1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.02.00.00 Хавфсизликни таъминлаш кучлари / 16.02.05.00 Ички ишлар органлари]
[ТСЗ:
1.Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Ички ишлар органлари]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли бўлинмаларида овқатланишни ташкил этиш бўйича аутсорсинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 сентябрдаги 505-сонли «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирадиган вазирлик ва идораларда овқатланишни ташкил этиш бўйича аутсорсинг хизматларини кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамасининг «Ички ишлар органлари тизимида овқатланишни ташкил этиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 6 майдаги 379-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли бўлинмаларида овқатланиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли бўлинмаларида овқатланишни ташкил этиш бўйича аутсорсинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
давлат стратегик захираси ва Ички ишлар вазирлиги Моддий-техника таъминоти марказий базасида маҳсулотларни сақлаш ҳамда уларни янгилаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига тегишли бўлинмаларда овқатланишни таъминлаш учун маҳсулотларни аутсорсерларга, транспорт харажатларини қоплашни ҳисобга олган ҳолда, амалда харид қилинган нархларда бериш (тарқатиш);
шахсий таркибнинг узлуксиз овқатланишини (шу жумладан доимий жойлашиш пунктларида, дала шароитларида, табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятлар юзага келганда ҳамда бошқа ҳолатларда) ташкиллаштириш мақсадида тегишли зарур лавозимларни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бўлинмалари штатларига киритиш йўли билан сақлаб туриш;
овқатланиши аутсорсинг шартлари асосида амалга ошириладиган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бўлинмаларининг рўйхатини белгилаш.
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Ихтисослаштирилган мактаб-интернати фаолиятини ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 7 февралдаги 107-сон қарорининг 2 ва 3-бандлари ҳамда қарорга илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 19 август,
693-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 августдаги 693-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли бўлинмаларида овқатланишни ташкил этиш бўйича аутсорсинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумийқоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Ичкиишлар вазирлигининг тегишли бўлинмаларидаги ходимлар ва ҳарбий хизматчилар, курсантлар, тингловчилар, академик лицей ўқувчилари, мактаб-интернат тарбияланувчилари ва болалар соғломлаштириш оромгоҳи тарбияланувчилари, шунингдек, вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида сақланадиган шахсларнинг (кейинги ўринларда овқатланувчилар деб аталади) овқатланишини аутсорсинг шартларида ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
аутсорсинг — буюртмачининг овқатланувчиларни овқатлантириш вазифасини шартнома асосида аутсорсерга ўтказиш;
аутсорсер — шартнома асосида буюртмачига аутсорсинг хизмати кўрсатувчи юридик шахс;
буюртмачи — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли бўлинмалари.
3. Овқатланувчиларни овқатлантириш қуйидагиларни ўз ичига олади:
стационар ва дала шароитида озиқ-овқат таъминоти;
қуруқ маҳсулотлар таъминоти.
4. Овқатланувчиларни овқатлантириш буюртмачининг озиқ-овқат хизмати томонидан аутсорсер хизматини жалб қилиш орқали амалга оширилади.
5. Овқатланувчиларни овқатлантириш учун пул маблағлари йиллик буюртмалар бўйича белгиланади ва аутсорсинг хизматлари учун келишилган ҳисоб-китоблар, озиқ-овқат меъёри нархлари белгиланган меъёрлар асосида йил бўйича режалаштирилади.
7. Аутсорсинг хизмати кўрсатиш жараёнида махфийлик тартибига риоя қилиш буюртмачи томонидан таъминланади.
2-боб. Аутсорсерни танлаш, шартнома тузиш ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби
8. Аутсорсерлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан талабгорларни ўрганиш ҳамда энг яхши таклифларни танлаш орқали танлаб олинади. Бунда умумий овқатланиш соҳасида катта иш тажрибасига, тегишли молиявий, моддий-техника ва логистика базасига эга бўлган, ошхоналарнинг ҳолатини яхшилашга тайёр бўлган талабгорларга устунлик берилади.
9. Аутсорсер талабгорларига нисбатан қуйидаги талаблар қўйилади:
юридик шахс эканлиги;
аутсорсинг хизмати бўйича камида бир ойлик шартнома суммасига тенг айланма маблағларга эгалиги;
молиявий аҳволининг барқарорлиги, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан қарздорлиги мавжуд эмаслиги;
стационар ва дала шароитида аутсорсинг хизмати кўрсатиш учун етарли моддий-техника ва логистика базасига эгалиги;
штатида етарли иш тажрибасига ва кўникмага эга ходимлар мавжудлиги.
10. Аутсорсерларни танлаб олиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан танлов асосида амалга оширилади.
11. Аутсорсерларни танлаш натижалари махсус комиссиянинг баённомаси билан расмийлаштирилади ва тасдиқланган куннинг эртасидан кечиктирмай овқатланувчиларнинг овқатланишини ташкил қилиш бўйича аутсорсинг хизматлари кўрсатиш юзасидан Ички ишлар вазирлиги тегишли бўлинмалари билан ушбу Низомга 1-иловада келтирилган намунавий шакл бўйича белгиланган тартибда шартнома тузиш учун буюртмачига юборилади.
12. Озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг бозордаги ўртача кўрсаткичлари тегишли ҳудудда юзага келган нархлар даражасини ҳар ой ўрганиш орқали Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланади.
13. Агар озиқ-овқат маҳсулотларининг амалдаги бозор нархлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг баённома қарорида белгиланган нархлардан баланд бўлса, буюртмачи аутсорсер билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш учун тегишли ҳудуддаги амалдаги нархларни ўрганиб чиқиш далолатномаси илова қилинган таклифларни белгиланган тартибда юборади.
14. Озиқ-овқат маҳсулотларининг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари баённомаларида белгиланган нархлари улар тасдиқлангандан кейинги кундан эътиборан кучга киради.
15. Баённома қарорларнинг тўғри тузилиши учун жавобгарлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юкланади.
16. Аутсорсинг хизмати кўрсатиш бўйича шартнома буюртмачи ва аутсорсер ўртасида календарь йил учун ёзма шаклда икки нусхада тузилади.
Шартномада овқатланувчиларнинг сони, бир нафар овқатланувчи учун тасдиқланган меъёрлардаги кунлик озиқ-овқат қиймати, календарь куни ва жами йиллик (ёки бир чорак) сумма акс эттирилади.
17. Озиқ-овқат маҳсулотларининг ўртача бозор нархлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларидан ҳар ойнинг 1-кунига қадар Ички ишлар вазирлиги бўлинмалари томонидан олинади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларидан олинган озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ўзгарганда ёки бошқа асосли ҳолатларда шартномага тегишли ўзгартириш киритилиши мумкин.
18. Тегишли ой учун умумий сумманинг 15 фоизи миқдоридаги олдиндан тўлов бошланган ойнинг дастлабки ўн банк куни давомида хизматлар кўрсатиш жадвалига мувофиқ амалга оширилади. Сумманинг қолган қисми амалда кўрсатилган хизматлар асосида шартнома шартларига кўра тўланади.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бўлинмаларида овқатланишни ташкил этиш учун аутсорсерни танлаш, аутсорсер ва буюртмачи ўртасида ҳисоб-китоблар мазкур Низомга 2 ва 3-иловаларга мувофиқ схемалар бўйича амалга оширилади.
19. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бўлинмаларидаги овқатланувчиларнинг овқатланишини ташкил этишда аутсорсерларга давлат стратегик захирасидан олинган озиқ-овқат маҳсулотларини ҳамда бўлинмаларининг ёрдамчи хўжаликларида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш асосида беришга ёки реализация қилишга рухсат берилади.
Аутсорсерларга бериладиган ёки реализация қилинадиган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг нархи транспорт харажатларини қоплашни ҳисобга олган ҳолда амалда сотиб олинган нарх асосида белгиланади.
20. Ҳарбий ҳудуддан ташқарида хизматни олиб бораётган шахсий таркибга тайёр таомларни етказиб бериш ички ишлар органлари бўлинмаларининг куч ва воситаларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилиши мумкин.
3-боб. Аутсорсинг хизмати кўрсатишда озиқ-овқатлар сифатига ва хавфсизликка қўйиладиган талаблар
21. Аутсорсинг хизматлари асосида овқат билан таъминлаш қонун ҳужжатларида белгиланган хавфсизлик техникаси ва ёнғин хавфсизлиги, меҳнат муҳофазаси ҳамда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя қилинган ҳолда амалга оширилиши лозим.
22. Аутсорсер томонидан фойдаланиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари тегишли мувофиқлик сертификатлари билан тасдиқланиши, шунингдек, халқаро ва миллий стандартлар талабларига жавоб бериши шарт.
23. Буюртмачига етказиб берилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари сифати юзасидан назорат аутсорсер иштирокида буюртмачининг тиббий ҳамда озиқ-овқат хизматлари томонидан амалга оширилади, бунда қабул қилиш далолатномаси тузилиб, у маҳсулот сифатини текширган шахслар томонидан имзоланади ва буюртмачи томонидан тасдиқланади.
24. Аутсорсер ходимлари:
сифатли озиқ-овқат маҳсулотларини қабул қилиши, уларни тўғри сақлаши ва белгиланган меъёрлар асосида сарфлаши;
белгиланган меъёрлар асосида таом тайёрлаш технологиясига қатъий амал қилиши, ортиқча исрофгарчиликка йўл қўймаслиги;
таомларни тайёрлашда, озиқ-овқат маҳсулотларини қабул қилиш ҳамда сақлашда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига қатъий риоя этиши;
ошпазлик соҳасида зарур билим ва кўникмаларга эга бўлиши ва ўз малакасини доимий равишда ошириб бориши зарур.
Аутсорсер ходимлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тиббий кўрикдан ўтиши ва тиббий дафтарчага эга бўлиши шарт.
4-боб. Овқатланувчиларнинг овқатланиш тартибини режалаштириш, назорат қилиш ва мониторингни амалга ошириш
26. Овқатланувчиларнинг овқатланиш тартиби буюртмачи томонидан ишлаб чиқилади.
27. Таомнома санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари асосида тузилади, аутсорсер ва буюртмачи раҳбари томонидан имзо чекилиб тасдиқланади.
28. Таомнома уч нусхада тузилади — биринчи нусхаси аутсорсерга, иккинчи нусхаси буюртмачига ҳамда учинчи нусхаси ошхонага фойдаланиш учун берилади.
29. Таомлар овқатланиш технологияси қоидаларига амал қилган ҳолда тайёрланади, сақланади ва тарқатилади.
30. Овқатланувчиларнинг овқатланиши кун мобайнида суткалик овқатланиш меъёрлари бўйича озиқ-овқат маҳсулотларининг тўғри тақсимланиши, шунингдек, кун тартиби бўйича қатъий белгиланган вақтда овқатланиш ташкил этилиши лозим.
31. Озиқ-овқат маҳсулотларини қозонга солиш аутсорсер ва буюртмачи вакиллари иштирокида амалга оширилади.
32. Овқатларни тарқатиш бошлангунга қадар буюртмачи вакиллари томонидан овқатлар сифати, шунингдек, ошхона биносининг санитария ҳолати, ошхона идишлари ва инвентарлари текширилади. Буюртмачи вакиллари текширув натижаларини овқатларни тайёрлаш сифатининг назорат китобида акс эттиради. Бунда унинг сифати тўғрисидаги хулоса ҳар бир овқат пишириш (нонушта, тушлик, кечки овқат) учун алоҳида ёзилади ва ҳар бир тайёрланган таомдан брокираж олинади.
33. Аутсорсинг хизмати кўрсатилиши юзасидан мониторинг буюртмачи ташкил этадиган комиссия (кейинги ўринларда комиссия деб аталади) томонидан амалга оширилади.
34. Комиссия таркиби Ички ишлар вазирлиги Моддий-техника таъминоти бошқармаси озиқ-овқат таъминоти бўлими, буюртмачининг таъминот ва бошқа бўлинмалари ходимларидан шакллантирилади.
35. Комиссия:
аутсорсинг хизмати кўрсатилиши юзасидан доимий мониторинг олиб боради, жумладан, шахсий таркиб ўртасида сўровномалар ўтказади;
мониторинг натижаларидан келиб чиқиб буюртмачи ва аутсорсерга тегишли таклиф ва тавсиялар киритади;
ошхона ва омборларда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя қилиниши ҳамда эпидемияга қарши тадбирлар талабларининг бузилиши ҳолатларини бартараф этиш чораларини кўради;
тайёр таом ва озиқ-овқат маҳсулотларининг белгиланган кунлик меъёрларга мос бўлишини ҳамда сифатини ўрганади, зарур ҳолатларда четдан мутахассислар жалб этади.
Комиссия буюртмачи томонидан юкланган бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
5-боб. Овқатланувчиларни иссиқ овқат билан таъминлаш
36. Аутсорсинг шароитида овқатланувчиларни иссиқ овқат билан таъминлаш овқатланувчилар етиб келиши ва кетишини ҳисобга олган ҳолда белгиланган тартибда амалга оширилади.
37. Овқатланувчиларни овқатлантириш бўйича ҳисобга киритишда ёки ҳисобдан чиқаришда ҳисоб-китоблар белгиланган кунлик меъёр суммасига нисбатан қуйидагича амалга оширилади:
нонушта учун — 25 %;
тушлик учун — 50 %;
кечки таом учун — 25 %.
38. Ички ишлар вазирлиги бўлинмалари академик лицейи ўқувчилари, мактаб интернат тарбияланувчилари ҳамда болалар соғломлаштириш оромгоҳи тарбияланувчиларини овқатлантириш бўйича ҳисобга киритишда ёки ҳисобдан чиқаришда ҳисоб-китоблар белгиланган кунлик меъёр суммасига нисбатан қуйидагича амалга оширилади:
нонушта учун — 20 %;
иккинчи нонушта (ёки тушлик) учун — 20 %;
тушлик учун — 40 %;
кечки овқатланиш учун — 20 %.
39. Агар овқатланувчиларнинг озиқ-овқат таъминотини ташкил қилиш бўйича жами харажатлар овқатланиш паёги ўрнига пул компенсациясининг белгиланган миқдоридан ошиб кетса, мавжуд тафовут овқатланувчилардан ундирилмайди, харажатлар эса — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
40. Овқатланувчиларни овқатлантириш жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳисобига ташкил этилганда улар учун белгиланган бир кунлик овқатланиш рациони санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ белгиланган меъёрлардан ошмаслиги лозим.
6-боб. Аутсорсер ва буюртмачининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
41. Аутсорсер қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ижарага олинган мол-мулкдан фойдаланиш;
ижарага олинган бино ва иншоотларнинг ички қисмида техник жиҳатдан жиҳозлаш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш;
овқатланувчиларнинг сони ва овқатланиш жадвалини белгиланган тартибда олиш;
олинган озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг ўзгариши муносабати билан шартномага ўзгартириш киритиш таклифи билан чиқиш;
кўрсатилган хизматлар учун ўз вақтида тўловлар амалга оширилишини талаб қилиш;
буюртмачидан шартнома шартларининг бажарилишини талаб қилиш;
овқатланувчилар доирасига кирмайдиган шахсий таркибга пуллик хизмат кўрсатиш.
Аутсорсер қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
овқатланувчиларнинг озиқ-овқат таъминотини узлуксиз, шу жумладан, зарур ҳолатларда, дам олиш ва байрам кунлари ҳамда дала шароитида амалга ошириши;
озиқ-овқат маҳсулотларининг янги ва сифатли бўлишини таъминлаши;
соғлиқ учун зарарли ва яроқсиз озиқ-овқат маҳсулотларидан фойдаланмаслиги ва таомларни тарқатмаслиги;
дала шароитида кўчма ошхона фаолиятини тўлиқ ташкил этган ҳолда шахсий таркибнинг озиқ-овқат таъминотини амалга ошириши;
ижарага олинган бино ва иншоотлар, жиҳозлардан мақсадли ҳамда оқилона фойдаланиши, сақлаши, носоз ҳолга келганда уларни ўз ҳисобидан таъмирлаши, шунингдек, мулкни сақлаш харажатларини қоплаши;
аутсорсинг хизмати кўрсатишда хавфсизлик техникаси, ёнғин хавфсизлиги, меҳнат муҳофазаси ҳамда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига қатъий риоя қилиши;
7-боб. Объектлар ва моддий-техника воситаларидан фойдаланиш
45. Ошхонада жойлашган моддий-техника воситалари буюртмачи томонидан тегишли далолатнома расмийлаштирилган ҳолда аутсорсерга вақтинчалик фойдаланишга берилади. Далолатнома икки нусхада буюртмачи комиссияси ва аутсорсер томонидан имзоланади. Далолатнома буюртмачи томонидан тасдиқланади.
етарли ўринга эга бўлган, технологик жиҳозлар билан таъминланган, техник ҳолати белгиланган меъёрларга мос бўлган овқатланиш биносининг мавжудлиги;
маҳсулотларни сақлаш учун омборларнинг мавжудлиги;
таом тайёрлаш ускуналари, ошхона мебеллари ва овқатланиш учун зарур бўлган бошқа жиҳозларнинг мавжудлиги.
47. Белгиланган фойдаланиш муддатини ўтаб бўлган ва яроқсиз ҳолатга келган моддий-техника воситалари белгиланган тартибда буюртмачи томонидан ҳисобдан чиқарилади.
8-боб. Якунловчи қоидалар
48. Овқатланишнинг аутсорсинг шартларида амалга ошириладиган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бўлинмаларининг рўйхати Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланади.
49. Ушбу Низомда назарда тутилган талабларнинг бузилиши буюртмачи ва аутсорсернинг тузилган шартномани белгиланган тартибда бекор қилишига асос бўлади.
50. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли бўлинмалари овқатланишини ташкил этиш бўйича аутсорсинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
__________ — муассаса (ҳарбий қисм) шахсий таркибининг аутсорсинг шартлари асосида овқатланишини ташкил этиш учун НАМУНАВИЙ ШАРТНОМА
______________ шаҳри
20___ йил «_____» ______________
Кейинги ўринларда Буюртмачи деб аталувчи Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги номидан Низом асосида фаолият юритувчи ______ — муассаса бошлиғи (ҳарбий қисм командири) _________________________ ________________________________________________________________________________ бир томондан
(Ф.И.О.)
ва кейинги ўринларда Аутсорсер деб аталувчи _______________________ номидан Устав (ишончнома) асосида фаолият юритувчи директор ________________________ иккинчи томондан, кейинчалик Томонлар деб аталади,
(Ф.И.О)
ушбу Шартномани қуйидагилар тўғрисида туздилар.
I. Шартнома предмети
1.1. Пулли хизмат кўрсатиш Шартномасига кўра Аутсорсер Буюртмачининг топшириғи бўйича мазкур Шартноманинг 1.2-бандида қайд этилган хизматларни кўрсатиш, Буюртмачи эса — ушбу хизматлар учун пул тўлаш мажбуриятини олади. 1.2. Аутсорсер мазкур Шартноманинг 1.3-бандида кўрсатилган муддатдан бошлаб у тугагунига қадар ҳар куни _______ — муассаса (ҳарбий қисм) шахсий таркибини озиқ-овқат паёкларининг белгиланган меъёрлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари билан белгиланган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя этган ҳолда Буюртмачи билан келишилган таомномага мувофиқ уч (тўрт) маҳал иссиқ овқат билан таъминлаш мажбуриятини (кейинги ўринларда Хизматлар деб аталади) ўз зиммасига олади. 1.3. Хизмат кўрсатиш муддати: 20 ___ йил «____» _____________дан 20 ___ йил «____» _____________гача. 1.3.1. Томонлар бажарилган ишларнинг йиғма далолатномаси ва Аутсорсер томонидан амалда кўрсатилган Хизматлар учун белгиланган тартибда расмийлаштирилган ҳисоб-фактурани имзолаганидан ҳамда Буюртмачи томонидан Аутсорсернинг мазкур Шартномада кўрсатилган банк ҳисобрақамига пул маблағлари ўтказилгандан сўнг Хизматлар кўрсатилган деб ҳисобланади.
II. Томонларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
2.1. Аутсорсер қуйидагиларга мажбур: 2.1.1. Таомни ва тайёр маҳсулотни сифатли тайёрлаш бўйича санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига, шахсий таркибнинг тегишли тоифалари учун таъминот меъёрларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг таом тайёрлаш ва овқатланишни ташкил этишга тааллуқли қисмларидаги талабларга тўлиқ мос келадиган Хизматлар кўрсатиш. 2.1.2. Овқатланувчиларнинг овқатланишини ташкил этишда тегишли сифат сертификатлари билан тасдиқланган озиқ-овқат маҳсулотларидан фойдаланиш. 2.1.3. Давлат стратегик захираси ва Ички ишлар вазирлиги Моддий-техника таъминоти Марказий базасида сақланаётган озиқ-овқат захираларини янгилаш учун Буюртмачининг бўлинмаларидан айрим ўзига хос озиқ-овқат маҳсулотларини белгиланган тартибда харид қилиш. 2.1.4. Аутсорсер томонидан Буюртмачи бўлинмаларидан алоҳида ўзига хос озиқ-овқат маҳсулотларини (масалан, қорамол ва қўй-эчкилар, от гўшти, мол ёғи ва муассаса (ҳарбий қисм) ёрдамчи хўжалигида етиштирилган озиқ-овқат маҳсулотларини ) харид қилиш. 2.1.5. Хизматларни мазкур Шартноманинг 1.3-бандида кўрсатилган муддатда ва тўлиқ ҳажмда кўрсатиш. 2.1.6. Хизматлар кўрсатиш жараёнида Аутсорсер мазкур Шартнома шартларига амал қилмасдан, овқат сифатининг ёмонлашувига олиб келган барча камчиликларни Буюртмачининг талаби бўйича бир кун давомида бепул бартараф этиш. 2.1.7. Таомни тайёрлаш жараёнига фақат белгиланган тартибда тиббий текширувдан (кўрикдан) ўтган ходимларга рухсат этиш. 2.1.8. Ходимлар зиммасига Буюртмачининг ҳудудида одоб-ахлоқ қоидалари, шунингдек, ички кун тартибига риоя қилиш мажбуриятини юклаш. 2.1.9. Хизматларни бевосита кўрсатиш. 2.1.10. Хизматлар нархини оширмаган ҳолда шахсий маблағлари ҳисобидан: солиқлар тўлаш; белгиланган тартибда у билан меҳнат шартномаси тузган ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш; озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш; озиқ-овқат маҳсулотларини савдо шохобчаларидан хизмат кўрсатиш жойигача етказиш; совутувчи компрессорлар ва бошқа жиҳозларни соз ҳолатда сақлаш, таъмирлаш, қайта тўлдириш; ижарага олинган бино, хона, мебель, инвентарь ва бошқаларни зарур ҳолатда сақлаш ва жорий таъмирлаш. 2.1.11. Томонлар имзолайдиган тегишли қабул қилиш-топшириш далолатномаси ва алоҳида ижара шартномасини расмийлаштирган ҳолда Буюртмачидан ишлаб чиқариш хоналари, жиҳозлар ва ошхона мебелини қабул қилиб олиш. 2.1.12. Мазкур Шартномани бекор қилиш ҳақида Буюртмачини бир ой олдин ёзма равишда огоҳлантириш, ушбу муддат тугагунига қадар эса Буюртмачи шахсий таркибининг овқатланишини узлуксиз ташкил этишни таъминлаш. 2.2. Буюртмачи қуйидагиларга мажбур: 2.2.1. Бажарилган ишларнинг йиғма далолатномаси ва расмийлаштирилган ҳисоб-фактура асосида кўрсатилган хизматлар учун амалдаги нархлар бўйича бир ойда камида бир марта Хизматлар ҳақини тўлаш. 2.2.2. Аутсорсерга шахсий таркибнинг овқатланишини ташкил этиш учун ижара шартномаси доирасида «ноль» ставкаси бўйича ошхоналарнинг ишлаб чиқариш хоналари, жиҳозлари ва мебель анжомларини вақтинча фойдаланишга бериш. 2.2.3. Томонлар имзолайдиган тегишли қабул қилиш-топшириш далолатномаси ва алоҳида ижара шартномасини расмийлаштирган ҳолда Аутсорсерга ошхоналарнинг ишлаб чиқариш хоналари, жиҳозлари ва мебелини топшириш. 2.2.4. Мазкур Шартномани бекор қилиш ҳақида Аутсорсерни бир ой олдин ёзма равишда огоҳлантириш. 2.3. Буюртмачи қуйидаги ҳуқуқларга эга: 2.3.1. Аутсорсернинг фаолиятига аралашмаган ҳолда бажарилаётган ишларнинг юритилиши ва сифатини исталган вақтда текшириш. 2.3.2. Буюртмачи Шартномани бажаришни рад этиши тўғрисидаги хабарномани олгунига қадар Аутсорсерга кўрсатилган хизматларнинг қийматини белгиланган тартибда тўлаб, исталган вақтда Шартномани бажаришдан бош тортиш.
III. Шартноманинг нархи ва ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби
3.1. Мазкур Шартноманинг нархи 1-иловага мувофиқ _________________________________________________
3.2. Аутсорсерга олдиндан 15 фоиз миқдоридаги тўлов 5 банк куни ичида ўтказилади. 3.3. Аутсорсер томонидан кўрсатилган хизматлар учун ўзаро ҳисоб-китоблар бажарилган ишларнинг йиғма далолатномаси ва расмийлаштирилган ҳисоб-фактура асосида кўрсатилган хизматларнинг амалдаги қиймати бўйича 85 фоиз миқдорида ҳақиқатда кўрсатилган хизматлар суммасидан келиб чиқиб ўн кунда камида бир марта амалга оширилади. 3.3.1. Овқатланадиган бир киши учун кўрсатиладиган хизматларнинг амалдаги нархи Аутсорсер етказиб берувчидан харид қилган ва тегишли меъёрлар бўйича тасдиқланган озиқ-овқат маҳсулотларининг амалдаги нархи (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари баённомаси билан расмийлаштирилган, баённомаларда кўрсатилган озиқ-овқат маҳсулотлари нархидан баланд бўлмаслиги керак) овқатланувчиларнинг сонига кўпайтириш йўли билан Буюртмачи томонидан белгиланади. Ҳосил бўлган якуний сумма 20 фоиз устама ҳақи миқдорига кўпайтирилади (яъни, умумий сумма аутсорсернинг 20 фоизлик устама ҳақига кўпайтирилади). 3.3.2. Овқатланувчиларнинг амалдаги сони ҳақидаги маълумотлар ва овқатланадиган бир кишига кўрсатиладиган хизматларнинг амалдаги нархи асосида Буюртмачи кундалик таомномага (озиқ-овқат маҳсулотларининг тақсимотига) мувофиқ Аутсорсер билан биргаликда ҳар ўн кунда тўланиши лозим бўлган суммани кўрсатган ҳолда бажарилган ишларнинг йиғма далолатномасини тузади ва ҳисоб-фактурани расмийлаштиради ҳамда улар Аутсорсер раҳбари ва муассаса (ҳарбий қисм) командири томонидан имзоланади. 3.3.3. Буюртмачи томонидан амалда кўрсатилган хизматлар нархи белгиланган тартибда расмийлаштирилган бажарилган ишлар далолатномаси ва ҳисоб-фактура олинган вақтдан бошлаб 10 банк куни давомида Шартномада белгиланган суммадан ортиқ бўлмаган миқдорда тўланади. 3.3.4. Мазкур Шартномага 2-иловада кўрсатилган Шартнома прогноз суммасини ҳисоблаш учун озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари ўзгарганда ёки бошқа асосли ҳолатларда Томонлардан бирининг ташаббуси билан бир ойда бир марта қайта кўриб чиқилиши мумкин.
IV. Томонларнинг мажбуриятлари
4.1. Аутсорсер Буюртмачи шахсий таркибининг овқатланишини ташкил этиши бўйича Шартнома мажбуриятларини ўз вақтида бажармаган ҳолатларда Буюртмачига муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлайди. Бунда пенянинг умумий суммаси кўрсатилмаган хизматлар ойлик қийматининг 50 фоизидан ошмаслиги керак. 4.2. Пеня (жарима) тўлаш Томонларни зиммасидаги мажбуриятларини бажаришдан ёки бузилишларни бартараф этишдан озод қилмайди. 4.3. Мазкур Шартнома шартларининг бажарилмагани ёки тегишли даражада бажарилмагани учун Томонлар Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексида, «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарликка тортиладилар. 4.4. Томонларнинг Мазкур Шартномада назарда тутилмаган жавобгарлик чоралари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалда бўлган фуқаролик қонунчилиги нормаларига мувофиқ қўлланилади.
V. Мунозарали вазиятларни ҳал этиш тартиби
5.1. Мазкур Шартномани бажаришда юзага келиши мумкин бўлган низолар ва келишмовчиликлар имкон қадар Томонлар ўртасида музокара ўтказиш йўли билан ҳал этилади. 5.2. Низолар ва келишмовчиликларни Томонлар ўртасида музокара ўтказиш йўли билан ҳал этиш мумкин бўлмайдиган ҳолатларда Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган келишмовчиликларни суддан олдин бартараф этиш тартиб-таомили амалга оширилгандан сўнг улар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун судга берилади.
VI. Форс-мажор ҳолатлар
6.1. Томонлар мажбуриятларнинг қисман ёки тўлиқ бажарилмаганлиги учун, агар бундай ҳолат енгиб бўлмас куч, яъни табиий офаатлар, табиий ва техноген тусдаги фавқулодда ҳолатлар оқибати ҳисобланса, жавобгарликдан озод қилинади. Бунда мазкур Шартнома бўйича мажбуриятларни бажариш муддати мутаносиб равишда ушбу ҳодисалар рўй берган муддатга орқага сурилади
VII. Якунловчи қоидалар
7.1. Ушбу Шартномага ҳар қандай ўзгартириш ва қўшимчалар фақат улар ёзма шаклда расмийлаштирилиб, Томонларнинг ваколатли вакиллари томонидан имзолангандан сўнг ҳақиқий ҳисобланади. Мазкур Шартномага барча иловалар унинг ажралмас қисмини ташкил этади. 7.2. Томонларнинг ҳеч бири мазкур Шартнома бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини бошқа Томоннинг ёзма шаклдаги розилигисиз бирор-бир учинчи томонга бериб юбориши мумкин эмас. 7.3. Ушбу Шартнома икки нусхада тузилган. Иккала нусха айнан бир хил бўлиб, бир хил юридик кучга эга. Томонларнинг ҳар бирида мазкур Шартноманинг бир нусхаси бўлади.
VIII. Мазкур Шартноманинг амал қилиш муддати
8.1. Ушбу Шартнома икки томонлама имзоланган пайтдан бошлаб кучга киради ва 20 __ йил 31 декабргача амал қилади.
IX. Томонларнинг манзили ва банк реквизитлари
«Аутсорсер»
«Буюртмачи»
________________________________________
________________________________________
20__ йил «____» _________даги ____-сон Шартномага 1-ИЛОВА
Изоҳ: *-Шартноманинг прогноз суммасини ҳисоблашда Ички ишлар вазирлиги овқатланувчиларига озиқ-овқат маҳсулотлари бериладиган бошқа меъёрлар ва хизмат итлари бор бўлган бўлинмалар ҳам меъёр бўйича киритилиши зарур.
20__ йил «____» _________даги ____-сон Шартномага 2-ИЛОВА
Бозордаги ўртача нархлар бўйича 1-меъёр. «Умумқўшин паёги» қийматининг ҳисоб-китоби
(ҳокимлик баённомасига мувофиқ)
(сўм)
Т/р
Озиқ-овқат маҳсулотларининг номи
Ўлчов бирлиги
Меъёр бўйича бир суткада 1 кишига
1 (кг, дона) нархи
Умумий сумма
1.
1-нав буғдой унидан тайёрланган нон
гр
2.
1-нав буғдой уни
гр
3.
Ҳар хил ёрмалар
гр
4.
Дуккаклилар
гр
5.
Гуруч
гр
6.
Олий навли макарон маҳсулотлари
гр
7.
Гўшт
гр
8.
Парранда (товуқ, индюк), қуён гўшти
гр
9.
Тозаланган бошсиз балиқ
гр
10.
Ўсимлик ёғи (кунгабоқар ёғи)
гр
11.
Сариёғ
гр
12.
Ошхона маргарини
гр
13.
Сигир сути
гр
14.
Товуқ тухуми
дона
15.
Шакар
гр
16.
Йодланган ош тузи
гр
17.
Чой
гр
18.
Дафна барги, кашнич (уруғи), зира
гр
19.
Қалампир
гр
20.
Хантал кукуни
гр
21.
Сирка (уксус)
гр
22.
Томат пастаси
гр
23.
Сабзавотлар, шу жумладан:
гр
картошка
гр
карам
гр
қизил лавлаги
гр
сабзи
гр
пиёз
гр
бодринг, помидор, бақлажон, саримсоқ пиёз ва кўкатлар
гр
ошқовоқ, турп, шолғом
гр
24.
Янги узулган мева ва резавор мевалар
гр
25.
Мева-сабзавотлар ва резавор мевалардан тайёрланган шарбат
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигинингтегишли бўлинмаларидаовқатланишни ташкил этиш бўйича аутсорсинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли бўлинмаларида овқатланишни ташкил этиш учун аутсорсерларни танлаш
СХЕМАСИ
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли бўлинмаларида овқатланишни ташкил этиш бўйича аутсорсинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Ички ишлар вазирлигининг тегишли бўлинмалари ва аутсорсер ўртасида ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш
СХЕМАСИ
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.08.2019 й., 09/19/693/3596-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2021 й., 09/21/705/1082-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон; 05.07.2022 й., 09/22/354/0593-сон)