Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон «Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги
Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2008 йил 24 ноябрдаги 110-сон буйруғи (рўйхат рақами 1941, 2009 йил 16 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 16-сон, 206-модда) билан тасдиқланган Мудофаа мажмуи ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари муассасалари ва ташкилотларининг харажатлари ва бошқа махфий характерга эга бўлган харажатларнинг ғазна ижроси тартиби ҳақидаги низомнинг
52-бандида:
«в» кичик банддаги «энг кам иш ҳақи миқдорининг» деган сўзлар «базавий ҳисоблаш миқдорининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ 2019 йил 1 сентябрдан кучга киради.