
Бунда тижорат ташкилоти янгидан ташкил этилган деб ҳисобланмайди, унинг фаолияти қайта тикланганлиги тўғрисида давлат реестрига ҳамда Тизимга тегишли ёзув киритилади.
15. Ҳаракатсиз ҳолатга ўтказилган тижорат ташкилотини жавобгар ёки даъвогар сифатида эътироф этган орган (мансабдор шахс) бу ҳақида уч иш кунида рўйхатдан ўтказувчи органни хабардор қилиши шарт.
4-боб. Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тижорат ташкилотларини давлат реестридан чиқариш
16. Тижорат ташкилотлари ҳаракатсиз ҳолатида сақланишига уч йил тўлганда рўйхатдан ўтказувчи орган:
ҳаракатсиз ҳолатига ўтказилган тижорат ташкилотлари фаолияти тикланмаган тақдирда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда уч иш кунида давлат реестридан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилади ва бу ҳақида давлат реестрига тегишли ёзув киритади;
тижорат ташкилотининг муҳри, штампларини (агар мавжуд бўлса), давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани, шунингдек, мавжуд бўлса товар белгисининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани бекор қилади. Агар уларни топиш имкони мавжуд бўлмаса, уч иш кунида бекор қилиниши тўғрисидаги маълумотлар рўйхатга олиш органи сайтида эълон берилади.
Давлат реестрига тугатиш ҳақида ёзиб қўйилгандан сўнг тижорат ташкилотини тугатиш якунланган, тижорат ташкилоти эса мавжуд эмас деб ҳисобланади.
17. Давлат реестридан чиқарилган тижорат ташкилотининг банк ҳисобварақларидаги маблағлар тижорат банклари томонидан беш иш кунида тижорат ташкилотларининг пул маблағларини миллий ва хорижий валютадаги ягона ҳисобварақларида жамлайди ва ҳисобварақ очилган банк жойлашган туман (шаҳар) маҳаллий бюджетига тегишли тижорат банки томонидан ўтказилади.
18. Ҳаракатсиз ҳолатда турган тижорат ташкилоти давлат реестридан чиқарилгандан сўнг унинг солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ортиқча тўланган суммалари маҳаллий бюджетларнинг даромади ҳисобланади.
20. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар, шу жумладан, ўзларига юкланган вазифаларни бажармаганлик ёки зарур даражада бажармаганлик натижасида кредиторларга, муассисларга (қатнашчиларга) ёки учинчи шахсларга етказилган зарар учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларини давлат реестридан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларини давлат реестридан чиқариш тартиби
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги 704-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2020 йил 1 январдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган баъзи қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартиби тўғрисида» 1999 йил 3 июлдаги 327-сон қарори («Ўзбекистон Республикаси ҲТ», 1999 й., 7-сон, 35-модда.).
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида («Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилганлиги ҳамда уларнинг молиявий жавобгарлиги эркинлаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-59-сон Қонуни)» 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда) 1-илованинг 23-банди.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2007 йил 27 апрелдаги ПҚ-630-сон қарори)» 2007 йил 6 июндаги 109-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 23-сон, 237-модда) илованинг 2-банди.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2008 йил 29 декабрдаги 284-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 52-сон, 523-модда) 3-илованинг 1-банди.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Статистик, солиқ ва молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 16 июлдаги ПФ-4453-сон Фармони)» 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда) 1-илованинг 12-банди.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида» 2012 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-327-сон Қонуни)» 2012 йил 19 июлдаги 225-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 29-сон, 339-модда) илованинг 1-банди.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2013 йил 4 январдаги 1-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 2-сон, 25-модда).
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2014 йил 4 декабрдаги ПҚ-2270-сон қарори)» 2015 йил 2 мартдаги 40-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 9-сон, 100-модда) илованинг 2-банди.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида» 2017 йил 18 майдаги 293-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 20-сон, 372-модда).
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 24 майдаги ПФ-5052-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 24 майдаги ПҚ-3001-сон қарори)» 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда) илованинг 10-банди.
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида («Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида» 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сон Ўзбекистон Республикасининг Қонуни)» 2018 йил 19 январдаги 34-сон қарорига 1-илованинг 9-банди.